#мутолаа
Сен гўзал ўғрисан...
Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри,
Менинг хаёлларим ўғирлаб кетган.
Яна тортиб олиб ихтиёримни,
Изига изларим тўғрилаб кетган.
Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри,
Шўрини қуритиб неча-нечани.
Бир қараб оромсиз этиб кишини,
Тонгларга улатган узун кечани.
Сен гўзал ўғрисан, нетай, энди ҳеч
Кўнгилни ўғридан тозалаб бўлмас.
Энг алам қилгани сендай ўғрини,
Ҳеч бир қонун билан жазолаб бўлмас!
Сен гўзал ўғрисан, энг гўзал ўғри!..
Дилмурод Дўст
@oltin_voha
Сен гўзал ўғрисан...
Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри,
Менинг хаёлларим ўғирлаб кетган.
Яна тортиб олиб ихтиёримни,
Изига изларим тўғрилаб кетган.
Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри,
Шўрини қуритиб неча-нечани.
Бир қараб оромсиз этиб кишини,
Тонгларга улатган узун кечани.
Сен гўзал ўғрисан, нетай, энди ҳеч
Кўнгилни ўғридан тозалаб бўлмас.
Энг алам қилгани сендай ўғрини,
Ҳеч бир қонун билан жазолаб бўлмас!
Сен гўзал ўғрисан, энг гўзал ўғри!..
Дилмурод Дўст
@oltin_voha
#мутолаа
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир...
Эркин Воҳидов.
@oltin_voha
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир...
Эркин Воҳидов.
@oltin_voha
#мутолаа
Титроқ новдаларда уйғонар ҳаёт,
Сарғайган қор каби эриб битар дард.
Яшил туйғулардан чайқаласан шод,
Феврал ўтиб борар, яқинлашар март.
Мусаффо руҳингни алқайди қушлар,
Майсалар — ҳаётнинг ширин тиллари,
Уйқунгни тўлдирар энг гўзал тушлар,
Ойнинг нурларини силар қўлларинг.
Кунларнинг чиройи очилиб борар,
Очилиб борасан кунлардай гўзал.
Икки фасл сенинг кўнглингга қарар,
Кўнглингни авайлаб қисқарар феврал.
Унинг ҳиммати кенг, токи сен борсан,
Йигирма саккиз кун танти сайёрга.
Кундан-кун гўзалсан ва бахтиёрсан,
Феврал бир жуфт кунин сочар баҳорга.
Ҳавасим сенгадир. Шодлик ортмоқда,
Сарғайган қор каби эриб кетар дард.
Менинг юрагимдан феврал ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март...
Эшқобил Шукур
@oltin_voha
Титроқ новдаларда уйғонар ҳаёт,
Сарғайган қор каби эриб битар дард.
Яшил туйғулардан чайқаласан шод,
Феврал ўтиб борар, яқинлашар март.
Мусаффо руҳингни алқайди қушлар,
Майсалар — ҳаётнинг ширин тиллари,
Уйқунгни тўлдирар энг гўзал тушлар,
Ойнинг нурларини силар қўлларинг.
Кунларнинг чиройи очилиб борар,
Очилиб борасан кунлардай гўзал.
Икки фасл сенинг кўнглингга қарар,
Кўнглингни авайлаб қисқарар феврал.
Унинг ҳиммати кенг, токи сен борсан,
Йигирма саккиз кун танти сайёрга.
Кундан-кун гўзалсан ва бахтиёрсан,
Феврал бир жуфт кунин сочар баҳорга.
Ҳавасим сенгадир. Шодлик ортмоқда,
Сарғайган қор каби эриб кетар дард.
Менинг юрагимдан феврал ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март...
Эшқобил Шукур
@oltin_voha
#мутолаа
БУГУН ТУНДА КЕЛАРМИШ БАҲОР...
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни –
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё –
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
@oltin_voha
БУГУН ТУНДА КЕЛАРМИШ БАҲОР...
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни –
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё –
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
@oltin_voha
#мутолаа
Мен билансан!
Мен билансан,
Кунларимда оҳор бордир,
Оҳанг бордир,
Кузларимда баҳор бордир.
Кўзларимда мурувват бор ва зор бордир,
Мен билансан!
Муҳаббат бор, музларимга олов бергай,
Олам бергай,
Сўзларимга оро бергай.
Бир йиғласам, юпатгувчи биров бергай,
Мен билансан!
Осмонларда фақатгина қушлар қолмиш,
Гоҳ заминий, гоҳ самовий кучлар қолмиш.
Юлдуз санаб... тушларимда тушлар қолмиш...
Мен билансан!
Юрагимга юрагини тўкди шомлар,
Тўлди шомлар.
Дарёларга чўкди шомлар.
Мени олиб кетгунича намозшомлар,
Мен билансан,
Мен билансан,
Мен билансан!
Бахтинисо Маҳмудова.
@oltin_voha
Мен билансан!
Мен билансан,
Кунларимда оҳор бордир,
Оҳанг бордир,
Кузларимда баҳор бордир.
Кўзларимда мурувват бор ва зор бордир,
Мен билансан!
Муҳаббат бор, музларимга олов бергай,
Олам бергай,
Сўзларимга оро бергай.
Бир йиғласам, юпатгувчи биров бергай,
Мен билансан!
Осмонларда фақатгина қушлар қолмиш,
Гоҳ заминий, гоҳ самовий кучлар қолмиш.
Юлдуз санаб... тушларимда тушлар қолмиш...
Мен билансан!
Юрагимга юрагини тўкди шомлар,
Тўлди шомлар.
Дарёларга чўкди шомлар.
Мени олиб кетгунича намозшомлар,
Мен билансан,
Мен билансан,
Мен билансан!
Бахтинисо Маҳмудова.
@oltin_voha
#мутолаа
Сизга кўнгил бердим
Ҳеч ким сезмади,
(Мени маъзур тутинг, Худодан бошқа)
Кўнглимда барқ урган нафис ҳисларни
Овоза қилмадим ошиққа ўхшаб.
Кўксимни бир-икки муштлаб қўяман,
Мендан сўрасалар ҳижрон рангини.
Бандаси билмади,
Сиз ҳам бехабар,
Фақат Худо билди соғинганимни.
Ўртада бир илинж -
Нозик шу қадар,
Бир майин ел эсса узилмоққа шай.
Ишқимни яшириб яшадимми бас -
Дунёдан ўтаман
Сизга билдирмай!
©Абдуқодир Маҳмуд.
@oltin_voha
Сизга кўнгил бердим
Ҳеч ким сезмади,
(Мени маъзур тутинг, Худодан бошқа)
Кўнглимда барқ урган нафис ҳисларни
Овоза қилмадим ошиққа ўхшаб.
Кўксимни бир-икки муштлаб қўяман,
Мендан сўрасалар ҳижрон рангини.
Бандаси билмади,
Сиз ҳам бехабар,
Фақат Худо билди соғинганимни.
Ўртада бир илинж -
Нозик шу қадар,
Бир майин ел эсса узилмоққа шай.
Ишқимни яшириб яшадимми бас -
Дунёдан ўтаман
Сизга билдирмай!
©Абдуқодир Маҳмуд.
@oltin_voha
#мутолаа
СЕН БОРСАН...
Сен борсан, мен учун бу ҳаёт гўзал,
Сен борсан, мен учун дилбар коинот.
Сенсиз қолар эдим зулматда тугал,
Сенсиз қолар эдим буткул бемурод.
Сенинг висолингда умрим яширин,
Чечаксан, мен учун асло сўлмассан.
Шу қадар дилбарсан, шу қадар ширин,
Афсус, шундайлигинг ўзинг билмассан.
Абдулла ОРИПОВ.
@oltin_voha
СЕН БОРСАН...
Сен борсан, мен учун бу ҳаёт гўзал,
Сен борсан, мен учун дилбар коинот.
Сенсиз қолар эдим зулматда тугал,
Сенсиз қолар эдим буткул бемурод.
Сенинг висолингда умрим яширин,
Чечаксан, мен учун асло сўлмассан.
Шу қадар дилбарсан, шу қадар ширин,
Афсус, шундайлигинг ўзинг билмассан.
Абдулла ОРИПОВ.
@oltin_voha
#мутолаа
БОЛАЛИКНИ СОҒИНДИМ БУ КУН
Оппоқ эди бошда бу дунё:
Кўча оппоқ, кечалар оппоқ,
Қандай яхши экан болалик,
Оппоқ ранглар билан яшамоқ…
Яшилланди кейин бирма-бир
Дала, чорбоғ, омонат кўприк.
Довуччадек мўлтираб боқди
Қўшни боққа тушган болалик…
Мовийланди кейин барчаси…
Болалигим термулди маҳзун:
Қорачиғи – туннинг парчаси,
Илк севгиси киприкдек узун.
Кейин аста хира тортди нур,
Аралашди оқ, яшил, мовий,
Болаликдан кейинги умр
Дарёлардек оқа бошлади.
Фақат баъзан бу азиз ранглар
Тушларимга солар қасирға.
Оппоқ болиш устида ёнар
Кўздан оққан томчи – исирға.
Хуршид Даврон.
@oltin_voha
БОЛАЛИКНИ СОҒИНДИМ БУ КУН
Оппоқ эди бошда бу дунё:
Кўча оппоқ, кечалар оппоқ,
Қандай яхши экан болалик,
Оппоқ ранглар билан яшамоқ…
Яшилланди кейин бирма-бир
Дала, чорбоғ, омонат кўприк.
Довуччадек мўлтираб боқди
Қўшни боққа тушган болалик…
Мовийланди кейин барчаси…
Болалигим термулди маҳзун:
Қорачиғи – туннинг парчаси,
Илк севгиси киприкдек узун.
Кейин аста хира тортди нур,
Аралашди оқ, яшил, мовий,
Болаликдан кейинги умр
Дарёлардек оқа бошлади.
Фақат баъзан бу азиз ранглар
Тушларимга солар қасирға.
Оппоқ болиш устида ёнар
Кўздан оққан томчи – исирға.
Хуршид Даврон.
@oltin_voha
#мутолаа
Етдимми сўнгимга,
Ҳамма дардим тинч.
Фақат куз кўнглимда
Улғайди соғинч.
Нуқтага етилган
Тугагандир баҳс.
Кўз ёшдан ўтилган –
Фақат соғинч дарс.
Хазон ёмғирига
Кўмилиб йўлим,
Сенга – тақдиримга
Бораман, гулим.
Ич, менинг лабимдан
Тирикликни ич...
Тириклик – соғинчдир,
Тириклик – СОҒИНЧ!
Усмон Азим.
@oltin_voha
Етдимми сўнгимга,
Ҳамма дардим тинч.
Фақат куз кўнглимда
Улғайди соғинч.
Нуқтага етилган
Тугагандир баҳс.
Кўз ёшдан ўтилган –
Фақат соғинч дарс.
Хазон ёмғирига
Кўмилиб йўлим,
Сенга – тақдиримга
Бораман, гулим.
Ич, менинг лабимдан
Тирикликни ич...
Тириклик – соғинчдир,
Тириклик – СОҒИНЧ!
Усмон Азим.
@oltin_voha
#мутолаа
Бу қиз гул кутмайди ташрифларимдан,
Бир оғиз сўзга ҳам муштоқлиги йўқ.
Сассиз тураверсам етади унга
Юрагин эзса ҳам ахлоқий буйруқ.
Вақт ҳам чегарага солиб қўйилган,
Ошса меъёридан ранжиши тайин.
Менинг ёдлаб қўйган битта гапим бор,
У ҳеч унамаса қандай айтайин?
Шундай муҳаббатни қуриб олганмиз,
Аммо ўз ҳолича мустаҳкам девор.
Уни ҳатлолмайман ахир ўртада
Аҳд деган муҳташам мажбурият бор.
Бу қиз ҳаётимни сўрамас мени,
Мен ҳам ҳаётини олмайман ёдга.
Эҳтиёж йўқ бундай сўровга ахир
Айланиб бўлганмиз битта ҳаётга...
Хуршид Абдурашид.
Хайрли тонг, азизлар! Яхши шеър экан, илиндим. Синовларга тўла ҳар бир кунингизда севиб, севилиб яшаш бахти насиб этсин!
@oltin_voha
Бу қиз гул кутмайди ташрифларимдан,
Бир оғиз сўзга ҳам муштоқлиги йўқ.
Сассиз тураверсам етади унга
Юрагин эзса ҳам ахлоқий буйруқ.
Вақт ҳам чегарага солиб қўйилган,
Ошса меъёридан ранжиши тайин.
Менинг ёдлаб қўйган битта гапим бор,
У ҳеч унамаса қандай айтайин?
Шундай муҳаббатни қуриб олганмиз,
Аммо ўз ҳолича мустаҳкам девор.
Уни ҳатлолмайман ахир ўртада
Аҳд деган муҳташам мажбурият бор.
Бу қиз ҳаётимни сўрамас мени,
Мен ҳам ҳаётини олмайман ёдга.
Эҳтиёж йўқ бундай сўровга ахир
Айланиб бўлганмиз битта ҳаётга...
Хуршид Абдурашид.
Хайрли тонг, азизлар! Яхши шеър экан, илиндим. Синовларга тўла ҳар бир кунингизда севиб, севилиб яшаш бахти насиб этсин!
@oltin_voha
#мутолаа
Сизни йўқотганман топган маҳалим,
Сизни кўрмаганим яхшироқ эди.
Менга ёқар эди сизни изламоқ,
Умримнинг қиёми шу фироқ эди...
Энди бошқалардан фарқим қолмади-
Яшамоққа маҳкум бир бечораман.
Сизни ўйлаб аранг қирққа етгандим,
Саксонгача энди қандай бораман?!
Энди тегрангизда юрмоғим лозим,
(Ёдингиздан чиқиб қоламан чунки).
Омон қолмоқликнинг битта йўли бор-
Энди ўйласангиз яшашим мумкин.
Сизни кўрмаганим яхшироқ эди,
Сизни йўқотганман топган маҳалим...
✍ Шуҳрат Ориф
@oltin_voha
Сизни йўқотганман топган маҳалим,
Сизни кўрмаганим яхшироқ эди.
Менга ёқар эди сизни изламоқ,
Умримнинг қиёми шу фироқ эди...
Энди бошқалардан фарқим қолмади-
Яшамоққа маҳкум бир бечораман.
Сизни ўйлаб аранг қирққа етгандим,
Саксонгача энди қандай бораман?!
Энди тегрангизда юрмоғим лозим,
(Ёдингиздан чиқиб қоламан чунки).
Омон қолмоқликнинг битта йўли бор-
Энди ўйласангиз яшашим мумкин.
Сизни кўрмаганим яхшироқ эди,
Сизни йўқотганман топган маҳалим...
✍ Шуҳрат Ориф
@oltin_voha
#мутолаа
***
Тонгни қаршиладим, гўзал кунимга,
Дебоча, остона, пойдевор бу Тонг.
Зулматлар қуршаган қаро тунимга,
«Кет!» - деб айта олган сал беор бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, гулларни тутиб,
Ифорга тўлдирди оламни бу Тонг.
Шудринг билан бирга аламим ютиб,
Сабода тинглади ноламни бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, эшигим очиб,
Барака, ризқ-рўз бергувчи бу Тонг.
Гуноҳу хатодан нарига қочиб,
Фақат яхшилигим тергувчи бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, боқиб осмонга,
Қушларни сайратиб учирди бу Тонг.
Йўл қўймай ғашлигу, сира аламга,
Дилимдан андуҳни ўчирди бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, гўзал кунимга,
Бахт сўраб дуода турибди бу Тонг.
Шодликда чиққан бир овоз, унимга,
Суюниб, алданиб юрибди бу Тонг...
Абдушукур Юнусов.
@oltin_voha
***
Тонгни қаршиладим, гўзал кунимга,
Дебоча, остона, пойдевор бу Тонг.
Зулматлар қуршаган қаро тунимга,
«Кет!» - деб айта олган сал беор бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, гулларни тутиб,
Ифорга тўлдирди оламни бу Тонг.
Шудринг билан бирга аламим ютиб,
Сабода тинглади ноламни бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, эшигим очиб,
Барака, ризқ-рўз бергувчи бу Тонг.
Гуноҳу хатодан нарига қочиб,
Фақат яхшилигим тергувчи бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, боқиб осмонга,
Қушларни сайратиб учирди бу Тонг.
Йўл қўймай ғашлигу, сира аламга,
Дилимдан андуҳни ўчирди бу Тонг.
Тонгни қаршиладим, гўзал кунимга,
Бахт сўраб дуода турибди бу Тонг.
Шодликда чиққан бир овоз, унимга,
Суюниб, алданиб юрибди бу Тонг...
Абдушукур Юнусов.
@oltin_voha
#мутолаа
МУҲАББАТ
Кечиб кетгинг келар гоҳо дунёдан…
Ноҳақ бошларингга ёғса маломат.
Ногоҳ лол қилганда булбулнинг куйи,
Яхши, дунёда бор дейсан, муҳаббат.
Ишқнинг кушандаси рашкнинг оташи
Юракни ўртайди гоҳо бешафқат,
Ўлгинг ҳам, узгинг ҳам келмайди кўнгил,
Яхши, дунёда бор дейсан, муҳаббат.
Мафтун қилса баъзан капалак рақси,
Қилгинг келиб қолар қувончдан парвоз.
Беихтиёр кўзгу ёнига бориб,
Бериб ҳам қоласан ўзингга пардоз.
Ўзингни ўзингга танитар фақат,
Муҳаббат! Муҳаббат, муҳаббат!..
ОҚШОМ
Кеча оқшом кутдим, келмадинг,
Зулмат ичра қолдим бир ўзим.
Умрим бўйи бу зулматга тенг
Бир зулматни кўрмаган кўзим.
Эркам, бугун келдинг оқшомда,
Ҳали кўкка кўтарилмай ой.
Билмагандим ёруғ оламда
Борлигини шунча нур, чирой.
Шукрулло.
@oltin_voha
МУҲАББАТ
Кечиб кетгинг келар гоҳо дунёдан…
Ноҳақ бошларингга ёғса маломат.
Ногоҳ лол қилганда булбулнинг куйи,
Яхши, дунёда бор дейсан, муҳаббат.
Ишқнинг кушандаси рашкнинг оташи
Юракни ўртайди гоҳо бешафқат,
Ўлгинг ҳам, узгинг ҳам келмайди кўнгил,
Яхши, дунёда бор дейсан, муҳаббат.
Мафтун қилса баъзан капалак рақси,
Қилгинг келиб қолар қувончдан парвоз.
Беихтиёр кўзгу ёнига бориб,
Бериб ҳам қоласан ўзингга пардоз.
Ўзингни ўзингга танитар фақат,
Муҳаббат! Муҳаббат, муҳаббат!..
ОҚШОМ
Кеча оқшом кутдим, келмадинг,
Зулмат ичра қолдим бир ўзим.
Умрим бўйи бу зулматга тенг
Бир зулматни кўрмаган кўзим.
Эркам, бугун келдинг оқшомда,
Ҳали кўкка кўтарилмай ой.
Билмагандим ёруғ оламда
Борлигини шунча нур, чирой.
Шукрулло.
@oltin_voha
UzAS 2020 36-сон.pdf
2.6 MB
#Мутолаа_учун
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» нашрининг 2020 йил 18 сентябрь кунги сони.
Исажон Султоннинг "Табғачлар" ҳикоясини ўқидим. Айбсиз айбдор авлод ҳақидаги аламли, айни пайтда тарихий асосларга ҳам эга бўлган асар.
Ўзбек адабиётида тарихга юзланиш, рамзийлик воситасида нотавон авлод кечмишини баён қилишга уринишлар аввал ҳам бўлган. Лекин, бу ҳикоя, ишонинг, ҳақиқатан бошқача. Маишият доирасидан баландроққа интилинг, кўпроқ ўқинг!
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» нашрининг 2020 йил 18 сентябрь кунги сони.
Исажон Султоннинг "Табғачлар" ҳикоясини ўқидим. Айбсиз айбдор авлод ҳақидаги аламли, айни пайтда тарихий асосларга ҳам эга бўлган асар.
Ўзбек адабиётида тарихга юзланиш, рамзийлик воситасида нотавон авлод кечмишини баён қилишга уринишлар аввал ҳам бўлган. Лекин, бу ҳикоя, ишонинг, ҳақиқатан бошқача. Маишият доирасидан баландроққа интилинг, кўпроқ ўқинг!
#мутолаа
Навоийни ўқиган болалар
(ҳикоя)
✍Эркин Аъзам
Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Navoijni-%D1%9E%D2%9Bigan-bolalar-EHrkin-Azam-10-20
Навоийни ўқиган болалар
(ҳикоя)
✍Эркин Аъзам
Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Navoijni-%D1%9E%D2%9Bigan-bolalar-EHrkin-Azam-10-20
Telegraph
Навоийни ўқиган болалар (Эркин Аъзам)
1 Маликанинг «кетаман» деганига парво қилмабмиз — на мен, на Жаноб. Парво қилгулик ҳолатда эмас эдик: ўйин-кулги, сармастлик. Янги йил кирган, янги йил бошланган. Ёш умрнинг яна бир йили, узундан-узоқ. Шунинг дастлабки кечаси, бир кечагинаси. Ялдо кеча, ялло…
#мутолаа
️ШУКУР ҚИЛ!
Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону тан.
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!
Ёмон туш кўрдингми,
Бу эмас қайғу!
"Нималар кирмайди тушга",
деганлар,
Тасаввур қилгина,
Миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!
Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган нон,
Қайдадир ўқидим,
Бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.
Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукр қил,
Улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, нолима, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...
Минг шукур,
Юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан.
Билмасанг билиб қўй,
Минглаб мусофир,
Сен тепган тупроқни тавоф
Қиларкан!!!
@oltin_voha
️ШУКУР ҚИЛ!
Уйғондингми дўстим?!
Ооо, табрикларим!
Минг шукур саломат экан жону тан.
Бугун бир қизиқдим,
Ҳар тонг эрталаб,
Ўн саккиз минг инсон уйғонмас экан!
Ёмон туш кўрдингми,
Бу эмас қайғу!
"Нималар кирмайди тушга",
деганлар,
Тасаввур қилгина,
Миллионлаб бемор,
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!
Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган нон,
Қайдадир ўқидим,
Бир бурда нонга,
Зор экан бир миллион саккиз юз инсон.
Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукр қил,
Улғайиб қолдилар анча,
Эҳ дўстим, нолима, ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча...
Минг шукур,
Юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун,
Томоқдан сув ўтар, кўзларинг равшан.
Билмасанг билиб қўй,
Минглаб мусофир,
Сен тепган тупроқни тавоф
Қиларкан!!!
@oltin_voha
#Мутолаа
Иқбол Мирзонинг янги шеърлари бугун "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида чоп этилибди.
"Жадидлар" деб номланган ушбу шеъри ўша биз билган ва сиёсатдан ҳоли, самимий, дилгир мисралар муаллифи бўлган Иқбол Мирзо катта адабиётга қайтганини, истеъдодини баралла қўйиб ёза бошлаганини билдиради.
Шоир давр руҳига сингиб шеър ёзиши эриш туюлади. У давр руҳидан баландроқ мавқеда туриши, воқеликка эргашиб эмас, ўқувчиларини ўз фвлсафасига эргаштириб сўз айтиши муҳим.
Иқбол Мирзо яна шундай баланд шеърлар ёза бошлагани, илҳом булоғи қайнаётгани адабиётимизнинг ютуғидир.
@oltin_voha
Иқбол Мирзонинг янги шеърлари бугун "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасида чоп этилибди.
"Жадидлар" деб номланган ушбу шеъри ўша биз билган ва сиёсатдан ҳоли, самимий, дилгир мисралар муаллифи бўлган Иқбол Мирзо катта адабиётга қайтганини, истеъдодини баралла қўйиб ёза бошлаганини билдиради.
Шоир давр руҳига сингиб шеър ёзиши эриш туюлади. У давр руҳидан баландроқ мавқеда туриши, воқеликка эргашиб эмас, ўқувчиларини ўз фвлсафасига эргаштириб сўз айтиши муҳим.
Иқбол Мирзо яна шундай баланд шеърлар ёза бошлагани, илҳом булоғи қайнаётгани адабиётимизнинг ютуғидир.
@oltin_voha
#мутолаа
НАВОИЙНИ ЎҚИШ
Ҳар бир калла,
Ҳар бир бош
Жаҳолатдан қўрқиши керак.
Ҳар бир бола,
Ҳар бир ёш
Навоийни ўқиши керак.
Ҳар бир ота,
Ҳар бир мўйсафид
Умр ҳикматларин кўрсатиб,
Нафс арқонларин қирқиши керак,
Фарзандлари, набирасига
Навоийни ўқиши керак.
Бир болага — бутун мамлакат,
Баъзан эса қирқ киши керак.
Бешиклардан тушиб болалар
Навоийни ўқиши керак.
Сиз дейсиз: Йўл топиши керак,
Уй қуриб, пул топиши керак,
Йўқ-йўқ, у ор қилиши керак,
Навоийни ўқиши керак!
Самарқанду Бухоро, Термиз
Тўйларида барчамиз жаммиз.
Бизлар ахир кимлардан каммиз?!
Элга олам олқиши керак,
Оламга тик боқиши керак,
Навоийни ўқиши керак!
Берунийлар, ибн Синолар,
Улуғбеклар, Бобур Мирзолар
Қуриб кетмиш қандай бинолар!
Ёш кўнгиллар қалқиши керак,
Навоийни ўқиши керак!
Ватан азал битта Ватандир,
У биз учун сўлмас чамандир.
Шул сабабдан бола чоғлардан,
Майса чоғлар, лола чоғлардан
Ўзни уриб, юлқиши керак,
Навоийни ўқиши керак,
Дилга недир юқиши керак!
Сирожиддин Саййид.
@oltin_voha
НАВОИЙНИ ЎҚИШ
Ҳар бир калла,
Ҳар бир бош
Жаҳолатдан қўрқиши керак.
Ҳар бир бола,
Ҳар бир ёш
Навоийни ўқиши керак.
Ҳар бир ота,
Ҳар бир мўйсафид
Умр ҳикматларин кўрсатиб,
Нафс арқонларин қирқиши керак,
Фарзандлари, набирасига
Навоийни ўқиши керак.
Бир болага — бутун мамлакат,
Баъзан эса қирқ киши керак.
Бешиклардан тушиб болалар
Навоийни ўқиши керак.
Сиз дейсиз: Йўл топиши керак,
Уй қуриб, пул топиши керак,
Йўқ-йўқ, у ор қилиши керак,
Навоийни ўқиши керак!
Самарқанду Бухоро, Термиз
Тўйларида барчамиз жаммиз.
Бизлар ахир кимлардан каммиз?!
Элга олам олқиши керак,
Оламга тик боқиши керак,
Навоийни ўқиши керак!
Берунийлар, ибн Синолар,
Улуғбеклар, Бобур Мирзолар
Қуриб кетмиш қандай бинолар!
Ёш кўнгиллар қалқиши керак,
Навоийни ўқиши керак!
Ватан азал битта Ватандир,
У биз учун сўлмас чамандир.
Шул сабабдан бола чоғлардан,
Майса чоғлар, лола чоғлардан
Ўзни уриб, юлқиши керак,
Навоийни ўқиши керак,
Дилга недир юқиши керак!
Сирожиддин Саййид.
@oltin_voha