Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
ОРИФ ОДИЛХОНОВ ИЗДОШЛАРИ
👇👇👇
Сўқоқ қишлоғи ўзининг тоза ҳавоси, хушманзара табиати билан кўплаб инсонларни ўзига мафтун этган. Ушбу маскандан ўз қаламига, ўз сўзига эга бўлган Ориф Одилхонов сингари шоир ва ёзувчиларни кўп учратасиз. Аҳолисининг деярли ҳар бири ижодкордир. Қандай қилиб дейсизми, ахир мадор сомсани ҳам гулдек чиройли қилиб тугиш
ҳам ўзига хос бир санъат-да.
"Паркент тонги" газетасининг фаол ижодкор ёшларидан бири бўлган Севинч Камолиддинова ҳам Сўқоқ қишлоғидан. Унинг ижод наъмуналари кўплаб танлов ва тадбирларда ижодкор қизимизга омад эшикларини очган, дейиш мумкин.
Бизнинг канал👇👇👇
@parkent_tongi
ОРИФ ОДИЛХОНОВ ИЗДОШЛАРИ
👇👇👇
Сўқоқ қишлоғи ўзининг тоза ҳавоси, хушманзара табиати билан кўплаб инсонларни ўзига мафтун этган. Ушбу маскандан ўз қаламига, ўз сўзига эга бўлган Ориф Одилхонов сингари шоир ва ёзувчиларни кўп учратасиз. Аҳолисининг деярли ҳар бири ижодкордир. Қандай қилиб дейсизми, ахир мадор сомсани ҳам гулдек чиройли қилиб тугиш
ҳам ўзига хос бир санъат-да.
"Паркент тонги" газетасининг фаол ижодкор ёшларидан бири бўлган Севинч Камолиддинова ҳам Сўқоқ қишлоғидан. Унинг ижод наъмуналари кўплаб танлов ва тадбирларда ижодкор қизимизга омад эшикларини очган, дейиш мумкин.
Бизнинг канал👇👇👇
@parkent_tongi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Оқ тушлар
Қор ёғар... дунёни қоплар оқ тушлар,
Хаёлга эрк берар сукунат ранги.
Оппоқ фаришталар заминга тушар,
Илоҳий супрасин қоққанда Тангри.
Қор ёғар... ҳар учқун нафис куй каби,
Бармоқлар шевасин илғайди роялъ.
Изҳордан титрайди орзунинг лаби,
Туйғулар биллурдек товланар ял-ял!
Қор ёғар... ҳар парча тонгдек мунаввар,
Зимистон чеҳрасин ёриштирар нур...
Замин — ҳур келинчак, табиат — заргар,
Харир либос узра териб чиқар дур.
Қор ёғар... ҳисларим руҳига пайваст,
Учар нигоҳимда олмос товушлар...
Гоҳ рашким уйғотар, гоҳ ширин ҳавас,
Ёрим рўмолига қўнган оқ қушлар.
Қор тинди... тинмади лек дилда сурур,
У ёққан аланга ловуллар мудом.
Ҳали узун тунлар бағишлаб ҳузур,
Қишнинг эртаклари этади давом!
✍ Зоҳиджон ОЛОВ
➖➖➖
P. S: Туманимизнинг истеъдодли шоири Зоҳиджон Оловнинг ижодини унинг👉 @zohidjon_olov шахсий телеграм каналида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
👉 @PARKENT_TONGI
Қор ёғар... дунёни қоплар оқ тушлар,
Хаёлга эрк берар сукунат ранги.
Оппоқ фаришталар заминга тушар,
Илоҳий супрасин қоққанда Тангри.
Қор ёғар... ҳар учқун нафис куй каби,
Бармоқлар шевасин илғайди роялъ.
Изҳордан титрайди орзунинг лаби,
Туйғулар биллурдек товланар ял-ял!
Қор ёғар... ҳар парча тонгдек мунаввар,
Зимистон чеҳрасин ёриштирар нур...
Замин — ҳур келинчак, табиат — заргар,
Харир либос узра териб чиқар дур.
Қор ёғар... ҳисларим руҳига пайваст,
Учар нигоҳимда олмос товушлар...
Гоҳ рашким уйғотар, гоҳ ширин ҳавас,
Ёрим рўмолига қўнган оқ қушлар.
Қор тинди... тинмади лек дилда сурур,
У ёққан аланга ловуллар мудом.
Ҳали узун тунлар бағишлаб ҳузур,
Қишнинг эртаклари этади давом!
✍ Зоҳиджон ОЛОВ
➖➖➖
P. S: Туманимизнинг истеъдодли шоири Зоҳиджон Оловнинг ижодини унинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ УЛУҒ ДАРЁНИ БОШЛАБ КЕЛ...
Келар бўлсанг, менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!
Фалак, менга келар бўлсанг,
ҳама сайёралар қолсин,
Тун – ой, кундуз – қуёш, тонглар
ёниқ зуҳрони бошлаб кел!
Кўлу кўлмакни бахш айла
кўлу кўлмак фидосига,
Менга, эй ёр, улуғ уммон,
улуғ дарёни бошлаб кел!
Куну тундан насибам бер:
ато эт энг узун кундуз,
Сиридан энг узун кеча –
шаби Ялдони бошлаб кел.
Жаҳонда бахтга тўйганлар
манга дўст бўлмаги мушкул,
Манга ишқ ичра хор бўлган
дали, расвони бошлаб кел!
Санга бўлсин бу ирфонда
бари ашрофу аъёнлар,
Манга, эй дўст, дили султон,
руҳи подшони бошлаб кел!
Неча кенг дашту саҳрони
дили торларга тортиқ эт,
Манга ул Карбало янглиғ
буюк саҳрони бошлаб кел!
Рафиқ ўлмас муҳаббатда,
жунунда ҳиммати пастлар,
Ол-эй дўст, қитъалар – санга,
манга дунёни бошлаб кел!
Чала дўсту чала душман,
чала ул марду номардинг,
Менга қалби салим бир дўст,
етук барнони бошлаб кел!
Бисотда битта жоним бор,
уни мен Сенга бахш этдим,
Ҳудудсиз раҳматинг бирла
дари уқбони бошлаб кел!
Қиёмат кун Раҳим Раббим
ки, шояд раҳм этиб, поклаб,
Буюрса хос малакларга:
“Манга Мирзони бошлаб кел!..”
✍️ Мирзо Кенжабек
👉 @PARKENT_TONGI
Келар бўлсанг, менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!
Фалак, менга келар бўлсанг,
ҳама сайёралар қолсин,
Тун – ой, кундуз – қуёш, тонглар
ёниқ зуҳрони бошлаб кел!
Кўлу кўлмакни бахш айла
кўлу кўлмак фидосига,
Менга, эй ёр, улуғ уммон,
улуғ дарёни бошлаб кел!
Куну тундан насибам бер:
ато эт энг узун кундуз,
Сиридан энг узун кеча –
шаби Ялдони бошлаб кел.
Жаҳонда бахтга тўйганлар
манга дўст бўлмаги мушкул,
Манга ишқ ичра хор бўлган
дали, расвони бошлаб кел!
Санга бўлсин бу ирфонда
бари ашрофу аъёнлар,
Манга, эй дўст, дили султон,
руҳи подшони бошлаб кел!
Неча кенг дашту саҳрони
дили торларга тортиқ эт,
Манга ул Карбало янглиғ
буюк саҳрони бошлаб кел!
Рафиқ ўлмас муҳаббатда,
жунунда ҳиммати пастлар,
Ол-эй дўст, қитъалар – санга,
манга дунёни бошлаб кел!
Чала дўсту чала душман,
чала ул марду номардинг,
Менга қалби салим бир дўст,
етук барнони бошлаб кел!
Бисотда битта жоним бор,
уни мен Сенга бахш этдим,
Ҳудудсиз раҳматинг бирла
дари уқбони бошлаб кел!
Қиёмат кун Раҳим Раббим
ки, шояд раҳм этиб, поклаб,
Буюрса хос малакларга:
“Манга Мирзони бошлаб кел!..”
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай
Ушбу клип "Миллат умиди" жамоаси томонидан тайёрланган.
Ғоя муаллифи Умиджон Ишмукҳамедов!
Қўшиқ шеърини туманимиз ўғлони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зоҳиджон Олов ёзган.
Мусиқасини Зоҳиршоҳ Жўраев басталаган.
👉 @PARKENT_TONGI
Ушбу клип "Миллат умиди" жамоаси томонидан тайёрланган.
Ғоя муаллифи Умиджон Ишмукҳамедов!
Қўшиқ шеърини туманимиз ўғлони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зоҳиджон Олов ёзган.
Мусиқасини Зоҳиршоҳ Жўраев басталаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бевафо ёр
Паркентлик истеъдодли санъаткор Отабек Боқиевнинг "Бевафо ёр" қўшиғини тинглаб баҳо беринг!
Эслатиб ўтамиз, мазкур қўшиқнинг премьераси 5 июль куни кеч соат 17:00 да👉 "Youtube" платформасидаги "NevoMusic" каналида бўлиб ўтди.👈
Ушбу тарона "NevoMusic" каналида ҳозирги вақтгача 16 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.
⭕️ Қўшиқни санъатсевар дўстларингизга ҳам юборинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Паркентлик истеъдодли санъаткор Отабек Боқиевнинг "Бевафо ёр" қўшиғини тинглаб баҳо беринг!
Эслатиб ўтамиз, мазкур қўшиқнинг премьераси 5 июль куни кеч соат 17:00 да
Ушбу тарона "NevoMusic" каналида ҳозирги вақтгача 16 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.
⭕️ Қўшиқни санъатсевар дўстларингизга ҳам юборинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Истиғфор
Ҳеч кимга зиёнинг тегмай турганда,
Ҳеч кимнинг бошини эгмай тургандинг.
Ёвузлик уруғин экмай тургандинг,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Иморатлар бўлдинг, кўзни қувнатдинг,
Ёвни чирқиратдинг, дўстни қувнатдинг.
Номардга отгандим, мардни қулатдинг,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Метиндек жуссангга дарз тушди, эссиз,
Совқотмас баданинг увушди, эссиз.
Сабр-у тоқат эдинг мислсиз, чексиз,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Сўзласанг, сўкардинг афсус, тилинг йўқ,
Дардларинг тўкардинг афсус, тилинг йўқ.
Истиғфор айтаман дард-у дилим чўғ,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
👉 @PARKENT_TONGI
Ҳеч кимга зиёнинг тегмай турганда,
Ҳеч кимнинг бошини эгмай тургандинг.
Ёвузлик уруғин экмай тургандинг,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Иморатлар бўлдинг, кўзни қувнатдинг,
Ёвни чирқиратдинг, дўстни қувнатдинг.
Номардга отгандим, мардни қулатдинг,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Метиндек жуссангга дарз тушди, эссиз,
Совқотмас баданинг увушди, эссиз.
Сабр-у тоқат эдинг мислсиз, чексиз,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Сўзласанг, сўкардинг афсус, тилинг йўқ,
Дардларинг тўкардинг афсус, тилинг йўқ.
Истиғфор айтаман дард-у дилим чўғ,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ватан
Атрофда нималар бўлмаяпти-я,
Эшитсанг жимирлаб кетади бадан.
Ғофиллар матога ёпишган куя,
Бедорлар борлиги учун бор Ватан.
Уйда боланг кутар, онанг кутади,
Шу тупроққа тўккан жоланг кутади.
Елкадаги юлдуз юкин кўтарган,
Шунқорлар борлиги учун бор Ватан.
Сен уларнинг масъул ишларин ўйла,
Атрофга бир қара, атрофга бўйла.
Беномусдан содиқ чиқарми, ўйла,
Шу орлар борлиги учун бор Ватан!
✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
👉 @PARKENT_TONGI
Атрофда нималар бўлмаяпти-я,
Эшитсанг жимирлаб кетади бадан.
Ғофиллар матога ёпишган куя,
Бедорлар борлиги учун бор Ватан.
Уйда боланг кутар, онанг кутади,
Шу тупроққа тўккан жоланг кутади.
Елкадаги юлдуз юкин кўтарган,
Шунқорлар борлиги учун бор Ватан.
Сен уларнинг масъул ишларин ўйла,
Атрофга бир қара, атрофга бўйла.
Беномусдан содиқ чиқарми, ўйла,
Шу орлар борлиги учун бор Ватан!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Умид
Болнинг таъмин туйдим ўпганда,
Лабларимга югурди ханда.
Ғам дарёсин кечиб ўтганда,
Қутқаргувчи қирғоқсан, умид.
Ағёрлар кўп, нечун дўстлар кам,
Рост сўзларни айтар сўзлар кам.
Ўчиб қолса ногаҳонда шам,
Ёритгувчи чироқсан, умид.
Емирилар метин жуссалар,
Бошга оғир кунлар тушсалар.
Ташвишлар кўп, ортса ғуссалар,
Улардан ҳам кўпроқсан, умид.
Дилга шубҳа, ғулғула солган,
Яшамоққа ишонч йўқолган.
Она каби бағрига олган,
Ўша мунис тупроқсан, умид.
✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
👉 @PARKENT_TONGI
Болнинг таъмин туйдим ўпганда,
Лабларимга югурди ханда.
Ғам дарёсин кечиб ўтганда,
Қутқаргувчи қирғоқсан, умид.
Ағёрлар кўп, нечун дўстлар кам,
Рост сўзларни айтар сўзлар кам.
Ўчиб қолса ногаҳонда шам,
Ёритгувчи чироқсан, умид.
Емирилар метин жуссалар,
Бошга оғир кунлар тушсалар.
Ташвишлар кўп, ортса ғуссалар,
Улардан ҳам кўпроқсан, умид.
Дилга шубҳа, ғулғула солган,
Яшамоққа ишонч йўқолган.
Она каби бағрига олган,
Ўша мунис тупроқсан, умид.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бир севдимки, нарёғи йўқ...
Тақдир менга тутган ноннинг,
Кепаги кўп, сарёғи йўқ.
Ҳоҳ ишонманг, ҳоҳ ишонинг,
Бир севдимки, нарёғи йўқ.
Думин ушлатмайди висол,
Тутсам — бахтнинг бармоғи йўқ.
Увол бўлдим, фақат увол,
Зор бўлдимки, нарёғи йўқ.
Севгига арз битай десам,
Ижтимоий тармоғи йўқ.
Май ўрнига ичиб қасам,
Маст бўлдимки, нарёғи йўқ.
Бу дунёнинг иши чигал,
Сочи патак, тароғи йўқ.
Уйқум ўчар етти маҳал,
Тун узунки, нарёғи йўқ.
Керакли юк бўлмас оғир,
Висол йўлин узоғи йўқ.
Ҳар бардошда бордир охир,
Бир тоқатки, нарёғи йўқ.
Ваъдаларинг йўқми ёдда,
Ўзи қизларнинг соғи йўқ.
Сенга ишонган бир содда,
Ғайратманки, нарёғи йўқ.
✍️ Шеър: Ғайрат ШЕРАЛИЕВ
🎼 Қўшиқ: Сардор ТОИРОВ
👉 @PARKENT_TONGI
Тақдир менга тутган ноннинг,
Кепаги кўп, сарёғи йўқ.
Ҳоҳ ишонманг, ҳоҳ ишонинг,
Бир севдимки, нарёғи йўқ.
Думин ушлатмайди висол,
Тутсам — бахтнинг бармоғи йўқ.
Увол бўлдим, фақат увол,
Зор бўлдимки, нарёғи йўқ.
Севгига арз битай десам,
Ижтимоий тармоғи йўқ.
Май ўрнига ичиб қасам,
Маст бўлдимки, нарёғи йўқ.
Бу дунёнинг иши чигал,
Сочи патак, тароғи йўқ.
Уйқум ўчар етти маҳал,
Тун узунки, нарёғи йўқ.
Керакли юк бўлмас оғир,
Висол йўлин узоғи йўқ.
Ҳар бардошда бордир охир,
Бир тоқатки, нарёғи йўқ.
Ваъдаларинг йўқми ёдда,
Ўзи қизларнинг соғи йўқ.
Сенга ишонган бир содда,
Ғайратманки, нарёғи йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ ТИЛАК
Миннатли ош ема,
Яхшиси оч юр.
Йиқилсанг йўл кутма,
Чида, ўзинг тур.
Бор бўлса бер, аммо,
Йўқдан сўрама.
Қайдан келаркан деб,
Йўлга қарама.
Мард бўл, ҳеч кимсага,
Бошингни эгма.
Аллоҳ меҳрибондир,
Ҳеч ташвиш чекма.
Ҳурматни хушомад,
Деб ўйламагин.
Жамоат жойларда,
Кўп сўзламагин.
Ростдан ловуллама,
Танқид қилишса.
Аммо чидаб турма,
Тақлид қилишса.
Инсондек келдингми,
Инсондек кетгин.
Тилагим доимо,
Ниятга етгин!
✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
👉 @PARKENT_TONGI
Миннатли ош ема,
Яхшиси оч юр.
Йиқилсанг йўл кутма,
Чида, ўзинг тур.
Бор бўлса бер, аммо,
Йўқдан сўрама.
Қайдан келаркан деб,
Йўлга қарама.
Мард бўл, ҳеч кимсага,
Бошингни эгма.
Аллоҳ меҳрибондир,
Ҳеч ташвиш чекма.
Ҳурматни хушомад,
Деб ўйламагин.
Жамоат жойларда,
Кўп сўзламагин.
Ростдан ловуллама,
Танқид қилишса.
Аммо чидаб турма,
Тақлид қилишса.
Инсондек келдингми,
Инсондек кетгин.
Тилагим доимо,
Ниятга етгин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ МЕН КЎРГАНМАН
Ёмғир сабаб йиғилиб,
Қолган битта кўлмаксан.
Энди ёмғир ёғмаса,
Йиғилмайсан тўлмайсан.
Кўлман, дея мақтанма,
Денгизни мен кўрганман.
Саховатда, меҳрда,
Тенгсизни мен кўрганман.
Она, дея мақтама,
Алла билмас аёлни.
Оналар бор алласи,
Қалқитгайдир ҳилолни.
Ўзбек деган аёли,
Тенгсизни мен кўрганман.
Чақа тутиб гадога,
Хотамман деб керилма.
Қаср қурганлар жимдир,
Чайла қуриб керилма.
Сендек кўйлаги битта,
Енгсизни мен кўрганман.
Тинчман дема, тинч менман,
Яшнаётир диёрим.
Хирмонига хирмонлар,
Қўшмоқликдир шиорим.
Подшоҳим бор, юрти хон,
Бексизни мен кўрганман.
✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
👉 @PARKENT_TONGI
Ёмғир сабаб йиғилиб,
Қолган битта кўлмаксан.
Энди ёмғир ёғмаса,
Йиғилмайсан тўлмайсан.
Кўлман, дея мақтанма,
Денгизни мен кўрганман.
Саховатда, меҳрда,
Тенгсизни мен кўрганман.
Она, дея мақтама,
Алла билмас аёлни.
Оналар бор алласи,
Қалқитгайдир ҳилолни.
Ўзбек деган аёли,
Тенгсизни мен кўрганман.
Чақа тутиб гадога,
Хотамман деб керилма.
Қаср қурганлар жимдир,
Чайла қуриб керилма.
Сендек кўйлаги битта,
Енгсизни мен кўрганман.
Тинчман дема, тинч менман,
Яшнаётир диёрим.
Хирмонига хирмонлар,
Қўшмоқликдир шиорим.
Подшоҳим бор, юрти хон,
Бексизни мен кўрганман.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бунча гўзалсан?
Паркентлик истеъдодли санъаткор, Заркент ҳудудидаги 34-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Умиджон Раҳмоновнинг "Бунча гўзалсан?" қўшиғини тинглаб баҳо беринг!
Мазкур қўшиқ шеърининг муаллифи Ойбек Рўзиметов, мусиқа муаллифи Ботирбек Тожибоев, клипмейкер Умид Рўзиев Паркент туманининг ижодкорларидир.
Заркент ва Сўқоқ ҳудудида олинган клип сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
⭕️ Қўшиқни санъатсевар дўстларингизга ҳам юборинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Паркентлик истеъдодли санъаткор, Заркент ҳудудидаги 34-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Умиджон Раҳмоновнинг "Бунча гўзалсан?" қўшиғини тинглаб баҳо беринг!
Мазкур қўшиқ шеърининг муаллифи Ойбек Рўзиметов, мусиқа муаллифи Ботирбек Тожибоев, клипмейкер Умид Рўзиев Паркент туманининг ижодкорларидир.
Заркент ва Сўқоқ ҳудудида олинган клип сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
⭕️ Қўшиқни санъатсевар дўстларингизга ҳам юборинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM