Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.8K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#хайрли_амал
#Наврўз_шукуҳи

Тўйу байрамларни эзгу амаллар билан бошлаш халқимизга хос хислат.

Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев 15 март куни "Наврўз" умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш борасида ўтказган йиғилишда берган топшириқлари асосида бугун эрталабдан Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари билан биргаликда деҳқон бозорда ташкил этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркасида бўлди. Бозор маҳсулотлари, нарх-наво билан танишди.

Байрам муносабати билан ушбу ярмаркада сотиш учун соғлом ёш буқа кенг жамоатчилик орасида сўйилди. Иш аввалида туман имом-ҳатиби Қурон тиловат қилди.
Эътиборлиси байрам муносабати билан бозорда нарх-наво оширилмаслиги қатъий назорат қилинмоқда.
#Наврўз
#Хайрли_амал

Оққўрғонда "Наврўз" умумхалқ байрамлари эзгу ва хайрли амаллар билан бошланди. Бугун Оққўрғон туман ҳокимлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларнинг 25 нафар фарзандини суннат тўйи ўтказиб берди.
Тадбирда туман ҳокими Алишер Каримжонов ҳам иштирок этиб тўй болалар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинларни яқинлашиб келаётган "Наврўз" байрами ва бугунги шукуҳли кун тўй билан табриклаб, болажонларни келгусида юртимиз равнақига хизмат қиладиган йигитлар бўлишини тилади.

Болажонларга ҳокимликнинг эсдалик совғалар топширилди. Тадбир дастурхонида ўзбекнинг шоҳ таоми ош тортилиб, туман маданият бўлими хонандалари томонидан дилтортар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#хайрли_амал

👨‍👩‍👦Оила - жамият таянчи, муқаддас даргоҳ. Шунинг учун азалдан оилани асраб-авайлаш, мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигида туман прокурори, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ички ишлар бўлими, мажбурий ижро бюроси, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа мутасадди корхона-ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудуддаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ҳамда алимент ундиришда муаммога учраётган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

🔗Суҳбат асносида икки оилани яраштиришга эришилди. Шунингдек, яна 6 фуқарога алимент ундиришга ёрдам қилинди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#хайрли_амал
#инсон_қадри_учун

Табиий офат етказган зарарлар бартараф этилмоқда

Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 20 июнь куни бўлган кучли шамол ва жала туфайли Оққўрғонда ҳам айрим хонадонларга, хусусан, уларнинг том қисмига жиддий шикаст етганди.

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигида 4та сектор раҳбарлари томонидан табиий офатдан зарар кўрган ҳар бир оилага ёрдам қилинмоқда. Хусусан, бугун шамолдан шикастланган томларни таъмирлаш учун шиферлар келтирилиб, секторлар кесимида зарар кўрган хонадонларга тарқатилди. Ушбу жараёнда туман ҳокимлиги ходимлари, секторлар мутасаддилари ва туман, вилоят Кенгашлари депутатлари бош-қош бўлиб турибди. Мақсад - эзгулик улашиб, халқимиз кўнглини кўтариш, тумандошларимизни рози қилишдир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#жараён
#хайрли_амал
#ҳашар

Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп

Бугун "Элтамғали" МФЙ тасарруфидаги Кўшк маҳалласида ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда ушбу маҳаллага элтувчи йўл бўйларида тозалаш, саришталаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Туманимизнинг энг чекка ҳудудларида бири бўлган Кўшк маҳалласи йўллари туман ободонлаштириш ходимлари томонидан тозаланган бўлса, газ қувурлари соҳа мутахассислари томонидан бўялиб, қийшайган, шикаст етган устунлари тўғриланмоқда. Барча ҳамжиҳатликда ҳудудни обод қилиш йўлида бирлашган.

Айтганча, "Обод қишлоқ" дастурига кирган "Элтамғали" МФЙнинг Дўстлик кўчаси тўла асфальт қилинибди. Аҳамиятлиси, Дастур доирасида ишлар изчил давом этаётир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi