"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишламоқда!

Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Шу боис, туманимиз аҳолиси коммунал соҳалардаги мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан иборат штаб аъзоларига етказиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур штабнинг асосий вазифаси аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

Паркент туман ҳокимлиги марказий штабининг — +998-70-72-22-348;  +998-70-72-22-156 рақамлари 24 соат ишлайди!

Штаб раҳбари – Паркент туман ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси Шавкат Акрамовнинг телефон рақами — +99894-676-53-55;

Штаб раҳбари ўринбосари – Паркент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Комолиддин Жалоловнинг телефон рақами — +99899-408-77-04;

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Эркин Валиевнинг телефон рақами —  +99899-406-66-33; Қисқа рақам 104; Диспетчер рақами +998-70-72-22-392;

Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг телефон рақами — +99899-926-86-55; Диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг телефон рақами +99899-491-93-03; Диспетчер рақами +998-70-72-36-014;

Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусовнинг телефон рақами — +99894-404-33-44; Диспетчер рақами +998-70-72-22-092;

Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиевнинг телефон рақами — +99897-260-55-01; Қисқа рақам 103, Диспетчер рақами +998-70-72-24-156;

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Турсунқуловнинг телефон рақами — +99898-126-75-26; Қисқа рақам 101, Диспетчер рақами +998-70-72-22-405;

Паркент туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дилшод Халиловнинг телефон рақами — +99899-837-12-00; +99898-337-12-00;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Кам таъминланган оилалар автоматик равишда газ ва электр энергияси учун бир мартали компенсация олади

Бу маблағлар иситиш мавсумида газ ва электр энергиясига харажатларни қисман қоплашга ёрдам беради. Бир мартали компенсация учун давлат 370 млрд сўм йўналтиради.

Бир мартали компенсацияларни тўлаш учун октябрь охиригача "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, Маҳалла уюшмаси ва ҳокимликлар эҳтиёжмандлар рўйхатини шакллантиради.

Бир мартали компенсацияни қўшимча рўйхатдаги кам таъминланганлар – боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз оналар, ногиронлар ва бошқа эҳтиёжмандлар ҳам олади.

Пул картага 2024 йил 27 ноябрдан кейин ўтказилади.

Консультация ва мунозараларни ҳал этиш учун "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг тезкор линияси ишламоқда. Қисқа рақам – 1140.

Эслатиб ўтамиз, бир мартали компенсация – давлатдан ягона ёрдам эмас. Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилалар яна электр энергияси ва газ истеъмоли ижтимоий меъёрдан ошганлиги учун ҳам компенсация олади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Уй-жой таъмири учун кредит пенсия ёшидагиларга ҳам берилади

Талабгор аввал кредит олган бўлса ҳам мазкур имкониятдан фойдалана оладими?

Қариндошининг номидаги уй таъмирига кредит олиш учун қанча вақт "прописка"да турган бўлиш керак?

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Мигрантларнинг пенсия ёшидаги оила аъзоларига санаторияга бепул йўлланма берилади

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Фирибгарлар янги услубларни топишмоқда

Энди улар овоз бериб юбориш илтимос қилинган ҳавола юборишмоқда.

Танишимга ёрдам бераман деган содда одамлар ҳаволани босиб, барча шахсий маълумотларига кириш имкониятини бериб қўйишмоқда.

Натижада фирибгарлар уларнинг ҳисобларидаги барча пулларни ечиб олишмоқда.

❗️Сизга ҳам шундай хабар келса, ҳавола устига боса кўрманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Экспертлар огоҳлантиради: фарзандингизнинг суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!

Ғарблик мутахассислар "шерентинг" ҳодисаси, яъни ота-оналар ўз фарзандларининг суратларини интернетда тинимсиз жойлаш амалиётини болалар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлиги таъкидлашмоқда.

Фарзандларингизнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришнинг яна бир хавфи шундаки, контекстдан ташқари фотосуратлар болаларга қарши ишлатилиши мумкин.

Масалан, фарзандингиз улғайганда келажакда сиёсий лавозимлар эгаллаши мумкин бўлганда унинг кулгили суратлари кутилмаганда ижтимоий тармоқларда "пайдо бўлиши" мумкин.

Нега фарзандингизни фотосуратларини ижтимоий тармоқларда жойламаслик керак?

Ғарб мутахассисининг фикрича, оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари, жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкинлигини унутманг;

ота-оналар аккаунтида эълон қилинган суратлар "ўғирланиб", ғараз ниятли кимсалар (педофиллар) учун мўлжалланган ижтимоий тармоқлардаги каналларга жойланиши мумкин;

фарзандингиз ҳақида қўшимча илова қилинадиган маълумотлар эса фирибгарларга яхшигина "тузоқ" вазифасини ўташи мумкин.

Қолаверса, агар бола ёшлигиданоқ бошқаларнинг эътиборини жалб қилиш учун доимий равишда суратга тушса, келажакда у доимо ўз эҳтиёжлари ва истакларига эътибор беришдан кўра, ташқи розиликни излашга муҳтож бўлиши мумкин.

❗️Шуни эсда тутиш керакки, ҳатто шахсий аккаунтлар ҳам тўлиқ хавфсизликни кафолатламайди, чунки жиноятчилар аккаунтни бузиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Газлашмаган ҳовлиларга “свет” учун чегирма берилади

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди.

Маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишламоқда!

Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Шу боис, туманимиз аҳолиси коммунал соҳалардаги мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан иборат штаб аъзоларига етказиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур штабнинг асосий вазифаси аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

Паркент туман ҳокимлиги марказий штабининг — +998-70-72-22-348;  +998-70-72-22-156 рақамлари 24 соат ишлайди!

Штаб раҳбари – Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Акрамовнинг телефон рақами — +99894-676-53-55;

Штаб раҳбари ўринбосари – Паркент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Улуғбек Маҳкамовнинг телефон рақами — +99899-892-82-80;

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Эркин Валиевнинг телефон рақами —  +99899-406-66-33; Қисқа рақам 104; Диспетчер рақами +998-70-72-22-392;

Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг телефон рақами — +99899-926-86-55; Диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг телефон рақами +99899-491-93-03; Диспетчер рақами +998-70-72-36-014;

Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусовнинг телефон рақами — +99894-404-33-44; Диспетчер рақами +998-70-72-22-092;

Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиевнинг телефон рақами — +99897-260-55-01; Қисқа рақам 103, Диспетчер рақами +998-70-72-24-156;

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Турсунқуловнинг телефон рақами — +99898-126-75-26; Қисқа рақам 101, Диспетчер рақами +998-70-72-22-405;

Паркент туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дилшод Халиловнинг телефон рақами — +99899-837-12-00; +99898-337-12-00;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Шифокорлар "Парацетамол"дан қаттиқ огоҳлантиришмоқда

Парацетамол қабул қилиш жигарни тамом қилиб ички қон кетишига сабаб бўлади.

Яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM