Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили ҳамда Паркент туманидаги уюшмаган хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, аёллар ўртасида спортни тарғиб қилиш мақсадида кўплаб мусобақалар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими соврини учун" Паркент туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Спорт бўлими ҳамкорлигида “Спортни сев - спорт билан яша” шиори остида спорт беллашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақада дастлаб 58 та маҳалладан ташриф буюрган 500 нафардан зиёд спортчилар ўз ҳудудий босқичи орқали кучларини синадилар. 11 та ҳудуддан жами 11 та волейбол жамоаси ва 48 нафар спортчи финалга қадар етиб келдилар.
Финал кутилганидек қизғин ва муросасиз кечди. Айниқса, волейбой бўйича "Намданак" ва "Қирғизовул" жамолари ўртасида
1-ўрин учун кечган бахс шиддатли кечди ва кунинг иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Паркент тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Махсудова иштирокчи хотин-қизларни шу каби спорт, маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этишга ва фарзандларини Ватан учун, жамият учун ҳар томонлама соғлом тарбиялаб, вояга етказишга чақирди.
Шунингдек, ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.
Мусобақа натижалари қуйидагича:
Волейбол бўйича:
1-ўрин "Намданак" жамоаси,
2- ўрин "Қирғизовул" жамоаси,
3- ўрин "Хисарак" жамоаси,
3- ўрин "Чўққайма" ва "Қуёш" жамоаларига насиб этди.

Стол тенниси бўйича:
1-ўрин "Қуёш" МФЙ фуқароси Ҳуснобод Мелсоева,
2-ўрин "Оқ тепа" МФЙ фуқароси М.Тоирова,
3-ўрин "Янгиобод" МФЙ фуқароси Малика Ўралова.

Шахмат бўйича:
1-ўрин "Булоқбоши" МФЙ фуқароси Лобар Тўйчибоева,
2-ўрин Тожибой Ризаев МФЙ фуқароси Ясмина Қўчқорова,
3-ўрин "Гулистон" МФЙ фуқароси Комила Нишонбоева.

100 метрга югуриш бўйича:
1-ўрин "Янгиобод" МФЙ фуқароси Насиба Нишонбоева,
2-ўрин "Қуёш" МФЙ фуқароси Гулзиё Абдуғаниева,
3-ўрин "Қирғизовул" МФЙ фуқароси Жамила Мирзабоева.

Шашка бўйича:
1-ўрин Тожибой Ризаев МФЙ фуқароси Робия Ҳасанбоева,
2-ўрин "Қуёш" МФЙ фуқароси Ирода Турдиева,
3-ўрин "Гулистон" МФЙ Фуқароси Асал Ўтагановаларга насиб этди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида тарихий-ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари бошланди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
ЎРДАК ШИКОЯТ ҚИЛАДИ, БУРГУТ САМОДАН АЙЛАНАДИ

У айтади:
“Аэропортдан меҳмонхонага бормоқчи бўлиб таксиларнинг олдига келдим. Насибам ўша ерда турган жуда ҳам тоза автомобил бўлди. Унинг ҳайдовчиси ҳам жуда чиройли ва покиза кийинган эди.
Ҳайдовчи машинасидан тушиб менга орқа ўриндиқнинг эшигини очди. Мени ўтиришга таклиф қилиб қўлимга карточка тутқазиб деди: “Исмим Аҳмад. Бугун мен сизнинг ҳайдовчингизман. Юкларингизни юкхонага қўйгунимга қадар мана бу карточкадан мен кўрсатадиган хизматлар билан танишиб чиқинг”.
Мен карточкани ўқий бошладим: “Аллоҳ вақтингизни саодатли қилсин! Менинг вазифам сизни имкони борича кўзлаган манзилингизга тез ва эсон-омон, зарар етказмасдан, роҳат берувчи ва муҳаббатга тўла ҳаво биланн етказишдир...”.
Аҳмад ўриндиққа яхши ўрнашиб олгач, машина кўзгусидан менга табассум ила боқиб сўради:
-Қаҳвага хоҳишингиз қалай? Менда оддий ва кофеинсиз қаҳва бор!
Мен ҳазиллашиб дедим:
-Раҳмат! Мен совуқ ичимликларни яхши кўраман.
У деди:
-Менда оддий газли ичимлик ҳам бор. Истасангиз шакарсиз апельсин шарбати ҳам бор.
Мен:
-Унда апельсин шарбати бўлақолсин.
Аҳмад менга апельсин шарбатини узатар экан “бисмиллаҳ”, деди. Сўнгра машинини ҳайдаб туриб деди:
-Қирқ дақиқа вақтимиз бор экан. Истасангиз мана бу радиостанцияларнинг рўйхати. Истаганингизни танлашингиз мумкин. Ёки йўлдаги кўрган нарсаларингиз ҳақида маълумот беришим ҳам мумкин. Хоҳласангиз сизни хаёлларингиз билан ёлғиз қўяман. Агар ўқишни истасангиз эрталабки газеталар ва ҳафталик журнал ҳам бор!
Мен ундан сўрадим:
-Сайидим Аҳмад! Барча йўловчиларга доимо шундай хизмат қиласизми?
Аҳмад деди:
-Афсуски, буни фақатгина икки йил олдин бошладим. Олдинлари қолган ҳайдовчилардан фарқ қилмас эдим. Аксар ҳайдовчиларнинг машиналари ювилмаган, кўринишлари бир аҳволда бўлар, улар фақат шикоят қилишар эди. “Танлаш кучи” номли ажойиб фикр ҳақида эшитиб қолдим ва ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Унда “Ўрдак ёки бургут бўлиш ихтиёри ўзингда”, дейилган эди. Ўрдак ўзининг ночорлигидан шикоят қилар экан. Бургут эса хурсанд бўлиб қанот қоқар, самони айланар экан. Мен секин-секин ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Кўрганингиздек, мана шу даражага етиб келдим. Ўзим саодатни ҳис қиламан. Мижозларимга ҳам саодат улашаман. Бу йил киримим ҳам тўрт баробар кўпайди. Мижозларим кўп. Улар мен билан боғланиб манзилларига элтиб қўйишимни илтимос қилишади. Мен лаббай дейман".

Ўрдак бўлишдан тўхтанг. Шикоятни йиғиштиринг. Бургут каби ҳаётни бошланг. Барчанинг устидан парвоз қилинг. Бунга бирдан эришиб бўлмайди. Биринчи қадамни ташланг. Сўнгра унга иккинчисини уланг. Бир қадам...бир қадам. Ҳафтада бир қадам бўлса ҳам майли. Иншааллоҳ тезда Аллоҳнинг изни билан нима бўлишини кўрасиз.
Ёдингизда тутинг: “Албатта, токи бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмайди!”.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Расман #Минг_афсус
❗️ Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди 😷

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

10 ёшли пойтахтлик фуқаро Ш. (қиз бола) оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

TELEGRAM | INSTAGRAM | TIK TOK
#Жаҳон
Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди

Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Қирғизистон президенти девонининг ахборот сиёсати бўлими раҳбари А.Н.С. пора олишда гумонланиб қўлга олинди, дейилади қўшни мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

Нашр қайд этишича, кўрсатилган шахс Нургази Анарқулов — исм-фамилиялари қисқартмаси тўлиқ мос келади.

Гумонланувчи давлат органларида коррупция билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ҳибсга олинган, дейилади хабарда.

МХДҚга кўра, А.Н.С. ўз лавозимини суиистеъмол қилган ва шахсий моддий бойиш мақсадида, юқори давлат лавозимларидан бирига даъвогардан ишини ижобий ҳал этиб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилган.

Ушбу факт бўйича Қирғиз Республикаси Жиноят кодекси 326-моддаси билан (пора талаб қилиш) судгача иш қўзғатилган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 январдаги ПҚ-4966-сонли Қарори билан Рустамов Олимхон Бакиевич Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Тайинловга қадар О.Рустамов Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ҳамда бошқа идора ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Паркент туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" ва "Спортни сев, спорт билан яша" шиорлари остида эрталабги бадантарбия машқлари ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Асосан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ўртасида ўтказилган спорт беллашувлари туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш маркази, спорт бўлими, БЎСМ, Ёшлар ишлари агентлиги, туман халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилиб, баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Шунингдек, тадбир ғолиблари туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, спорт булими томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан такдирланди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистонда яна карантин кучайтирилиши мумкин. Агарда...

Агар юртдошларимиз зарур санитария қоидаларига риоя қилмаса, мамлакатда карантинни кучайтириш чоралари кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида маълум қилган.

« - Коронавирусга қарши кураш давом этмоқда, янги касалланиш ҳолатлари, янги штаммлар пайдо бўлмоқда. Шунинг учун мен Ўзбекистон аҳолисини жорий этилган чекловлар — ниқоб тақиш, масофа сақлаш, антисептиклардан фойдаланишга риоя қилишга чақирмоқчиман», — деган у «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида.

Унинг айтишича, коронавируснинг барча янги турлари четдан кириб келмоқда.

«Республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан зарурат бўлмаса, коронавируснинг янги турлари аниқланган мамлакатларга саёҳатга бормасликларини сўрайман. Агар республикада жорий қилинган чеклов чораларига биргаликда амал қилмасак, заруратсиз бошқа давлатларга чиқсак, карантин чоралари кучайтирилиши ва Ўзбекистонда авиақатновларга чекловлар қўйилиши мумкин», — деди у.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, кундалик ҳаётда дуч келинадиган ҳаётий масалаларга ҳуқуқий ечимлар, содда ва тушунарли тарзда ифодаланган видеоблоглар, муҳим маълумотлар жамланган инфографикалар, анимацион видеороликлар – барчаси "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида!

Мазкур канал ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналларига уланиш:

ўзбек тилида - @huquqiyaxborot

рус тилида - @pravoinf

инглиз тилида - @leginf

“Ҳуқуқий ахборот” билан муҳим янгиликлардан тезкор хабардор бўлинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг: @huquqiyaxborot
​​Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?

Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
🗓 1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни

💐Муслима аёлларимизни табриклаймиз!

📌 Бу байрам 2013 йилдан буён давом этиб келмоқда!👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
КОТИБИЯТ – ҲАР БИР ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Кенгашлари котибиятларини ташкил этиш 2017 йилда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясида назарда тутилган. Тошкент шаҳри ва унинг таркибига кирувчи туманлар халқ депутатлари Кенгашларида котибиятлар пойтахтда бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ўтказилган ҳуқуқий эксперемент доирасида ташкил этилган.

Энди кейинги қадам – ушбу бўлимларнинг мақоми “Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланди.
Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорларига, маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари ва низомига амал қилади.

Котибиятнинг вазифалари – халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатишдан иборат. Шу жумладан, у маҳаллий депутатларни ҳужжатлар зарур ахборот ва маълумот материаллари ва мутахассислар маслаҳатлари билан таъминлайди.
Маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларининг назорат соҳасидаги ваколатларини самарали амалга оширишга кўмаклашиш;
Маҳаллий ижроия ҳокимияти, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари (ахборотлари) эштувларини ташкил қилиш ва бошқа вазифаларни ташкил этади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг VI/ХХII-IV-сонли сессияси қарорига асосан Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибяти ташкил этилди.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибияти мудири этиб Халқ депутатлари туман Кенгашига 17-Жўнқишлоқ сайлов округидан сайланган депутат Мавлуда Бердиқулова тайнланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзолари номидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири иш фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.

Муҳайё АҲМЕДОВА,
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашидаги
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
депутатлик гуруҳи раҳбари
Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва чегара ҳудудида жойлашган?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева шу ҳақда маълумот берди:

〰️〰️〰️
🗓 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг:

▫️8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;

▫️161 таси — овул фуқаролар йиғини;

▫️89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;

▫️41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат.

📍Мазкур фуқаролар йиғинларининг 10 таси — жамоатчилик асосидаги,
11 таси — ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.

🔎 Энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 10 48 та, Фарғона вилояти 1041 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.

📎 Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига тўхталадиган бўлсак, республикамиздаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.

🏔 Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони — 4 839 тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони — 720 тани ташкил этади.

🚧 Чегара ёки анклав ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғини сони эса 574 тани ташкил этади

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ҳурматли Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!
Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНА"нинг ва1-fx shakli (йиллик) ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА 2020 ЙИЛ УЧУН давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 25 февралдан кечиктирмаган ҳолда тақдим этишни унутманг!!!
Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-kb shakli (йиллик) “МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАНИНГ 2020 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБОТИ” давлат статистика ҳисоботини интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда 2021 йил 26 мартдан кечиктирмай тақдим этишни унутманг!!!

Паркент туман Статистика булими


Мурожаат учун телефонлар:
📞+99870 202-87-07
📞+99899 815-91-51
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуалари қурилади

Ҳукумат қарори (46-сон, 01.02.2021 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур тасдиқланди.

➡️ Манзилли дастурга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича жами 2 951 та (шундан, 2021 йилда 1 881 та, 2022 йилда 1 070 та) мажмуа (лойиҳа)лар қурилиши назарда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot