Олтин воҳа
7.06K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
Бугун ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда!

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен сизларни севаман!»
Райҳон ваниҳоят севаман дейишни ўрганволибди. Оҳ бу севгия, одамни не кўйларга солмайди😂😄

Яқинлашиб келаётган байрамингиз муборак, ҳурматли опа-сингиллар!

@oltin_voha
#аёлларга_аталганлари

ФАҚАТ «А»ДАН ИБОРАТ ТАБРИК
(“А” аллитерацияси)

Аёл!.. Аллақанча азиз авлиёларни, алп-азаматларни “алла”лаган аёлмасми, ахир?! Аллоҳнинг арши аълосидан амр: “Аёлларингизни авайланг!” Аҳли аёлимизни асрасак – аъмолимиз аъло! Аслида, азалдан ардоқлаганмиз...

Акалар, амакилар! Аёллар айёми арафасидамиз! Авваламбор, арзирли айтмишларим: Айём арафасида аёлингиздан айб ахтарманг, аразлашади. Айниқса, ахлоқингиз айнимасин. Асосан, адолатни англаб, азмингизни андишага ажратинг. Аёллар айёми алоҳида аҳамиятли!..

Айтайми, аёллар айёмида – атторсиз! Атир, атирсовун, ажабтовур атлас-адрас, анвойи атиргулларни аҳли аёлингизга атагайсиз! Аёлингиздан ажойиб анбарлар атри анқисин. Айёмда атайин аёлингиз атрофида айланинг, алёрлар айтинг, андуҳлардан, аламлардан аритинг!..

Аҳдингиздан адашманг, ахир аёллар – азиз! Алалхусус, аёлларга асирмиз. Аниқ аминмаки, анчагина адолатдан, амаллардан аёлнинг амри афзал!

Азизим, аёлингиздан айрилманг. Аларни астойдил асраб-авайланг. Аҳиллик абадийдир! Алқисса, аҳли аёлларимизни айём арафасидамас, абадул-абад ардоқлайлик!


Муаллиф: Орифжон Жўраев

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Календарь кунлари ўзгартирилибди😂😂

@oltin_voha
Банклар ипотека кредитлари ажратишни бошлашга шай

9 март санасидан 17 та тижорат банкида Президентнинг тегишли фармони билан амалиётга киритилган янги тизим бўйича ипотека кредитлари ажратилиши бошланади.

Бу бўйича 17 та банк Молия вазирлиги томонидан ресурс билан таъминланади. Душанбадан барча банклар ипотека кредитлари ажратилаётганлиги ҳақида эълонларни бера бошлайди.

#oltin_voha
#Тарих

Чор Россияси давридаги Самарқанд вилояти герби

@oltin_voha
@qurama24 телеграм канали баҳор айёмининг энг қувончли кунларидан бири - Хотин-қизлар куни муносабати билан #Онамга_мактуб_йўллайман акциясини эълон қилади.

Хуллас, қисқа қилиб тушунтирсак, акциямизнинг аввалгиларидан фарқи бор. Демак, акция номига монанд бўлган ҳолда, сиз учун дунёдаги энг меҳрибон инсон Волидангизга дилингиздагиларни айтишингиз имконини беради.(Имконни қўлдан бой берманг!)

Бу дунё кўҳна бўлиши мумкин, аммо сиз ва биз мехмонмиз. Айтингчи, нимага шу беш кунлик дунёда бизни дунёга келтирган Оналаримиз учун энг яхши гаплар айтиб, кўнглини овламаслигимиз, билмасдан қилган хато ва гуноҳимиз учун узр сўрамаслигимиз керак. Ахир бизга берилган умр битта, Онамиз ягона-ку!


Аммо, ўзига яраша акциямизнинг қонун-қоидалари бор:
-- бизга йўлланаётган дил изҳорларингиз фақат Онажонингизга (яна бир гап, оддийгина байрам билан табриклайман қабилидаги табриклар қабул қилинмайди) бағишланган;
-- матн хатосиз (агар матнда хатолар бўлса чиқармаймиз, хафа бўлиш йўқ😉) ёзилган;
-- муаллифнинг исми ва
#Онамга_мактуб_йўллайман хештег ёзилган бўлиши шарт.

Сизлар томонингиздан юборилаётган дил изҳорлари (8 март куни соат 20:00гача қабул қилинади) каналимизга бот орқали қўйилиб, канал муштарийлари томонидан баҳолаб борилади. Энг кўп овоз тўплаган иштирокчимизнинг мунис Онажонлари каналимиз томонидан махсус совға (Совғасига жавоб😉👌) билан тақдирланади.


Хуллас кетдик, Онажонларни мадҳ этамиз!

Зеро шоир айтганидек:
"Боринг, волидангиз кўнглини олинг,
Эртага кеч қолиб ўртанманг мендек. "


Биз ўша манзилда @QURAMA24bot да сизни чин кўнгилдан айтилган, Волидангизга аталган, сўзлар билан кутиб қоламиз!

@qurama24
ОНАЖОН

Гоҳо сизнинг борлигингиз унутдим,
Йўлларимга зорлигингиз унутдим.
Умидлари кесилган бу дунёда
Ёлғиз умидворлигингиз унутдим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Ошно топдим ва лекин дўст топмадим,
Оқкўнгилли бир қоракўз топмадим.
Шамолларга совурдим гул сўзларни,
Лекин Сизга бир ширин сўз топмадим.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Баъзан фалак менга бағритош келди,
Ишонганим ғанимга йўлдош келди.
Омад кетса, ҳамма кулди устимдан,
Фақат Сизнинг кўзингизга ёш келди.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Фурсат ўтиб, сочга қиров қўнаркан,
Севги оташлари аста сўнаркан.
Барча туйғу алдамчи ва ўткинчи,
Она меҳри ёлғиз собит қоларкан.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

Хоки пойингизни кўзимга сурай,
Ўзим ярим кўнглингизни тўлдирай.
Бир чеккага суриб қўйиб дунёни,
Ўғил бўлиб ёнингизда ўлтирай.
Ғаниматим, омонатим – онажон.

© Иқбол МИРЗО

@oltin_voha
Энди бунақаси чиқибди👆

Яна алданиб юрманглар, шўрпешоналар. Пулни тўлаб қўйиб.... Мендан огоҳлантириш.

28% дан арзон автокредит йўқ Ўзбекистонда!

@oltin_voha
🌹 МЕҲР БЕРИНГ...

Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.

Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.

Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.

Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.

Сувсиз ерда кўкармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик, тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.

Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримайди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.

У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.


✍🏻 Хуршид Карим.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинлашиб келаётган байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар! Сиз доимо эъзозга лойиқсиз! Биз сизларни жудаям яхши кўрамиз!❤️

@oltin_voha
Каналимизда Пискент туманидаги 4-мактабгача таълим муассасаси ишга туширилиши кечикаётгани тўғрисидаги мурожаат жойлаштирилган эди.

Мурожаатга Пискент тумани ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари С. Исақулов номидан қуйидагича жавоб олдик:

"Мурожаатда кўрсатилган 4-мактабгача таълим муассасаси 1950 йилларда қурилган бино бўлиб, мактабгача таълим ташкилотига мослаштирилган. Пискент туманининг марказий Амир Темур кўчасида жойлашгани, туман бош режасига кўра кўчалар кенгайиши белгиланганлиги боис, мазкур муассасани капитал таъмирлаш ёки қайтадан қуриш учун Давлат дастурларига киритиш имкони бўлмаган.

Лекин бино таъмирталаблиги ва боғча ёшидаги болаларга ғамхўрлик қилиш мақсадида 4-МТТ биносини капитал таъмирлаш ҳомийлар маблағлари ва туман бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни вақтда туман ҳокимлиги маблағлари ҳисобига 630 млн сўмлик пудрат ишлари бажарилган, асосий бино тўлиқ таъмирдан чиқарилган. Лекин лойиҳада фаолият олиб бориш учун зарур бўлган қўшимча бинолар – ошхона, кир ювиш хонаси, омборхона, тиббиёт хонаси, маъмурий бино, ёзги айвончалар бўлмагани фаолият бошлашига тўсқинлик қилаётган эди.

Зарур бинолар қурилиши учун 180 млн сўм маблағ зарур бўлади. Бугунги кунда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 102 млн маблағ ажратилиб, бузиш, ер ишлари, пойдевор, ғишт териш, том ёпиш, сувоқ, электр монтаж ишлари бажарилган.

Эндиликда эшик-ром ўрнатиш, пол, иссиқлик тизимини таъмирлашни битириш учун 78 млн сўм маблағ ажратиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ишлар битирилгач, муассаса узоғи билан 2020 йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга топширилади".

@oltin_voha
​​​​2021 йил 1 январдан бошлаб биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади

Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-картаси берилади.

🖌ID-карталар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

🖌 Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик («загранпаспорт») паспорти берилади.

🖌 ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади.

🖌 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг илгари берилган биометрик паспортларини, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг яшаш учун рухсатномаларини алмаштириш уларнинг эгаларининг илтимосига биноан муддати тугагандан ёки муддатидан олдин амалга оширилади.

🖌 2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

@oltin_voha
Опа-сингилларимизнинг байрамларига атаб ботимизга табриклар, шеърлар келяпти. Улардан сизгаям илиндик😉

АЁЛ

Аёл, сенга таъзим қиламан,
Сен дунёнинг вужуди, меҳри.
Сенсиз олам бўлмайди гўзал,
Сен ҳаётнинг мўъжиза сеҳри!

Аёл, сенга таьзим қиламан,
Жонинг бардош не-не синовга.
Матонатинг кимларга ўрнак,
Сабрингга сўз етмас мақтовга.

Аёл, сенга таъзим қиламан,
Яралдинг сен Одам Атодан.
Аёл бўлиб яралганинг чун
Миннатдорман Момо Ҳаводан.

Аёл, сенга таъзим қиламан,
Сен жаннатга элтувчи йўлсан.
Бу дунёда чида борига,
У дунёда жаннатидирсан.

Аёл, сенга таъзим қиламан,
Жонинг тошдан қаттиқми шунча.
Енгиб ўтдинг минг азобларни,
Сен тошдаги очилган ғунча.

Аёл, сенга таъзим қиламан,
Сўрамайсан меҳрдан бошқа.
Меҳрр берган содиқ эркакни,
Асрагайсан кўтариб бошда.

Аёл, сенга таъзим қиламан,
Она, сингил, ёрлигинг учун.
Мен ҳам сени асраб авайлай,
Бу дунёда борлигинг учун!!!


ШУҲРАТ МУТАЛОВ, оҳангаронлик ҳаваскор шоир.

@oltin_voha
Бугун - 8 март! 😊

Байрамингиз муборак бўлсин, меҳридарё опа-сингиллар! Баҳорий латофат, назокат сизларни ҳеч қачон тарк этмасин
!😍

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#ностальгия

Юлдуз Усмонова
«Аёл»

Сенсиз баҳор баҳормас, Аёл!

@oltin_voha
Паркент тумани деҳқон бозори ёнаяпти

Айтишларича, айни дақиқаларда Паркентда бозор ёнаяпти. Ёнғин катта ва даҳшатли туюлаяпти. Балки, хулоса қилишга эртадир, аммо ярим тунда қўққисдан бозорнинг ёнишида недир ишкал, каттароқ зарарни ҳаспўшлаш борга ўхшайди. Қолаверса, бу эски усул. Тужжорлар тез-тез қўллаб туришади. 🤦‍♂

Ўтган йили пахта йиғим-теримида Чиноздаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин чиққанди. Кўрганлар айтишганди, бир неча килограмм келадиган пахта ёнган. Энди қанча, йўқ, неча тонна пахта исписат бўлганини ҳеч ким билмайди. 🙈

Яна бир жиҳат. Охирги уч-тўрт йилда ёнғинлар кўпайиб кетгандек туюлмаяптими? Автобуслар, машиналар, уйлар, маъмурий бинолар, бозорлар... Ёнғин ўчириш хизмати ИИВ дан олиниб, МЧС га берилди. Ўв, болла, ёнғинга қарши астойдил курашларинг, дегандек.

Ўшанда милиция сафидаги энг тажрибали хизматчилар ЧС га ишга ўтишни истамай, норози оҳангларда роса ёзишган, айримлари ИИВ тизимидаги бошқа ишга ўтиб кетган эди.

Қаттиққўл генерал Турсинхон Худойбергенов бошчилигидаги ФВВ тизими сўнгги йилларда анча ривожланди, ТВ билан ишлашни, публикани қойиллатишаяпти. Аммо факт шуки, ҳали профессионал қутқарув хизматини шакллантиришнинг ташкилий ишлари охирига етказилгани йўқ. Дарвоқе, ҳозир МЧСнинг асосий кучлари Оролга сафарбар этилган, саксовул экишда қатнашаяпти.

Паркент бозорида ёнғин бўлаяпти - ким қанчага куйгани, олов нимадан чиққани ҳақида ҳали расмий ахборот берилади, албатта. Ҳозирча, тасаввурга эрк бермай, воқеалар ривожини кузатамиз...

@oltin_voha
Депутат уйғониб кетди ва...

Тасаввур қилинг, ярим кеча. Соат 02:44. Ўз уйида, яқинлари билан дам олиб ётган депутат уйғониб кетди. Кейин нимадир қилгиси келдими, яқиндагина очган шахсий каналига гумбурлатиб ёза бошлади:

«АГАРДА КАЙСИ МАКТАБЛАРДА КЛАСНИЙ ФОНДГА РЕМОНТГА ВА ХАР ХИЛ БОХОНАДА ОТА ОНАЛАРДАН УКУВЧИЛАРДАН ПУЛ ЙИГИЛВОТГАН БУЛСА ИЛТИМОС КУРКМАЙ УЗ ДЕПУТАТЛАРИЗГА ТЕЛЕФОН КИЛИНГ СИЗНИНГ ШАХСИЗ ИСМИНГИЗ СИР ТУТИЛГАН ХОЛДА МАКТАБ ДЕРЕКТОРИГА УКУТУВЧИЛАРГА ЧОРА КУРИЛАДИ ХУРМАТ БИЛАН ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КИБРАЙ ТУМАНИ ХАЛК ДЕПУТАТИ Олим Сулайманов +998935357336»

Кибрайлик (аслида Қибрай деб ёзилади) Олим Сулаймонов, тинчликми? Бош тузукми? Сизга бир-иккита саволлар туғилаяпти.

1. Ярим тунда мактабларга ташланишдан мақсад надур? 😂

2. Мактабда она тили фанидан неччи баҳо олгансиз? 😊

3. Хўп. Дейлик, нободо сиз айтгандек, ота-оналардан пул йигилвотган бўлсаям, депутат чора кўрмайди. Жа ўзизга катта юк оворманг, бирад. 🙏

Умуман, бу ҳолат мабодо депутатлар уйқудан уйғонса, шундай ноёб воқеликлар кўпайишини билдиради. Олим доданинг қарсиллатиб ёзганларини ўқиб:

- Ҳурматли депутатлар, ухлайверинглар, илтимос, асло уйғонманг, дегинг келади...

😊🙈🤭

Айтганча, халойиқ, вот, бедор, халқ ғамида ухламайдигон депутат, вот Олим аканинг контакти. Бемалол телефон қилаверинглар. Аниқ биламан, ҳозир кибрайлик халк депутати Олим ака Сулаймонов уйғоқ, халқдан мурожаат кутиб ўтирибди.

Анекдотмисан анекдот. Классика. 🤦‍♂👏

@oltin_voha