"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.9K photos
4.29K videos
144 files
4.41K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар" боғидаги байрам файзи

✔️ Наврўз байрами тантаналарида концерт дастурлари билан файзли ўтди.

✔️ Бадиий чиқишларда туманимиздаги таълим муассасаларининг ёшлари, туман Маданият бўлими ходимлари иштирокчиларга байрам завқини улашди!

🏐 Бизни кузатишда давом этинг!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Подполковник Азизбек Алиасқаров командасининг хизмати

✔️ Наврўз шодиёналарини тинчлик, хотиржамликда ўтказишда туман ички ишлар ходимларининг машаққатли меҳнати алоҳида таҳсинга сазовор!

✔️ Байрам кунларида туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Азизбек Алиасқаров бошчилигидаги ходимлар жамоат тартибини сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туну кун аҳоли хизматида бўлмоқда!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг бош шифокори байрам дастурхонини ёзди

Наврўз айёми муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Бобур Алиев бошчилигида байрам тадбири бўлиб ўтди. “Истиқбол” маҳалласидаги “Осиё” тўйхонасида байрам дастурхони ёзилди.

Байрам кечасига фидокорона меҳнат қилиб келаётган шифокорлар, ҳамширалар, ишчи-ходимлардан иборат жами 300 нафар тиббиёт жонкуярлари таклиф этилди.

Тадбирда бош шифокор йиғилганларни Наврўз байрами билан табриклаб, фаолияти давомида бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган 6 нафар шифокор, 32 ҳамшира, 17 нафар кичик ҳамшира, 5 нафар техник ходимни эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Байрам кечасида дилга манзур бўладиган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

🏐 Ҳақиқий байрам шодиёнасига айланган тадбирда кўк чучвара, кўк сомса сингари тансиқ таомлар дастурхонни безади.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Ўқувчиларимизнинг Наврўз сайили

✔️ Мактабимизда "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ўқувчиларимиз иштирокида Наврўз сайлини ўтказдик.

✔️ Сайлда спорт ўйинларидан тош кўтариш, арқон тортиш, мусобақалари ҳамда бадиий чиқишлар, миллий қадриятларимиз саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.

✔️ Спорт мусобақаларида ғолиб чиққан ўқувчилар ва синфларни бир қанча номинациялар бўйича тақдирладик.

🏐 Жумладан, "Энг мазали ош", "Энг тартибли синф", "Энг чиройли дастурхон", "Энг яхши бадиий чиқиш" номинацияларини қўлга киритган ўқувчиларга мактабимиз директори Хайрулла Инобатов эсдалик совғаларини топширди.

✍️ Дилдора Муслимова,
28-мактаб директори ўринбосари


➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Ёшлар боғида ўтказилган "Болажонлар шоуси" байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан Ёшлар боғида "Болажонлар шоуси" байрам тантаналари ўтказилмоқда.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар боғи" ҳар қачонгидан гавжум

Бу йилги мустақиллик байрами тантаналарига ҳар қачонгидан кўпроқ одам келди.

Кўриб турганингиздек боғга йиғилганлар сони ортиб бормоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Байрам дастури ўз якунига етди!

"Ёшлар боғи"да одам гавжум бўлди. Концерт дастурларидаги дилтортар қўй-қўшиқлар байрам файзини оширди!

Шундай қилиб, туманимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам концерти якунига етди.

⭕️ Байрамингиз муборак бўлсин азиз тумандошлар!

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Янги йилга ҳам оз қолди

Хўш, тайёргарлик қандай бўляпти?

Дарвоқе, Қорбобо йўлда экан!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Эътибор ва эъзозга лойиқ устозларга байрам совғалари улашилди

Бугун Паркент туман ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Таълим ҳамда фан ходимлари касаба уюшмасининг туман бўлинмаси Кенгаши билан ҳамкорликда "Янги йил" байрами муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчи-ходимлар, уларнинг фарзандлари ва таълим тизимида фаолият олиб борган фахрийларга байрам совғалари топширилди.

Мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусов бошчилигида тарқатилган совғалар касаба уюшма аъзоларининг 500 нафар фарзанди, 80 нафар касаба уюшма аъзоларига 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлди.

Шунингдек, мазкур совғалар яна 20 нафар фахрийларнинг хонадонига байрам кайфиятида етказилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Ватанни мадҳига айланган чинакам байрам!

Бугун туман ҳокимлигида Ватан ҳимоячилари, чинакам юрт посбонларини шарафлаб байрам тадбири ўтказилди.

Унда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов йиғилганларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди.

Сектор раҳбарлари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этган тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳокимлик томонидан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Байрам кайфиятидаги кун

Бугун, туман ҳокимлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида Маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Байрам дастурида ҳарбийликка ҳавас қилган ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишларига ҳам ўрин берилди.

Хонандалар томонидан маҳорат билан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши

Бугун туман ҳокимлигида Ватан ҳимоячиларини шарафлаб ўтказилган байрам тадбири ҳали узоқ вақт ёдимизда қоладиган бўлди.

Байрам муборак бўлсин, азиз юрт посбонлари!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги томонидан "Дилшод ота" тўйхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди.

Байрамда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов иштирок этиб, хотин-қизларни эзгулик ва нафосат айёми билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар боғи"даги байрам тантаналари

Аввал хабар берганимиздек, Паркент туман ҳокимлиги томонидан 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан байрам ўтказилди.

"Ёшлар боғи"да 19 июнь куни бўлиб ўтган байрам тантаналаридан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Паркент тонги" газетасининг шу ҳафта, 20 июнь сонида эса мазкур байрамга бағишланган мақолани ўқишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди

Куни кеча туман ҳокими Сардор Исоқулов “Паркент тонги” газетаси жамоаси ҳамда бир гуруҳ журналистларни касб байрами билан табриклади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирга “Тошкент ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Ғайрат Шералиев, “Нурафшон тв” телеканали директори Олимжон Бегалиев, “Ёшлар” телеканали катта муҳаррири Севдо Ниёзова, “Ёшлар” телеканали журналисти Ҳамза Жумаев, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Матбуот хизмати раҳбари Дониёр Шоғуломов, “Адабиёт зиёси” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Зоҳиджон Холов, “Ишонч” газетаси журналисти Ғуломжон Мираҳмедов ҳамда Паркент туман ҳокимининг матбуот котиби Ботир Шоғуломов ва “Паркент тонги” газетаси жамоаси таклиф этилди.

Касб байрамига бағишланган тадбирда журналист масъулияти, машаққати, унинг жамият ҳаётидаги ўрни бугунги кунда соҳага бўлган эътибор ҳақида гап борди.

Ҳа бугун ахборотларнинг тез ва қулай усулда олишимиз, ундан самарали фойдаланишимиз замирида машаққатли, масъулиятли ва шарафли касб эгалари – журналистларнинг меҳнати ётибди.

Бугун эзгу фикр эгаси бўлиб сидқидилдан меҳнат қилган журналист борки, эътирофга сазовор бўляпти. Айтмоқчимизки, журналистнинг соҳада узоқ йиллар ишлагани эмас, у қай даражада фидойи бўлгани қадри-қимматини оширади. Айни жиҳатларга кўра журналистнинг юки оғир юк бўлиб келган. Журналистлар даврасида кечган суҳбатларда бу борада ҳаётий мисоллар айтилди.

Байрам кечасида Сардор Исоқулов журналистларни касб байрами билан қизғин табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдираркан, эсдалик совғалари ҳамда Паркент туман ҳокимлигининг ташаккурномаларини ҳам топширди.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ “Нурафшон тв” ходимлари туманимизда бўлиб ўтган журналистлар касб байрамидан лавҳа тайёрлади

Аввал хабар берганимиздек, туманимизда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида ташкил этилган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам кечасида туман Маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан ўзгача файз бағишлади. “Нурафшон тв” телеканали ходимлари эса мазкур тадбирдан лавҳа тайёрлаб эфирга узатишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Учинчи кун байрами

Бу йил туманимизда кайфиятни кўтариб юборувчи қувончли воқеалар кўп бўлди.

Буни мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрамга аҳоли ҳар қачонгидан кўра кўпроқ келганидан ҳам билиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM