"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

⭕️ Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Энди мактабларда давомат янада яхшиланади

Ўқувчиларнинг давомати ва таълим-тарбияси билан шуғулланиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардия ҳамкорлигида махсус Ишчи гуруҳ тузилди.

Эндиликда ўқувчиларнинг дарслардаги иштироки ва таълим-тарбияси ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ташкил этилади.

Мактабларга ота-оналарга юбориладиган "Огоҳлантириш хати" намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади.

Шунингдек, ҳафтада камида бир маротаба Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомати бўйича ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда. 

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.

IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратиш бошланди

Уни қандай олиш мумкин?

Шу ҳақида лавҳадан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Ўқитувчи аттестацияда иштирок этмаса ишдан бўшатиладими?

Батафсил видеода 👆👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Хорижга чиққан ўқувчилар мактабдан ҳайдаладими?

Батафсил видеода 👆👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Энди мактаб битирувчилари ўрганган ҳунари бўйича имтиҳон топширади

Бунга оид қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, битирувчилар ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳон топширади ва уларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.

Касб-ҳунар эгаллаган ва амалий имтиҳондан ўтган битирувчиларга 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказлари томонидан имзоланадиган, уларга ишлаш ҳуқуқини берувчи электрон шаклда сертификат берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Эколидер ёшлар, совға олган ўқувчилар

Қизилтоғ ҳудудидаги “Чотқол” маданият марказида “Яшил мактабим” мавзусидаги танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туманимиздаги 56-мактаб фахрли 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 май санасидан 25 майга қадар “Фарзандим учун битта китоб” акцияси доирасидаги тадбирларнинг бири 46-мактабда ҳам бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов иштирок этиб таълим даргоҳининг кутубхонаси учун китоблар тўпламини совға қилишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ “Фарзандим учун битта китоб” акциясида 86 ёшли онахон 1-сонли ИДУМга 360 дона китоб совға қилди

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз мактабларида “Фарзандим учун битта китоб” акцияси доирасида маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун ана шундай тадбирларнинг бири 1-сонли ИДУМда ташкил этилди. Унда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтган тадбирда 86 ёшли онахон Шарқия Ғаниева ўзи ва оиласи номидан эвараси учун 360 номдаги 5 миллион сўмлик китоблар тўпламини совға қилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар китоб мутолааси чин инсоний фазилатларни шакллантириб, ёшларнинг дунёқарашини ошириш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида беқиёс аҳамиятга эга эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур акцияда Тошкент вилояти миқёсида ғолиб мактабларнинг дастлабки 5 тасининг ҳар бирига вилоят ҳокимлиги томонидан 200 млн. сўмдан пул мукофоти берилади.

Маълумот ўрнида айтганда, ота-оналар томонидан 1-сонли ИДУМга “Фарзандим учун битта китоб” акцияси доирасида 7 май куни ҳолатига кўра 1 минг 112 дона китоб совға қилинди.

⭕️ Туманимиз мактабларида “Фарзандим учун битта китоб” акцияси давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади

Ўқитувчи ва раҳбар ходимлар учун янги устама тури жорий қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM