"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Барча ходимлар учун 30 декабрь, 31 декабрь, 1 январь, 2 январь дам олиш кунлари бўлади

Асос: "2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ –213-сон, 22.12.2023 й.)

Яқинларингизни ҳам хабардор қилинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг қарори.pdf
1.2 MB
👆👆👆
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Энди умумий фанлардан миллий сертификат имтиҳонида камида 65 балл олган абитуриент ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан аввалги тартибга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, энди миллий сертификат имтиҳонида 65 баллдан ўтган абитуриент ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлади.

Миллий сертификат имтиҳонида 65 - 69.9 балл билан "А", 70 ва ундан юқори балл олган абитуриент "А+" даражага эга бўлса, ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлади.

Шунингдек, Б+, Б, C+, C даражага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида эгаллаган балларига нисбатан фоиз асосида максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

❗️Яқинларингизни ҳам хабардор қилинг

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПФ-18.pdf
3.1 MB
👆👆👆
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилди

Президентимиз 2024 йил 20 январь куни "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармон билан Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Фармонда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилиши ҳам қайд этилган.

⭕️ Ушбу Фармонни диққат билан ўқиб чиқинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари фанлари ва баллари тасдиқланди

Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан бўлади:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) — 10 та;
Математика — 10 та;
Ўзбекистон тарихи —10 та;

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол — 3.1 балл = 93.0 балл
2-фан: 30 та савол — 2.1 балл = 63.0 балл

60 та саволдан жами 156,0 балл.

Умумий 2024/2025-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади.

Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Тайинлов

Шерзод Боботоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Паркент туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шерзод Боботоев 1981 йилда Паркент туманида туғилган.

Маълумоти олий. Тошкент Олий қўмондонлик ҳарбий билим юртини 2002 йилда тамомлаган. 

Лавозимга тайинлангунига қадар Ойдин маҳалла раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманига “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди

Паркент туманидан қўйилган 96 та лойиҳанинг 15 таси ғолиб деб топилган.

Туманимиздаги мазкур лойиҳалар учун жами 20 млрд. 257,8 миллион сўм маблағ ажратилади.

Рўйхат: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ташкилий масала кўрилган сессиясда Сардор Исақулов Паркент туман ҳокими этиб тайинланди.

Сардор Исақулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий.

У 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини (кундузги) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йили Марказий магистрал электр тармоқлари электроэнергиясини узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.

Сардор Исақулов Паркент туман ҳокими лавозимига тайинлангунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Электр энергияси ва табиий газ учун компенсация бериш тартиби тасдиқланди

Агарда оилангиз "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган бўлса, компенсация олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, "маҳалла еттилиги" томонидан аниқланган эҳтиёжманд оилалар ҳам компенсация олади.

Бу ҳолда ноябрь ойидан февралгача ҳар ойнинг 15-санасигача "Инсон" ижтимоий марказлари ёки маҳаллангиздаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилишингиз керак.

Яқинларга юбориб қўямиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Туман ҳокимининг ўринбосари тайинланди

Туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг қарорига биноан Дилёр Диловаров Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Дилёр Диловаров 1994 йилда Паркент туманида туғилган.

Маълумоти олий, Тошкент давлат аграр университетини 2018 йилда тамомлаган.

У мазкур лавозимга тайинланишидан аввал Паркент туман Маданият бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.


Таҳририятдан: Маълумот учун айтганда, Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи ҳудудларга инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестицион муҳитини янада яхшилаш, бу борада хорижий корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади.

Шунингдек, туманимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудларда айни масаладаги фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқади ҳамда юқори турувчи ташкилотларга киритиб боради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Энди абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин олийгоҳни танлайди

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
Июль - август: имтиҳонлар
15 кун ичида: ОТМни танлаш

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM