Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.79K subscribers
26K photos
1.62K videos
45 files
3.22K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#ислоҳотлар_самараси
#ҳоким_ва_ёшлар_учрашув

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда бандлик инспекторлари билан учрашди. Дилдан суҳбат қурди.

Суҳбат мақсад ва мазмуни маҳаллаларда давлат идоралари кўмагига муҳтож оилалар, аҳоли қатлами ҳақида тўлиқ маҳлумотга эга бўлиш, хориждан қайтган юртдошларимиз кўнглига қўл солиб кўриб, жоиз бўлса ёрдам кўрсатиш, имкони бўлса у чет элда ўрганган билм ва ҳунарларини туманда татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш, ишсизлар сонини кескин қисқартириш чоралари ҳақида бўлди. Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар ёрдамчилари доимий кўмакчи эканлиги таъкидлади. Ушбу янги тузилмалар ишини янада ривожлантириш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бу каби учрашувларни бугунгидек сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллаларда амалий иш жараёнида кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.