Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
#жараён
#болажонлар_театр_томошасида

Бола қувончи, севинчидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бола тарбияси унданда муҳим. Маънавий комилликка эришишида китоб ва театр спектаклларининг ўрни беқиёс эканлигини айтмасакда, барча ота-оналар хабардор. Бугун Оққўрғон туман маданият бўлими ва фаол депутатларимиз саъй-ҳаракатлари билан
Республика ёш томошабинлар театри гострол сафари битан туманимизда бўлиб турибди.
Айни дамда кичкинтойлар учун профессионал актёр ва актрисалари томонидан "Болакай ва мадагаскар қаҳрамонлари" номли ажойиб спектакл намойиш этилмоқда.

Айтганча, спетакллар яна икки сеансда ёш томошабинларга тақдим этилади. Театрнинг иккинчи сеанси 12.00 (рус тилида) ва 14.00 (ўзбек тилида) бўлиб ўтади!

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Истеъмолчи_қулайлик

🎞 "Ҳудудгаз Тошкент газ тақсимоти" корхонаси мутасаддилари истеъмолчилар учун яна бир қулайлик тақдим этяпти. Қандай қулайлигини билмоқчи бўлсангиз видеороликларни батафсил томоша қилинг ва хабардор бўлинг?!..

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#саъй_ҳаракат
#ёрдамчилардан_ташаббус

▶️ Оққўрғон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази "Ҳамзаобод", "Халқобод" ва "Навбаҳор" МФЙ ёрдамчи инспекторлари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда худуддаги 52 нафар ишсиз фуқароларни бандлиги таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги "Технопарк" МЧЖ га ишга жойлаштириш учун олиб борилди.

📸 Фотосуратларда ушбу фуқароларнинг технопарк мутасаддилари билан суҳбат жараёнидан лавҳалар

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#далзарб

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2023 йилга кўчирилди

Манба

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi
#Тошкент вилояти маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▪️ Ангрен шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️ Бекобод тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️ Бекобод шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Бўка тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️
Бўстонлиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари

▪️Зангиота тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Қибрай тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Қуйи Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари

▪️Нурафшон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оққўрғон тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Олмалиқ шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оҳангарон тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Оҳангарон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Паркент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Пискент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Тошкент тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Ўрта Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Чиноз тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Чирчиқ шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Юқори Чирчиқ тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Янгийўл тумани маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▪️Янгийўл шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали@vacancy_argos
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат.

Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.

Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилди.

Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.
Ушбу дастур ижроси бўйича Фармацевтика агентлиги режани 51 %га, “Ўзбекистон темир йўллари” эса 10 %га бажармагани,саноат кооперацияси бўйича ишлар бошланмагани, “Иссиқлик электр станциялари” эса режани атиги 26 %га бажаргани кўрсатилди.

Шунинг учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариевга “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Бош вазирга мазкур Агентлик фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахмонов, "Ўзметкомбинат" директори Р.Пирматов, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилди.

Январь-февраль ойларида “Электрон кооперация” портали орқали 860 млрд. сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлсада, ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 %ни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинди.
Йиғилишда бундан икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.

Лекин, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.

Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади, деди давлатимиз раҳбари.

Бирорта ҳокимда ҳудудий импорт баланси, ички имкониятлар ва вилоятда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар бўйича ҳисоб-китоб йўқлиги таъкидланди.

“Бу борада ҳокимлар берган режалар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Бу мутлақо етарли эмас”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарорини қабул қилиб, ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбарининг мажбуриятлари, аниқ ҳисоб-китоблар, масъул ва жавобгарларни белгилаш топширилди.
Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга янги қувватларни жойлаштириш, уларга шароит яратиш ва маҳаллий корхоналар билан кооперацияни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлашга кўрсатма берилди.

Очиқ айтиш керак, маҳаллий саноатимиз илм ва инновациядан ажраб қолгани сабабли кўплаб корхоналар янги рақобат шароитига мослашиши жуда қийин бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ишини тубдан ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлик ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантиришда янги технологиялар ва амалий ечимлар олиб кириш билан шуғулланиши зарур.

Бунда, вазирлик вилоят “лойиҳа гуруҳлари” билан бирга 2022 йилда янги ўзлаштириладиган 644 та маҳсулотнинг (2,6 миллиард долларлик) технологик ечимлари билан шуғулланади.
Саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида “маҳсулотбай” кооперацияни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада Навоий комбинати биринчи қадамларни қўяётгани таъкидланди.

Комбинат импорт маҳсулотлар ва уларга техник талаблар ҳақидаги маълумотларни “кооперация портали”га жойлаштиргани ҳисобига, олдин импорт қилинган 600 млрд сўмлик маҳсулотлар 18 та маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Энг муҳими, ушбу 18 та корхона сўнгги 3 йилда кичик корхонадан ўрта ишлаб чиқарувчилар тоифасига ўтиб, иш ўринларини 10 бараварга оширган.

Ушбу тажрибани барча тармоқ ва ҳудудлар йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада 2022 йил учун 4,4 трлн сўмлик кооперация шартномалари тузиш режалари мутлақо қониқарсиз эканлиги таъкидланди. Бунии 15 трлн сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.

Шунинг учун 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилди.