"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ 2025 йилдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар сезиларли даражада оширилади

Январь ойидан бошлаб, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, юқоридаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳасида бир ўқишда кўриб чиқилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ "Яхши билим бермаётган ўқитувчи кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз",  — Алишер Қодиров

"Ўқитувчи болаларимизга яхши билим берсин. Яхши билим бераётган ўқитувчига кўп ойлик, рақобатбардош бўлмаган ўқитувчига кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхшисига муносиб.

Айнан шу сабабли ажратилаётган маблағга эътирозимиз йўқ, унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизим ишлаб чиқариш масаласида вазирликка таклиф бердик”, — дейди Алишер Қодиров.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ "Кадастр рақамини берамиз" - деб эшик тақиллатиб келганларга пул бериш керакми?

❗️Ўзи хатловда кимга тўлов қилиш керак?

Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов барчасини тушунтириб берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда аномал совуқ бўлиши кутиляптими?

Декабрь ойининг ўзида ҳарорат -10° даражагача тушиб кетади.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил қачондан бошланиши маълум қилинди

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Чўққайма маҳалласидан ўтувчи катта йўлга ўрнатилган "радар" автомобиль тезлигини қайд этмоқда

Хабарингиз бўлса, Чўққайма маҳалласидан ўтган катта йўлга "радар" мосламаси ўргатилганди.

Буни кўрган айрим ҳайдовчилар шунчаки кузатув камераси деган нотўғри фикрга боришди.

Аслида йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганида Чўққайма маҳалласидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлига "радар" ўрнатиш зарурлиги маълум бўлган эди.

Шу боис мазкур йўлга автомобилларнинг ҳаракат тезлигини қайд этувчи “радар” мосламаси ўрнатилди.

Айни пайтда "радар" мосламаси автомобиль тезлигини қайд этмоқда.

Мазкур ҳудудда тезликни соатига 50 км.дан оширган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда жарима қўлланилади.

Огоҳ бўлинг ҳайдовчилар!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Юртимизга совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда

Жорий йилнинг 8 декабрь, якшанба куни республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Келаси ҳафта бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача (Тошкентда 6-8 даража совуққача), шимолда 13-18 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Маълумот учун айтганда, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Ушбу штабга бириктирилган ташкилотларнинг мутасаддилари, телефон рақамлари ҳақида маълумот берган эдик.

Мазкур штабга бириктирилган мутасаддилар томонидан аҳолининг куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишни пайсалга солиш, қўнғироқларга жавоб бермаслик ҳолатлари фуқаролар томонидан асосли фактлар билан аниқланган тақдирда бу ҳақда туман ҳокимига ахборот киритиб борилади.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларини эътиборсиз қолдирган ташкилот раҳбарларининг фаолияти юзасидан танқидий-таҳлилий материаллар @PARKENT_TONGI каналига жойлаштириб борилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ 14 декабрь, шанба куни барча ташкилотлар учун иш куни!

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар буни ҳисобига 30 декабрь, душанба куни дам олиш куни бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Самаробод ва Наврўз маҳалласидан ўтувчи катта йўлда "радар" ишламоқда

Самаробод ва Наврўз маҳалласидан ўтган катта йўлга "радар" мосламаси ўргатилганди.

Шунингдек, Наврўз маҳалласининг Шўроб кўчасига ҳам "радар" ўрнатилган.

Айни пайтда мазкур ''радар"лар автомобиллар тезлигини қайд этмоқда.

Маълумот учун айтганда йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганида Самаробод ва Наврўз маҳалласидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўли ҳамда Наврўз маҳалласининг Шўроб кўчасига "радар" ўрнатиш зарурлиги маълум бўлган эди.

Мазкур ҳудудларда тезликни соатига 50 км.дан оширган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда жарима қўлланилади.

Огоҳ бўлинг ҳайдовчилар!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Ҳайвонот боғларида хизмат кўрсатишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Ҳайвонот боғларида ҳайвонларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик талабларига риоя қилиш жуда муҳим.

Чунки ҳайвонлар турли хил хатти-ҳаракатлар кўрсатиши, агрессив бўлиши ёки кутилмаган тарзда ўзгариши мумкин.

"Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари"га кўра, қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш лозим:

— йирик туёқли ҳайвонлар, фил, йирик йиртқичлар, заҳарли илон, тимсоҳ, туяқуши ва бошқаларга ҳайвонот боғида бир вақтда камида 2 та ходим хизмат қилиши зарур;

— ҳайвонларга хизмат қилиш вақтида чекиш, овқатланиш, инвентарларни тузатиш ва уларга ёзиш ҳамда бошқа чалғитувчи ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади;

— иш жойига ва ҳайвонларга хизмат қилишда ёрдам кўрсатиш учун бегоналарнинг киришлари тақиқланади.

Бундан ташқари ҳар бир ҳайвон тури билан ишлаш қоидалари белгилаб ўтилган жумладан йирик йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш қоидалари белгиланган.

Бунга кўра:

— хавфли ҳайвонларга хизмат қилишда фақат кўчма асбоб-ускуналар қўлланилади;

— хавфли ҳайвонларни овқатлантираётган ходимда махсус айри, найза ва бошқа асбоблар-ускуналар бўлиши ва уларнинг узунлиги уларга яқинлашмасдан овқатлантиришга имконият яратиши лозим;

— иш бошлашдан аввал ҳайвонларни баланд лекин, ёқимли овозда чақириб диққатини жалб қилиш, уларни ҳуркитмасдан мулоқотда бўлиш, хатти-ҳаракатини кузатиб туриш керак;

— хизмат жойидаги ўтиш йўллари, даҳлизлар ва бошқа майдонлар ҳайвонлар сақланадиган қафасларга туташ бўлиши, хизматчиларнинг ҳайвонларга қарашига халақит бермаслиги, уларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлаши зарур.

Хуллас, ҳайвонот боғларида хавфсизлик, ҳайвонлар билан алоқада бўлиш, уларни боқиш, парвариш қилиш алоҳида эътиборни талаб қилади.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилиш ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM