"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз бюджетининг 30 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига сарфланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам маҳаллий бюджет маблағларининг 30 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига йўналтирилмоқда.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Маҳаллий бюджетдан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига жуда катта маблағ ажратилаётган экан, унда иштирок этиб, маҳаллаларимизда турмуш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшишда фаол бўлинг!

⭕️ Лавҳани диққат билан томоша қилиб, “Ташаббусли бюджет”да иштирок этиш қўлланмасини эслаб қолинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Ўтган йили қайси соҳаларда иш ҳақи юқори бўлди?

Статистика агентлигининг хабар беришича, мамлакатимизда 2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 551 минг сўмни ташкил этиб, қуйидаги соҳаларда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткич қайд этилган:

Молия ва суғурта –13 миллион 323 минг сўм;
Ахборот ва алоқа – 10 миллион 602 минг сўм;
Ташиш ва сақлаш – 6 миллион 937 минг сўм;
Саноат – 5 миллион 622 минг сўм;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Дунёдаги энг машҳур 3 та қонун

Сиз бу қонунларга ишонасизми?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Қайилма ва Боғбон аҳолиси учун 50 қатновга мўлжалланган маҳалла тиббий пункти ишга туширилди

Қайилма ва Боғбон маҳаллаларининг аҳолисига тиббий ёрдам хизмати кўрсатишда қулайлик яратилди.

Ҳудудда қаровсиз ётган бино таъмирланиб, аҳоли учун маҳалла тиббий муассаса фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди.

Бугун ушбу икки маҳалла аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 50 қатновга мўлжалланган маҳалла тиббий пункти фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокимлиги ва прокуратура ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари, Қайилма ҳамда Боғбон маҳалла идораси вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар маҳалла аҳлини қутлаб, ушбу муассасада саломатлик посбонлари энг аввало, халқимиз соғлиги йўлида масъул эканлигини таъкидлашди.

Маҳалла тиббий пунктида рўйхатхона, шифокор учун хона, эмлаш хонаси, аёллар ва эркаклар учун алоҳида 6 ўринли 2 та хонасида тиббий муолажалар олиш учун кундузги стационар хизмати ташкил этилиб, керакли тиббий асбоб-анжом ва жиҳозлар билан жиҳозланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Пул ундиришга берилган боқиманда

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда бундай инсонлар жуда ҳам кўпайиб кетди.

Лавҳани кўриб, ҳайрон қолсангиз ажабмас.

Шу ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Кимлар сотқин?

Лавҳада айтилган фикрларга муносабатингизни ёзиб қолдиринг!

@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Рамазонда тўғри овқатланишнинг олтин қоидалари

Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизмати қуйидаги тавсияларни берди.

1. Таомланишни хурмодан бошланг.

Хурмо кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактининг ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бойдир.

2. Кўп миқдорда сув ичинг.

Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичинг. Бир кунда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.

3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.

Тузли овқатлар, консервалар, тузланган ёнғоқлар, бодринглар, балиқлардан сақланинг. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланинг, чунки улар чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради.

4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг.

Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилинг, ифторни хурмо, сув билан бошланг, кейин шўрва, салат ейишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтинг. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишда муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди.

5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлардан иборат овқатлар бўлиши керак.

6. Соғлом овқатларни танланг.

Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланинг. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилишингиз керак.

7. Ширинликлардан сақланинг.

Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2-3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга: хурмо, қуруқ мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.

8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.

Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун кофе истеъмол қилишни камайтиришга ҳаракат қилинг.

9. Кунига уч марта овқатланиш.

Рамазон ойида ҳам кунига уч маҳал овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, бунда ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олиш керак. Асосий овқатланишингизни уч қисмга бўлинг. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот. Бу соғлом мувозанатли овқатланиш бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Алишер Қодиров ўқишга кира олмаган ўғил болаларни бепул бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жўнатишни таклиф қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров мактабда ўқитувчида эркинлик, ўқувчида интизом бўлиши шартлиги ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Миллий гвардия мактабларда профилактик ишларни амалга оширишни бошлаганидан кейин қисқа вақт ичида 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмагани аниқланиб, 3 минг нафар ота-она Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.

Алишер Қодировга кўра, тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозимлиги ҳақида таклиф айтди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Жуда оғир саволлар

Лавҳадаги саволларга диққат қилинг, балки сизда ҳам саволлар бордир?!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Одамлар сизни ҳурмат қилиши учун шартини биласизми?

Лавҳадаги фикрларга диққат қилинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM