Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 5 февраль кунига белгиланди

📋 Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини жорий йил 5 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Янгича тизим амалиётга татбиқ этилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсад ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий ҳордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технологик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

📌Оққўрғон, Пискент, Паркент, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари раҳбарларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан жорий йилнинг февраль ойида амалга оширмоқчи бўлган ишлари эшитилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Кун_тарихи

🗓 3 февраль (2018 йил)

“Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.

🔰 Фармонга кўра, тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача қуйидагиларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этилган:

● ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, йўловчини ташийдиган ва ҳайдовчидан ташқари 8 ва ундан кўп ўриндиққа эга транспортлар;

● дор йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар, моторли қайиқ ва квадроцикллар.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from E-AUKSION (Erkin)
Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1, Тошкент вилоятидан 26 млн.сўмдан (кўриш)
2, Ангрен шаҳридан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
3, Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
4, Оққўрғон туманидан 4,7 млн.сўмдан (кўриш)
5, Бекобод шаҳридан 45 млн.сўмдан (кўриш)
6, Бўка туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
7, Бўстонлиқ туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
8, Бекобод туманидан 45 млн.сўмдан (кўриш)
9, Зангиота туманидан 5.5 млн.сўмдан (кўриш)
10, Қибрай туманидан 3.5 млн.сўмдан (кўриш)
11. Паркент туманидан 25 млн.сўмдан (кўриш)
12, Пискент туманидан 59,8 млн.сўмдан (кўриш)
13, Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
14, Чирчиқ шаҳридан 52 млн.сўмдан (кўриш)
15, Чиноз туманидан 14,9 млн.сўмдан (кўриш)
16, Янгийўл туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
17, Тошкент туманидан 18,3 млн.сўмдан (кўриш)

Тошкент вилоятидан e-auksion.uz сайтида 500 га яқин тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#ИШ_БОР

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлардаги аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш учун иш тажрибасига эга ва автоген пайвандлаш ускунаси бор пайвандчилар👷‍♂️ шартнома асосида ишга қабул қилинади.

🏗Иш тартиби томонлар ўртасида ўзаро тузиладиган меҳнат шартномасига асосан белгиланади ва бажарилган иш ҳажми кўра маош тўлаб берилади.💸

📞 Қўшимча маълумотлар учун: +99897-157-27-04, +99898-309-01-66 ҳамда 104 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тезкор #Расман
⚡️Улар «Адолатли», «Халқпарвар», «Меҳнаткаш» сенаторлар деб топилибди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 1 февралдаги қарори билан, бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди.

Ушбу мақомларга сазовор бўлган Сенат аъзолари ҳамда собиқ сенаторлар сертификат ва белгиланган тартибда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈