"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабулидаги мулоқотлар

Ҳоким Сардор Исоқулов ўтказиб бораётган фуқаролар қабулида одамларни қийнаётган муаммоларни имкон қадар ҳал этишни истайди.

Шу сабаб, ҳар бир мурожаатни диққат билан эшитади. Мурожаатларни ҳал қилиш мақсадида ташкилот раҳбарларига зарур топшириқни бераркан уларга жавобгарлик масаласини ҳам эслатади.

Мурожаатлар билан ишлашни ўзига хос нозик томони бор.

Гап шундаки, ҳокимнинг фуқаролар қабулида зиммасига масъулият олган мутасаддилар айтилган муаммоларни ҳал қилишни пайсалга солиб турли баҳоналарни рўкач қилиб ҳокимни, қолаверса мурожаатчини алдамаса бас!

Ана шундагина туманимиз тараққиёти тезлашиб бораверади. Ўзидан яхши ном қолдириш мақсадида хайрли ишларни истаётган ёш, шижоати баланд ҳокимга шу керак аслида!

Лавҳада туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг Қизилтоғда ўтказган сайёр қабулидаги айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Қирғизовулдаги сув муаммоси, қурилиши тугалланмаган тиббиёт пункти, тадбиркорнинг муаммоси

Ёрдам сўраб келган инсоннинг кичик муаммоси ҳал бўлиши ўзгаришларга йўл очади. Муаммоларнинг ҳал бўлиши ҳар бир ташкилот мутасаддисининг сидқидилдан ишлашига боғлиқ. Одамларни сарсон қилиш, ҳоким аралашгандан кейин муаммони ҳал қилиш билан узоққа бориб бўлмайди.

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов Қирғизовул маҳалласида ўтказган сайёр қабулидаги ҳар бир мурожаатни ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб одамлар ҳаёти турганлигини кўриш мумкин эди.

Масалан, бир мурожаатчи Қирғизовул маҳалласида қурилиши охирига етказилмаган тиббиёт пунктини имкон қадар тезроқ фойдаланишга топширишда ёрдам сўради. Шу пайтгача пайсалга солиб келинаётган бу масалани ҳоким назоратига оларкан, тиббиёт пунктини ишга туширишни тезлаштиришини айтди.

Яна бир мурожаатчи, бундан 7-8 йиллар аввал маҳаллада ўтган сайёр қабул вақтида уй-жой учун ер ажратишни сўраб мурожаат қилганлигини, ҳокимлик вакиллари кўрсатган ерда қурилиш қилиб бугунги кунгача боши муаммодан чиқмаётганлигини билдирди. Аёлнинг айтишича, ўша вақтда мутасаддилар рухсати билан унга уй қурган, хонадонига электр туширган.

Лекин кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишлари ортга сурилаверган, бугунга келиб унинг уйи ноқонуний қурилиш деб топилган. Шу боис, уйни бўшатиб қўйиш кераклигини, бузиш ишларига халал бермаслик кераклиги ҳақида тегишли ташкилот масъуллари огоҳлантириш берганини айтди. Унинг уйи бузилса оиласи кўчада қолишини айтиб, ҳокимдан ёрдам сўради.

Ҳоким мурожаатчини рози қилиш мақсадида унга қонуний енгиллик берилишини имконини топишга ҳаракат қилишини айтди. Бу муддат ичида уни ҳеч ким безовта қилмаслигини билдирди.

Сайёр қабулда Қирғизовул маҳалласида сув муаммоси ҳам айтилди. Буни қарангки, айни масалада ишлар кетаётгани ҳақида ҳеч ким маҳалла аҳолисига тушунтириш бермаган. Қабулда муаммо 2-3 ойда ҳал бўлиши, айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори доирасида лойиҳалар тайёрлангани, Бўстон ва Қирғизовул маҳаллалари ичимлик сувини яхшилаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманидан 7 км. узунликда сув тармоғи тортилиши ҳақида маълумот берилди.

Яна бир аёл ҳокимга оиласи бузилиб кетаётганилигини, эри бошқа аёлга уйланиб олганлигини, лекин эри уч нафар фарзандини унга кўрсатмаётганлигини айтиб ёрдам сўради. Тўғри, бу суд тартибида кўриб чиқиладиган масала!

Бироқ, “қаловини топсанг, қор ҳам ёнади”, деганларидек, эр-хотинни муросага келтиришга яна уриниб кўриш, фарзандлар масаласидаги муаммони ҳал қилиш чораларини топиш мумкин. Бунинг учун тегишли ташкилот мутасаддилари маҳалла идораси вакиллари, жамоатчилик билан биргаликда сидқидилдан ҳаракат қилса бас, олам гулистон эди!

Қабулда деҳқон бозорида савдо қилаётган тадбиркор анча вақтдан буён қийнаб келаётган муаммосини айтди. Гап шундаки, унинг дўкони электр тармоғидан узиб қўйилган экан. Тадбиркор бозор маъмурияти билан шартнома тузиб электр тармоғига уланишда қийинчиликка дуч келаётган экан.

Ҳоким тадбиркорнинг бу муаммосини ҳал қилишга ваъда берди!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: кўчада қолаётган аёл, эскирган электр устунлари ва кўприк муаммоси

Бугун ҳоким Сардор Исоқуловнинг Жудуруқ ҳудудидаги 23-мактабда сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

Қабулни кузатар эканмиз, Сардор Исоқуловнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлашга бўлган масъулиятини тушундик.

Чиндан ҳам сайёр қабул одамлар тақдирини ўзгартириши учун йиллар давомида тўпланиб келаётган муаммолар ўз ечимини топиши зарур.

Қабул вақтида айтилган муаммолар ҳал этилиши эса ҳар бир масъул ўз ишини соат механизмидек бажариши шарт.

Жудуруқда бўлиб ўтган қабулда кимдир уй-жой муаммосини айтса, яна бошқаси эса саломатлигини тиклай олмаётганидан шикоят қилди.

Шунингдек, йўл, электр-энергияси, ичимлик суви таъминоти масаласидаги мурожаатлар ҳам айтилди.

Ҳатто мурожаатчилар орасида энг оғир, ўта жиддий оилавий масалалар: эр-хотин келишмовчилиги сабаб оила бузилиш даражасида турганлигини айтган ҳам учради.

Масалан, бир аёл эри билан 3 фарзандини тарбиялаб вояга етказганини, турмушига 28 йил бўлганини, айни шу кунларда арзимаган важлар билан қайнонаси ҳайдаб юборганини айтди. Аёлнинг айтишича, эри билан яшаб келаётган уйини қайнонаси қизига бермоқчи экан.

Мурожаатчи қайнонасининг жанжали туфайли кўчада қолганини билдирди. Унинг 25 ёшли ўғли чойхонада яшаб юрганини айтиб, эрининг Қизилтоғдаги квартирасини олиши учун ҳокимдан ёрдам сўради.

Сардор Исоқулов оила аъзоларини муросага келтириш, уларни тинч-тотув яшаши учун махсус комиссия тузиб, зарур чораларни кўриш ҳақида мутасаддиларга топшириқ берди.

Ҳоким бу мурожаат шахсан назоратида туришини, имкон қадар оилани сақлаб қолиш шартлигини алоҳида таъкидлади.

Яна бир мурожаатчи уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришини сўради. Ҳоким мурожаатчининг оилавий аҳволини ўрганиб чиққанидан кейин унга жавоб айтишини билдирди.

Сўзимиз аввалида Сардор Исоқуловнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги масъулияти ҳақида айтгандик.

Ўтказиб келинаётган қабулларда ҳоким имкон қадар одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилиши баробарида мутасаддиларни ҳам синовдан ўтказаётганини тушундик.

Аниқроқ айтганда, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни пайсалга солган мутасаддилар вақти-соати билан лавозимидан озод этиб борилаверади.

Ҳоким позицияси тўғри: айни шу жиҳат одамларнинг давлатга бўлган ишончини ошириб бораверади!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Одамлар муаммосини ҳал қилиш масъулияти

Туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ўтказиб бораётган сайёр қабуллари давомида одамларнинг муаммолари ечим топишига масъулият билан қарайди. Чунки, бу – Президент талаби!

Аҳоли кайфияти муаммоларнинг ҳал этилишига боғлиқ. Бу ўз навбатида Президентимиз илгари сурган ҳаётбахш ислоҳотларнинг самарали кечишига сабаб бўлади.

Масаланинг энг нозик томони шундаки, одамларнинг айтган муаммолари ҳал этилишида ҳар бир раҳбар ўз ишини соат механизмидек бажариши шарт.

Бу борада ҳоким Сардор Исоқулов аниқ позицияга эга: аҳоли мурожаатлари билан ишлашни пайсалга солган мутасаддилар вақти-соати билан лавозимидан озод этиб борилаверади.

P. S: Лавҳада Қирғизовул маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулдаги айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабулидан сабоқ олган масъуллар

Кейинги пайтларда туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг ўтказиб бораётган сайёр қабулига келаётганларнинг сони ортиб бормоқда. Бунга энг асосий сабаб шуки, ҳоким қабулларининг жойи ва вақти аввалдан маълум қилиб борилмоқда.

Очиқ айтиш керак бўлган яна бир жиҳат бор! Айрим ташкилот ва идора раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаши талаб даражасида эмаслиги, ҳокимга учрашиб муаммосини айтувчиларни кўпайтирмоқда.

Бугун ҳоким Сардор Исоқуловнинг Оқтепа маҳалласидаги 26-мактабда бўлиб ўтган сайёр қабулига одатдагидан кўра кўпроқ одам келди. Ҳоким ўзининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда одамларнинг муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилди.

Бу сафарги қабулда Сардор Исоқулов ўринбосарларини ҳамда тегишли ташкилот бошлиқларини одамларни эшитиш, уларни муаммоларини ҳал қилишда масъулиятли бўлишни талаб қилганига гувоҳ бўлдик.

Гап шундаки, қабул аввалида ҳокимнинг кўз ўнгида мурожаатларни тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарлари қабул қилишди. Ташкилот раҳбарлари одамлар билан юзма-юз суҳбатлашаркан, мурожаатнинг назорати ҳокимда эканлиги маълум қилингани масъуллар учун ўзига хос сабоқ бўлди.

Қабулда уй-жой, коммунал соҳа, тиббиёт, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ажратилиши ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни бирма-бир айтсак рўйхат анча узун бўлади.

Лекин ўрни келганда бир муҳим гапни айтмасак бўлмайди. Аслида, ҳар бир ташкилот раҳбари ҳоким айтишини кутиб ўтирмасдан аҳоли мурожаатларига жиддий эътибор қаратиши шарт.

Кабинетда ўтириб олиб, қоғозбозлик қилиш, “муаммоингиз ҳал бўлади”, деб пайсалга солиб юриш, ваъдабозлик, ёлғон ишлатишни охири яхшилик билан тугамайди. Ҳар қандай тизимда бундай инсон ишлашга ҳақли эмас!
Оғирни остидан, енгилни устидан юриб “ана бўлади, мана бўлади”, деб юриш оқибатида ўша раҳбарнинг нафақат ўзи, идорасининг ҳам обрўси қолмайди.

Ҳоким сайёр қабулларида ташкилот ва идора раҳбарларидан одамларни эшитиш, муаммосига имкон қадар ечим топишни талаб қилар экан, энди бундан буён кўзни каттароқ очиб ишлашга тўғри келади!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Олис ҳудуддаги холис мулоқотлар

Раҳбар холис бўлишида гап кўп. Одамларнининг ҳаёти фаровон бўлиб боришида бу муҳим омил саналади.

Холис бўлиш учун ваъда бергандан кейин уни бажариши, ёлғон ва хўжакўрсин иш қилишдан сақланиши керак. Бу йўлда энг аввало эзгуликни дилдан исташи, адолатли бўлиб, одамларни рози қилишни ўйлаш шарт.

Муаммолар билан ишлаш осон эмас. Одамларни танглаётиб, холис бўлиш мувозанатини ушлаб туриш эса икки карра оғир!

Лекин ҳоким Сардор Исоқулов аҳоли мурожаатини имкон қадар ижобий ҳал қилиш жуда катта эътибор қаратади.

Шундан бўлса керак, ҳоким ўтказиб бораётган қабуллари вақтида мутасаддиларни аҳоли мурожаатлари билан талаб даражасида ишлашдаги масъулиятини ошириб боради.

P. S: Лавҳада Жудуруқ ҳудудидаги 23-мактабда бўлиб ўтган сайёр қабулдаги айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Сайёр қабулдаги самарали суҳбатлар

Ишни кўзини билган одамга битмайдиган ишни ўзи йўқ. Шу маънода раҳбар қанчалик одамларга яқин бўлса, муаммоларни ҳам шунчалик осонгина ҳал қила олади.

Масалан, бугунги кунда жиноятчиликка қарши кураш ниҳоятда муҳим вазифа.

Ҳудудларда жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик борасида муаммолар ҳам учраб туради.

Хўш, бу борада нималар қилмоқ керак? Қандай чора-тадбирлар кўриш талаб этилади?

Саволга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Азизбек Алиасқаров батафсил жавоб бера олади. Бу  борада нишонга аниқ уриб гапиради.

Энди саволга жавоб олганимиз ҳақида эшитинг!

Азизбек Алиасқаров ўзига бириктирилган 3-сектор ҳудудидаги Кунгай маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабулга Олмазор маҳалласининг аҳолиси ҳам келди.

Сектор раҳбари қабул аввалида аҳолини яқинлашиб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги билан самимий табриклаб, энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга қандай тайёргарлик кўриш ҳақида гапирди. Инсон ҳаётида озодлик ва ҳурриятнинг аҳамияти тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, бахт-саодати айнан мустақиллик неъмати билан чамбарчас боғлиқ экан, демак, Азизбек Алиасқаровнинг раҳбарлик салоҳияти анча баланд.

Лўнда айтганда, қабулда Азизбек Алиасқаров “жиноят кўчасига кирма” мазмундаги тарғиботидан аввал “сен бахту саодатингни озодлик, ҳурриятни асраб-авайлаш йўлида топасан”, дея гап бошлаганининг натижаси, таъсири бўлиши шубҳасиз.

Туманимиз начальниги мана шундай мазмундаги мулоқотлардан кейин аҳолининг муаммолари тинглади.

Қабул аввалидаги суҳбатлар сабаб, унда атайин ечими йўқ, ўта мавҳум мурожаатлар бўлмади. Сектор раҳбари ечимини уддасидан чиқа оладиган муаммолар айтилди. Кимдир имтиёзли кредит олишда ёрдам сўрган бўлса, бошқа биров ўзига муносиб иш қидираётганлигини билдирди. Яна кимдир коммунал соҳа билан боғлиқ муаммоларни гапирди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли масъуллар иштирокида чора-тадбир белгиланди. Мурожаатларни имкон қадар ҳал қилишга катта эътибор қаратилди.

Қабул якунида Азизбек Алиасқаров бугунги куннинг энг оғриқли муаммоларидан бири ҳақида сўз очди.

Ўтган 7 ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари кўпайгани, бунда ҳайдовчиларнинг тезликни ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кўп экани айтиб ўтилди.

Шу ҳақда туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Дилшод Ҳалилов статистик маълумотларни маълум қилди.

Қабул аввалида мустақиллик аталмиш бебаҳо неъмат ҳақида гап очилган бўлса, унинг мантиқий давоми, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш даъвати билан якунланди.

Сектор раҳбари аҳолини жорий йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Мана қаранг, Азизбек Алиасқаров ўз вазифасидан ортиб, одамлар учун қандай эзгу ишларни қилмоқда?!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Нега ҳокимга мурожаатлар кўпайиб бормоқда?

Бошига ташвиш тушган инсоннинг дили хуфтон, ишида эса унум бўлмай қолади. Бундай оғир вазиятда эса одамийлик илмидан хабардор –  мустақил фикри бор, тўғри гапни дадил айта оладиган инсонгина ёрдам бера олиши мумкин.

Бугун туман ҳоким Сардор Исоқуловнинг навбатдаги сайёр қабули Обжувоз маҳалласидаги 6-мактабда бўлиб ўтди.

Тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, олийгоҳдаги таълим учун контракт тўловини тўлаш ҳамда коммунал, тиббиёт, таълим соҳаларига оид мурожаатлар билдирилди.

Сайёр қабулда жами 14 та мурожаатдан 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, яна 8 таси вақт талаб қилгани боис ижрога қаратилди.

Бугунги қабулда Обжувоз маҳалласи раиси Дилмурод Салимбоев ҳокимнинг ёнида бўлиб, маҳалла аҳолисининг муаммоларини эшитди. Сардор Исоқулов мурожаатларни имкон қадар ҳал қилиш чораларини белгилаётганига гувоҳ бўлди.

Маҳалла раисининг мақтанишига арзигулик жиҳат шундаки: у ҳал бўлган мурожаатда менинг ҳам ҳиссам бор, дея олади.

Шу ўринда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос муҳим томонлари ҳақида икки оғиз сўз айтмасак бўлмайди.

Кейинги пайтларда ҳокимга аҳолининг мурожаатлари сони ортиб бормоқда. Демак, қайсидир тизим раҳбари талаб даражасида ишламаяпти. Одамларни қийнаётган муаммоларга етарлича эътибор қаратмаяпти.

Ҳокимнинг ўтказаётган сайёр қабуллари вақтида шундай мурожаатлар учраяптики, аслида уни маҳалла раисининг ўзи ички имкониятларни ишга солиб ёки тегишли ташкилот раҳбарларини ҳоли-жонига қўймай ҳал қилиб қўйса бўлади.

Борди-ю, маҳалла раиси, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳам ҳал қила олмайдиган масала бўлса, фуқарони овора қилиб юрмасдан  юки оғир мурожаатларни жамлаб, тўғри ҳокимга учрашиш кифоя.

Тўғри, айрим мурожаатлар ҳокимнинг ваколати доирасида  ҳал бўлмаслиги мумкин.

Ана шундай муаммоларни ҳоким вилоят ёки республика даражасидаги раҳбарлар билан боғланиб, ҳал қилиш чораларини олиб бораётганига гувоҳмиз.

Кўряпсизми, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда масъулият кўпроқ маҳалла раисларининг зиммасига тушяти?!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олгани борди

Президентимиз аҳолини эҳтиёжманд қатламига яқиндан кўмак бериш баробарида уларни қизиқишларини ўрганиб, даромад манбаига эга бўлишига ёрдамлашиш масаласида аниқ чора-тадбирларни белгилаб берган.

Аслида хайр-саховатга шошилишда ҳикмат кўп. Оғир шароитда яшаётганларга ёрдам қўлини чўзиш одатга айланган жойда файзу барака бўлади.

Шу мақсадда бугун туман ҳокими Сардор Исоқулов "Қўрғон" маҳалласида бўлди.

Ҳоким маҳалладаги кам таъминланган хонадонларга  озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Улардан қандай муаммолари борлигини сўради.

Самимий кечган суҳбатларда хонадон эгаларига даромад манбаига эга бўлиши борасида турли соҳалардан иш таклиф қилинди.

Маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларнинг айни кундаги моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг айримларига замонавий тикув машинаси етказилиб бериладиган бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Нурободдаги муаммолар, 10 нафар фарзанди бор онахоннинг дардли мурожаати

Бугун туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокимлигида ўтказилган қабул салкам 3 соат давом этди. Залда одатдагидек одам кўп бўлди. Ҳоким ҳар бир мурожаатчини эринмай тинглади.

Одамларни диққат билан эшитиш, эшитганда ҳам уларнинг ташвишига шерик бўлиш масъулиятли вазифа. Бунда уқув, зийраклик, тажриба ва энг муҳими кўнгил тозалиги керак. Айни фазилатлар муаммоларни ечиш, адолатли қарор қабул қилишда муҳим.

Ҳар бир муаммонинг ечими бор! Лекин уларни ҳал қилишнинг тартиби турлича бўлишини тушуниш керак.

Масалан, қабул вақтида Нуробод маҳалласидан келган бир гуруҳ отахонларнинг мурожаатини олайлик. Улар ҳокимга маҳалла кўчасини асфальтлаштириш, электр ва сув таъминотини яхшилашда ёрдам беришини сўради.

Мана шу мурожаатдаги асфальтлаштириш масаласи ҳоким ваколатига кирмайди. Бу масалани “Опен бюджет” тизими орқали ҳал қилиш мумкин.

Мурожаатчиларга шу ҳақида тушунча берган Сардор Исоқулов маҳаллада электр ва сув таъминотини яхшилашда ёрдам беришини билдирди.

Одамларни диққат билан эшитиш ҳам муаммоларни ҳал қилишда қўл келади. Фикримизни ҳокимдан моддий ёрдам сўраган онахоннинг мурожаати тасдиқлайди.

Ғамгин, ҳаёт ташвишларидан қадди букилган, йиғидан ўзини аранг тийиб турган онахон ҳокимдан моддий ёрдам беришини сўради.

Ҳоким онахонни диққат билан эшитаркан, унинг фарзандлари неча нафарлигини сўради. Онахон 10 нафар фарзанди борлигини, улар ўз ҳаёти билан овора бўлиб кетгани учун ёрдамга муҳтож ҳолга тушиб қолганини гапириб берди.

Қабулда онахоннинг фарзандлари ҳолидан хабар олмай ташлаб қўйилганидан ҳайратга тушганларнинг шивир-шивири залнинг турли бурчагидан эшитилиб тураркан, наҳотки, 10 фарзанд онасининг таъминотига қурби етмаса, деган ҳақли саволнинг жавоби ҳаммани қизиқтираётганини тушуниш қийин эмасди!

Ҳоким бу вазиятда энг тўғри йўлни танлади. Онахоннинг оилавий аҳволи чиндан ҳам шундай эканлигини ўрганиб, мурожаатчининг айтган гапи тасдиғини тўлиқ топса, фарзандларни инсофга чақириш мақбул ечим.

Чунки, ноқобил фарзандларни деб муҳтожларга бериладиган маблағлар ҳақиқий эгасига берилмай қолиши адолатдан эмас. Шу мақсадда ишчи гуруҳ онахоннинг уйига борадиган бўлди.

Бўлиб ўтган қабулдаги жами 26 та мурожаатдан 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 15 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM