Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

ЗАРЛИ ШАҲАРЧА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

📌"Заркент қишлоғи Паркент тумани марказидан 12 чақирим нарида Чотқол тоғ тизмаларининг ғарбий томонида жойлашган. Денгиз сатҳидан 1100-1400 метр юқорида жойлашган бу азим қишлоқда асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди. Узумлари билан машҳур қишлоқ тарихига назар соламиз.

🔘Археологик маълумотларга қараганда, бу ерда турар жойлар 2800-3000 йил аввал пайдо бўлган.

🗻Заркентда тарихий обидалар, маданий мерос объектлари кўп. Жумладан қишлоқдаги тарихий тепа – Заркенттепада 1963 йилда Чотқол экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилганда унинг бир қисмида қаср мавжуд бўлгани аниқланган. У ердаги сопол топилмалари VI-VII асрларга тааллуқлилиги ҳақида фактлар мавжуд.

📁 Шарқшунос олим Бартольд Заркенттепа ҳақидаги араб ва форс муаллифлари томонидан ёзилган асарларни ўрганаётганда “заранг кент” ( зар, олтин шаҳар) атамаларига дуч келади.

⚡️Қадимда Заркентда душман ҳужумидан ҳимоя қиладиган қўрғон бўлган. Сомонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотган бу қўрғон XII-XIII асрларда қайта тикланган.

💰1974 йилда ҳудудда олиб борилган қазишма ишларида XVI асрда зарб этилган мис тангалар топилган. Шундан ҳам қишлоқ узоқ ўтмишга эга эканини кўриш мумкин.

🍇Заркентликлар асосан узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

🔍Тоғли минтақаларда мўл-кўл боғдорчилик маҳсулотлври етиштириш борасида ўзига хос мактаб яратган, уста боғбон, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Тожибой Ризаев, академик Тожибой Бўриев, фалсафа фанлари доктори Абдусодиқ Ирисов, тиббиёт фанлари докторлари Абдураҳмон Пўлатов, Зариф Аширов, Ўзбекистон энциклопедиясини ёзишда ҳисса қўшган Султон Холназаров, ”Дўстлик" ордени соҳиби Бакир Йўлдошев айнан шу ҳудуднинг фарзандлари ҳисобланишади.

👨‍👩‍👦‍👦Заркент қишлоғида 13 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ фуқаролар йиғини 2017 йилда "Тожибой Ризаев", "Янгиобод”, ”Истиқлол”, "Қўрғон” "Давлатобод" маҳаллаларига ажралган.

🏢Қишлоқ ҳудудида 4 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.

📌Собиқ Заркент ҚФЙнинг марказида ҳозирги кунда "Истиқлол" маҳалласи жойлашган.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Суҳроб Исматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Жаҳонгир Султонов
🔹Ёшлар етакчиси – Руҳиддин Ризаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Муяссар Ҳолматова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...

🕌Туризм – мамлакатни дунёга танитувчи, иқтисодиёт учун юқори даромад келтирувчи ва аҳоли бандлигини таъминловчи соҳалардан бири. Тошкент вилояти географик жойлашув ўрни ва сўлим табиатига кўра туризм ривожига қулай ҳудуд ҳисобланади.

Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.

📂1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.

🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.

⚪️Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.

🔺Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.

🌴Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Абдураҳмон Бурҳонов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Музаффар Ражаббоев

🔹Ёшлар етакчиси – Мурод Азимбоев

🔹Хотин-қизлар фаоли – Мадина Аҳмедова

@tarix_chorrahasida
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

Франциянинг Шампани Паркентдами?

⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.

🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.

📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.

🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.

🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.

🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.

⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети  “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.

🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..

🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.

🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова

✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Паркент тумани 1926 йил сентябрда ташкил этилган. Шимоли шарқ ва жанубдан Бўстонлиқ, Оҳангарон, ғарбдан Юқори Чирчиқ ва жануби ғарбдан Ўрта Чирчиқ туманлари билан чегарадош.

Майдони - 1,08 минг км². Туманда 1 та шаҳар ва 9 та қишлоқ мавжуд. Бугун биз туманнинг энг машҳур 5 та қишлоғи ҳақида ҳикоя қиламиз.