Paiziev24
3.36K subscribers
324 photos
86 videos
2 files
204 links
Akmal Paiziev — MyTaxi, Express24, Workly, Maxtrack asoschisi va hozirda Numeo.ai ustida ishlayapman.

Aloqa uchun: @Paiziev24bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга бир неча одам: "Тўлиқ кўчиб кетдингизми?" — деб сўради. Йўқ, мен АҚШга тўлиқ кўчиб кетганим йўқ. Бу ерда О-1 визасидаман. Бу виза стартап асосчилари орасида жуда оммабоп бўлиб, АҚШда оиласи билан яшаш ва ишлаш имконини беради.

Менимча, "АҚШ орзуси" жуда бўрттирилган деб ўйлайман. Масалан, менинг Тошкентдаги ҳаётим ижтимоий жиҳатдан АҚШга нисбатан бойроқ эди — яъни дўстлар ва қариндошлар, дегандай.

АҚШни янги стартапим учун платформа сифатида кўраман. Бозор катталиги ва бизнес иқлими яхшилиги сабабли кўп ноқулайликларга кўз юмишга тўғри келади. Шунақа гаплар...
Аввал ёзганимдек, биз рақамли AI ишчилар (AI agents) компаниясини қуряпмиз. Бизнинг ҳозирги технологиямиз одамга ўхшаб қўнғироқ қилиб гаплаша олади, e-mail ларга жавоб беради, Telegram ва WhatsApp да хабарлар ёза олади.

Биз бу технологияни ҳозирда логистика йўналишидаги муаммоларни ечишга қаратдик. Диспетчерларнинг ишини осонлаштиришдан бошладик.

Аминманки, бу каналда кўпчиликнинг АҚШда логистика соҳасида ишловчи танишлари ёки бизнес эгалари бор. Мижозлар билан интервью қилиш учун (Customer Development interview) шу контактлар билан таништириб қўйсангиз, миннатдор бўлар эдим.

Telegram: @akmalpaiziev
Стэнфорд яқинида яшашнинг афзалликлари

Бизнинг уйимиз Стэнфорд университетига яқин бўлгани учун унинг инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига эгамиз. Спорт заллари, бассейнлар ва югуриш йўлаклари соғлом турмуш тарзи учун ажойиб шароит яратади.

Шунингдек, университетда ўтказиладиган маърузалар ва тадбирларга ташриф буюриш осон. Болалар хам университет очик майдонларини яхши куришади.
Махалламизда кийналганлар куп. Уйининг ахволини бир каранг.
Вертикал AI агентлари

YC’нинг вертикал AI агентлари ҳақидаги ажойиб муҳокамаси. Айниқса, SaaS дастурлари инсонлар томонидан фойдаланиладиган софт ҳақида бўлса, AI агентлар эса фақатгина софт эмас, балки унга бироз инсон ролини ҳам қўшади, деган фикр менга жуда ёқди. Бу эса бозорни янада кенгроқ қилади ва SaaS маҳсулотларини вертикал AI агентларга айлантиришдан қўрқмаслик кераклигини кўрсатади. Бу фикр, биз яратаётган Numeo AI ишчилари жуда актуал эканлигини курсатади. Агар Workly да биз ходимлар бошкариш учун инструмент килган булсак, энди AI ердамида ракамли ишчилар яратиш имкони пайдо булди.

Ушбу видеони дустларингиз билан улашинг. Дастурчи булсангиз AI агентлар яратиш билан кизикиб куринг.

https://youtu.be/ASABxNenD_U?si=zMl6X7xFiIoD7AjN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги формат: Meta кўзойнакларидан фото ва видео лавҳалар.
Нега ҳозир стартап яратиш учун энг яхши вақт?

1. Дастурчиларга эҳтиёж кам
ChatGPT ва шунга ўхшаш AI технологиялари код ёзишда ёрдам беради, харажатларни камайтиради ва ишни тезлаштиради. Киммат дастурчиларга бошланишида хожат йук.

2. Маркетинг осонлашди
AI воситалари маркетинг ғоялари, реклама стратегиялари ва контент яратишда ёрдамчи. Оммани жалб қилиш осон бўлди.

3. Янги катта бозор
AI агентлари эски муаммоларга янгича ечимлар тақдим этмоқда. Улар аудиторияни тушуниб, муаммоларни автоматик ҳал қилиши оркали SaaS дастурий таъминотлар урини эгаллашни бошлаяпти.

Хулоса: AI сизга тез ва осон стартап яратиш имкониятини беради. Энди бошлаш колди.

@paiziev24
Мен одатда Palo Alto даги WeWork коворкингида ишлайман. Ушбу коворкинг маркази ишлаш учун энг қулай жой. У кайсидир маънода менга IMPACT.T ни эслатади. Бир неча бор кофехона ва кафелардан ишлашга ҳам ҳаракат қилиб кўрдим, лекин у ерда иш муҳити WeWork каби қулай эмас.

@paiziev24
Тошкентда куз. 5 декабрь IMPACT.T да тадбиримизга мархамат.
Forwarded from IMPACT.T
🌍 Перемены в ИТ: Как Силиконовая Долина Влияет на Глобальные Тренды 🌍

5 декабря в IMPACT.T Hub состоится встреча с Акмалем Пайзиевым.

На встрече мы обсудим:
• Как Силиконовая долина формирует тренды в ИТ.
• Влияние глобальных изменений на локальные рынки.
• Что важно знать специалистам и предпринимателям, чтобы оставаться актуальными в новой реальности.

📍 Дата и время: 5 декабря, 19:00
📍 Место: IMPACT.T Hub
📍 Регистрация

Не пропустите уникальную возможность услышать инсайты из первой руки. Регистрируйтесь и планируйте свое участие! Количество мест ограничено❗️

📲 +998 90 064-64-46
Telegram: @Impact_thub
Мен оталарнинг фарзандларига вақтлари ҳақида Ўзбекистонда ва АҚШда кузатувларим билан улашмоқчиман.

Тошкентда мен кун бўйи ишлар, кечки пайтлар эса дўстлар билан учрашувлар, йиғилишлар ва чойхоналар кўп бўларди. Ҳафтасига 2-3 кун вақтли келиб болаларим билан вақт ўтказиш имкони бўларди. АҚШга кўчганимдан кейин фарзандларим билан сифатли вақт ўтказиш имкони кўпайди. Мактаб ўқитувчилари билан фарзандалиримиз хакида мулоқот, бирга кечки овқатлар, бирга спорт ўйинлари кўпайди.

Ундан ташқари, паркларга борсангиз, кичик болалари билан ўйнаётган оталарни оналардан кўпроқ кўрасиз. Углим Камроннинг машғулотларида оталари олиб келиб қўллаб-қувватлаб туришади фарзандларини. Ўғлим дўстининг туғилган кунига борганида ҳам асосан оталар олиб келди фарзандларини.

Бизнинг жамиятда, ўрта синф пайдо бўлиши ва одамларда пул пайдо бўлиши билан эркакларда ўзларини «ўйнатиш» (entertain) ҳисси ортиб борди. Ҳар хил ресторан ва саёҳатларга узлари чика бошладилар. Айрим оила бошлиқлари ўз вазифаларини: рўзғорни бутлаб қўйдим, ҳафтада бир айлантириб келаман, хусусий мактабга пул тўлаб қўйдим, деб шу билан чегаралашади.

Ўзимда ҳам бўлган шунга ўхшаш фикрлар, лекин биз фарзандларимиз билан кўпроқ сифатли вақт ўтказиш, уларга биз учун муҳим эканлигини кўрсатиш, аёлларимизга фарзанд тарбияси ишларида ёрдам бериш орқали соғлом жамият ва ўз фарзандларимиз келажагига жуда катта ҳисса қўшамиз, деб ўйлайман. Масалан, дўстингиз навбатдаги чайхонага чақирса, “Йўқ, фарзандим билан дарс қилмоқчи эдик” ёки “Якшанба менда оила куни” дейиш сустлик кўринади. Аслида, бундай дея олиш сизнинг приоритетларингиз қандайлигини кўрсатади.

Вақтлар ўтиб, чойхона хотиралари эмас, оила билан ўтказилган сифатли вақт хотиралари бизнинг ва фарзандларимиз хотирасида қолади.

@paiziev24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Non-profit coffee shop in Palo Alto.

Пало Альтодаги нотижорий кафе. Бу кафе фойдасини ногиронларни куллаб кувватлашга ишлатар экан.
Ўзбекистондан АҚШга кўчиш ва янги стартап бошлаш ҳақида

Мен 2024 йили Стэнфордда ўқишга кетишимдан жуда хурсанд эдим. Чунки бу дастурга киришга аввалги йил хам харакат килгандим. Бунинг бир неча сабаблари бор эди. Биринчиси, сўнгги йилларда ўзимни маълум маънода комфорт зонада ҳис қила бошлаганим эди. Бунга икки асосий сабаб бўлиши мумкин, деб ўйладим. Биринчиси — атрофимдаги бизнес жамоатчилиги ва тадбиркорларнинг “юкумли хотиржамликлари”, иккинчиси эса — 4 йил давомида такси бизнеси ва кейинги йилда овқат етказиб бериш соҳасида икки компания билан рақобатлашиб асабий чарчоқ борлиги эди.

Ўзбекистонда бизнес муҳити маълум маънода стрессли. Атрофимдаги кўп тадбиркорлар бундай муҳитда оптимизм ва энергияни сақлаб қолиш учун кўп саёҳат қилишади. Мен ҳам 2023 йилда 14 марта чет элга сафар қилдим ва уларнинг ярми дам олиш учун бўлган экан. Кимдир бизнеси барқарор даромад келтираётган бўлса, ўзини қийнамасдан яхши ҳаёт кечиришга ҳаракат қилади. Лекин ўша вақтда ўзимни “усишдан тухтаб колган” ёки нафақага чиққан инсондек ҳис қила бошладим. Бу ҳолат менга ёқмай қолди.

Ўзбекистонда яна нимадир бошлаш ҳақида ўйлаш эса менинг эътиборимни мавжуд бизнеслардан чалғитиши ва бозорнинг кичиклиги сабабли мени руҳлантирмас эди. Стэнфордга бориш менга дунёда бўлаётган ўзгаришларни ўрганиш, янги дўстлар билан танишиш ва “перезагрузка” учун бир умид эди.

Шундай ҳам бўлди. Стэнфордда дунёда бўлаётган сунъий интеллект (AI) инқилоби ҳақида ҳар куни гапирилар эди, ва мен шу инқилобнинг бир қисми бўлишим кераклигини тушундим.

Ўқиш давомида Walgreens дорихонасига борганимда бир ғоя пайдо бўлди (бу ғоя ҳақида алоҳида ёзаман) ва шу ҳақда бир неча кун ўйладим. Ҳамкурсларим билан маслаҳатлашганимда, улар ҳам бу ғоянинг аҳамияти жуда катта эканини айтишди. Шу ғоядан илҳомланиб, ўқишдан кейин ва бўш вақтларда ишлай бошладим. Москва ва Германиядан муҳандислар жалб қилиб, биринчи прототипни яратдик. Бунинг ҳаммаси 7-8 кун ичида амалга ошди.

Менга Ўзбекистонга қайтиш ўрнига АҚШда қолиб, янги стартапга фокус қилиш муҳим эканлиги ойдинлашди. Ўзбекистондаги ишлар ва жараёнлар мени ўз “камровига” тортиб, қайтиб чарчашга олиб келиши мумкин эди.

Кўчиш қарори жуда жиддий ва қийин қарор эди. Аввалги бошлаган 7 та компаниям мендан кучишни талаб килмаган эди. Узимга тушунарли бозорда ва тилда ишлаган эдим. Мен ота-онам бу ҳақда нима дейишар экан деб ўйладим, яна рафикам 10 йилдан бери ишлаб келаётган севимли институтини тарк этиши, фарзандларим мактаб ва боғчаларини ўзгартириши керак бўлади.

Биринчиси, ота-онам билан гаплашдим, чунки ота-онам дуолари менга жуда мухим. Улар менинг каттароқ иш қилиш орзум борлигини билашарди ва шунинг учун биринчи куннинг ўзидаёқ қўллаб-қувватлашди. Кейин рафикам билан гаплашдим. Унга АҚШдаги гўзал истиқболлар ҳақида гапирдим.

Аллоҳ меҳрибон, ундан тўғри қарорлар қилишни сўрасак, йўл кўрсатади.

Яна бу қарорга тўлиқ келишишимга Стэнфорддаги менторим Суреш сабаб бўлди. У менга график кўрсатиб: “Сен ҳозир комфорт зонасидан чиқиб, ўсиш зонасига ўтмоқчисан. Лекин, бунга эришиш учун куркув ва урганиш зонасидан ўтишинг керак”, деди. Мен кейинги катта лойихамни килиш учун узимни кийнашим ва катта рискли карорлар кабул килишим кераклигини тушундим.

Шундан кейин барча оила аъзоларимиз учун самолётга чипта олдим. Мақсад, ўқиш тугаганидан кейин бир ҳафта ичида кўчиб келиш ва тезрок ишга киришиш эди.

Олдинда мавхумлик кутарди: жамоа йўқ, маҳсулот йўқ, сотувлар йўқ... Лекин менда яхши келажакка ишонч бор эди.

Жуда узун булиб кетди, давомини кейинрок езаман...