Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан  ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланди.

🔹
Чорлов мусиқаси янгради. Вилоятимиз мусиқа мактаблари,  дудорчи қизлар ансамбли,  санъат мактаблариида доира йўналишида ўқиётган ўқувчилар, “Ҳаёт” намунали болалар рақс жамоаси, Олмалиқ шаҳри «Калейдоскоп» халқ рақс ансамбли,  Қуйи чирчиқ тумани, Беруний маданият маркази бадиий жамоалари намойишидаги бонг садолари йиғилганларга тантанавор ва улуғвор кайфият бағишламоқда.

🔹Табрик учун сўз Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевга берилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Вилоятимиз раҳбари байрам қатнашчилари тимсолида Тошкент вилояти аҳлини энг азиз,  унг улуғ байрам билан самимий табриклар экан, вилоятимизнинг меҳнаткаш ва олижаноб, кўп миллатли, аҳил иноқ аҳолиси турли жабҳаларда қўлга киритган ютуқларни мамнуният билан тилга олди.

🔹
Давлат мадҳияси янгради. Байрам иштирокчилари катта ҳаяжон, фахр ва ифтихор билан мадҳиямиз садоларига жўр бўлишди.

🔹Хонанда Гулноза Худойназарова "Ассалом" қўшиғи билан байрамнинг бадиий-мусиқий, композицион қисмини бошлаб берди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.

🔹
Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари,  депутат ва сенаторлар,  нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.

🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси  Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

🔹
Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир. 

Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.

🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️Фотокамера объективига муҳрланган байрам лаҳзалари.

🔹
Байрам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида азалдан халқ ижрочилиги, анъанавий мақомчилик яхши ривожланган. Саҳнада ана шу ўлмас дурдоналардан тайёрланган мусиқий композиция юракларни ҳаяжонга солди.

🔹
Тошкент вилоятининг энг катта бойлиги нимада деб, сўрасангиз, ҳеч иккиланмай, кўп миллатли, хушфеъл, аҳил ва ҳамжиҳат одамлари, деб айтиш мумкин.

🔹Ўзбекча, русча, татарча, тожикча, корейсча, қозоқча, қирғизча ва бошқа кўплаб тилларда гапирадиган, лекин ягона мақсад, пок ният билан яшаётган бу инсонларнинг орзу-интилишлари, бир-бирига бўлган меҳр-оқибатларига ҳар қанча ҳавас қилсак, тасанно айтсак, арзийди.

🔹Байрам дастурида халқлар дўстлигини тараннум этувчи блок иштирокчилар кўнглига ана шундай мулоҳазаларни солган бўлса ажабмас...

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов сўз олиб, мазкур тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔹Учрашувда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқ орқали жонли кузатиб боринг:⬇️⬇️⬇️

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️"Президент арчаси" шодиёналари бошланди


Айни пайтда “Ёшлар боғи”да бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Байрам шодиёналарида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов ҳамда сектор бошлиқлари иштирок этмоқда!

Тантаналар давомида болажонларга туман ҳокимлигининг совғаси топширилади!

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Болажонларга ҳокимликнинг совғалари улашилди

Айни пайтда "Ёшлар боғи"да давом этаётган "Президент арчаси" тантаналарида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов йиғилганларга байрам тилакларини билдирди.

Шундан сўнг, болажонларга ҳоким ва сектор бошлиқлари байрам совғаларини топширди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Байрам 5 январгача давом этади


Бугун "Ёшлар боғида" ташкил этилган "Президент арчаси" тантаналари 5 январгача соат 11:00 дан кеч соат 17:00 гача давом этади.

Шу кунлар давомида ўтадиган шодиёналарда болажонларга ҳар куни туман ҳокимлигининг совғалари улашилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Паркентда "Узум сайл"и бошланди!

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда сайлда илмий конференциялар, узум ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, гастрономик кўчалар, вино маҳсулотлари кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, фольклор этнографик гуруҳлари ҳам ўзинг бадиий чиқишларини намойиш этишмоқда!

⭕️ Биздан узоқлашманг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Паркент мезбонлик қилаётган халқаро сайл

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Заркент ҳудудидаги сайл давом этмоқда.

Асосий ташкилотчилардан бири Паркент туман ҳокимлиги сайлни юқори савияда ўтишида барча шароит-шароитларни яратишга катта эътибор қаратди.

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигидаги давлат ва жамоат ташкилотлар бўлимларининг раҳбарлари иштирок этаётган халқаро сайл мамлакатимиз, шу жумладан Паркент туманининг туризм салоҳиятини намойиш қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизни жаҳон бозоридан кенг ўрин олишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

"Узум сайл"ида ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар кўргазмалари, турли маданий тадбирлар ҳам бўлиб ўтмоқда.

Сайлда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар, мамлакатимиз ва хориж оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, сайлда бугун кеч соат 18:00 да шоу дастурлари ва машҳур эстрада хонандалари иштирокидаги гала концерт бошланади.

⭕️ Биздан узоқлашманг!

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Узум_сайли
#Онлайн

Айни дамда Паркентда Халқаро "Узум сайли" ва виночилик фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Фестивални Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев очиб берди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagrama
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН

⚠️Айни вақтда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан "Сен кучлисан" ижтимоий лойиҳасининг навбатдаги акцияси ўтказилмоқда.

📌Мазкур акцияда гематологик ва онкологик касалликлар билан курашаётган болажонлар чизган расмлар, амалий санъат намуналари сотуви ташкил этилган..

🔥Келинг, сиз ҳам иштирок этинг, ҳеч бўлмаса ўша болажонларни дуоларда эслаб қўйинг.

‼️Бемор болажонларни қўллаб-қувватлаб, саховат кўрсатмоқчи бўлганлар учун карта рақами:
9860010113214240

◀️Боғланиш учун телефон - +998998648521

Эслатиб ўтамиз, мазкур акция эртага соат 15:00га қадар давом  этади.

Yoshlar kundaligi
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз журналист ва блогерлари пешқадамлар сафида

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан вилоятимиздаги журналист ва блогерлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказиш жорий йилнинг 30 март белгиланган эди.

Бугун бўлиб ўтаётган спорт мусобақаларнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат туридан Паркент туманининг журналист ва блогерлари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Айни дақиқаларда туманимиз жамоаси стол тенниси бўйича 1-ўринни, волейбол турида 2-ўринни, шахмат мусобақасида ҳам 2-ўринни қўлга киритишди.

⭕️ Якуний натижаларга кўра, туманимиз жамоаси ярим финалга чиқди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар боғи"даги байрам бошланиш арафасида

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Паркент туман ҳокимлиги томонидан 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги байрам тантаналари бошланмоқда.

Бугуни байрам тантаналарида ҳоким Сардор Исоқулов ҳамда туманимиз сектор раҳбари иштирок этиб, иқтидорли ёшлар тақдирланади.

Байрамда эстрадамиз юлдузларидан Жасмин, Маҳлиё Омон, Шаҳриёр иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

🏐 Азиз туманимиз ёшлари байрамда иштирок этишга  шошилинг!
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Байрам шукуҳи

Айни дамда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов тантаналарда ёшларимизни байрам билан муборакбод этиб истеъдод эгаларини тақдирлади.

⭕️ Байрам тантаналари давом этмоқда!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Ҳайрат ва таассуротларга бой ўтаётган фестиваль

Бугун "Узум сайли ва халқаро виночилик" фестивалининг охирги кунида энг фаол давлат ва жамоат ташкилотлари, фермерлар, тадбиркорлар тақдирланмоқда.

Тақдирланганлар орасида туманимиздаги энг фаол фермер аёл Гавҳар Ризаева ҳам бор.

Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов иштирок этмоқда.

Турли номинациялар бўйича тақдирланганларни туманимиз ҳокими ташкилотчиларнинг мукофотини топширди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари бошланади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Саҳнада Воҳиджон Исоқов

Концерт дастурларини Воҳиджон Исоқов бошлаб берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Сардор Исоқулов туманимиз аҳолисини мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами билан табриклади

👉 @PARKENT_TONGI