Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Биласизми

🏨 Қонунчиликка мувофиқ, 3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхона 2023 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

🔰 Бунда, инвесторлар харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан молиялаштириш миқдори:

● 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;

● 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил қилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Директорларни лавозимга тайинлаш 2021 йил 1 январдан ўзгарди

2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинди.

Бунда:
👉 умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилади;

👉 умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда — 3 йиллик дастур) билан иштирок этади;

👉 халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилади;

👉 халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланади;

👉 умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади.

Танловда сиз ҳам ўз дастурингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги 227-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудида яшовчи ёшлари орасидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Олий ҳарбий билим юртларига, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларига номзодларнинг ўқишга кириш тартиби белгиланган.

ОЛИЙ ҲАРБИЙ БИЛИМ ЮРТЛАРИ

Республикамиз ҳудудида жойлашган олий ҳарбий билим юртлари ва уларнинг
қошида ташкил этилган мутахассисликлар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий-техник институти.
махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг тактик қўмондонлиги.
миллий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш.
хизмат фаолиятини психологик таъминлаш.
аниқловчи ва қўриқловчи электрон тизимларини ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислиги.
ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқаришнинг қўмондонлик муҳандислиги.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти.
самолёт авиацияси тактик қўмондон-учувчилиги.
вертолёт авиацияси тактик қўмондон-учувчилиги.
ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш мутахассисилиги.
Учиш аппаратлари ва двигателларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги.
Учиш аппаратларининг авиация қуролларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги.
Учиш аппаратларининг авиация жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги.
Учиш аппаратларининг авиация радиоэлектрон жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясининг умумқўшин факултети.
мотоўқчи ва чегара бўлинмалари командири.
қўшинлар фронт орти тактик қўмондонлиги офицерлари (кийим-кечак, озиқ-овқат, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари таъминоти).
кимё қўшинлари тактик қўмондонлиги офицерлари.
муҳандис қўшинлари тактик қўмондонлиги офицерлари.
Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти.
танк қўшинлари тактик қўмондонлиги.
зенит-ракета қўшинлари тактик-муҳандислик қўмондонлиги.
ҳаво десант қўшинлари тактик қўмондонлиги.
зирҳли танк қуроллари ва техникаси тактик муҳандислиги.
терроризмга қарши кураш бўлинмаларининг тактик қўмондонлиги.
махсус операция кучлари бўлинмаларининг тактик қўмондонлиги.
автомобил бўлинмалари тактик қўмондон муҳандислиги.
артиллерия тактик қўмондонлиги.
ракета артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилари тактик муҳандислиги.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Академияси.
Фавқулотда вазиятларни олдини олиш мутахассиси.

Олий ҳарбий билим юртларига қуйидаги ёшлар номзод бўла олади.
Мактабни битирувчи ўғил болалар.
Муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўтаб келган 25 ёшгача бўлган ўғил болалар;
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари битирув босқичи ўқувчи болалари.
Академик лицейлари битирув босқичи ўқувчи ўғил болалари.
ТАТУ қошидаги махсус факультетига-олий билим юртининг 2 босқичи талабалари.
Ҳарбий тиббиёт академиясига - олий тиббиёт билим юртининг 3 босқичи талабалари.
Умуммий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчи ўғил болалари.
Олий ҳарбий билим юртларига кириш истагида бўлган номзодлар томонидан соғлом ҳамда дастлабки танлов ва тест маркази синовларидан иборат қабул шартларидан ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.
Номзодлар олий ҳарбий билим юртларига киришда давлат тест маркази тест синовларини топшириш учун қўшимча олий билим юртларига топширишга рухсат берилади.
Дастлабки тиббий кўрик туман мудофаа ишлари бўлимида жорий йилнинг 8 февралидан 12 февраль кунига қадар ўтказилади.
Олий ҳарбий билим юртига кириш истагида бўлган ёшлар дастлабки саралаш босқичи ҳамда ҳужжатларни йиғиш учун туман халқ талимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ЧҚБТ фани раҳбарларига, ва туман мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: 70 72-21-625.

Паркент тумани Мудофаа ишлари бўлими
“ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375 сонли қарори асосан туман ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшлари орасидан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларига кириш тартиби қуйидагича белгиланган.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларига кириш умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўғил бола ўқувчи ёшлари томонидан соғлом ҳамда дастлабки танлов ва тест синовларидан иборат қабул шартларидан ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади. Дастлабки танлов тадбирларига ҳудудий мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳужжатлар тўпланади ва дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилади.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида ўқиш давомийлиги 2 йил этиб белгиланган.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларида ўқишни тамомлаган ёшларга бериладиган имтиёзлар.
- Олий ҳарбий билим юртларига кириш давомида:
Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30% миқдордаги қўшимча баллар кўринишидаги имтиёзлар берилади.
Бошқа давлат Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзлари тўплаган балларининг 15%и миқдордаги қўшимча баллар кўринишидаги имтиёзлар берилади.
Лицейни тамомлагач битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
Ўзбекистон Республика ҳудудида жойлашган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларига кириш учун охирги босқич, яни давлат тест синовлари фанлари мажмуаси қуйидагиларда иборат:
Аниқ фанлар (техника) йўналиши;
1-фан: Математика.
2- фан: Физика.
3- фан: Она тили ва адабиёт.
Ижтимоий - гуманитар фанлар йўналиши;
1-фан: Тарих.
2- фан: Она тили ва адабиёт.
3- фан: Чет тили.

Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий - академик лицейи;
Аниқ фанлар (техника) йўналиши;
Ижтимоий - гуманитар фанлар йўналиши;
Давлат хавфсизлиги хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий - академик лицейи;
Ижтимоий - гуманитар фанлар йўналиши;
Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий - академик лицейи;
Аниқ фанлар (техника) йўналиши;
Ижтимоий - гуманитар фанлар йўналиши;
4. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий - академик лицейи;
Аниқ фанлар (техника) йўналиши;
5. Мудофаа вазирлиги Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий - академик лицей;
Аниқ фанлар (техника) йўналиши.

Мурожаат учун телефон: 70 72-21-625.

Паркент тумани Мудофаа ишлари бўлими
Республика Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармонига асосан бугун Паркент тумани ҳокими, 1-сектори раҳбари ҳудудидаги 10-, 17-, 42- ва 53-умумий ўрта талим мактабларининг спорт заларида спорт беллашувлари ўтказилди. Туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, халқ таълими туман бўлимлари ва БУСМ ҳамкорлигида ўтган ҳудудий мусобақалар 18 дан 30 ёшгача бўлган эркаклар ва уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва стол тениси бўйича ташкил этилди.

Мазкур ҳудудий мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар финал босқичига йуланма олди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Мамлакатимиз раҳбарининг ўтган 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таминлаш борасида Паркент туманидаги уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш мақсадида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ташкил этиляпти.
Жумладан, туман халқ таълими ҳамда спорт бўлимлари томонидан тумандаги умумталим мактаблари спорт залларида соат 17-00 дан 22-00 гача спорт беллашувлари ташкиллаштириб келиняпти.
Мазкур мусобақаларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўз вақтларини мазмунли ўтказиб иштирок этишмоқда.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#вакансия

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бўш иш ўринларига танлов эълон қилади!

📆Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 17 февраль кунига қадар қабул қилинади.

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ ОЛИШ УЧУН

👉Каналга уланиш👈
#Тезкор #Расман
⚡️Шавкат Мирзиёев Фармонни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

"Юксалиш" манбаси хабарига кўра, Давлат дастурида 274 банд бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари бўлган).

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
​​​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
#Кун_тарихи

4 февраль (2015 йил)

🏢 Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Эълон

Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1, Тошкент вилоятидан 26 млн.сўмдан (кўриш)
2, Ангрен шаҳридан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
3, Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
4, Оққўрғон туманидан 4,7 млн.сўмдан (кўриш)
5, Бекобод шаҳридан 45 млн.сўмдан (кўриш)
6, Бўка туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
7, Бўстонлиқ туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
8, Бекобод туманидан 45 млн.сўмдан (кўриш)
9, Зангиота туманидан 5.5 млн.сўмдан (кўриш)
10, Қибрай туманидан 3.5 млн.сўмдан (кўриш)
11. Паркент туманидан 25 млн.сўмдан (кўриш)
12, Пискент туманидан 59,8 млн.сўмдан (кўриш)
13, Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
14, Чирчиқ шаҳридан 52 млн.сўмдан (кўриш)
15, Чиноз туманидан 14,9 млн.сўмдан (кўриш)
16, Янгийўл туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
17, Тошкент туманидан 18,3 млн.сўмдан (кўриш)

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube