Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.62K subscribers
24.6K photos
1.56K videos
43 files
3.16K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
Йиғилишда саноат ярмаркалари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқишга кўрсатма берилди. Бунда:

- тайёр маҳсулотларга харидор топиш билан бирга маҳаллийлаштиришга тавсия қилинаётган маҳсулотлар бўйича бизнес-режалар ҳам қилинади;

- лойиҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар ярмарканинг ўзида банклар билан молиялаштириш шартларини келишиб олади;

- буюртмачилар лойиҳа ташаббускорлари билан 3 йил муддатгача кафолатли харид шартномаларини тузади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига “Экспомарказ”нинг 1 та павильонида доимий ишлайдиган саноат ярмаркасини ташкил этиш, вилоят марказларида, шунингдек, саноат зоналарида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг “шоу-румлари”ни ишга тушириш топширилди.

Шу билан бирга, 1 апрелдан:

- янги лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг ярми;

- маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини хорижда сертификатлаш харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.
Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни қайд этди.

“Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, “Cotton Campaign” куни-кеча Ўзбекистонни “қора рўйхати”дан чиқарди. Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани.

Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом-ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 млрд долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, хом-ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган (божхона ҳудудида қайта ишловчи) корхоналарга апрелдан бошлаб:

- экспортчилар учун берилаётган барча имтиёзлар татбиқ этилади;

- лойиҳалари доирасида техник-иқтисодий асос, маҳсулот сертификати, божхона тўловлари таъминоти талаб этилмайди;

- рухсатнома бериш муддати 3 баробар қисқаради, 1 йил давомида ишлаб келаётганларига рухсатнома ҳар бир контрактига эмас, балки корхона фаолиятига берилади;

- олиб келган дастгоҳлари учун божхона божлари ундирилмайди.
Бу ишлар мавжуд 22 та эркин иқтисодий зона ҳудудларида ташкил этилади. Мисол учун, Ургут эркин иқтисодий зонасида 440 гектар, Ангренда 430 гектар, Навоийда 240 гектар, Қўқонда 190 гектар, Чустда 120 гектар бўш майдонлар мавжуд.

Вилоят ҳокимларига ушбу тайёр инфратузилмадан самарали фойдаланиб, янги лойиҳаларни саноат зоналарига жойлаштириш топширилди. Жумладан:

- Ургутда озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари;

- Чустда тайёр кийим;

- Навоий ва Қўқонда маиший электротехника;

- Бўстонлиқда фармацевтика, Ангрен ва Чирчиқда маиший ва саноат кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш зарур.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига икки ҳафта муддатда янги экспорт бозорларига чиқаётган корхоналарга ажратилаётган субсидияларни кўпайтириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Шу билан бирга, янги бозорларга кириш учун маҳаллий саноатга халқаро стандартларни кенг жорий қилиш зарурлиги қайд этилди.

Мисол учун, 2019-2021 йилларда 2 мингта экспортчи халқаро сертификатлар олгани ҳисобига уларнинг экспорти 1,5 баробарга (590 миллион доллардан 920 миллион долларга) ошди.

Шу боис, “Ўзстандарт” агентлигига 2022 йилда:
- тўқимачилик саноатида 150 та;

- электротехникада 50 та;

- озиқ-овқат саноатида 200 та корхонада халқаро сертификатларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун 1 майга қадар ҳар бир вилоятдаги Лойиҳа офислари ҳузурида камида иккитадан Халқаро стандартларни ўргатиш марказларини ташкил этиш топширилди.

Бунда, ҳудудларнинг ихтисослашувига қараб, уларга хорижий мутахассисларни олиб келиш ва маҳаллий корхоналарга халқаро стандартларни ўргатиш бошланади.

Шунингдек, 1 июнга қадар тўқимачилик саноатида 2 та, электротехникада 1 та, озиқ-овқат саноатида 3 та лаборатория ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда 28 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 600 миллион долларлик экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга 2022 йилда 1,8 миллиард долларлик 420 та йирик лойиҳани амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

1 июлга қадар 150 миллион доллар, йил якунига қадар яна 300 миллион доллар маблағларни жалб этиб, соҳадаги инвестиция лойиҳаларини муддатида молиялаштиришни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланмоқда.
#билдириш

Об-ҳаво ноқулайликлари туфайли Оққўрғон туман марказий ҳудудларида электр узулишлар кузатилмоқда.

Оққўрғон туман ЭТК мавжуд ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Мутахассислар айтишича, яқин икки соат оралиғида электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун туман Электр тармоқлари корхонаси истеъмолчилардан узр сўрайди.
#огоҳлантириш

Ҳурматли тумандошлар!

2022 йил 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 5 кун дам олиш белгиланган. Бу вақт оралиғида табиий газдан қарздорлик юзага келса, хонадонингизга ўрнатилган электрон газ ҳисобдонлари автоматик тарзда ўчиб қолиши ва 5 кун газсиз қолишингиз мумкин.

Дам олиш кунларида тўлов амалга оширган тақдирингизда ҳам газ ҳисобдонини ёқиб бериш имкони йўқлигини инобатга олиб, истеъмолга олинаётган табиий газ учун олдиндан тўлов тариқасида (ҳовли уйлар бўйича ўрта ҳисобда 200 000 сўм, кўп қаватли уйлар бўйича ўрта ҳисобда 50 000 сўм) тўлов амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

Бу нафақат газ таъминоти корхонаси, балки ўз манфаатингиз учун фойдали эканини унутманг.

Оққўрғон туман "Газ таъминоти" бўлими
#долзарб

Кластерлар ҳар чоракда депутатларга ҳисоб беради

Бугун Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 6 чақириқ қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда иккита масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Эътиборлиси туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида фьючерс шартномаси асосида фаолият юритувчи кластерларни сони ортди. Бу соғлом рақобат муҳити яралиши, туманда ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиши, ишсизлик даражасини кескин камайишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Кун тартибидаги навбатдаги масала "Туман балансидаги электр генераторини тиббиёт бирлашмаси тасарруфига ўтказиб бериш тўғрисида" бўлди.
Қизғин муҳокамалардан сўнг депутатлар сессия кун тартибидаги масалаларни бир овоздан тасдиқлашди.

Сессия ишида тўртта сектор раҳбарлари ҳамда мавзуга тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#қарор_ва_ижро
#маданий_ҳордиқ

Янги Ўзбекистон фарзандлари

Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Оққўрғон тумани Маданият бўлими томонидан бугун Оққўрғон тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидаги 25-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон фарзандларимиз” шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

Концертда туман Маданият бўлими тасарруфидаги “Сегизбоев” маданият маркази хонандалари томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шунингдек, ушбу шиор остидаги концерт дастури “Сувти”, “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун ҳам ташкил этилди. Унда туман Маданият бўлими “Қаҳрамон” маданият маркази хонандалари томонидан ватани мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.