#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Биринчи ноябрдан 100 миллион сўмгача миқдорда гаровсиз кредит беришга рухсат берилади
Қонунчиликка кўра, Президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.
Шунингдек, давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
➖ Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 баравари (1 млн. 875 минг сўм),
➖ Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 млн. 125 минг сўм),
➖ вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда БҲМнинг 2 баравари (750 минг сўм),
➖ бошқа аҳоли пунктларида БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида тўлов қилинади.
❗️Бундай ер участкаларига эгалик ҳуқуқи 8 ноябрдан берилади.
👉 @PARKENT_TONGI
❗️Бундай ер участкаларига эгалик ҳуқуқи 8 ноябрдан берилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.
Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Файзиева Сайёра Мавлоновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зойир Мирзаев номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарори билан Мирзаев Зойир Тоирович Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиз аҳолиси диққатига!
Паркент туманида Ўзбекистон Миллий Автоспорт ва Картинг Федерацияси томонидан "Ралли" спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади!
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни старт оладиган мазкур чемпионатда зарур шарт-шароитларни яратиш, айниқса аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4Р 15А – 373 автомобиль йўли “Янгибозор-Паркент-Қизилтоғ” автомобиль йўлининг 21 км.дан Қизилтоғ қўрғони кўпригигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинча чеклаш белгиланди.
Унга кўра, эртага 17 ноябрь куни кундузги соат 09:00 дан кечки 17:00 гача “Янгибозор-Паркент-Қизилтоғ” автомобиль йўлининг 21 км.дан Қизилтоғ қўрғони кўпригигача бўлган оралиқда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.
❗️Шу ҳақда яқинларингизни ҳам хабардор қилинг!

⚡️ ⚡️ ⚡️ 2025 йилдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар сезиларли даражада оширилади
Январь ойидан бошлаб, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда келтирилишича, юқоридаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳасида бир ўқишда кўриб чиқилмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI
Январь ойидан бошлаб, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда келтирилишича, юқоридаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳасида бир ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Яхши билим бермаётган ўқитувчи кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз", — Алишер Қодиров
"Ўқитувчи болаларимизга яхши билим берсин. Яхши билим бераётган ўқитувчига кўп ойлик, рақобатбардош бўлмаган ўқитувчига кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхшисига муносиб.
Айнан шу сабабли ажратилаётган маблағга эътирозимиз йўқ, унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизим ишлаб чиқариш масаласида вазирликка таклиф бердик”, — дейди Алишер Қодиров.
👉 @PARKENT_TONGI
"Ўқитувчи болаларимизга яхши билим берсин. Яхши билим бераётган ўқитувчига кўп ойлик, рақобатбардош бўлмаган ўқитувчига кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхшисига муносиб.
Айнан шу сабабли ажратилаётган маблағга эътирозимиз йўқ, унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизим ишлаб чиқариш масаласида вазирликка таклиф бердик”, — дейди Алишер Қодиров.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Кадастр рақамини берамиз" - деб эшик тақиллатиб келганларга пул бериш керакми?
❗️Ўзи хатловда кимга тўлов қилиш керак?
Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов барчасини тушунтириб берди.
👉 @PARKENT_TONGI
❗️Ўзи хатловда кимга тўлов қилиш керак?
Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов барчасини тушунтириб берди.
👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўзбекистонда аномал совуқ бўлиши кутиляптими?
Декабрь ойининг ўзида ҳарорат -10° даражагача тушиб кетади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!
👉 @PARKENT_TONGI
Декабрь ойининг ўзида ҳарорат -10° даражагача тушиб кетади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил қачондан бошланиши маълум қилинди
Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
👉 @PARKENT_TONGI
Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Чўққайма маҳалласидан ўтувчи катта йўлга ўрнатилган "радар" автомобиль тезлигини қайд этмоқда
Хабарингиз бўлса, Чўққайма маҳалласидан ўтган катта йўлга "радар" мосламаси ўргатилганди.
Буни кўрган айрим ҳайдовчилар шунчаки кузатув камераси деган нотўғри фикрга боришди.
Аслида йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганида Чўққайма маҳалласидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлига "радар" ўрнатиш зарурлиги маълум бўлган эди.
Шу боис мазкур йўлга автомобилларнинг ҳаракат тезлигини қайд этувчи “радар” мосламаси ўрнатилди.
Айни пайтда "радар" мосламаси автомобиль тезлигини қайд этмоқда.
Мазкур ҳудудда тезликни соатига 50 км.дан оширган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда жарима қўлланилади.
Огоҳ бўлинг ҳайдовчилар!