Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.59K subscribers
24.8K photos
1.58K videos
43 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#Меҳр_дунёни_қутқарар
#Инсон_қадри_учун

Бугун тумандаги "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Боиси мактабда "Инсон қадри учун" лойиҳаси асосида "Меҳр дунёни қутқарар" номли хайрия ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада "Баркамол авлол" болалар мактабининг тўгарак аъзолари томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар сотувга қўйилди. Сотувдан тушган маблағ имконияти чекланган болаларга совға-саломлар олишиб, уларнинг мурғак қалбига шодлик улашиш учун сарфланади.

Хайрия ярмаркасига келган меҳмонлар учун тўгарак аъзолари томонидан турли мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Мазкур тадбирлар орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-майдаги "Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 331-сонли қарори ижроси таъминланиб, тўгарак аъзоларининг сотув кўникмалари шаклланишига янада аҳамиятлиси ўксик қалбларга қувонч улашишга эришилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️Арафада обод бўлган кўнгиллар

🔹
Бугун қутлуғ айём арафасида барча туман ва шаҳарлардаги 2000 нафар бемор, ногирон ва боқувчисини йўқотган юртдошларимизга 500 минг сўмдан ҳайитлик сифатида етказиб берилди.

🔹Видеони кўринг ва ниятлар ижобат бўладиган кунда мурувватдан обод бўлган кўнгиллардан чиққан эзгу дуоларга Сиз ҳам қўл очинг...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Инсон_қадри_учун
#Эзгу_амал

Қўрғонтепа аҳли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Оққўрғоннинг олис ҳудудларидан бири - "Қўрғонтепа" МФЙ аҳолиси саломатлигини назорат қилиш, текширтириш учун туман марказидаги ёки қўшни маҳалладаги шифохонага боришади. Ижтимоий ҳаётнинг турли сабаблари кўпчиликка доимий тиббий профилактик кўрик учун вақтида эътибор бериш имконини чеклайди. Бугун вилоятимиз ва туманимизнинг тиббиёт ходимлари, шифокорлар томонидан қўрғонтепаликлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда терапевт, педиатр, гинеколог, лор шифокорлари кўриги, УЗД ва флюорограф текширувлари амалга ошириляпти. Муҳими, тиббий хизматдан маҳалла аҳли миннатдор.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#хайрли_амал
#инсон_қадри_учун

Табиий офат етказган зарарлар бартараф этилмоқда

Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 20 июнь куни бўлган кучли шамол ва жала туфайли Оққўрғонда ҳам айрим хонадонларга, хусусан, уларнинг том қисмига жиддий шикаст етганди.

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримджанов бошчилигида 4та сектор раҳбарлари томонидан табиий офатдан зарар кўрган ҳар бир оилага ёрдам қилинмоқда. Хусусан, бугун шамолдан шикастланган томларни таъмирлаш учун шиферлар келтирилиб, секторлар кесимида зарар кўрган хонадонларга тарқатилди. Ушбу жараёнда туман ҳокимлиги ходимлари, секторлар мутасаддилари ва туман, вилоят Кенгашлари депутатлари бош-қош бўлиб турибди. Мақсад - эзгулик улашиб, халқимиз кўнглини кўтариш, тумандошларимизни рози қилишдир.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi