Шакар истеъмоли ва Тошкентдаги лимон чой хакида
Ўзбекистонда шакар ва ширинликлар истеъмоли ортиб, семизлик ва саломатлик муаммоларига олиб келмоқда. Жуда куп ешларнинг корин куйганини курасиз. Яқинда Тошкентга борганимда лимон чой буюртма қилдим ва албатта "шакарсиз" деб айтишга тўғри келди. Акс ҳолда, ярим пиёла шакар солишлари ҳеч гап эмас.
Масалан, Силикон водийсида кўпчилик фит (ихчам) бўлишга ҳаракат қилади ва спорт билан фаол шуғулланади. Венчур фондларининг партнерлари (бошкарувчилари) ҳам саломатликларини сақлашга алоҳида эътибор қаратишади, чунки уларнинг айтишича, касал ёки эрта ўлиши мумкин бўлган венчур инвесторга ҳеч ким маблағ ишониб бермайди. Фондларнинг ҳаёти 10 йил бўлгани учун, улар 10 йилларини сог утказишлари керак ).
Шакарни рационда камайтириш ҳақида ўйланг. Бу нафақат саломатлик учун фойдали, балки сизга самарадорликни ошириш ва фикрлашни тиниқлаштиришга ёрдам беради. 😊

Бизнес тренерлар ва семинар танлашда мулоҳаза.
Яқинда бир дўстим бизнес тренернинг Instagram саҳифасига ҳавола юбориб, шундай савол берди: "Шу тренернинг дарсига боришни тавсия қиласанми?" Бунга ўхшаш саволларни аввал ҳам олганман, шунинг учун умумлашган жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Агар сиз ўзингиз танимаган тренернинг дарсига боришни режалаштираётган бўлсангиз, аввал уни яхшилаб ўрганинг ("background check" қилинг). Ҳар қандай соғлом бизнеснинг мақсади мижозлар муваффақияти оркали усишни таъминлашдир. Агар тренер мижозларига қандай қиймат бериш ҳақида гапирса ва уларнинг муваффақиятини намойиш этса, бу яхши белги.
Аммо, агар унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари асосан ўз шахсий ҳаётининг реклама қилиши ва бойликларини кўз-кўз қилиши билан тўлган бўлса (масалан, ҳашаматли уйлар ёки машиналар), билингки, унинг асосий эътибори ўзида. Катта эҳтимол билан, сиз унинг бойишига хизмат қиладиган фойда манбаи бўлиб қоласиз.
Ҳар қандай соғлом ва узоқни кўзлаган бизнес мижозларининг узоқ муддатли муваффақияти ҳақида ўйлаши керак. Шунинг учун танловингизни мулоҳаза билан қилинг.
Шунингдек, шундай семинарларга боришдан кўра, китоб ўқиш кўпроқ фойда келтиради деб ҳисоблайман. Биз одатда осон йўлни қидириб, кимдир бизнинг муваффақиятимиз учун тезкор ечимни "миямизга солиб қўяди" деб ўйлаймиз ва бунга ортиқча пул тўлаймиз.
Қисқаси, тренер ва семинарларни танлашда мулоҳаза билан ёндашинг!
@paiziev24

Ходимларга “мотивация бериш” хакида.
Ўзбекистонда ривожланаётган бизнес доираларида "ходимларга мотивация бериш" мавзуси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бу ҳақида гап кетганда, мен Даниел Пинкнинг "Мотивация 2.0" китобидаги ғояларни эслашни лозим деб биламан. Унинг назариясига кўра, одамларни узоқ муддатли ва чуқур мотивацияга ундаш учун анъанавий "мукофот ва жазо" (carrot-and-stick) моделидан воз кечиш зарур.
Шундан келиб чиқсак, мотивация, асосан, ички (intrinsic) бўлиши лозим. Биз ички мотивацияси бор ходимларни топишга ва уларнинг бу кучини сўндирмасликка эътибор қаратишимиз керак. Ортиқча назорат, кам ойлик ёки мажбурий мослашувлар каби ҳолатлар ички мотивацияни тушириши мумкин.

Ўзбекистонда электромобилларни қувватловчи компанияларни электр тармогидан узилиши ва Кадастр идораси томонидан улар жойлашган ҳудудларни ноқонуний эгалланган деб баҳоланаётгани ҳақида Spot.uz хабар берди. Бу ҳолат, аслида, ушбу бизнес кимгадир қизиқ бўлиб, улар ўзларига жой тайёрлаётганликларини кўрсатадиган ҳолат бўлиши мумкин. Бу жуда ачинарли.
Сиз катта инвестиция қилиб, янги бизнесни йўлга қўясиз, мижозларни тайерлайсиз, бозорни ривожлантирасиз, аммо тайёр бизнесни қизиққан доиралар келиб эгаллайди. Бу нафақат ачинарли, балки бу ҳолат келажакда инвесторлар сонини янада камайишига сабаб бўлади.
Бир танишим ресторан бизнеси ҳақида қизиқ фикр билдирганди: “Бизда кириш қийин ёки тавсия қилинмаган соҳалар кўплиги туфайли, кўп ақлли тадбиркорлар ресторан соҳасига кириб, уни ривожлантиришмоқда. Шунинг учун ресторанлар тухтамай очилаётганини кўриш мумкин”, деб.

АҚШга кўчиш ва янги стартап бошлаш ҳақида (давоми)
Мен кўчишга қарор қабул қилганимдан сўнг, энг биринчи вазифам уй топиш эди. АҚШда фарзандларингиз мактаб ёшида бўлса, уй топиш Ўзбекистондагига қараганда анча фарқ қилади. Қайси жойдан уй олишни танлаш бир қанча мезонларга асосланиши керак эди:
1. Хавфсиз туман. Болаларим кўчада бемалол ўйнай олиши ва мактабга бориб келиши учун хавфсиз жой танлаш муҳим эди. Масалан, Сан-Францисконинг кўп қисмларида ўғрилар борлиги ёки Шарқий Пало Альто нисбатан хавфлироқ туман ҳисобланади.
2. Сифатли давлат мактаби (public school) мавжуд жой. Бу, айниқса, фарзандлари мактаб ёшида бўлган ота-оналар учун жуда муҳим омил ҳисобланади. Агар мактаб рейтинги яхши бўлса, у туманда бошқа шароитлар ҳам яхши бўлади ва уйлар нархи ҳам баланд бўлади.
3. Стенфорд ва Пало Альтога яқин бўлиши. Пало Альто Силикон водийсининг маркази деб аталади.
4. Ҳовлили уй. Чунки мен ҳовлида ўсганман ва болаларим учун ҳам ҳовлили уй афзал, деб ўйладим.
Ушбу мезонларга асосланиб, Стенфорддаги курсдошим Радж билан маслаҳатлашдим. У ўзи Ғарбий Менло Паркда яшашини ва 6-7 та ZIP-код (туманлар ўз почта кодига эга) тавсия қилди.
Шундан сўнг, ушбу ZIP-кодлар бўйича Zillow.com сайтида уйларни излай бошладим. Аввалига, уй топсам, кўриб ёқтирсам, тўлов қилиб ижарага оламан, деб ўйлагандим. Бироқ АҚШда яхши Social Security тарихингиз (кредит рейтинги) бўлмаса, яхши жойдан уйни ижарага олиш осон иш эмас экан. Адашмасам, 25-30 та уйни кўриб, ижарага олиш учун ариза топширдим. Дарсдан танаффус пайти ёки шанба-якшанба кунлари бу уйларни кўрганман. Ёққан уйларимга топширган аризаларим узоқ кўриб чиқиларди, айрим уйларга менга ўхшаган яна 40-50 та одам ариза топширган бўларди.
Хулоса қилиб айтганда, вақт ўтган сари талабларим туша бошлади. Яхшироқ уйни $6000-$8000 диапазонида ижарага олиш хам кийин эди. Чунки ўқишим тугашига 10 кун қолган эди ва 17 кундан кейин кўчиб келиш учун авиа чипталар олинган эди. Ўқишим тугашига 7 кун қолганда, Пало Альтодаги чиройли ҳовлили уй аризамни тасдиқлади. У уйда тўртта ётоқхона ва катта студия мавжуд эди. Ҳовлиси катта ва жуда баланд дарахтлари бор эди. У уйни агент (маклер) билан нисбатан яхши нархга келишиб олдик — ойига $6200. Бироқ нега менга рози бўлишганига шубҳа пайдо бўлди.
Ҳикоям узунроқ бўлиб кетди, давомини кейинроқ ёзаман.