Эй сорбон @oltin_voha
Аҳмад Зоҳир
#Ностальгия
"Эй, сорбон",
Аҳмад Зоҳир. Афғонистон.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида порлаган Осиё юлдузи. Унинг қўшиқлари жаҳон маданиятининг нодир намунаси ўлароқ эътироф этилган.
У ўша пайтдаги Афғонистон раҳбарининг қизи билан севишгани учун ҳам... ўлдирилган.
Аҳмад Зоҳирнинг бу қўшиғи унинг шоҳ асарларидан биридир. У буюк шоир Шайх Саъдийнинг "Борадур" радифли ғазалини куйга солиб, маромида ижро этган.
Бир сирни айтай, мен шу қўшиқнинг бошламасини, ай сорабон, дея чўзиб айтилган мунгли бир қисмини минг марталар эшитган чиқарман (негадир).
Хуллас, кўҳна куйлардан яралган мунгли бир оҳанг, дардли нола бу!..
Демак, бугун @oltin_voha да афғон классик қўшиқчиси Аҳмад Зоҳир куйлайди....

БАХОР КАЙТАРМИКАН
06
#Ностальгия
Шерали Жўраев,
«Яна баҳор қайтармикан...»
Умид узиб сендан йироқ кета олмадим...
@oltin_voha
Шерали Жўраев,
«Яна баҳор қайтармикан...»
Умид узиб сендан йироқ кета олмадим...
P.S. Шерали Жўраев нега буюк, деб савол берадиганлар шу қўшиқнинг аввалидаги нолани эшитсин. Нуқта
.@oltin_voha
Arab Tango (Durdona.net)
Botir Zokirov
#Ностальгия
Ботир Зокиров
«Араб тангоси»
26 апрель - буюк санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган сана.
Ботир Зокиров нима учун буюк? Чунки у санъаткор сифатида дунё миқёсида эътироф этилган ўзбек эди. Унинг "Араб тангоси" бир пайтлар дунё бўйича хит қўшиқ бўлганди. Бу қўшиқ Ботир Зокиров номини жаҳон эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири бўлишига замин яратди.
Яхши қўшиқ - кўнгил малҳами. Тингланг, бедорлар, дунёни лол қолдирган "Тошкент булбули" ижросида "Араб тангоси" жаранг сочмоқда.

Tog' lolasi [www.VodiyUz.com]
Ohunjon Madaliyev
#Ностальгия
Охунжон Мадалиев
"Тоғ лоласи"
Энди навбат сеники майли.
Кўйлагимга сув сачратиб ўт.
Лолазорда бирга қолайлик,
Не истасанг муродингга ет...
P.S: Бугун устоз санъаткор Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганида 60 ёшни қаршилар эди. Охиратлари обод бўлсин!

Sabo kelgan kuni [Bisyar.net]
Nuriddin Hamroqulov
#Ностальгия
18 июнь - Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов таваллуд топган кун.
Шу боис бетакрор қўшиқлари билан ҳамон қалбларда яшаётган санъаткорнинг ижод намунасидан илиндик.
* * * * *
Нуриддин Ҳамроқулов
«Сабо келган куни»
Кулди баҳорим сиз томонлардан сабо келган куни,
Ул шўх сабо қанотида дилдор наво келган куни.
Дилдор наво билан баҳор оғушига олмиш мани,
Дилдор наво оҳангида сиздан садо келган куни...
🎼👍

Shahzodangni kut__2000 kontsert
Ohunjon & xudoyor
#Ностальгия
Сиз топмишим,
Йўқотмишимсиз.
Сор лочиним,
Ожиз қушимсиз...
P.S. Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза ортида сиз борсиз. Минг йилки, мен кўнгил дарвозангизни чертолмайман. Сиз эса дарпарда узра маҳзун-маҳзун хаёл сурасиз. Уфққа термуласиз умидсиз.
Ахир, севгимиз уфқида ҳеч нарса йўқ, азизам. Уфқ бўм-бўш...

Yig'ladim @oltin_voha
Oxunjon Madaliyev
#Ностальгия
Кузнинг сокин оқшомида негадир Охунжонни тинглагим келди. Унинг қўшиқлари барибир бошқача. Ким нима деса десин-у, Охунжонга тақлид қилиш қийин, унга эргашиб бўлмайди, у битта, ягона...
〰〰〰〰〰
Охунжон Мадалиев
«Йиғладим»
Тақдирми бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми, армоним учган арғамчи,
Чорлагандек бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки, сенмисан ўшал алдамчи?..
Билмадим...

Jufti halolim [MuzFm.UZ]
Anvar Sanayev
#Ностальгия
Анвар Санаев
«Жуфти ҳалолим»
Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
@oltin_voha
Анвар Санаев
«Жуфти ҳалолим»
Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
@oltin_voha
Ay, Dunyo
Yulduz Usmonova
#Ностальгия
Юлдуз Усмонова
"Ай, дунё"
Бу дунё томошагоҳ, ўйинчиси кўп экан,
Айтилган ҳар ёлғоннинг суюнчиси кўп экан.
Куйиб-куйиб сўзласанг, кулиб-кулиб тинглашар,
Гоҳида одамзод бир тепилгувчи тўп экан...
Ай, дунё, дунё ...

Oltin qanot [uzhits.net]
Sherali Jurayev
#Ностальгия
Шерали Жўраев
"Олтин қанот қушлар учсин"
Устоз санъаткор ижросидаги бу қўшиқни катта авлод вакиллари яхши эслайди. Ушбу тарона ҳатто коинотда жаранг сочган. Машҳур фазогир Солижон Шарипов "Олтин қанот"ни сир-у асрорга тўла юлдузлар оламида тинглаганида кўнглидан нелар ўтгани ўзигагина аён.
Аммо шуниси аниқки, бундай ўлмас таронани яратиш, маромига етказиб ижро этиш учун Шерали Жўраев бўлиш керак!
____
Олтин қанот қушлар учсин,
Бизни мудом бахтлар қучсин...

Bahor kelguncha
Yahyobek Mo'minov
#Ностальгия
Яҳёбек Мўминов,
"Бир келиб кет баҳор келгунча"
Февраль ҳам поёнига етмоқда.Табиатнинг ҳазилими чиними, бу йил қиш недир ўзига ўхшамади. Гоҳ чангли, гоҳ тўзонли кунларда хиралашган хотиралар орасидан сени қидирдим. Қаерда хато қилдим? Тирикликнинг қийматсиз ташвишлари орасида қачон сени бой бердим? Билмадим... Билганим - баҳорни, сени соғиндим...
___
Нигоҳларим йўлда нигорон,
Қарорим йўқ сени кўргунча...
Япроқ очиб гулламай чаман,
Бир келиб кет баҳор келгунча...

OQQUSHGINAM //UAX6621//
Ahror Usmonov
#Ностальгия
Аҳрор Усмонов
"Оққушгинам"
Тун. Зимистон. Ва ойдин хаёллар. Хаёлларинг етовидан кимдир чиқиб келади жилмайиб. Ким у? Нега у йўқ? Нега инсон ҳамиша кимнидир соғиниш азоби билан жазоланган? Саволлар, жавобсиз саволлар...
Қаердадир довул, чанг-тўзон кўтарилмоқда. Бу худди қалбинг овозига ўхшайди. Довул ташқарида ёки ичкарида – қалбимдами, деб ўйлайсан киши. Юлдузлар чақнаб турган осмон остида ким нима хаёлда юрган бўлса бордир, аммо биз... Уёғига сўз топилмайди. Бўғзингга аччиқ бир ўкинч қадалади...
Радиодан таниш мусиқа жаранглайди. Ўзбекнинг соҳирнафас бир ҳофизи қалбинг оҳангларига ҳамоҳанг қўшиқ куйлай бошлайди:
Севги осмонида турган довул, бўрон,
Ажабланма, менинг фарёд, жўшларимдан...

sherali-zhuraev--ketma-bahor
<unknown>
#Ностальгия
Шерали Жўраев
"Кетма, Баҳор"
Кўкламнинг ҳар нафаси умрга арзигулик,
Кетма, Баҳор, менинг боғимдан...
@oltin_voha
Шерали Жўраев
"Кетма, Баҳор"
Кўкламнинг ҳар нафаси умрга арзигулик,
Кетма, Баҳор, менинг боғимдан...
@oltin_voha
Yurmagan ishlaring [uzhits.net]
Og'abek Sobirov
#ностальгия
Оғабек Собиров
"Озми"
Бугун Хоразм булбули - Оғабек Собиров туғилган кун.
Куйла, Оғабек! Торингни нозик пардаларда сайрат, улуғ созанда!
Бу қўшиқ зимнидаги моҳият ҳаммамизга таниш. Турфа кунларингда турли тусланадиган дўсти "содиқлар" ҳақида бу қўшиқ. Афсуски, ундай тоифа ҳамиша бўлган, бўлади.
Санъат - сеҳрли бир олам. Хоссатан, Оғабек куйлаганда, унинг ўктам ва ширали, довудий овози кишини уйғоқ ҳисларга, улуғ туйғуларга ошино қилади.
Ва яна Оғабек соз устаси, шунингдек, унинг жамоасида ўзбекнинг энг моҳир созандалари жам бўлган. Қўшиқ ва оҳанг уйғун бўлса, асабларингиз ором оладиган, юракка қувват берадиган мумтоз қўшиқ бино бўлади.
Сиз, эй, ғолиблар, эй, мағлублар, шодонлар-у нолонлар, севгисидан тонганлар, оташида ёнганлар, қўйинг, дунё ташвишларига қўл силтанг. Юринг, қалбни толиқтирган ўйлардан тониб, санъатга кетамиз.
Тингланг, ҳақиқий санъатдан баҳра олинг...

Hayolim Senda (www.Marvarid.net)
Bolalar
#ностальгия
Тоҳир Содиқов
«Хаёлим сенда»
Умримда биринчи бор.., эсингдами? Ўшанда масъум қизалоқ эдинг. Ўшанда орзулари осмон бир йигит эдим.
Аммо, нима қилиб қўйди бу йиллар?.. Омонмисан? Қаерлардасан, азиз севгилим...
Шуни билки, сен қаерда ва қай ҳолатда бўлма, мен умрим қўшиғига айланган сўзларни такрорлашдан толмайман: «Хаёлим сенда...»
_____
Бугун севимли санъаткоримиз Тоҳир Содиқов таваллуд топган кун.

05. MUXABBAT QAYDASAN
<unknown>
#Ностальгия
Озода Нурсаидова
«Муҳаббат қайдасан?..»
Тушларимда йиғларсан гоҳ бағри қон,
Оҳларингдан дуд чиқиб осмон-осмон...
Нега сену, сенга мен бўлдик армон,
Энди сени излаб қайдан топарман?..
***
Озода эсингиздами? Ўша - саҳналарни портлатиб концертлар берган, стадионларни тўлатиб мухлис тўплаган файзли хонанда!
У пайтларда Озода бошқа эди. У қўшиққа айланиб кетган эди. Қўнғироқдек овози, жаранглаган ноласи кириб бормаган хонадон йўқ эди...
Аммо энг лазиз жойи шундаки, шу қўшиқлар таъсирида дилгир кайфиятга чулғаниб, ёшликка, қачондир йўқотганимиз ойдин ўйларга кетиб қоламиз беихтиёр.
Туйғуларнинг ҳам ўз тарихи, тақдири бор...

18 yoshimda edi
Bahodir Mamajonov
#Ностальгия
Баҳодир Мамажонов
"18 ёшимда эди"
Куз ҳам тилларанг сарпоси этакларини йиғиб, кетишга чоғланмоқда. Йигирма тўртинчи йилнинг бу фаслида нимага эришдик, нималарни бой бердик, сарҳисобга чўчийсан гоҳо...
Ҳадемай остонада мўйсафид Қиш томоқ қиради. Тирикликнинг, тирикларнинг ташвиши янада ортади...
Келинг, азизим, қув-қув, чоп-чоплардан бир зум тин оламиз. Ёшликка, юрак соғинган асл туйғуларга қайтамиз. Ишонинг, қолгани бўладиган гаплар...
____
Бизларга бахт тилаб қушлар тинмасди,
Бу олис ўн саккизда ёшимда эди...