Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.2K photos
3.23K videos
128 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Мурожаат

Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.

Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.

Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#мурожаат

⚡️Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳаммедовнинг туман аҳолисига МУРОЖAAТИ

📞CALL CENTER: 12-69
📞99 525-10-30
📞99 401-72-21
📞99 818-79-78
📞97 771-29-27

🎥Батафсил юқоридаги интервюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент_тумани
#Мурожаат

📌Жорий йилнинг 21 декабрь кундаги Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоахмедов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида халққа мурожаати.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#сессия
#мурожаат
#онлайн

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятда 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги маълумот бермоқда.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими:
- Туман ҳокимлари ёзиб олсин. Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманида сутни қайта ишлайдиган технологиялар йўқ. Чорвачилик учун барча шароит ва имконият бор ҳудудларда шу ишни амалга оширасдан туриб қандай қилиб одамларни ҳаётини яхшилашни ўйлаш мумкин?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#яшилмакон
#яшилйиллик
#мурожаат

⚡️⚡️ПАРКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШОХРУХ ШОАҲМЕДОВНИНГ ТУМАН АҲЛИГА МУРОЖААТИ

👉БАТАФСИЛ

🌐
Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#яшилмакон
#яшилйиллик
#мурожаат

⚡️⚡️⚡️Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев куни кеча вилоят аҳлига яна бир
мурожаат билан чиқди.

Бугун мазкур мурожжатнинг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшилмакон
#яшилйиллик
#мурожаат

⚡️⚡️ПАРКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШОХРУХ ШОАҲМЕДОВНИНГ ТУМАН АҲЛИГА МУРОЖААТИ

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#ФаолБўлинг #Таклиф #Тарғибот #Мурожаат

Ҳурматли журналист ва блогерлар!

Ватанимиз Конституцияси янгиланяпти, ислоҳотлар жадаллашяпти. Жараёнда Сизнинг муносабатингиз, таклифларингиз жудаям муҳим.

Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича кўплаб таклифлар келиб тушди ва жараён давом этмоқда.

Конституциявий ислоҳот – Янги Бош қонунни қабул қилиш жараёни умумхалқ орзуси, истаги, мақсадини мужассам қиладиган энг йирик ҳаракатга айланиши учун ўз ҳиссангизни қўшишга чорлайман!

Ўйлайманки, эндиликда янаям бу мавзуга доир чиқишларингизни кўпайтирасиз ва аниқ таклифлар билдирасиз.

Кенг жамоатчилик ва бутун халқимиз билан ҳамнафас соҳа вакиллари сифатида сиз томондан билдириладиган таклиф ва мулоҳазаларингиз биз учун – Ўзбекистонимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

Таклиф юбориш учун:

🌐[email protected] [email protected] электрон почтаси;

🌐@meningkonstitutsiyam_bot телеграм боти;

🌐Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👍1
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олис қишлоқ аҳли ҳузурида навбатдаги сайёр қабул

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
👍2
#мурожаат_ва_ечим

https://youtu.be/jnMm2zc9pBE?t=4

⚡️Хабар берганимиздек, жойларда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида куни кеча вилоят раҳбари бошчилигида Паркент тумани "Қизилтоғ" қўрғонида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🎥Қабул жараёнлари видеолавҳада.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍2
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Паркент туманида ўтказилган сайёр қабулда 150 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
👍1
#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПАРКЕНТ ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИНИНГ МУРОЖААТИ

👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👈

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
👍2
#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоевнинг туманимиз аҳолисига МУРОЖААТИ

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Жорий йилнинг 6 ойида туманда криминоген вазиятни яхшилаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилишини олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Лекин, ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган кибержиноятлар ошиб бораётгани боис, Сизларга такроран мурожаат қилмоқчиман.

Барчамизга маълумки, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан "Паркент тонги" газетаси ҳамда @PARKENT_TONGI телеграм каналида тарғибот материаллари, маҳаллаларимиздаги учрашувларда аҳоли вакилларига тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилган бўлсада, лекин кибержиноятлар, яъни банк пластик карталаридан пул ечиб олиш ҳолатлари кун сайин ортиб бормоқда.

Хусусан, ўтган 2024 йилнинг 6 ойида бу тоифадаги жиноятлар бор йўғи 4 та содир этилган бўлса, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида эса 122 та содир этилиб, 118 тага ошиб кетди.

Ўз ўрнида, кибержиноятлар жабрланувчиси бўлмаслигингиз учун қуйидаги усулларидан огоҳ бўлишингиз лозим.

Биринчиси, телефонингизга нотаниш ёки яширин рақамлардан ўзларини банк ходими ёки бошқа бир молия ташкилот ходими сифатида таништириб, сизга ҳомийлик сифатида пул ажратилиши, фондлардан пул берилиши, нафақага чиқиш даврига аниқлик киритиш каби пул берилиши билан боғлиқ ёлғон хабарларни билдириш орқали, шахсингизга оид маълумотлар, паспорт рақамингиз, юз тасвирингизни алдов йўли билан олинишидан огоҳ бўлинг!

Иккинчиси, телефонингиздаги телеграм ижтимоий тармоғи орқали нотаниш аккаунтлардан “бир-икки дақиқа вақтингизни олиши, молиявий ўйинларда иштирок этиб, кўпроқ пул олиш, инвестиция компанияларига пул тикиб даромад олиш, мижозларга жамоатчилик хизматини ошириш, ҳеч нима иш қилмасдан кунига фойда олиш каби текинга пул бериш билан боғлиқ ёлғон хабарларга ишонманг!

Учинчиси, интернет тармоқларидаги онлайн қимор ва шунга ўхшаган пул тикилиши билан боғлиқ ўйинлардан огоҳ бўлиб, алданиб қолмаслик лозим.

Қадирли тумандошлар!

Сизга бу каби мурожаат ёки таклиф бўлса аввало, суҳбатни дарҳол тўхтатинг!

Пластик карта рақамингиз, паспорт рақамингиз ва бошқа шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга берманг ва бу таклифлардан бош тортинг!

Бу тўғрисида зудлик билан Ички ишлар органларидаги 102-қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг!

Ички ишлар органларида тезкор-суриштирув ишлари ўтказилиши, мурожаат қилган ташкилот ёки фуқаронинг фирибгар ёхуд ишончли экани текширилиб берилиши таъминланади.

🔴 Шуни такрор ва такрор ёдда тутинг, “Текин пишлоқ қопқонда” деганларидек, фирибгарларга алданиб қолманг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Мурожаат

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоевнинг электр энергиясини тежамкорлигига эришиш юзасидан туманимиз аҳолисига йўллаган МУРОЖААТИ

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 апрель куни “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 133-сонли қарори қабул қилинганидан яхши хабардорсиз.

Мазкур қарор билан аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш механизмлари белгилаб қўйилган.

Президентимиз томонидан ҳаётга татбиқ этилган ушбу ислоҳотни самарали кечишида Паркент туманининг қуёшли ҳудуд эканлиги анчагина устунлик ва қулайлик беради.

Бироқ, таҳлилларга кўра, туманимизда бугунги кунга келиб ўз хонадонига қуёш панелларини ўрнатганлар сони 366 нафарга етди. Яна 92 нафар тадбиркор қуёш панелларини ўрнатган.

Бироқ, 62 та маҳалладаги 37 минг истеъмолчидан 4.391 нафари жорий йилнинг май ойининг ўзида 200 кВт.соатдан юқори миқдорда электр энергияси истеъмол қилишди.

Таҳлилларга кўра, жами аҳолидан 4.391 нафар истеъмолчи бир ойлик 200 кВт.соат, яъни истеъмоли базавий меъёр (лимит)дан ортиқ электр энергиясини ишлатган миқдори учун юқори нархларда пул тўлайди.

Масалан, “Мозорхожи” маҳалласидаги биргина фуқаро Т.Рисқибоевнинг хонадони жорий йилнинг май ойида 1.845 кВт. соат ёки 2 млн. 117 минг сўмлик, июнь ойида эса 1.961 кВт. соат ёки 2 млн. 302 минг сўмлик, 2 ойни ўзида 4 млн. 419 минг сўмлик энергияси истеъмол қилган.

Аксинча, “Қуруқсой” маҳалласида фуқаро Б.Солиҳов хонадонига 10 кВт.лик қуёш панелларини ўрнатиб жорий йил июнь ойида 1.300 кВт. электр энергиясини ишлаб чиқариб, оиласига истеъмолидан ортган 1.200 кВт. ёки 1 млн. 200 минг сўм даромад келтирди.

Бу каби қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишга ўтиб, даромадга кирган хонадонлар ортиб бормоқда.

Умуман олганда куёш неъматидан бемминат фойдаланаётган Б.Солиҳов электр энергиясини давлатга сотиб даромад олаётганини яхшилаб мулоҳаза қилиб кўрсак, қуёш панелларидан фойдаланиш вақти аллақачон келганини тушуниш қийин эмас.

Ҳурматли фуқаролар!

Агарда, Сиз қуёш панелларини ўрнатмасангиз, белгиланган таъриф бўйича тўлов амалга ошириб келасиз ва бу Сизнинг оилавий бюджетингиздан доимий харажат бўлади.

Агарда, қуёш панелларини ўрнатсангиз қуйидаги имтиёзларга эга бўласиз.

Қуёш панелларини ўрнатиб, ёруғлик ва қуёш орқали текинга энергия олиб, истеъмол қиласиз ва ортганини сотасиз.

Қуёш панелларини истеъмолингиздан юқори қувватда ўрнатиб, истеъмолдан ортиғини давлатга сотсангиз ҳар кВт. соат учун 1.000 сўмдан тўлаб берилади.

Қуёш панелларини имтиёз асосида харид қилиш имкониятлари бор.

Солиқ кодексининг 428-моддасига кўра, 100 кВт.гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган тақдирингизда ушбу ускуна учун мол-мулк солиғидан, у эгаллаб турган участка учун ер солиғидан ҳамда ишлаб чиқарган энергияни сотишдан олинадиган фойда солиғидан 3 йил муддатга озод этиласиз.

Юқоридаги масалалар бўйича амалий ёки ҳуқуқий ёрдам керак бўлган тақдирда туман прокуратурасида мавжуд Штабнинг қуйидаги рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

☎️ 71-501-07-51

📞 94-932-19-91

👉 @PARKENT_TONGI