Олтин воҳа
6.95K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#кун_тарихи

19 август – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

Бундан 15 йил муқаддам, яъни 2003 йил 19 август куни БМТнинг Боғдоддаги бош қароргоҳи жойлашган “Канал” меҳмонхонасига террорчи шахс томонидан қилинган ҳужум оқибатида 23 одам, улар орасида ташкилот бош котибининг Ироқдаги махсус вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳалок бўлди.

Ушбу террор ҳаракати оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. БМТ ҳалок бўлганлар хотираси ҳурмати юзасидан 2008 йил 19 август санасини “ Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни” деб эълон қилди.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#кун_тарихи

1998 йил 28 август – “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони таъсис этилган.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#кун_тарихи

27 сентябрь – Халқаро туризм куни

1970 йил 27 сентябрь куни Испаниянинг Торремолино шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Устави қабул қилиниб, унинг Бош ассамблеяси томонидан мазкур санани Халқаро туризм куни сифатида нишонлаш белгиланди.

@oltin_voha
#кун_тарихи

Бугун оташнафас шоир Усмон Носир таваллуд топган кун.

@oltin_voha
#кун_тарихи

8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни

Юртимизда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни олиб борувчи жонкуяр ва фидойи прокуратура ходимлари, ушбу байрам билан сизларни чин юракдан табриклаймиз!

Эл манфаати йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишингизда юксак матонат тилаб қоламиз!

https://t.iss.one/oltin_voha
#кун_тарихи

9 январь

👉 1940 йил – Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети ҳузуридаги Фан комитети негизида СССР Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиали ташкил этилди. 1943 йилда унинг негизида Ўзбекистон Фанлар академияси тузилди.

👉 1966 йил – Хоразм вилоятидаги Қўшкўпир тумани қайтадан тузилди.

👉 1967 йил – Мирзачўл, Пахтакор туманлари ташкил этилди. Бухоро вилоятидаги Жондор тумани эса қайтадан тузилди.

👉 1976 йил – Қорақалпоғистон Республикасидаги Шуманай тумани қайтадан ташкил этилди.

👉 2000 йил – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланди.

👉 2005 йил – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига такрорий сайловлар бўлиб ўтди (сайловнинг 1-тури 2004 йил 26 декабрда бўлган).

👉 2018 йил – “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида“ги қонун қабул қилинди.

@oltin_voha
#Кун_тарихи

7 февраль – ёнғинга қарши биринчи восита патентланган кун

Оловни ўчириш учун сув билан тўлдирилган шиша идишларнинг биринчи ишлатилиши XVII асрга тўғри келади. Энг биринчи ўт ўчиргич XIX асрда Англияда яратилган.

Уни тўлдириш учун сув ҳам олинди. Бироқ, расмий равишда биринчи ёнғинга қарши восита 1863 йил 7 февралда Виржиния штатида (АҚШ) муҳандис Алан Крем томонидан патентланган.

@oltin_voha
#Кун_тарихи

13 февраль – Бутунжаҳон радио куни

13 февраль – “БМТ радиоси” ташкил этилган кун муносабати билан 2011 йил ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан ушбу сана Бутунжаҳон радио куни деб эълон қилинган.

@oltin_voha
#Кун_тарихи:

Шу санада жоҳиллар тўдаси ҳақиқатни куйдира олмасдан, уни айтган Жордано БРУНОни ўтда куйдиришган.
😡


@oltin_voha
#кун_тарихи

21 февраль - Халқаро она тили
куни

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан  21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда  нишонланиб келинмоқда.

@oltin_voha
#кун_тарихи

1983 йил 2 мартда Буюк Британияда Philips, Sony вa Polygram​ томонидан CD намойиш этилган.

Ўша вақт учун бу янгилик ҳақиқий сенсация эди. Аста-секин оптик дисклар фақат аудио ёзувларнинг ташувчиси бўлиб қолишди. CD​-ROM​ пайдо бўлди, ундан кейин ҳар қандай рақамли маълумотларни сақлаш мумкин бўлган CD​-R​ ва тегишли драйвлар ёрдамида кўп марта ёзиб олиш мумкин бўлган CD-RW​ пайдо бўлди.

Ахборотни сиқиш алгоритмлари рақамли аудио файлларнинг ҳажмини инсон эшитиш қобилиятини йўқотмасдан сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берди.

Энг кўп ишлатиладиган формат MP3​ бўлди. ХХ​I асрнинг бошларида флеш-технологиянинг ривожланиши Audio-CD​лар ва кассеталарда бўлгани каби, унутиш хавфи остида бўлишига олиб келди.

@oltin_voha
#кун_тарихи

17 АПРЕЛЬ

⚡️ Қозоғистон – Ёнғин хавфсизлиги куни.

⚡️ Сирия – Мустақиллик куни.

⚡️ Япония – Болаларни ҳимоя қилиш куни.

⚡️ 1492 йил – Христофор Колумб Испания билан Ҳиндистонга янги йўл очиш ҳақида шартнома имзолади.

⚡️ 1861 йил – Виржиния штати АҚШдан ажралишга қарор қилди.

⚡️ 1877 йил – Л.Н.Толстой “Анна Каренина” романини ёзиб тугатди.

⚡️ 1946 йил – Франция Сурия мустақиллигини тан олди.

⚡️ 1969 йил – Буюк Британияда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг ёши 21 дан 18 ёшга камайди.

⚡️ 1992 йил – Россияга икки расмий ном берилди – “Россия Федерацияси” ва “Россия”.

@oltin_voha
#кун_тарихи

Байрамлар+
🇹🇯Тожикистонда ёшлар
куни.
🇯🇲Ямайкада меҳнат
куни.

Муҳим воқеалар:
📔 1592 йил -
Венецияда файласуф Жордано Бруно инквизиция томонидан ҳибсга олинди.
📔 1877 йил - Руминия князлиги Туркиядан озод бўлди.
📔 1922 йил - Уолт Дисней ўзининг биринчи компанияси "Laugh-O-Gram Studios"га асос солди.
📔 1949 йил - ГФР конституция кучга кирди, ГФР ташкил топди.
📔 1988 йил - Мишель Платини футбол билан хайрлашди.
📔 1992 йил - МДҲ давлатлари стратегик қуролларини қисқартириш бўйича Лиссабон протоколи имзоланди.

Бу кунда туғилганлар:
👶 1707 йил -
швед биологи Карл Линней.
👶 1891 йил - швед ёзувчиси, "Нобель мукофоти" соҳиби (1974) Пер Фабиан Лагерквист.

Бу кунда вафот этганлар:
⚰️ 1934 йил - (ўлдирилди) Клайд Берроу ва Бонни Паркер .
⚰️ 1937 йил - тадбиркор Жон Рокфеллер.
⚰️ 1945 йил - (ўз жонига қасд қилди) Генрих Гиммлер.
⚰️ 2015 йил - иқтисодиёт бўйича "Нобель" соҳиби (1994) кичик Жон Форбс Неш.

@qurama24
#кун_тарихи

10 июнь

👉 Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад таваллуд топган кун;

🖊АҚШда шарикли ручка патентланган ва оммавий ишлаб чиқариш бошланган кун;

👉 Россияда энг йирик мультипликация фильмларининг “Союзмультфильм” студияси ташкил этилган кун;

🐆Парижда оммавий ҳайвонот боғи ташкил этилган кун;

Японияда “Соат куни”;

📌 Бутунжаҳон тўқиш куни.

@oltin_voha
#кун_тарихи

30 июнь

1. 2017 йилдан буён мамлакатимизда Ёшлар куни нишонланиб келинмоқда.

2. Беларусия давлатида иқтисодчилар
куни.

3. Буюк Британиядаги машҳур Тауэр кўприги очилган
кун.

4. Конго Демократик Республикаси мустақиллик
куни.

@oltin_voha
#кун_тарихи

1 июль кунги муҳим воқеалар, байрамлар, туғилганлар ва вафот этганлар.

@oltin_voha
#кун_тарихи

2 июль - Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олийжаноблик ва фидоийлик тимсоли бўлган афсонавий Хумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

@oltin_voha
#кун_тарихи

12 август – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни.

Ҳар қандай давлатнинг тараққий этганлигини, жамият фаровонлигини, шубҳасиз, давлат бюджетининг салмоғи билан ўлчасак, бизнингча, хато бўлмайди. Турли солиқлар ҳамда мажбурий тўловлар орқали шакллантириладиган ана шу бюджетга йиғимларни йиғиш, миллионлаб юртдошларимизнинг ризқ-насибасини тўплаш ва асраш каби улкан масъулиятни ўз зиммасига олган Давлат солиқ инспекцияси ходимларини касб байрами билан чин дилдан муборакбод этамиз!


(Суратда: Оҳангарон туман ва шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари)

Фото: Суннат Сапаралиев

@qurama24
#Кун_тарихи

🗓 28 декабрь (2017 йил)

Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонун билан тасдиқланган низомга кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади:

👉 ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган;

👉 Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган;

👉 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган;

👉 ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган.

@oltin_voha
#Кун_тарихи

Бундан уч йил олдин Шукурулла Маҳмудов Ангрен шаҳри ҳокими вазифасида иш бошлаган эди.

P.S. Янги ҳокимни таништиришга бағишланган сессияга ўша вақтда вилоят ҳокимининг ўринбосари, бугунги кунда Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Ҳамдамов раислик қилган эди. Қобил Ҳамдамов собиқ ҳокимнинг ишдан олиниш сабабларига ҳам тўхталган эди.

@oltin_voha