"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Маҳмуд Тоиров Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди

Бугун Чирчиқ шаҳрида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Қўшма йиғилишда Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров ҳамда тадбиркор Малика Қодирхонова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида ўтказиладиган хатлов ишлари жадвали билан танишинг

Ушбу жадвалда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни босқичма-босқич хатловдан ўтказишнинг Паркент тумани ҳудуди учун режаси акс этган.

Сизнинг мулкингиз жойлашган қайси маҳаллалар хатловдан ўтказилишини билиб олишингиз мумкин.

Мазкур жадвалда 2024-2025 йилларда хатловдан ўтказиладиган маҳаллалар келтирилган.

Агар жадвалда сизнинг маҳаллангиз чиқмаса, демак маҳаллангиз кейинги йилларда хатловдан ўтказилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ "Аёллар дафтари"га киритилганларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

🟢 1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш,
зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;

🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Қайси ҳолларда кредит қарздорлигида фоизлар ҳисобланмайди?

Қарздорлигингиз бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин ҳам банклар томонидан фоизлар ҳисобланаётган бўлса, ушбу ҳолат ноқонуний ҳисобланади.

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ “СМС-пенсия“ хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Қайд этилишича эндиликда пенсионерлар my.gov.uz портали орқали онлайн “СМС-пенсия“ хизматига уланиши, телефон рақам ўзгарган бўлса янги рақам киритиши мумкин.

"Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин" — дейилади хабарда.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: my.gov.uz

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун уларга 11 миллион 250 минг сўмгача маблағ ажратилиши мумкин

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра,

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 30 баравари (11 миллион 250 минг сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;

9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда узум данагидан доривор воситалари ишлаб чиқарилмоқда

“Паркент-фарм” ЭИЗда “YUMA BIO” қўшма корхонаси доривор ўсимликлар етиштириш ва узум данагидан доривор воситаларни ишлаб чиқаришни бошлади.

 Жанубий Корея билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 4,6 миллион доллар бўлиб, йилига 250 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Жорий йилдаги экспорт режаси 200 минг долларга етказилмоқда. 

Корхонада 46 нафар иш ўрни яратилган. 

 Лойиҳани кенгайтириш мақсадида хом-ашё тайёрлаш пункти, чуқур қайта ишлаш биносини қуриш ишлари режалаштирилган.

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми қўшимча 2,5 миллиард сўмга оширилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ НИМЕСИЛ, ДИКЛОФЕНАК, КЕТОНОЛ, ИБУПРОФЕН бепуштликка сабаб бўлади

Пала партиш ичиладиган химик препаратлар тухумдондан ажралиб чиқадиган суюқликнинг активлигини пасайтиради. Бу эса бепуштликка сабаб бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM