Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Муҳим

Стикер расмийлаштириш жараёни - рақамларда

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муҳим

⛳️Бугун соат 19:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар вилоятимизнинг қуйидаги ҳудудларида истиқомат қилиб келишган.

‼️Мазкур ҳудудлар ва унга ёндош жойларда яшовчи фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, кўчага чиқмасликни, шунингдек, касаллик белгилари сезилса, иситма кўтарилса, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишларини сўраймиз.

⭕️Ўзингиз билмаган ҳолда вирус ташувчисига айланиб қолишдан сақланинг! Ўзаро мулоқотга киришганда ижтимоий масофа сақланг!


🔹Ўрта Чирчиқ тумани, Пахтаобод қишлоғи

🔹Ўрта Чирчиқ тумани “Равотак” МФЙ

♦️Ўрта Чирчиқ тумани “Ўрта овул” МФЙ

♦️Ўрта Чирчиқ тумани “Ғузор” МФЙ

🔸Зангиота тумани “Тараққиёт” МФЙ

🔵Зангиота тумани “Туркистон” МФЙ 2 нафар

🔸Қибрай тумани “Дўрмон” кўчаси

🔹Қибрай тумани “Ҳикмат” кўчаси

🔹Қибрай тумани “Юқори юз” МФЙ

♦️Қибрай тумани “Зафаробод” МФЙ

♦️Қибрай тумани Солар ГЭС, “Зиёкорлар” кўчаси

🔸Тошкент тумани “Сабзавот” МФЙ

🔸Тошкент тумани “Ғишткўприк” МФЙ

🔵Тошкент тумани “Зарбдор” МФЙ 2 нафар

🔴Тошкент тумани “Кўксарой” МФЙ 2 нафар


⚠️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штаби

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#муҳим

⚡️Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади

Республикамизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.

Унда таъкидландики, 18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади.

📌Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

📌Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

📌Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

📌1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш каби қатор чекловлар белгиланди.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Муҳим

⚡️Саломатлик учун 5 минг қадам

Бугун эрта тонгда туманимиздаги "Сой соҳили" кўчасида туман ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими, халқ таълими, туман ички ишлар бўлими ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «5 минг қадам пиёда юриш» акцияси старт олди. Унда туманимиздаги 10 га яқин маҳалла раислари, нуронийлар ҳамда ёшлар, жами 500 нафар иштирокчи қатнашди.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati

https://t.iss.one/parkent_tongi
#Муҳим

⚡️“MEHMASH”нинг иссиқхоналари

Бугун қишлоқ ва сув хўжалиги масалаллари бўйича ҳоким ўринбосари Дониёр Орипов бошчилигида туманимиздаги “Халқ”, “Микрокредит”, “Агробанк” филалларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари Наманган вилоятидаги “MEHMASH” саноат корхонасида бўлишди.

У ерда туманимиз масъуллари арзон нархларда, қулай ва самарали иссиқхоналар сифати билан яқиндан танишди.

Саонат корхонаси билан ҳамкорлик ўрнатиш масаласида келишувга ҳам эришилди.

Эндиликда туманимиз банкларидан иссиқхона қуриш истагида имтиёзли кредит олиш хоҳишини билдирганларга ушбу саноат корхонаси томонидан сифатли ва арзон, самарадорлиги юқори бўлган иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati

https://t.iss.one/parkent_tongi
Forwarded from G'.Sheraliyev
#диққат
#эшитмадим_деманглар
#муҳим

⚡️Кучли фуқаролик жамияти сари:
Зойир Мирзаев бугун вилоят аҳлига Мурожаат йўллайди

Нурафшон шаҳрида жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 10.00 дан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят аҳлига Мурожааат йўллайди.

Сессияда депутатлар, вилоят фаоллари ва жамоатчилиги, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этадилар.

Вилоят аҳли ҳаёти, ҳудуднинг эртанги истиқболи йўлида муҳим ўрин тутувчи мазкур воқелик вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида, шунингдек, "Тошкент" телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

➡️
https://www.facebook.com/toshvilhokimiyat/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин

➡️https://fb.watch/a6ppSw-6aZ/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Айни вақтда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Халқ депутатлари кенгаши Тошкент вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят аҳлига мурожаат қилмоқда.

⚡️Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин

➡️https://fb.watch/a6ppSw-6aZ/

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#диққат
#муҳим

⚡️Зойир Мирзаев: вилоятдаги 218,6 минг нафар боғча ёшидаги болаларнинг 66,3 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Зойир Мирзаев: мева-сабзавотни ўзимиз қайта ишлашимиз, даромадини ўзимиз кўришимиз керак

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Вилоят ҳокими барча ҳудудлардаги комплекс раҳбарларни ҳушёрликка чақирди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муҳим
#онлайн

⚡️Зойир Мирзаев: Қурилиши йилдан йилга ўтадиган объект — бу ўғирлик, деб биламан

Нега кейинги йилга ўтсин? Бу йил битмайдими? Қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларга нега камералар ўрнатиб, назорат қилиш керак

Шаффоф тендерда қатнашишни чидаганга чиқарган. Нимага объект битмайди? Бу ерда манфаат юқорироқ.

Бу ишларни назорат қилмаймизми? Душманингдан қўрқма нари борса ўлдиради, бефарқлардан қўрқиш керак. Улар командамизда бўлмаслиги лозим, деб қайд этди Зойир Мирзаев.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муҳим
#онлайн

⚡️Вилоят ҳокими: Халқ ва қабулхона ўртасидаги деворни олиб ташланг

Сессия давомида вилоят ҳокими аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Куни кеча мен Zoom платформаси орқали 27та фуқаро билан гаплашдик. Масала ҳал бўлса бўлгани, — деди вилоят ҳокими. Одамларни дардини эшитиш учун темир ирода ва асаб керак.

Ҳудудлардаги раҳбарларга тавсия: Энг ишонган одамингиз қабулхонада ўтирсин. Халқ ва қабулхона ўртасидаги деворни олиб ташланг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муҳим
#онлайн

⚡️Сессияда депутатлар ўз таклифларини билдиряпти

Айни пайтда давом этаётган сессияда вилоят ҳокими мурожаати якунланди.

Шундан сўнг муҳокамалар ва савол-жавоблар бошланди. Унда депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини айтиб ўтди.

Хусусан, энди вилоят фан олимпиядаси қатнашчилари учун автобуслар ажратилиши керак керак. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси асосида компьютер ва зарур жиҳозлар энг фаол мактаблардан бошлаш ва бошқа таълим муассасаларини ҳам фаолликка чақирилди.

Шунингдек, жойларда кичик бизнесни ривожлантириш, зарур кредитлар ажратиш ва аҳолибандлигини таъминлаш борасида зарур вазифалар айтиб ўтилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим
#тезкор_штаб

⚡️Ҳурматли экспортёр тадбиркорлар!

Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида фаолият юритувчи "Экспортёрларни қўллаб-қувватлаш" штаби ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

Эндиликда фаолиятингизда юзага келаётган муаммолар ҳамда таклифлар юзасидан ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилган ШТАБнинг "Ишонч телефонлари"га боғланиш имкониятига эгасиз.

☎️Ангрен шаҳар - 99870 201 02 68
☎️Бекобод тумани - 99870 201 02 71
☎️Бекобод шаҳар - 99870 214 73 01
☎️Бўка тумани - 99870 201 02 52
☎️Бўстонлиқ тумани - 99870 742 72 30
☎️Зангиота тумани - 99897 771 19 87
☎️Тошкент тумани - 99870 201 02 65
☎️Оҳангарон тумани - 99870 201 02 63
☎️Оҳангарон шаҳар - 99870 201 02 64
☎️Олмалиқ шаҳар - 99870 201 02 61
☎️Оққўрғон тумани - 99870 201 0260
☎️Паркент тумани - 99870 201 02 62
☎️Пискент тумани - 99870 201 02 67
☎️Юқори чирчиқ тумани - 99870 201 02 74
☎️Чиноз тумани - 99870 201 02 72
☎️Чирчиқ шаҳар - 99870 201 02 54
☎️Ўрта Чирчиқ тумани - 99870 201 02 66
☎️Нурафшон шаҳар - 99870 201 02 57
☎️Қуйи Чирчиқ тумани - 99870 201 02 59
☎️Қибрай тумани - 99870 201 02 58
☎️Янгийўл тумани - 99870 201 02 55
☎️Янгийўл шаҳар - 99870 201 02 73

Тошкент вилояти Савдо саноат палатаси

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
#Муҳим_янгилик

⚡️⚡️⚡️Ерни аукционда сотишда янги тартиб жорий этилади

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарган. Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.

Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.
Эндиликда:
•ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;
•ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;
•2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

👉👉👉Бунда жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Муҳим

ЎҚИТУВЧИ ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ БЎЛИШИ ШАРТ ЭМАС!!!

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари барча директорларга мактабларда ишлаётган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларни камситмаслик, ишдан бўшатиш билан дағдаға қилмасликни буюрди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Сессиядаги 2 та муҳим масала

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6-чақириқ етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Шоҳрух Шоаҳмедов бошқарган сессияда депутатлар, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияда 2 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, “Боғбон” ва “Қайилма” маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳолининг оқова сувлари чиқариш тизимини қуриш лойиҳаларни ичимлик сув иншооти ҳамда ичимлик сув тармоқлари қурилиши лойиҳаларига алмаштириш муҳокамаси тўғрисидаги муҳим масала муҳокама қилинди.

Шунингдек, депутатларимизга туманда маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида олиб борилган ишлар натижадорлиги тўғрисида ахборот берилди.

Сессия якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI