#ислоҳотлар_самараси
#ҳоким_ва_ёшлар_учрашув
Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда бандлик инспекторлари билан учрашди. Дилдан суҳбат қурди.
Суҳбат мақсад ва мазмуни маҳаллаларда давлат идоралари кўмагига муҳтож оилалар, аҳоли қатлами ҳақида тўлиқ маҳлумотга эга бўлиш, хориждан қайтган юртдошларимиз кўнглига қўл солиб кўриб, жоиз бўлса ёрдам кўрсатиш, имкони бўлса у чет элда ўрганган билм ва ҳунарларини туманда татбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш, ишсизлар сонини кескин қисқартириш чоралари ҳақида бўлди. Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар ёрдамчилари доимий кўмакчи эканлиги таъкидлади. Ушбу янги тузилмалар ишини янада ривожлантириш борасида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бу каби учрашувларни бугунгидек сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллаларда амалий иш жараёнида кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

#жараён
#ислоҳотлар_самараси
Маълумки, Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамиятимиздаги ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда.
Хусусан, касб-ҳунар ўрганиб оёққа тураман, оиламга наф келтираман, деган бир гуруҳ хотин-қизлар "Зиё касб-ҳунар ва ўқув курси"да тикувчилик сир-асрорларини ўрганмоқда.

Рамозон - меҳр, саховат ойи. Шу боис бозорларда нарх-наво сунъий оширилмаслиги, аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тақдим этиш мақсадида савдо ярмаркаси ташкил этилганидан хабарингиз бор.
Бугун, эрталабдан Оққўрғон туман ҳокими А. Каримджанов ташаббуси билан деҳқон бозорда 200 кг оғирликдаги қора мол сўйилиб, гўшт маҳсулотлари савдо ярмаркага арзон нархларда сотувга чиқарилди.
Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi

Хотин-қизларга сертификатлар топширилди
⏺Бугун "Зиё” ўқув марказида 3 ойлик бепул курсларни муваффақиятли тугаллаган 60 нафардан зиёд опа-сингилларимизга сертификатлар топширилди.
🔼Сертификат топшириш маросимида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Абдуназимова иштирок этиб, бугунги кунда аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб берган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Ушбу сертификатга эга бўлган опа-сингилларимиз имтиёзли кредит олиб, эгаллаган ҳунарлари орқали ўз тадбиркорлигини бошлашлари ва шу каби бошқа имкониятлар ҳам мавжудлиги тушунтирилди.
⏹Айтиш жоизки, сертификат олган аксарият ўқувчилар "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га кирганларни ташкил этади. Улар бугун қуроқчилик, қандолатчилик, уқалаш каби йўналишлар бўйича курсларни тамомлашди.

Шамалакка таралган нур
Ёзнинг чилласида ҳамма соя, салқин гўша излайди. Сув бўйи шабадаси баҳри дилни яйратади.
Бугун Оққўрғон ҳокими Алишер Каримджанов туман марказидаги "Бирлик" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Шамалак канали атрофида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Айтиш жоизки, Шамалак канали икки қирғоғи ободонлаштириб, ёритиш лампалари тўлиқ янгиланди. Ёритиш устунларида бугун 196 та замонавий, энергия тежамкор лампа нур сочиб турибди.
Лампалардан тушган нур Шамалакда чўмилаётгандек, гўзал манзара касб этган.
А. Каримджанов ободонлаштириш ишлари юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
Провардини айтганда, ободлик кўнгилларни қувонтиради.