Олтин воҳа
6.9K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#хушхабар

Энди Олмалиқдан Самарқандга 45 минг сўмга бориш мумкин

🚌 Бугундан Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди.

Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишидаги автобус соат 9:00да Ангрен автошоҳбекатидан ҳаракатланади. Соат 10:00да эса автобус Олмалиқ автошоҳбекатидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Қатнов Бекобод шаҳри орқали амалга оширилиши белгиланган.

💸 Йўлкира нархи Ангрендан Самарқандгача 50 000 сўм, Олмалиқдан Самарқадгача эса 45 000 сўм.

@oltin_voha
#хушхабар

Вазирликлар ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги юзасидан ўтказилган рейтингда ҳамкасбимиз, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов 3-поғонани забт этди.

Республикадаги юзлаб Ахборот хизматлари орасидан кучли учталикка кириш бу Тошкент вилояти нуфузи учун ҳам ажойиб (негадир бу таъриф камдай😉) натижа!

Табриклаймиз, Беҳзод, ютуқлар бардавом бўлсин!

P.S. Биринчи ўринда ҳам Оҳангарон фарзанди. Эйвелек қўрғонида туғилган Севара Ўринбоева! 🤝👍👍

@oltin_voha
#Хушхабар

Баҳор тоғдан бошланади – Оҳангарон тоғларида бойчечак очилди😍

Тошкент вилоятига баҳор кириб келди. Совуқ ва мудхиш хабарлар орасида бу янгилик ёқимли мужда. 🌸

Ҳадемай, қир-адирлар кўм-кўк бўлади. Лолалар очилади. Бойчечак эса баҳорнинг мўъжизаси...🌿

@oltin_voha
Forwarded from Водий бозор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар #МашааАллоҳ

Наманганда жуда гўзал масжид бугундан иш бошлади!

Наманган шаҳри, Афсоналар водийсида жойлашган бу масжид гўзаллигини кўриб қўзингиз қувонади.

Масжид 15000 ўринли бўлиб, умумий майдони 4 гектар.
Тахоратхоналар ҳам жуда гўзал бўлибди.

1-видео👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
#ХУШХАБАР

NUSRAT EDU” ўқув марказининг ОҲАНГАРОН филиали ўз фаолиятини бошлади.

Ўқув маркази филиали жамоаси барчани Моҳи Рамазон билан қутлаган ҳолда қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф этади:

📗 Араб тили гуруҳлари:
📌Катта ёшлиларга алоҳида;
📌Мактаб ўқувчиларига алоҳида;

📕 Аёллар учун дарслар алоҳида гуруҳда аёл муаллима томонидан ўтилади.

📘Мактабгача таълим гуруҳлари, 4-6 ёшдаги болалар учун араб алифбоси, инглиз тили, рус тили сабоқлар берилади.

📚 Мактабгача таълим гуруҳларида савод ўргатишга тайёрлов, математика, ҳуснихат, оғзаки нутқни ривожлантириш сабоқлари берилади.

📒 Араб тилидан мадрасага тайёрлов гуруҳлари ҳам мавжуд.

📚 Мактаб ўқувчиларига ёзги таътил учун махсус уч ойлик гуруҳлар ташкил қилинади. Унда араб тилида ўқиш, ёзиш, ҳарф махражлари ва талаффуз қоидалари тўлиқ ўргатилади.

🎂🍩 Бекажонларимиз учун пазандачилик курслари ҳам мавжуд. Курсимизда замонавий ширинликлар, тортлар, салатлар, десертлар ўргатилади.

🏢Манзил: Оҳангарон шаҳри Анҳор кўчаси
🔍Мўлжал: “Хонобод” жоме масжиди рўпарасида.

📲+99890 132 08 20
📲+99894 161 32 23

@oltin_voha
#хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу муборак кунларда яна бир эзу амалга қўл урди.

Президентнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан 2021 йил 10 майдан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 2,5 миллион сўм этиб белгиланди.

👉 @tungifikrlar 👈
#ХУШХАБАР

“NUSRAT EDU” ўқув марказининг ОҲАНГАРОН филиали ўз фаолиятини бошлади.

Ўқув маркази жамоаси барчани қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф этади:

📚Рус тили:
📎Бошланғич таълим
📎Оғзаки нутқни ривожлантириш
📎 Коллеж, лицей ва Олий укув юртларига тайёрлаш:

📚Инглиз тили:
🔖Beginner
🔖Elementary
🔖Pre- intermediate
🔖Intermediate
🔖Upper- intermediate

📚 Араб тили гуруҳлари:
📌Катта ёшлиларга алоҳида;
📌Мактаб ўқувчиларига алоҳида;

📕 Аёллар учун дарслар алоҳида гуруҳда аёл муаллима томонидан ўтилади.

📘Мактабгача таълим гуруҳлари, 4-6 ёшдаги болалар учун араб алифбоси, инглиз тили, рус тили сабоқлари берилади.

📚 Мактабгача таълим гуруҳларида савод ўргатишга тайёрлов, математика, ҳуснихат, мантикий машғулотлар ва оғзаки нутқни ривожлантириш сабоқлари берилади.

📒 Араб тилидан мадрасага тайёрлов гуруҳлари ҳам мавжуд.

📚 Мактаб ўқувчиларига ёзги таътил учун махсус уч ойлик гуруҳлар ташкил қилинади. Унда араб тилида ўқиш, ёзиш, ҳарф махражлари ва талаффуз қоидалари тўлиқ ўргатилади.

🎂🍩 Бекажонларимиз учун пазандачилик курслари ҳам мавжуд. Курсимизда замонавий ширинликлар, тортлар, салатлар, десертлар ўргатилади.


🧏‍♀🧏Бундан ташқари фарзандингиз учун логопед сурдо таржимон устозларимиздан товуш куйиш дарслари хам таклиф килинади.

︎Малакали устозлар
︎Шинам ва ёруг хоналар
︎Методик ӯйин ва қизиқарли дарслар Сизни ва фарзандларингизни кутмокда.
🏢Манзил: Оҳангарон шаҳри Анҳор кўчаси
🔍Мўлжал: “Хонобод” жоме масжиди рўпарасида.

📲+99890 132 08 20
📲+99894 161 32 23

@oltin_voha
#Хушхабар

⚡️Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 3 туридан ўрин олган Ўзбекистон - Миср учрашуви якунланди

"B" гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон - Миср 2:1

Гол: 2 - Ҳусниддин Нишонов (1:0), 19 - Мустафо Эид (1:1), 33 - Анасхон Раҳматов (2:1)

👉@OLTIN_VOHA
Forwarded from NURAFSHON BEST
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни бекор қилди.

Бу фақат Россия ИИВ томонидан тақиқ қўйилган фуқароларга тегишли. Суд қарори билан тақиққа тушган фуқаролар учун Россия чегараси белгиланган муддатга қадар ёпиқ ҳисобланади.

❗️Бу хабарни депорт бўлиб, Россияга боролмай юрган дўстларингизга етказинг!

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/-fr8GLgpFFM2NTZi
#хушхабар

Бугундан "Tashkent Сity"га кириш яна бепул бўлди.

Маълумот учун: 2020 йил декабрь ойидан "Tashkent Сity"га кириш пуллик қилинганди.

@oltin_voha
#Хушхабар

Фарзандини хусусий боғча ва мактабларга ўқитаётган ота-оналарга солиқ имтиёзи берилади

Энди, хусусий мактаб ва боғчалар учун, ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмайди. Бу – ҳар бир фарзанд тўловидан ойига 400 минг сўмгача маблағ рўзғорда қолади, дегани», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу янгиликни хусусий мактаб ва боғчаларда болалари ўқийдиган ота-оналарга етказиб қўйинглар👇

@oltin_voha
#Хушхабар

ПИСКЕНТЛИК ДОМЛА ЙИЛ ИМОМИ БЎЛДИ

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.

⚡️Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашди.

📌Кўрик-танловда Тошкент вилояти Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров 1-ўринни эгаллади.

@oltin_voha
#хушхабар

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди. Қувонарлиси, улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор. Жумладан:

👉Худойбердиева Меҳриниса, Пискент тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси акушер гинекологи - I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан;

👉Қосимов Латиф Шавкатович,  Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири - II даражали «Саломатлик» ордени билан;

👉Бобожонов Баҳром Абдурасулович, Бекобод туманидаги 3-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири - «Соғлом турмуш» медали билан;

👉Бекова Нигара Тагриповна,  Юқори Чирчиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси оилавий шифокори - «Шуҳрат» медали
билан мукофотланди.

Мукофотлар муборак бўлсин, азизлар!😊👍

@oltin_voha
#Хушхабар

Блэкаут тугади

Айни пайтда мамлакатимизда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланди.

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўрамоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

⚡️Педагогика йўналишида ўқиётган талабалар учун ажойиб янгилик

📌 Эндиликда улар 2-курсдан бошлаб мактабларда ойлик олиб ишлаши мумкин

Вазир Абдуқодир Тошқуловнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар билан бўлган учрашувидан

@qurama24
Ангрен шаҳридаги "Облиқ" жоме масжидининг қурилиши якунланиб, бугун очилибди.

@oltin_voha
#хушхабар

Мактаб дарсликларининг ижара тўловлари доимий равишда бепул бўлади - Халқ таълими вазирлиги

Фақат бу йил эмас, ҳар йили текин бўлади.

@oltin_voha
#хушхабар

Дўстимиз Беҳзод Қобулов Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга, шу боис кези келганда сўзларни чертиб, кези келганда авайлаб, ўз ўрнида ишлатади, "сайратади".

Биргаликдаги фаолиятимиз давомида унинг қўл учида ишлаганини кўрмадим. Масаланинг моҳиятини тушуниб, чуқур мулоҳаза ва профессионаллик билан ёндашади. Ўтириб ишламайди, юриб ишлайди, ана шунда ҳаётий ва жонли материал чиқади, дейди доим. Тинмайди, жамоасиниям тиндирмайди (шуниси сааал қийнайдида😭😊).

Беҳзод, иқтидорингиз, истеъдодингизга доим ҳавасдамиз. Ўзи хайрли ва юзингизни ёруғ қилсин. Ишларингизга омад!

Дўстлар номидан.
#тезкор #хушхабар

⚡️Ўзбекистонда энди иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланади

Иш берувчи ойлик кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар уни тўлаши лозим

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида иш ҳақини кечиктирган иш берувчи жавобгарликка тортилиши белгиланди.

@qurama24
#Хушхабар

Тошкент вилоятида аҳолини турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқланган 964 та долзарб муаммоларни зудлик билан бартараф этишга 1 триллион 57,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Эҳтиборли жиҳат: йил тугашигача 2 ой бор. Давлат раҳбари бу ишларни эртага эмас, келаси йил эмас, бугун, ҳозир ҳал қилишни топширди. Маблағ ажратилди. Тушунаяпсизми, маблағ йўлда, қаердадир, қайсидир ҳужжатни кутиб тургани йўқ. Ажратилди. Пул келди.

Бугундан барча фронтларда иш қизиб кетди. Вилоят ҳокимлигининг расмий каналида (@toshvilpressa) жойлардан батафсил ахборот ва видеорепортажлар тайёрлаяпмиз. Яқин соатларда эълон қилишни бошлаймиз.

@oltin_voha