"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Давлатободда газлаштирилмай қолган 110 та хонадон муаммоси, 7 йилдан буён сув масаласида қийналаётган фермерлар ташвиши

Бугун ҳоким Сардор Исоқуловнинг фуқаролар қабулига мурожаатчилар кўп келди. Салкам 3 соат давом этган қабулда айтилган ҳар бир мурожаат ўзига хос.

Кимдир уй-жой дардида, кимдир саломатлигини тиклаш, яна биров моддий ёрдам, имтиёзли кредит олишни истайди.

Муаммонгиз ҳал бўлади, деб эртага турли сабабларни кўрсатиб туришдан ёмони йўқ. Буни яхши тушунган ҳоким одамларни диққат билан тинглади.

Айтилган муаммоларни ҳал қилиш чораларини шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот бошлиқлари билан муҳокама қилди. Пишиқ-пухта режа асосида одамларга ваъдани ўйлаб берди.

Масалан, Навбаҳор ҳудудидаги фермерлар экинларини суғориш масаласида 2017 йилдан буён муаммога дуч келаётганини айтди. Бу мурожаат ҳам жойида маслаҳат қилинди.

Ҳоким тегишли ташкилот раҳбарларига зарур топшириқларни юклагани учун муаммога ечим топилди.

Ҳоким Давлатобод маҳалласида 110 та хонадоннинг газлаштириш масаласини ҳал қилиш учун республика даражасидаги мутасаддига қўнғироқ қилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ раис ўринбосарига вазиятни тушунтирган ҳоким маҳаллани газлаштиришни ортга сурмаслигини, тезроқ бу муаммони ҳал қилиш заруратини тушунтирди.

Шундай қилиб тез орада Давлатободда газлаштирилмай қолган хонадонлар бу ташвишдан қутуладиган бўлди.

Қабулда саломатлигини тиклаш масаласида ёрдам сўраганлар ҳам бўлди.

Масалан, Самсаракдан келган отахон саломатлигини тиклаш учун шифокорлар Олтиариқ туманидаги маъданли сув чиқадиган санаторийга бориши кераклигини маслаҳат берганини айтди. Лекин отахон бунга қурби етмаслигини билдирди.

Сардор Исоқулов отахонни санаторийга бепул ва навбатсиз жойлаштириш масаласини шу жойнинг ўзида ҳал қилди.

Қабулга кўп йиллардан буён масаласи ҳал бўлмай, чигал вазиятдан чиқа олмай турли идораларга такрорий мурожаатлар билан юрган фуқаролар келди.

Ҳоким уларнинг хонадонига бориб муаммоларини атрофлича ўрганган ҳолда ҳал қилиш чораларини излашини айтди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Яна бир янги кун муборак!

Қалбингиз иймонга, уйингиз қувончга, юзингиз нурга, кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

⭕️ Янги кунингиз файзли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Муваффақиятни саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрдим.

✍️ Нажмиддин Кубро

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ҳаёт ташвишлари эзиб қўйган кўринади

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Танангизда сув танқислиги борми ёки йўқми, биттада аниқлаш усули

Яқинларга юбориб қўямиз, сув етишмаслиги ҳамма касалликнинг боши саналади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6516542.pdf
787.8 KB
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Педагогларга 56 календар кундан иборат таътил берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ 👈

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг бозори ҳудудида содир бўлган сув-сел тошқини юзасидан расмий изоҳ

Бугун ижтимоий тармоқларда туманимиздаги "Паркент деҳқон бозори"да сув-сел тошқини ҳодисаси акс этган лавҳа тарқалди.

Юзага келган ҳолат туман ҳокими Сардор Исоқулов томонидан алоҳида назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилди.

Сув-сел тошқини туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тезкорликда бартараф этилди.

Мазкур сув-сел тошқинидан жабрланганлар ҳамда мол-мулкига зарар етганлар йўқ.

Шу ҳақида "Паркент деҳқон бозори" мчж раҳбари маълумот берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиёт

⚡️⚡️⚡️ Қизилтоғда саломатлик посбонларининг касб байрами нишонланди

Бугун, 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан туманимизнинг Қизилтоғ  ҳудудидаги "Қаҳрамон" маросимлар мажмуасида тантанали маросим  бўлиб ўтди.

Унга  Қизилтоғ  шаҳарчасидаги тиббиёт ходимлари, шифокор ва ҳамширалар меҳмон сифатида  таклиф этилди.

Маросимда  туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳам иштирок этди.

Туманимиз ҳокими ўз сўзида   Қизилтоғ шифохонаси ходимлари, ҳамшираларининг машаққатли ва шарафли хизмати ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтаркан, ўзининг самимий тилакларини ҳам  билдирди.

Маросимда таъкидланганидек, кейинги йилларда мазкур шифохонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 19 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келиниб, тиббиёт масканида  туну кун фаолият олиб бориш учун 5,25 штат бирлигида шифокорлик пости ажратилди.

Шунингдек, тез тиббий  ёрдам хизматини яхшилаш мақсадида 1 дона "Фольксваген" автомобили харид қилингани ҳудуд аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Касб байрамида халқимизнинг дардига дармон бўлиб келаётган ҳамширалар ва тиббиёт ходимлари байрам дастурхони атрофида санъаткорларнинг  куй-қўшиқлари, рақсларидан мароқли ҳордиқ олишди.

Байрам кечасида бир гуруҳ ҳамширалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда сув-сел тошқини ҳодисалари натижасида табиий офатлар келиб чиқишига йўл қўймаслик назоратга олинди

Бугун, 18 май Паркент туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Ўчоқ, Булоқбоши, Бодомтепа, Бўрсилиқ, Наврўз, Самсарак, Дала ҳовли, Бешкаппа ҳудудларида сув-сел тошқини содир бўлди.

Туман ҳокими Сардор Исоқулов сув-сел тошқини оқибатида юзага келган аҳволни ўнглаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган жараёнларни ўрганди.

Шунингдек, сув тошиб ўтган маҳаллалардаги вазиятни кўздан кечириб, ҳудудлардаги ички кўчаларни тартибга келтириш масаласида чора-тадбирларни ишлаб чиқди.

Ҳоким тегишли ташкилот раҳбарларига тезкорликда амалга оширилиши шарт бўлган топшириқларни берди.

Белгиланган режага кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳолига амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Энг асосийси, олиб борилаётган ишларда кучли ёмғир натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 16 МАЙ СОНИДА:

👉 Йилнинг энг яхши ҳамшираси

👉 “ҲОКИМ КУБОГИ” ғолиблари аниқланди

👉 Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?

👉 Тежоғлининг иши бежоғлиқ

👉 Заҳматкаш асаларичи

👉 Баракали касбнинг ширин ташвиши

👉 Жамшид вилоятда ғолиб бўлди

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM