Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
2.63K subscribers
24.9K photos
1.59K videos
44 files
3.17K links
Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali

Бу бот мурожаат учун @hokimiyatga_murojaatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳурматли, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ истеъмолчилари!

🚰Етказиб берилаётган ичимлик суви ва кўрсатилаётган оқова сув хизматлари учун уйдан чиқмаган ҳолда тўловларни мунтазам амалга оширишингизда қулай, тезкор ва шаффоф бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:
https://cabinet.uzst.uz шахсий кабинети, @uzst_bot телеграм боти орқали;
электрон тўлов тизимлари: "Clik", "Paynet", "Upay", "Payme", "Oson", "Apelsin" ҳамда тўлов инфокиосклари;
тижорат банклари мобил иловалари;
тижорат банк кассалари, шоҳобчалари ҳамда почта бўлимлари.

📌Ҳурматли истеъмолчилар! Ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўловларни амалга ошириш жараёнида сув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан ноқонуний пул ундириш ҳолатларига дуч келсангиз "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорати бўлимининг 99-766-13-46 телефон рақамига ёки "[email protected]" электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар диққатига!!!

🔺
Ҳозир дунёда бўлаётган мураккаб геосиёсий вазият  жаҳон иқтисодиётига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Бундай шароитда  республикамизнинг иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолиш энг аввало  тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак кўрсатишни тақозо этади.      

🔺Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида  юзага  келаётган  муаммоларни  бевосита  ўрганиш  ва  амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев жорий йилнинг 14 март куни соат 10:00 да Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ҳудудларда фаолият  юритаётган экспортёр тадбиркорлар  билан  мулоқот ўтказади.

🔺Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга  биргаликда  ечим  изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📌Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️
+998998392722

Тошкент вилояти ҳокимлиги.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#масъулият_ва_бурч

Ёмғирли кун қаҳрамонлари

Дам олиш куни ҳам серёмғир бўлди. Ёмғир ўзиям мириқиб ёғди.

Ёмғир завқу шавқи, баракаси билан биргаликда, қатор ноқулайликларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда дамба дам хабарлар оқими келиб турибди.

Ёмғир келтириб чиқарган талафотларни бартараф этишда тегишли мутасадди ташкилотлар масъулият ва бурч билан меҳнат қилмоқда.

Фотосуратларда туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари Оққўрғон бозори ҳудудида ёмғирдан тўпланган сувни бартараф этишаётган лаҳзадан лавҳалар.

Ўрни келганда, ёмғирдан жиққа ҳўл бўлиб, ивиб қолишса-да, халқ манфаатлари учун хизмат қилган ҳақиқий қаҳрамонларга миннатдорлик билдирамиз.
#тезкор

Э Ъ Л О Н

‼️ "Тошкент сув таъминот” МЧЖ Оққўрғон туман бўлими маъмурияти шуни маълум қиладики,

‼️Оққўрғон туманининг "С.Раҳимов" МФЙ автомобиль қатнов қисмида кучли ёмғирдан тўпланиб қолган сувни бартараф қилиш мақсадида йўл четини махсус техника орқали қазишаётган маҳалда, нохосдан ҳудуддаги мавжуд д-200 мм.ли "Азбез" ичимлик сув қувурига жиддий шикаст етказилган. Юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу мақсадда 13-март куни соат 18:00 дан ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
‼️ Носозлик тўлиқ бартараф этилганидан сўнг ичимлик сув таъминоти тикланиб, бир меъёрда узатилишини маълум қилади.
‼️ Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Оққўрғон туман "Бирлик", "Мустақиллик", "С.Сегизбоев", "У.Нормат" ва "С.Раҳимов" МФЙлар аҳолисидан ичимлик сув захираси яратишларини сўраб, юзага келган ушбу ноқулайликлар учун узр сўрайди.

☎️Мурожаат учун

+998705521082
+998705521207

✍️"ТОШКEНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" МЧЖ Оққўрғон туман бўлими ижро назорати
#Маҳаллада_спорт
#ёшлар_етакчиси_ташаббуси

Ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтяпти.

Якшанба оқшоми ҳаяжонли ва таассуротларга бой ўтяпти. Боиси Оққўрғон тумани "Элтамғали" МФЙ ёшлар етакчиси ва туман ХТБ тасарруфидаги 19-умумиўрта таълим мактаби раҳбарияти билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун спортнинг воллейбол тури бўйичс тўгарак ташкил этилди.

Бугун ёшларнинг қизиқиши ва шижоати ҳамда таклифлари асосида воллейбол бўйича маҳалла ёшлари иштирокида "Наврўз" кубоги спорт мусобақаси ташкил этилди.

Фотосуратларда ушбу мусобақадан фотолавҳалар.
#жараён

Олдимиздаги долзарб ва муҳим ҳафтани кўнгилдагидек ўтказиш "ҳокимлик соати"да муҳокама этилди.

Оққўрғон туман ҳокими Алишер Каримжонов раислигида ўтказилган кенгайтирилган "ҳокимлик соати"да сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда давлат буюджет тушумларини ўз вақтида бажариш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, мавжудлари ишини равожлантиришга кўмаклашиш, "Яшил йиллик" дастурида белгиланган вазифаларини тўла-тўкис амалга ошириш, бандлик, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тобора яқинлашиб келаётган "Наврўз" умумхалқ байрамини кўнгилдагидек ўтказиш каби долзарб вазифалар кун тартибидан ўрин олди.

Кун тартиби юзасидан А. Каримжонов ҳар бир мутасадди раҳбарга индивидуал топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👉каналга қўшилиш:👇
@oqqorgon_hokimligi