"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
21.6K subscribers
13.9K photos
4.42K videos
150 files
4.51K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Спорт

⚡️⚡️⚡️ “Ҳоким кубоги”нинг баскетбол ва волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 45-мактабда спортнинг баскетбол туридан мактаблардаги ўқувчи ўғил болалар ўртасида туман “Хоким кубоги” спорт мусобақаларининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда ҳудуд босқичида ғолиб бўлган 8 та жамоада 70 нафар ўсмир ғолиблик учун майдонга чиқишди.

Беллашув натижаларига кўра, финал баҳсларида 45-мактаб ва 30-мактаб жамоалари учрашадиган бўлди. Фахрли 3-ўрин учун 11-мактаб ва 57-мактаб жамоалари курашади.

Шунингдек, волейбол бўйича мактаб ўқувчиларининг ўғил болалари ўртасида туман “Хоким кубоги” баҳсларининг чорак финал учрашувлари 39-мактабда бўлиб ўтди. Унда ҳудуд босқичида ғолиб бўлган 8 та жамоада 80 нафар ўсмир иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра, финалда 33-мактаб ва 39-мактаб жамоалари ғолиблик учун майдонга чиқади. Фахрли 3-ўрин учун 5-сонли ИДУМ ва 4-мактаб жамоалари курашади.

Финал учрашувларида ғолиб бўлган жамоаларга туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов томонидан махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰🥰🥰🥰😇

⚡️⚡️⚡️ Рамазон ойининг 11-куни муборак бўлсин!

Рўза туриб ўтказаётган кунингиз файзи фикрларингизни эзгуликка, хаёлларингизни яхшиликка етакласин!

Аллоҳ тутаётган рўзангизни даргоҳида қабул, дуоларингизни ижобат қилсин!

Кунингиз соғ-саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракада, энг муҳими, Ўзи рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси

⚡️⚡️⚡️ Рўзадорларга хушхабар

Аллоҳ таоло айтади: "Бандам таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мени деб тарк қилади. Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман. Бир яхшиликка унинг ўн баробари бор".

❗️Бу хушхабарни рўзадор яқинларга юбориб қўямиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_ўгитлари

⚡️⚡️⚡️ Ота-онангизни дуо қиляпсизми?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

⚡️⚡️⚡️ Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Дилларимизга севинч олиб кирадиган шарқона Янги кун сабаб хонадонингизни файзу барака тарк этмасин!

Қалбингиздан хотиржамлик, кайфиятингиздан байрам қувончлари аримасин!

Умр дафтарингиз ёрқин саҳифаларга бой бўлиб бораверсин!

Кўнгилларга илиқлик, дилларга баҳорий кайфият, юзларга табассум ҳадя этувчи байрам — Наврўз муборак бўлсин!

⭕️ Яқинларингизни Наврўз байрами билан биринчилардан бўлиб табрикланг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор

⚡️⚡️⚡️ Маҳалладаги ёшлар етакчисига қўшимча вазифалар юклатилади

“Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-136-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, маҳалладаги ёшлар етакчисига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади:

маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;

маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги “маҳалла терма жамоа”ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлашни ташкил этиш;

маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт-таълим ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;

маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчиларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига йўналтириб бориш;

маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома_якуни

⚡️⚡️⚡️Сўровномада parkent_mol_bozori_ochiq_savdo телеграм гуруҳи ғолиб бўлди

Туманимиздаги турли соҳаларга оид телеграм гуруҳларининг аъзолари қай даражада фаоллигини билиш ва телеграм гуруҳларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида телеграм гуруҳлари ўртасидаги сўровномада parkent_mol_bozori_ochiq_savdo телеграм гуруҳи ғолиб бўлди.

Жамоатчилик фикри асосида ўтказилган сўровномада parkent_mol_bozori_ochiq_savdo телеграм гуруҳи 442 та овоз билан 1-ўринни олди.

Ушбу телеграм гуруҳи тақдирланиб, фаолиятига оид муҳим ахборотлар газетамизнинг саҳифаларида ва телеграм каналида ёритиб борилади.

❗️Иштирокингиз учун раҳмат!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким аҳолининг  ўз томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлигини ўрганди

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов Марказий, Гулистон, Қўрғонтепа, Ёшлик маҳаллаларида бўлиб, хонадон эгалари томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлигини ўрганди.

Ҳоким бошчилигидаги тегишли соҳа мутасаддилари, "маҳалла еттилиги"нинг аҳоли билан бўлган суҳбатларида томорқа имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳақида гап борди.

Жумладан, ҳоким хонадон эгаларига томорқаларига самарали фойдаланишда тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда сердаромад экинлар экиш, йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш борасида тавсияларини берди.

Шунингдек, ҳоким ўрганишлар давомида хонадон эгаларига Президентимизнинг шу йил 5 мартда қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Ҳоким мулоқотлар вақтида мазкур қарорда белгиланган катта имкониятлар, жумладан, 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳамда томорқа эгаларининг бу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM