#Халқаро_ҳаёт
Форс нашрлари Эрдоғанни нега танқид қилишмоқда?
Эрон-Туркия қарама қаршилиги чуқур тарихий асосларга эга. Зотан, буюк империяларнинг ворислари саналган бу давлатлар ҳудудидаги этник ранг-баранглик янги-янги низоларга хамиртуруш бўлади. Эрондаги туркий халқлар, Туркиядаги қурдлар билан боғлиқ сиёсатга оид баҳслар фикримизга мисолдир.
Форслар, дейлик, ўзининг ашаддий душмани Исроил билан ҳам қачондир иттифоқдош бўлишини тасаввур қилиш мумкин. Аммо, Туркия билан дўст бўлмайди.
Сурияда, Қорабоғда, умуман, барча конфликтоген нуқталарда манфаатлар тўқнашуви юзага келаверади. Форслар Туркия тимсолида кўп асрлик тарихий душманни кўрадилар.
Ўз навбатида, Туркия ўзининг неоимпериалистик кампаниясини бошлар экан, форслар билан тўқнашув эҳтимолини назарда тутган. Ҳархолда "Байрактор" номли қуроли билан кимсан жаҳон қурол бозори донори Россияни мот қилди.
Популист Эрдоған учун форс газеталарининг танқиди унчалик жиддий хавотир эмас, аммо бир кўзгу вазифасини бажариши аниқ...
@oltin_voha

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт
Россия: Путинизмга қарши митинглар давом этмоқда
Россияда ҳар якшанба митинглар кунига айланди деярли. Бу ҳафта ҳам митинглар мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилди.
Халқ, асосан ёшлар фаол. Митинг инструкторлари ҳам ёшлар. Кремль тарғиботчилари ҳам фаол. В.В.П.нинг соцсетдаги таниқли ҳимоячиси Соловьев ютуб стримни гуллатаяпти, антифакт топишга киришган.
Ҳар икки томон интернетни тўлдираяпти. Ким кимни зўрроқ ёмонлаш мусобақасига ўхшайди. Деталлар ҳар икки томонга ҳам бирдек зарур, вазият чайқалиб турибди.
Бу якшанбада митинглар зарби сустроқ бўлаяпти. Одам кўп эмас. Лекин, норозилик мазмунидаги сўзларнинг нотаси бир парда кўтарилганга ўхшаяпти. Дадиллик кучли.
Хай, дунёда тинчлик бўлсин, Вованинг тахтдан кетадиган сиёқи йўқ. Овора бўласизлар))
😂🤦♂

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Халқаро_ҳаёт
АФҒОНИСТОНДА ФУҚАРОЛАР УРУШИ. ҚОЧҚИНЛАР ЭРОН ОРҚАЛИ ТУРКИЯГА ЎТИБ КЕТИШАЯПТИ
🎞 Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеода афғон ёшлари Афғонистон байроғини шараф ва ғурур билан кўтаришаяпти. Қизиғи, бу ҳолат Туркиянинг курорт ҳудудида бўлаяпти.
📌Қаранг. Бизнинг ёшлар олимпиадада Ватанимиз байроғини баланд кўтариб юрганда, афғон ёшлари қайсидир бир жойда, қочиб юрган ҳолида ҳавас қилиб, ўз байроғини кўтараяпти. Кўриб, кузатиб, ичинг ачишиб кетади.
📊 Бугунги кунда Туркия учта муаммо гирдобида қолди. 1. Ўрмон ёнғинлари ва унинг оқибатлари. 2. Коронавирус. 3. Қочоқлар муаммоси.
🇸🇾 Сурия уруши давомида Туркияга 4 миллион нафар қочқинлар ўтган, Европа иттифоқи маблағ ажратиб, уларни кўҳна қитъа остонасида тўхтатиб қолган эди. Бошқача айтганда, қочоқлар мавзуси музокараларда Эрдоғаннинг кўзир қартасига айланган эди. Энди эса вазият бошқачароқ.
🇦🇫 Афғонистон ва Туркия орасида ястаниб ётган Эрон қочоқлар учун чегараларини очиб, Туркияга ўтказиб юбораётгани айтилмоқда. Ҳозирнинг ўзида Туркия кўчаларида минглаб афғон қочоқлари пайдо бўлди.
🔻Афғонлар сурияликлар эмас, бу мутлақо бошқача вазият. Турк лираси шўнғиб бораяпти, иқтисодиёт издан чиқаяпти, умуман, мамлакат чуқур таназзул кўчасига қараб кетиб бораяпти.
▫️Афғонистонда эса вазият баттар чигаллашиб кетди. Ҳукумат халққа мурожаат қилди, кўнгилли отрядлар тузилаяпти, уч босқичли режа ҳақида гапирилаяпти. Лекин толиблар кун сайин янги ҳудудларни эгаллаб, армияни сиқиб чиқараяпти.
▫️Маршал Абдурашид Дўстумнинг қасри ҳам ишғол қилинди, видеолари тарқалиб кетди. Яна ким тарқатди? Ўша – аёлларни калтаклаб, телевизорни ёқиб юборган узун соқолли амакилар. Уларга фойда берса, телевизор, ютуб керак, бошқалар фойдаланмасин – мантиқни кўринг.
🕰 Айни соатларда толибон Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларини тўлиқ ўз назоратига олди. Улар бир-икки сана муқаддам ўзларини сиёсий ва ҳарбий куч сифатида тан олинишларини исташган бўлса, Афғонистонда режимни ўзгартириш ва янги тартибни ўрнатиш ҳақида гапиришмоқда.
🔰Музокаралар, мулоқотлар вектори эндиликда Нью Йоркдан Москвага кўчди, томонларни учраштирган, гаплаштирган, музокара столига таклиф этаётган асосий куч ҳозирги кунда – Путин. Руслар шу орқали Марказий Осиё давлатларига нисбатан юмшоқ босимни сақлаб қолишга эришмоқчи.
🌎 Биз жаҳон ёшлари ҳаёти, уларнинг турмуш тарзини кузатар эканмиз, беҳаловат турмуш, истиқболи мубҳам кўчаларда сарсон бўлаётган қўшниларимизни, уларнинг ёшларини ўйлаймиз. Афсуски, на Туркия ва на Эрон афғон ёшлари учун шароит яратиб бериш, уларга илм, билим бериш ҳақида ўйлаб кўрмаяпти. Урушлар, ғавғолар орасида катта бўлган болалар, минг афсуски, замонавий таълим билан эмас, жаҳолат билан қуролланаяпти.
❕Шу ўринда, Ўзбекистон афғон ёшларини Сурхондарё давлат университетида бепул ўқитиб, ўз ватанига керакли кадрлар сифатида тайёрлаб беришни бундан тўрт йил муқаддам бошлаганини айтиб ўтиш ўринли. Дўст бўлиб давраларда томоқ йиртгандан кўра, дўстона амалий ишларни кўпроқ қилиш керак, бизнингча. Бундай воқелар, қиёслашлар асносида ўз давлатимиздан ғурурланиш ҳисси янаям кучаяди, қўшниларга нисбатан энг тўғри ва одилона сиёсат олиб борилаётганини чуқур ҳис этасан..
P.S. "Ёшлар кундалиги" халқаро ҳаётга доир шарҳларни мунтазам эълон қилиб боришни режалаштирмоқда. Албатта, шарҳ бу – кенг тафаккурни, тарихни бохабарликни ҳамда бошқа миқёсли информациялар билан мунтазам қуролланиб боришни тақозо этадиган мураккаб жанр. Эътиборингизга ҳавола қилинган шарҳ шу туркумдаги биринчи шарҳ.Навбатдаги шарҳлар учун сиз қандай мавзуни таклиф қиласиз? Фикрингизни ёзиб қолдиринг.
📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram

Россияда давлат думаси учун сайловларнинг иккинчи куни ўтиб бораяпти. Ўз касбимдан келиб чиқиб, давлат тарғиботига камарбаста ва, аксинча, бироз мустақил журналист-блогерлар позицияларини бирон соат кузатдим, ўқидим.
Ҳозир ҳам ютубда Кремль овозларидан бири – СоловьевLive каналидаги стримни кўриб ўтирибман. Студия меҳмони таниқли журналист, 10-синфлар учун Россия тарихи дарслиги муаллифларидан бири Арман Гаспарян.
Айрим фикрларга қараганда, компартия бироз олдинда эканлиги айтилаяпти, лекин бунга ишониш қийин. Сайлов марафонининг бугунги куни учун шундай сценарий тузилган бўлса керак. Барибир охир-оқибат парламентдаги асосий ўринларни эгаллайдиган партия номи маълум – "Единая Россия". Шу. Чунки, бу Путиннинг партияси.
Яна бир фикр. Фейкларга қарши курашиш ва тарғибот кампаниясига шунчалик катта журналистлар армияси жалб этилганки, яримта гапни чайнаётган журналистбашара одамлар жуда кўплигидан ҳайрон қолдим. Асосий мавзу аниқ: Навальний ва унинг тарафдорларига қарши омма фикрини эксплуатация қилиш. Хуллас, росту ёлғон аралашиб кетган.
Битта одам сал бошқа фикр билдирса, путинизмга хизмат қилаётган ўнлаб, юзлаб журналистлар унга қарши ютуб стримлар, телеграмда қочиримлар, ирониялар қилишаяпти: "Ҳаммаси тоза, зўр кетаяпти, сан ғаламис жим ўтир, ўзинг аслида фалон пайтда анунақа-манунақа ишларни қилиб юргансан, бир жойингни қисиб ўтир, иплоселло", деган мазмундаги гаплар...
Кўриб-кузатганларимдан яна бир бор хулоса қилдимки, иложини қилиб, Россиядан, Путиндан узоқлашавериш керак. Бу тизимда хайр йўқ. Ҳозирги Россия йўли – прогрессив тараққиёт йўли эмас.

Сайлов натижасида "Единая Россия" партияси Думада мутлақ кўпчиликни ташкил этиб, мавқеини сақлаб қолди – РФ Марказий сайлов комиссияси.
@oltin_voha
Сайлов натижасида "Единая Россия" партияси Думада мутлақ кўпчиликни ташкил этиб, мавқеини сақлаб қолди – РФ Марказий сайлов комиссияси.
@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт #Қирғизистон
Президент чанғи учишга даъват этди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров "Қоракўл" қишки дам олиш базасида сайёҳлар билан учрашди.
"Бу йўлак дунёдаги энг зўр ўнталикка киради. Трассанинг узунлиги 4,5 километр. Яна бу ерда 5 юлдузли меҳмонхона ҳам бор", деди у мулоқотда.
Видеода Садир Жапаров чанғи учиш маҳоратини намойиш қилгани кўрсатилади. Демак, қирғизлар етакчиси чанғи спортига қизиқади.
Умуман, Садир Жапаров ўтмишдошларидан фарқли равишда пиар кампаниясини мувафаққиятли тарзда олиб бораяпти. Халқ билан мулоқот, админстрацияси билан футбол мусобақаси, мажлислардан онлайн эфирлар ва ҳоказо.
Ўзбекистон минтақага пульс беради барибир. Ўзбекистон президенти матбуот штаби яхши ишлай бошлагач, секин-аста барча қўшни давлатлар шу тартибда ишлашга ўтди.😊👍

ТЕМУР ВА УНИНГ КОМАНДАСИ
Қозоғистонда ҳокимият алмашинуви жараёни тўлиқ якунига етди, дейиш мумкин. Воқеалар ривожи шундан дарак бермоқда.
Суратда кўраётганингиз Элбошининг учинчи куёви Темур Кулибоев ва унинг жамоаси. Маълумот учун, Темур мана улкан жамоаси билан биргаликда қарийб 3 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги бойликка эга ва у сайёранинг энг бой одамларидан биридир.
Машҳур рус-совет ёзувчиси Аркадий Гайдарнинг "Темур ва унинг командаси" номли қиссаси ўз вақтида ниҳоятда машҳур эди. Унда яхши ниятли ўсмир болаларнинг кексалар ва ёрдамга муҳтожларга яширинча кўмак беришлари чиройли бадиий талқин қилинган. Ўша вақтларда мактабларда ҳам "Темур ва унинг командаси" шакллана бошлаган, кенг миқёсли эзгу ҳаракатга айланиб кетган эди.
Афсуски, Қозоғистонда Темур Кулибоев ва унинг командаси Аркадий Гайдарнинг қаҳрамонларидан тубдан фарқ қилади.
Ҳа, бир давр ўтди. Қозоғистонда, чамаси, мутлақо янги давр бошланаяпти...

#халқаро_ҳаёт
Урушнинг 13-куни: «Биз таслим бўлмаймиз» — Зеленский Британия парламентида нутқ сўзлади
💡Ғарб Россиянинг энергия манбаларидан аста-секин воз кечмоқчи. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2022 йил охиригача Россия нефтини тўлиқ тақиқлашини эълон қилиб, фавқулодда эмбарго қўйиш иложсизлигини тан олди. АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва газини импорт қилишни тақиқлади. Европа Иттифоқи бундай кескин чораларни кўриш ниятида эмас, бироқ улар йил охиригача Россия газига бўлган эҳтиёжни учдан иккига камайтирмоқчи.
🍣Дунёнинг йирик компаниялари Россияни тарк этишда давом этмоқда. McDonald’s Россиядаги 850 та ресторанини вақтинча ёпади (шу билан бирга 62 000 ходимга маош тўлашда давом этади). Coca-Cola ва PepsiCo компаниялари Россиядаги савдосини тўхтатди.
🔘Зеленский Британия парламентида нутқ сўзлаган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди. Кеча Зеленский Британия парламентида Украинадаги урушни Британиянинг фашистлар Германиясига қарши урушига қиёслади ва Уинстон Черчиллдан иқтибос келтирди: «Биз таслим бўлмаймиз ва ютқазмаймиз!»
💵Россияда нақд валюта сотиб олиш тақиқланди. Россия Марказий банки 9 сентябргача фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқлади. Энди Россия фуқаролари банклардаги валюта ҳисобварақларидан 10 минг доллардан ортиқ бўлмаган хорижий валютани чиқариш мумкин. Сумманинг улардан ошиб кетган қисми ечиб олинган кундаги курс бўйича рублда чиқарилади.
🔺Қамалдаги Киев атрофида оғир жанг кечмоқда. Россия армиясининг ҳужум шиддати бир қадар босилган, томонлар қамалда қолаётган тинч аҳоли эвакуацияси учун келишувга эришган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

АЙНИ ДАҚИҚАДА ДУНЁ КАТТА УРУШ БОШЛАНИШИ ХАВФИ БИЛАН ТУРИБДИ
🛩 Бортида АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси бўлган сомолёт Тайванга қараб учмоқда.
🇨🇳 Хитой пропагандаси бу самолёт Тайванга учса, уриб туширилишидан огоҳлантирган. Тайван яқинидаги Хитой провинциясида ҳарбий куч йиғилган, кеча ва бугун ҳаво ҳужуми қуроллари синовдан ўтказилган.
✈️ Бортни махсус қирувчи самолётлар кузатиб бормоқда. Спикернинг Осиё турнеси можароли тус олмоқда. АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчиси ҳисобланади.
🛰 Нэнси Пэлосининг парвоз йўналишини онлайн режимда 400 мингдан зиёд киши кузатиб бормоқда. Дунё шу дақиқаларда катта уруш ёқасига келиб қолди. Арзимас учқун икки қудратли куч ўртасида оловли муҳорабани бошлаши мумкин.
❗️Эслатиб ўтамиз, Тайван 1949 йилдан буён ўзини алоҳида мустақил давлат сифатида кўради. Коммунизмдан аввалги Хитой қадриятлари билан яшайди.
P.S. АҚШда диққат марказни бошқа томонга буриш кайфияти борга ўхшайди. Украина ва Зеленский йўналиши ҳаммани чарчатди, зериктирди.

#Тезкор #Халқаро_ҳаёт
🇷🇺 Россия. В.В.Путин мамлакатда сафарбарлик эълон қилди. Уруш кенг кўламли тус олмоқда. Россияда айни пайтда захирада бўлган ва биринчи навбатда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган, маълум ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилади.
🇰🇬 Қирғизистон. Президент Садир Жапаров БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади. Жапаровнинг нутқи Тожикистон билан юзага келган ихтилоф мазмуни ва оқибатларига бағишланди. "Биз бошқалардан ер даъво қилмаймиз, аммо бошқаларга бир қарич ҳам еримизни бермаймиз", деди у.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM