"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.7K photos
4.26K videos
143 files
4.38K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Халқаро форумда Паркент тумани табиатининг гўзаллиги намойиш этилмоқда

Айни пайтда Самарқандда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида ташкил қилинган Глобал инвестиция форуми кўргазмасида Паркент туманида қурилаётган “Eco village” лойиҳаси ҳам иштрок этмоқда.

Мазкур форумни тўғридан тўғри, жонли тарзда ёритаётган “UzReport” телеканалига “Ҳаво шарлари” федерацияси раиси Тоҳир Салиев Паркентнинг бетакрор табиати, туманимизда қурилаётган “Eco village” лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик спортчи Хонзодани Тошкент вилояти ҳокими 40 миллион сўм пул билан мукофотлади

Кураш майдонида ғалаба завқидан чарх уриб эл байроғини боши узра айлантириб чопаётган спортчидан кўра бахтли инсон бўлмаса керак.

Шу сатрларни ўқир экансиз, ёш спортчиларимиздан Жаҳон чемпиони Камронхўжа Абдуллаев, айниқса яқинда халқаро майдонда 3-синф ўқувчилари Нурмуҳаммад Шермирзаев ва Нодирхўжа Абдуманноповларнинг мардонавор олишиб нафақат Ўзбекистон, балки Паркент фарзандларининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйганини эслаган бўлсангиз ажабмас.

Хонзода яқинда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида байдарка ва каноэ эшкак эшиш спорт турида муросасиз курашларда 2-ўринни қўлга киритганди.

Бугун Тошкент вилоятида 2023 йилнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш маросимига Паркент тумани Марказий маҳалласининг моҳир спортчиси Хонзода ҳам таклиф этилди.

Маросимда Осиё, Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатларида спортнинг турли йўналишлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ва яхши натижаларга эришган чемпионлар орасида Хонзода Эркиновани Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 40 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Тантанали тадбирдан сўнг спортчимиз вилоят ҳокимлиги биносига яқин ҳудудда бўлиб ўтаётган "Яшил макон" доирасида Хонзода Эркинова номига белгилан жойга кўчат экди.

@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Маржона Қиёмованинг ташаббуси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тўлиқ молиялаштириладиган бўлди

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Вазир ва ёшлар" мулоқотида тумандошимиз, Тошкент тиббиёт академиясининг 3-курс талабаси Маржона Қиёмова Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовга ўзининг ташаббуси ҳақида гапириб берди.

— Мана қандай ёшларимиз бор! Бу қизимиз ўқиётган йўналиш биз учун жуда муҳим йўналиш! Сиз кўтарган ташаббусни албатта қўллаб-қувватлайман! Шахсан ўз назоратимга оламан! — дея ваъда берди вазир Амрилло Иноятов.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг 2 нафар ёш ўқувчиси бир йўла 2 нуфузли мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлишди

Жорий йилнинг 21-22 январь кунлари Ҳиндистоннинг Чандигарҳ шаҳрида Француз бокси “Сават” спорт турининг “Ассо” ҳамда “Комба” йўналишлари бўйича Жанубий Осиё чемпионати ҳамда Ҳиндистон очиқ турнири  бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган туманимиз спортчилари Ватанимиз байроғининг юксакларга кўтарилишига сабабчи бўлишди.

Халқаро мусобақаларга Паркент Спорт мактабининг тренери Абдулатиф Абдуллаев 2 нафар ёш шогирдини олиб борганди.

Муросасиз кечган курашларда туман Спорт мактаби тарбияланувчиси бўлган Номданак ҳудудидаги 22-мактабнинг 3-синф ўқувчиси  Нурмуҳаммад Шермирзаев ҳамда 53-мактабнинг 6-синф ўқувчиси  Салоҳиддин Рафиқжонов мазкур икки мусобақада ҳам ғолибликни  қўлга киритиб, туманимизга ёруғ юз билан қайтишди.

Кичик ёшдаги спортчиларнинг ёрқин ғалабасига бағишланган мақолани “Паркент тонги” газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг волейболчи ёш спортчилари иштирок этаётган вилоят терма жамоаси финалга чиқди

Хабарингиз бўлса, Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоятимиз терма жамоасининг асосий вакиллари туманимиздаги Спорт мактаби тарбияланувчилари ҳисоланади.

Бугун мазкур мамлакат кубоги беллашувларининг ярим финал ва финал ўйинлари ташкил этилган.

Бугунга қадар туманимиз спортчиларидан 7 нафари иштирок этаётган Тошкент вилояти терма жамоаси шиддатли баҳсларда Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Сирдарё терма жамоаларини мағлубиятга учратишди.

Бугун Тошкент вилояти жамоаси Сирдарё вилояти жамоаси билан финалга чиқиш учун кураш олиб борди. Баҳслар якунида 2:1 ҳисобида вилоятимиз терма жамоаси ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Ярим финалнинг жуфтлигида ғолиб чиққан Андижон терма жамоаси финалда Тошкент вилояти жамоаси билан курашади.

Финал учрашуви бугун соат 15:00 да Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бўлиб ўтади.

⭕️ Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни финал учрашувида туманимиз спортчиларини қўллаб-қувватлаш учун таклиф қиламиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз спортчиларининг тарихий ютуғи

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда туманимиз ёшларидан 7 нафари вилоятимиз терма жамоаси таркибида қатнашди.

Муросасиз кечган баҳсларда Тошкент вилояти жамоаси республика босқичида 2-ўринни эгаллади.

Қувонарлиси шундаки, туманимиз ёшларининг шижоати туфайли тарихий натижа қайд этилди.

Очиғини айтганда, кейинги йилларда туманимизда бошқа соҳалар қаторида спортда ҳам ютуқларга эришилмоқда.

Бунинг замирида энг аввало туман ҳокимлигининг спортчиларимизга бўлган эътибори ва уларни ҳар  томонлама қўллаб-қувватлаётгани ётибди.

Қолаверса, Спорт мактаби жамоасининг масъулияти, мактабларимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини тўғри йўлга қўйилган ҳам сабаб бўлмоқда.

Ҳа, бундай эзгу саъй-ҳаракатлар келгусида спортчиларимизнинг тарихий ютуқлари давомий бўлишига хизмат қилиши шубҳасиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Волейболчи ёшларимиз Тошкент вилояти кубоги мусобақасининг ғолиби бўлди

Куни кеча Олмалиқ шаҳрида спортни волейбол тури бўйича 18 ёшдаги ўсмирлар ўртасида Тошкент вилояти кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Баҳсларда Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарлардан келган 13 та жамоада 180 нафар ўсмир иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Паркент туманига, 2-ўрин Қибрай туманига, 3-ўрин эса Оҳангарон шаҳар жамоасига насиб қилди.

Ғолиб бўлган туманимиз ёшларига Тошкент вилояти спорт бошқармаси томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар  тантанали тарзда топширилди.

Ушбу мусобақада Паркент тумани ҳамда Қибрай тумани, Оҳангарон шаҳар жамоалари орасидан Тошкент вилояти терма жамоаси шакллантирилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ "Қувноқ стартлар" ўйинларининг Тошкент вилояти босқичида туманимиздаги 18-сонли ДМТТ тарбияланувчилари 2-ўринни эгаллашди

“Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи якунланди. Унда вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўзаро баҳслашди.

Қизғин кечган беллашувларда туманимиздаги 18-сонли ДМТТ тарбияланувчилари 2-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақалар якунида фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар Тошкент вилояти спорт бошқармаси томонидан махсус диплом ва медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз полвонлари "Вилоят ҳокими кубоги"да пешқадам бўлишди

Вилоятимизнинг Нурафшон шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан спортнинг белбоғли кураш тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги Жаҳон, Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионлари ва совриндорлари, спорт таълим муассасалари ва турли ташкилотларда белбоғли кураш бўйича шуғулланаётган спортчилар ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.

Ғолиблик учун кечган баҳсларда 5 хил вазн тоифаси бўйича 120 дан ортиқ сараланган спортчилар қатнашди.

Муросасиз кечган мусобақада 55 кг. вазн тоифасида туманимиз вакилларидан Ортиқ Анарбоев 1-ўринга, Азамат Малдибаев ҳамда Ойбек Рихсибаев 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Шунингдек, 75 кг. вазн тоифасида гиламга чиққан туманимиз ўғлони Жавоҳир Тўлабоев 1-ўринни эгаллаган бўлса, Зиёвуддин Нишонбоев эса 3-ўринни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олди.

Номдор полвонларимиздан Отабек Асамов +75 кг. вазн тоифасида 1-ўрин соҳиби бўлган бўлса, кучли учликни ҳам тумандошимиз Шохжаҳон Раҳматов якунлаб берди.

Мусобақада қатнашган 22 та шаҳар ва туман жамоаларининг якуний натижасига кўра, 1-ўрин Паркент туманига, 2-ўрин Чирчиқ шаҳрига ва 3-ўрин Бўка туманига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, спортчиларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Дилбар Жаҳон чемпиони бўлди

Туманимизда ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани ўз самарасини бермоқда.

Фикримизни яқинда Қирғизистон давлатининг Бишкек шаҳрида ташкил этилган таэквондо WТ бўйича кар ва заиф эшитувчи шахслар ўртасида ўтказилган 2-Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спорт делегацияси таркибида Паркент туманидан Дилбар Тожибоева фахрли 1-ўринни қўлга киритгани ҳам тасдиқлайди.

Жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган кар ва зиф эштувчи шахслар ўртасида Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Хитой Тайпейи, Ҳонг Конг, Мексика, Украина, Хорватия, Жанубий Корея, Латвия, Греция, Таиланд ва Гана жамоаларида жами 122 нафар спортчи қатнашди.

Мана шундай нуфузли мусобақада кечган қизғин баҳсларда Заркентнинг Янгиобод маҳалласидаги Дилбар Тожибоева 46 кг. вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритгани қувончли воқеа бўлди.

Мазкур Жаҳон чемпионатида Дилбарни тенгсиз, деб топилганини эшитган киши борки фахрланиши турган гап.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик ҳамшира “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолибаси бўлди

Аввал хабар берганимиздек, туманимиздаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира – 2024" кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб республика босқичи йўлланмасини олганди.

Бугун мазкур танловнинг республика босқичи якунланди. 

Республика даражасидаги малакали ҳакамлар ҳайъати  баҳолаб борган танловда ҳамшира Назокат Мирсаъдиева 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти ва Паркент туманининг шарафини ёруғ юз билан ҳимоя қилди.

Салкам 30 йиллик тарихга эга ушбу тадбирда Тошкент вилоятидан биринчи марта ғолиба бўлган ҳамшира Назокат Мирсаъдиева энди Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига имтиёзли грант асосида талабаликга қабул қилинадиган бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Чинорли ва Бозорбоши маҳалласининг спортчи ёшлари республика босқичига чиқди

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон Арена” ўйингоҳида спортнинг енгил атлетика тури бўйича вилоят босқичи ўз якунига етди.

Мусобақада вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидан келган 528 нафар спортчи ёшлар учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашди.

Вилоят мусобақасида Паркент тумани ёшлари муносиб иштирок этишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида 2-ўрин Чинорли маҳалласи жамоасига, 22-26 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Бозорбоши маҳалласининг жамоаси сазовор бўлиб, республика босқичига йўлланмани нақд қилиб қўйишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик теннисчи республика босқичига чиқди

Жорий йилнинг 12 июнь куни "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг стол тенниси тури бўйича Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Стол тенниси марказида спортнинг стол тенниси мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг 22 та туман ва шаҳарларидан 132 нафар ёш учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида баҳслашди.

Беллашувларда туманимизнинг Гулистон маҳалласидан 22-26 ёш тоифасида Миршавкат Мирабдуллаев 1-ўринни қўлга киритди.

Паркентлик Миршавкат энди республика босқичида вилоятимиз ва туманимиз шаънини ҳимоя қиладиган бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркент спортчилари Индонезия давлатида ғалабага эришди

Ҳозиргина Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидан хушхабар олдик.

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 24-29 июнь кунлари француз бокси “Сават” спорт турининг “Ассо” ҳамда “Комба” йўналишлари бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун туманимиз спортчиларидан бир гуруҳи жўнаб кетганди.

Муросасиз кечган баҳсларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 4 та олтин 1 та кумуш 1 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўндан ортиқ давлатдан келган спортчилар орасида Паркент туманининг 2 нафар спортчиси 1-ўринни қўлга киритиб Осиё чемпиони бўлишди.

Туманимиз спортчиларидан Солиҳа Рафиқжонова 10-11 ёшлилар ўртасида Француз боксининг "Ассо" йўналишида +31 кг. вазнда 1-ўринга лойиқ топилиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, спорт устаси, олий тоифадаги тренер Абдулатиф Абдуллаев 21-40 ёшлилар ўртасида Француз боксининг "Комба" йўналишида 60 кг. вазнда 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Осиё чемпионлари Индонезиядан қайтиб келишди

Аввал хабар берганимиздек, Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида француз бокси “Сават” спорт турининг “Ассо” ҳамда “Комба” йўналишлари бўйича туманимизнинг 2 нафар спортчиси ғалабага эришганди.

Мусобақада туманимизнинг ёш спортчиларидан Солиҳа Рафиқжонова ҳамда спорт устаси, олий тоифадаги тренер Абдулатиф Абдуллаев 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритганди.

Бу икки спортчи Осиё чемпиони бўлиб, туманимизга ёруғ юз билан қайтиб келишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг 5-синф ўқувчиси республика миқёсидаги интеллектуал ўйинида “Спарк” автомобилини ютиб олди!

Хабарингиз бўлса, иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бизнинг фахримиз!”  интеллектуал ўйини ташкил этиб келинади.

“Севимли” телеканали орқали эфирга узатиб борилаётган ушбу интеллектуал ўйинининг навбатдаги республика босқичи куни кеча ўз якунига етди.

Пойтахтимизда ўтган мазкур интеллектуал ўйиннинг 5-синфлар ўртасидаги финал беллашувида ғолиблик Паркент туманидан Алиёр Йўлчибоевга насиб қилди.

“Бизнинг фахримиз!”  интеллектуал ўйинида туманимиздаги 1-сонли ИДУМнинг 5-синф ўқувчиси Алиёр Йўлчибоев фаол иштирок этиб, бош соврин  – "Спарк" автомобилини қўлга киритди.

Кеча кеч соат 22:30 лар атрофида мазкур хушхабарни эшитган заҳоти 1-сонли ИДУМ директори Тоҳир Абдуғаффоров билан телефон орқали боғландик.

Мактаб директорининг айтишича, Алиёр Йўлчибоев интеллектуал баҳсларнинг якуний босқичига етиб келгунга қадар нимчорак, чорак ва ярим финал босқичларида умумтаълим фанларидан берилган саволларга энг кўп тўғри жавоб берди.

Якуний финал босқичида эса рақибларидан фарқли равишда берилган саволларга энг кўп тўғри жавоб бериб, ғолибликка эришди.

Шу сабаб Алиёр Йўлчибоев бош соврин – "Спарк" машинасини Паркентга келаётган ҳафтанинг душанба куни олиб келадиган бўлди.

Бугун туманимиз ҳоким Сардор Исоқулов Алиёр Йўлчибоев билан учрашиб, уни эришган улкан ютуғи билан самимий табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Ҳоким Алиёр Йўлчибоевнинг эришган муваффақиятини туманимиздаги тегишли ташкилот бошлиқлари, соҳа масъуллари олдида эътироф этгани Паркент ёшларини янги-янги марралар сари чорлов бўлди, дейиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг Ички ишлар бўлими бошлиғи “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди

Инсон қайси касб эгаси бўлишидан қатъий-назар, ҳалол меҳнат қилса, зиммасидаги вазифани сидқидилдан бажарса эл-юрт олдида ҳурмати ортиб бораверади.

Ҳозиргина хушхабар эшитдик. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов подполковник Азизбек Алиасқаровни “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирлабди.

Очиғи, Азизбек Алиасқаров тақдирланишга муносиб!

Юрт тинчлиги, халқимиз ҳаётининг осойишталигини таъминлаш йўлида 30 йил фидокорона хизмат қилгани ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Энг асосийси, жиноятчиликка қарши курашда катта тажрибага эга.

Халқни ўйлайдиган раҳбар! Ваъда берса, албатта уддасидан чиқади.

Сансоларликни одат қилиб ҳурматини бир пул қилишдан доимо сақланади.

Қани айтингчи, мана шундай фидойи раҳбар тақдирланмаслиги мумкинми?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM