Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Паркент_тумани

⚡️Паркент туман ҳокими Шохрух Шоаҳмедов фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

👉
БАТАФСИЛ

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани

⚡️Паркент туман ҳокими Шохрух Шоаҳмедов фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

👉
БАТАФСИЛ

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда "Паркент тумани Заркент қишлоғида халқ, қишлоқдаги йўлларнинг ахволидан этироз билдирмоқда" сарлавхаси остида видео тарқалди.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео 2022 йилнинг январ ойида олинган. Жорий йилда Паркент тумани Заркент қишлоғи Истиқлол МФЙ ҳудудида 5,2 км йўллар (Гулистон кучаси- -2,0 км., Мехнатобод кучаси – 1,5 км., Обод кучаси – 0,5 км., Сой сохили кучаси – 0,4 км., Истиклол кучаси – 0,5 км., Шахристон кучаси – 0,3 км,.. в.х.) шағаллаштирилиб, 14,4 км йўлларда (Гулистон кучаси- -2,602 км., Мехнатобод кучаси – 1,65 км., Обод кучаси – 1,053 км., Сой сохили кучаси – 1,085 км., Истиклол кучаси – 1,781 км., Шахристон кучаси – 2,362 км., Механизатор кучаси – 1,4 км., А.Дониш кучаси – 0,581 км., Хамкор кучаси – 0,331 км., 8-март кучаси – 0,563 км., А.Рудакий кучаси – 1,791 км., ҳамда Богбон кучаси – 0,475 км.)асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек Т.Ризаев МФЙ ҳудудидаги 4 та яроқсиз холдаги электр таянч устунлари алмаштирилди, ҳамда 250 метр осилган электр симлари соз холатга келтирилганини маълум қиламиз.

✍️Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқдаПаркент туманининг Сўқоқ ва Заркент қишлоқларини боғловчи асосий йўлнинг асфальт қилинмагани танқид остига олинган.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

📌Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги республика ахамиятидаги 4Р254 "Паркент ш. - Заркент к. - Сукок к." автомобиль йўлининг 10-14 кмлар оралиғида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан август ойида 24 дона темир-бетон латоклар ўрнатилиб, қопламани таъмирлаш бўйича 885 м2 қисмига асфальт бетон қоришмаси ётқазилганини маълум қиламиз.

Тумандаги барча лоийҳалар туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар назорати остига олинган.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#туризм

⚡️"Меҳмон уйлари" ҳудуднинг асл муҳити ва қиёфаси акс этгани билан файзли

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...

🕌Туризм – мамлакатни дунёга танитувчи, иқтисодиёт учун юқори даромад келтирувчи ва аҳоли бандлигини таъминловчи соҳалардан бири. Тошкент вилояти географик жойлашув ўрни ва сўлим табиатига кўра туризм ривожига қулай ҳудуд ҳисобланади.

Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.

📂1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.

🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.

⚪️Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.

🔺Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.

🌴Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Абдураҳмон Бурҳонов

🔹Ҳоким ёрдамчиси – Музаффар Ражаббоев

🔹Ёшлар етакчиси – Мурод Азимбоев

🔹Хотин-қизлар фаоли – Мадина Аҳмедова

@tarix_chorrahasida
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқларда "Мактабга жар ёқалаб қатнайдиган болалар" сарлавҳаси остида Паркент тумани Чанги қишлоғи “Нуробод” маҳалласи Обишер кўчасида олинган расмлар кенг тарқалди ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

📌Паркент туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, Чанги қишлоғи “Нуробод” МФЙ Обишер кўчасида 14 та хонадон мавжуд. Кўча 2018 йилда ташкил этилган. Ўқувчилар қийинчилик билан юраётган йўл маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳор фаслидаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.

📌Бу кўчадан 8 нафар мактаб ўқувчиси Ҳисорак қишлоғида жойлашган 29-умумтаълим мактабига қатнашади. Ушбу мактабга бориш учун муҳокамаларга сабаб бўлган расмларда кўрсатилган йўлдан ташқари қўшимча хавфсиз йўл ҳам мавжуд. Обишер кўчаси билан мактаб орасидаги масофа 1.3 км ташкил этади.

📌Туман ҳокимлиги мутасадддилари ушбу йўл ички йўллар балансига кирмаганлиги сабабли лойиҳа-смета асосида ички йўллар балансига киритилишини ҳамда қурилиш ишларида малакали мутахассислар жалб қилинишини, шунчаки шағал ташлаш орқали муаммога узил-кесил ечим топиб бўлмаслиги, ёмғирли мавсумларда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкинлигини маълум қилади.

📌Қишлоқдаги бу вазият туман ҳокимлигининг тўлиқ назоратига олинган ва қурилиш ишлари учун лойиҳалаштириш ишлари бошланган. 2022 йил сўнгига қадар бу масалага ижобий ечим топилади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Пресс_тур
#Паркент_тумани

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни

Офтобни уйғотаётганлар

📍 https://uza.uz/posts/415155

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент

🍁Эртага дам олиш куни. Табиат қўйнига чиқишнинг айни мавриди. Дўстларингиз ва яқинларингиз билан Паркентга – Кумушкон туризм қишлоғига боринг. Олтин кузнинг дилбар лаҳзаларидан роҳатланинг.

🏔Ёшлар, сизларни Кумушконда романтик манзаралар, хазонрезги боғлар, тансиқ таомлар-у пурвиқор тоғлар кутаяпти. Кумушконга бориш керак. Кумушконни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак.😍

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент

Франциянинг Шампани Паркентдами?

⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.

🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.

📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.

🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.

🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.

🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.

⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети  “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.

🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..

🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.

🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.

Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова

✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент_тумани

Ахборот 24 | 2022 йилда республикамиз ташқи савдо айланмаси 50 млрд АҚШ долларни ташкил этди

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Паркент

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

Улар нега етакчиликни танлашганини жуда яхши билишади. Ёшлар етакчиси қандай бўлиши кераклиги ҳақида уларда аниқ жавоблар бор, келажак режалари ҳам чакки эмас.

Улар ёшларга йўлбошчи, қизилтоғлик ёшлар етакчилари.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Медиа_тур
#Паркент

Журналист ва блогерлар "пикник" да🏕

Бугун тўртинчи ҳокимият вакиллари Тошкент вилоятидаги энг машҳур (Қизилтоғ, Аччиқкўл) эко туризм манзилларида бўлишиб, дам олувчиларга яратилган шароитлар ва хизмат кўрсатиш сифати билан танишишди.

Ҳамкасбларимиз ҳам саёҳат, ҳам тижорат деганларидек, ишни ҳам қилишди, мириқиб яйрадилар ҳам.

Тўлиқ тафсилотларга яна қайтамиз. Ҳозир эса кун кайфиятини бўлишмоқчимиз. 😊

P.s/ Журналистлар ҳам одам, улар ҳам дам олишга хақли 😉

Yoshlar kundaligi
#Паркент
#мунаввар_оқшомлар

Энди ҳар дам олиш кунлари туманимизда байрам "Юртим мунаввар оқшомлари" тадбири бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-406-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Паркент тумани марказида жойлашган "Ёшлар боғида" "ЮРТИМ МУНАВВАР ОҚШОМЛАРИ" деб номланган кўнгил очар концерт дастури намойиш этилади.

Хафтанинг шанба ва якшанба кунлари барча тумандишларимизни соат 18:00 да кутиб қоламиз.....

📍 Паркент тумани марказида жойлашган "ЁШЛАР" БОҒИ

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website