Олтин воҳа
7.05K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#мулоҳаза_учун

Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан: 
- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди. 

Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди: 
- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг паноҳида. 

Ота деди: 
- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса. 
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига: 
- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди. 

Чиқиб кетаётган ҳамширадан ота сўради. 
- Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор? 
Ҳамшира: 
- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш
учун яна шошилиб кетдилар.

Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларнинг ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз...

@oltin_voha
#мулоҳаза_учун

Бир одам бозорда ўрик сотаётган эди. Шунда, олдига маҳалласида яшайдиган таниш бир аёл келиб:
— Ўригингиз ширинми? — деб сўради.
Сотувчи:
— Татиб кўринг, — деди.
Аёл:
— Мен рўзаман.
Сотувчи:
— Ундай бўлса, олиб бориб енг. Пулини кейин берасиз. — Ўрикни тортиб берар экан, ўйлаб қолди: “Ҳозир рамазон ойи бўлмаса, демак...” — Қанақа рўза тутяпсиз?
Аёл:
—Уч йил аввал рамазонда қарзим қолган эди, шунинг қазосини тутяпман.
Шунда сотувчи ўрикни қайтариб жойига қўйди.
—Ҳозиргина бермоқчи эдингиз. Нима бўлди?
Сотувчи:
— Аллоҳга бўлган қарзингизни уч йилда бераётган экансиз, меникини ким билади қачон берасиз!? Боринг, сизга қарзга бермайман, — дебди.


@oltin_voha
#мулоҳаза_учун

ЕТИМНИНГ ҲАҚҚИ

Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унинг тасарруфига топширди. Кўзлари ҳасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомобиль олди-сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.

Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари - барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо... «Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-оят). «Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»

@oltin_voha
#Мулоҳаза_учун_мавзу

Сиз ҳеч табибга мурожаат қилганмисиз?

Айримлар табибларни ростдан ҳам даволаш амалиёти ва тажрибаси эга мутахассис сифатида билса, баъзилар уларни фирибгар деб ҳисоблайди. Хўш, аслида қандай? Тошкент вилоятида қандай машҳур табиблар бор? Уларнинг даволаш усуллари ва самарадорлиги ҳақида нималарни биласиз?

Мазкур мавзу бўйича озроқ изланиб кўрдик. Ўрта Чирчиқда одамни хум ичига солиб, иссиқлик билан даволайдиган табиб, Оҳангарон тумани Галақудуқ массивида немис табиб, Пискентда бошни лезвя билан кесиб, қон чиқариб, даволайдиган табиб бор экан.

Уларнинг даволаш усуллари ва малҳам бўладиган касалликлари бўлиб, аҳоли шунга қараб боради. Хўш, сиз бунга нмипа дейсиз? Яна қандай табиблар бор? Улардан шифо топаяпсизми?

Бу ҳақда @vohamuxbirBOT га ёзиб юборинг. Шахсингиз мутлақо сир сақланади. Сизнинг маълумотларингиз ва фикрларингиз ёзилажак суриштирув мақола учун фойдаланилади.

@oltin_voha
#мулоҳаза_учун

ТАРОЗИ

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, - деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман... Ишониладиган ҳолат эмас... - деди.
Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.

Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.

Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.

Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.

Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...

@oltin_voha
#мулоҳаза_учун

ВИЖДОН АЗОБИ

Бир куни катта танаффусда лицей ҳовлисида ўйнаб юрган эдик, бирдан директор келиб қолди. Янги болага кўзи тушган бўлса керак, дарҳол уни чақирди. Бола югуриб олдига келди. Келишга келди-ю, лекин чўнтагидан қўлини олмади. Ўйин таққа тўхтади.

Боланинг қўли ҳамон чўнтакда. Ҳаммамиз хавотирга тушдик. Чунки директор қанақа баджаҳл одам эканини биламиз.

— Нега қўлингни чўнтакка тиқиб турибсан? — ўдағайлади у. Янги бола бошини қуйи солганича чурқ этмай тураверди.

— Чиқар қўлингни! Директор қаттиқ ўшқирди. Бола қимир этмади. — Кармисан, сенга айтяпман! — Эшитдим, афандим, — зўрға жавоб берди у. — Эшитган бўлсанг, нимага серрайиб турибсан? Ол қўлингни чўнтакдан!

Бола секин бошини кўтариб, атрофини ўраб олган тенгқурларига, кейин қаршисида турган директорга мўлтираб қаради. Aммо чўнтакдаги қўлини қимирлатмади. — Безорихона эмас бу ер! Aйтган гапни қил, аблаҳ! Қони қайнаган директор қулочкашлаб туриб боланинг юзига қаттиқ тарсаки туширди. Бола гуп этиб ерга ағдарилди. Шимининг чўнтагига тиқилган чап енги шалвираб, ёнига тушди.

Ҳамма турган жойида қотиб қолди. Ўртага муд-ҳиш сукунат чўкди. Директор сурат бўлиб қолган эди. Бола қўлсиз экан. Бир қўли йўқлигини бизга билдирмаслик учун енгини шимининг чўнтагига қайириб юраркан. Директорнинг кўзига ёш келди.

Ерга энгашиб болани ўрнидан турғазди. Кейин синиқ оҳангда: — Шуни илгарироқ айтсанг бўлмасмиди, бўтам, — деганича уни қўлтиғидан олиб, хонасига бошлаб кетди. Ўша кунги воқеадан кейин қўлсиз болани мактабда қайта кўрмадик. Бола бечора умуман мактаб остонасига бошқа қадам босмади.

Директор унинг уйига бориб ўзидан ва ота-онасидан кечирим сўради. Мактабга қайтиб келсин, ўзим унга қараб юраман, деб ялинди ҳамки, бола бу даргоҳга қайта қадам босмади.

© Aзиз Несин.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Хотинни онадан устун қўядиганлар, буни кўринг. Хулоса ўзингиздан!

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

Сайлов ва оила. Чуқур мазмунга эга ролик. Албатта, томоша қилинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/KOIRkjy7F59kYjYy
#мулоҳаза_учун

ЕТИМНИНГ ҲАҚҚИ

Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унинг тасарруфига топширди. Кўзлари ҳасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомобиль олди-сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.

Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари - барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо... «Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-оят). «Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»

@oltin_voha
#мулоҳаза_учун

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган бемор келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.

Доктор сўради: 
«Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?»
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
«Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз».

Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...


@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Опа, юрагингда қанча дардинг бор,
Айтмайсан-а, айтгинг келмайди сира.
Юзинг куладию, ичингда ғубор,
Бунчалар ҳорғинсан, рангларинг хира.

Билмадим мен сени йўқладим қачон,
Мен ука эмасман, мен буюк номард...
😢

P.S: Биламан, ишингиз кўп, биламан, ташвишингиз мўл, аммо вақт топиб опаларингиздан ҳам хабар олиб қўйинг, укалар!🙏

@oltin_voha
#мулоҳаза_учун

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгура олмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.

Доктор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қила олмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
- Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.

Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.

– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...

Р.S: Иш кимдан қолмаган?! Бугун шанба, эртага якшанба! Озгина ўзингиз, оилангиз учун ҳам яшанг, қадрдон...

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР НЕГА БОЛАЛАРГА ТАЪТИЛ БЕРМАЙДИ?

❗️Давлат таълим муассасалари одатдагидек 25 майдан бошлаб болаларга ёзги таътилга рухсат берди. Аммо ота-оналарнинг айтишларича, хусусий мактаблар таътил бермаяпти.

💬Бола – бола-да! Дам олгиси, ўйин-кулгу қилгиси келади. Ота-оналар ҳам шунга мослаб режалар тузади ва ҳоказо. Аммо хусусий мактаб таъсисчилари боланинг ўқишида мунтазамлик йўқолиши сингари ўткир баҳоналар билан таътил бермаётган экан. Гап-сўз кўпаймаслиги учун айрим пайтларда ота-оналардан пул йиғиб, болаларни баҳаво жойларга кундузлари олиб чиқиб, табиат қўйнида дарс қилдирилаётган экан.

📌Буларнинг дарди пул эмас деб айтинглар? Нега таълимда мақсади пул бўлган муттаҳамлар кўп? Давлат таълим стандарти бор. 32 ҳафталик стандарт режа-дастур бор. Дарслик бор. Дейлик, бола 8-синф дарслигини ўқув йили давомида ўқиб бўлди. 25 май келди. Хўш, мавзулар қолмади, энди нимани ўқитади? Фақат такрорлашми?

🔔Тушунамиз, хусусий мактабларнинг дарди-ғами пул. Нима бўлса бўлсин, бола ойлик тўловни берса бўлди. Билимни бир хонага қамаб, мажбурлаб ўқитиш орқали бериш – олийжаноб телбалик. Таълим методикаси айтадики, болани ўқитиш – охирги иш. Мактабларда болани ўқишга қизиқтириш керак, маълум соҳага муҳаббат уйғотиш керак.

‼️Ҳурматли ота-оналар, нима дейсиз, хусусий таълимда болаларни дам олдирмай ўқитиши тўғрими? Бу қайси стандартга тўғри келади ўзи?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

Робот одамлардан меҳрлироқми? Биз қачон меҳрсизга айланиб улгурдик? Нега ўзгаряпмиз? Нима учун?

Таъсирли видео экан, илиндим...

@oltin_voha
#Мулоҳаза_учун

Бир сафар Далай Ламадан нима кўпроқ уни ҳайратга солиши ҳақида сўрашганида у шундай жавоб беради:

«Инсон. Чунки, у дастлаб пул топиш учун соғлигини қурбон қилади. Кейин эса, соғлигини тиклаш учун пул сарфлайди. Бироқ, у ўз келажаги ҳақида шу қадар ташвишланадики, ҳеч қачон ҳозирги кунидан завқланмайди. Натижада, у на айни дамда ва на келажакда бахтли яшайди. У худдики ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ўлаётганида яшамаганидан афсусланади...»

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун

Шарманда "Ҳамдампарастлар" ёхуд бугунимиз кўзгуда

Бизнинг таназзулимиз - ялтироқ кийинган отарчиларнинг ортидан югурганимизда, китоб билан илм-фан ортидан чопганимизда эди, бари бошқача бўларди...

Видео Оҳангарон шаҳрида ўтказилган Ёшлар фестивалида олинган.

@oltin_voha
#Мулоҳаза_учун

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, яшагандаям ҳаётдан завқланиб яшанг. Қолгани бекор.

@oltin_voha
#Мулоҳаза_учун

ИШ, ПУЛ ТОПИЛАДИ, МЕҲР-ОҚИБАТНИ БОЙ БЕРМАНГ...

Google раҳбари Сундар Пичай ўз нутқида шундай дейди:

Тасаввур қилинг, ҳаёт сиз уларни тушириб юбормасликка ҳаракат қилиб ҳавода айлантираётган 5 коптокдан иборат ўйин. Улардан биттаси чармдан, қолган тўрттаси эса шишадан ясалган.

Бу беш коптокчалар: иш, оила, соғлик, дўстлар, руҳ.

Унча кўп вақт ўтмай сиз англаб етасизки, чармдан қилинган коптокча бу – иш. Қачондир тушиб кетса, у яна сакраб юқорига қайтиб чиқади. Бироқ қолган тўпчалар шишадан ясалганлиги
учун тушиб кетса қайтиб асл ҳолига келмайди. Ёрилиши, синиши, ҳатто парча-парча бўлиб кетиши турган гап. Сиз бундан огоҳ бўлиб, уларни ўта эҳтиёткорлик билан ўйнатишингиз керак бўлади.

Ишларингизни иш пайтида тўғри тақсимланг, қалбингизни пок сақлашга жидду жаҳд қилинг, оилангиз ва дўстларингиз
учун зарур вақтни ажратинг, ўз вақтида ҳордиқ олинг ва соғлиғингизни асранг. Уларни йўқотсангиз, аввалги ҳолига қайтиши душвор.

Эртадан кечгача умрини ишда ўтказаётган қадрдоним, Янги йил баҳона эълон қилинган дам олиш кунларини оилангиз, соғлиғингиз, дўстларингиз ва руҳиятингиз озиғига сарфланг. Қолгани топилади, ишонинг!

@oltin_voha