Олтин воҳа
6.97K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#мурожаатга_жавоб👆👆

Фазлиддин Пардаев, Васийлик ва ҳомийлик органи масъул ходими:

"Фарзанд асраб олиш учун туман ва шаҳар Халқ таълими бўлимлари қошидаги Васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилиш лозим. Ёлғиз оналар ҳам фарзанд асраб олишлари мумкин. Керакли ҳужжатларни рўйхатда турган жойингиздаги орган ходимлари юзма-юз суҳбатда тушунтиришади".

@oltin_voha
bud_for_cit_tawobl_2019_uz.pdf
14.6 MB
Молия вазирлиги Тошкент вилояти мисолида илк бор «Фуқаролар учун бюджет» нашрини тақдим этди
#мутолаа

Тўкилиб кетасан эшикни ёпиб,
Ташқарида изғир мезон нафаси.
Қайдандир бир суврат оласан топиб
Ғалаён кўтарар кўксинг қафаси.

Ҳозир "бахт" сўзини эшитгинг йўқдир,
Шунчаки бир ўзинг йиғламоқчисан.
Ташқарида Ишқни шивирлар ёмғир,
Ўз-ўзингни шеърга чоғламоқчисан...

Қўлга қалам олдинг, тўлдинг ғуссага,
Хонангга ийманиб киради афсус.
Камига дардларинг ортиб жуссангга
Юрагингга кириб келаётир Куз.


Мирзоҳид Музаффар.

@oltin_voha
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Шерматов Камолиддин Мамурович 2019 йил 7 сентябрдан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

К. Шерматов 1974 йил 29 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Миллати ўзбек. У 1996 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, 2002 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги: муҳандис-иқтисодчи, агроном, ҳуқуқшунос.

Камолиддин Шерматов меҳнат фаолиятини Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида "Камолот" жамғармаси раиси вазифасидан бошлаган. Фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳудудий бошқармалари ва вазирлигида турли лавозимларда, Республика Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясида бошлиқ ўринбосари, Чиноз тумани ҳокими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ностальгия

Бекмирза Дадабоев
«Наманган сой»

Наманган сой суви тезроқ оқиб кетсин,
Ёрим умр йўлдошига ёқиб кетсин.
Менга висол эшикларин очолмаса на илож,
Деразадан гирён-гирён боқиб кетсин,
Ёрим умр йўлдошига ёқиб кетсин.


Бир умрлик ҳижронига бор тоқатим,
Ёқармикан ёрга шундай садоқатим?!
Ҳар баҳорда эсга тушиб муҳаббатим,
Кўзларига оқ мунчоқлар тақиб кетсин,
Ёрим умр йўлдошига ёқиб кетсин...


Намангой суви тезроқ оқиб кетсин...

@oltin_voha
Орангизда ёмғирни соғинганлар йўқми?
Бугун кечга яқин баъзи ҳудудларда «буюртмага кўра» ёмғир ёғиши мумкин.😊😉

@oltin_voha
#кулгу_тайм👆

-Бо-бо, анави мени урди.
-Қандай қилиб?
-Мана бундай қилиб 😂😂😂

@oltin_voha
ДИҚҚАТ, эълон!

Оҳангарон шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2019-2020 ўқув йили учун қуйидаги спорт машғулотларига қабул бошланганлиги эълон қилади:

👉 Универсал жанг – Болалар-ўсмирлар спорт мактаби бокс ва кураш мажмуаси ва 2/2 даҳа БЎСМ филиали.
👉 Футбол - Марказий ўйингоҳ.
👉 Волейбол – 3, 5, 8 -умумтаълим мактаблари спорт заллари.
👉 Бадиий гимнастика – Болалар-ўсмирлар спорт мактаби бокс ва кураш мажмуаси , 6-МТМ.
👉 Бокс – БЎСМ бокс ва кураш мажмуаси.
👉 Джит кун до– БЎСМ бокс ва кураш мажмуаси. Оҳангарон шаҳар политехника КҲК, 5-умумтаълим мактаби.
👉 Стол тенниси – Оҳангарон шаар политехника КҲК.
👉 Шахмат - Оҳангарон шаҳар 1-сонли МТМ.
👉 Шашка - 6-сонли МТМ.
👉 Тaekwondo WTF – Болалар-ўсмирлар спорт мактаби бокс ва кураш мажмуаси .
👉 Дзюдо - Оҳангарон шаҳар БЎСМ бокс ва кураш мажмуаси.

Қабулда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

📌 Спортчи-ўқувчини шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси.
📌 086 формадаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик маълумотномаси.
📌 3х4 ҳажмдаги расм.
📌 Спорт тури бўйича махсус спорт кийими.
📌 Таълим олаётган мактаб ёки коллеждан маълумотнома.
📌 Ота-онасининг паспорт нусхаси.


Машғулотлар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренер-ўқитувчилари томонидан бепул олиб борилади.

📱94-421-19-88
📱93 600-00-73
Оҳангарон шаҳар БЎСМ маъмурияти.

@ohangaronshhokimligi
#ҳуқуқ

УЛУШ ТАЛАБ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

Men qonuniy ajrawganimga 1 yil buldi. Xozir qonuniy nigoxda 2 chiga uylanganman..otamni nomidagi uyga sobiq xotinimni prapiskasi bor..agar wu uyni otam mening nomimga utqazib bersalar..u mendan uliw talab qiliwiga xaqqi bormu k n.sizdan iltimos qonuniy asoslab bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида ортирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир.

Демак, бунда улуш талаб эта олмайди.

@oltin_voha
#Мурожаатга_жавоб

Бу йил олийгоҳнинг сиртқи бўлимида 2- курс талабасиман. Мактабдан дарс олиб ишласам бўладими?

Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими:

''Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига хақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида'' қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама порталига қўйилди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори иловасига мувофиқ қуйидаги тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмокда. Олий таълим муассасасида сиртқи ( махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълим шаклида таълим олаётган талабаларга 2-курсдан бошлаб ҳафтада 20 соатгача дарс ўтишига йул куйилади - деб кўрсатилган. Бугунги кунга қадар қарорда белгилаб берилган иловалар бўйича аниқ тасдиғини топган қарор йўқлиги сабаб рухсат берилгани йўқ.

@oltin_voha
#мулоҳаза

Икки ёш севишиб, оила қуришди. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмай билишдики, турмуш улар ўйлаганларидек енгил, бир текис кечмас экан. Эр-хотин бир-бирини севишса-да, арзимаган нарсалар устида тортишиб, жанжаллашиб кетишарди. Бу ҳол тобора одат тусини ола бошлади.

Бир куни икковлари ўтириб, муносабатларини кўздан кечиришга қарор қилишди. Тан олиш керакки, уларнинг иккови ҳам ажрашишни хоҳламас, лекин бу аҳволда яшаш ҳам тўғри келмасди. Ўйга толган эр ниҳоят шундай деди: “Кел, бундай қиламиз. Боғимизга кўчат экамиз, агар у уч ой ичида кўкариб кетса, муносабатларимизни қайта кўриб чиқамиз. Мабодо, ниҳол қуриб қолса, унда... ажрашамиз. Бу муддат ичида алоҳида хоналарда яшаб турамиз”.

Аёл турмуш у́ртоғининг таклифига рози бу́либди. Эртасига мевали дарахт кўчатини олиб келиб, боғларига ўтқазишди. Орадан бироз ўтди. Қоронғу кечаларнинг бирида эр-хотин боғда бир-бирларига рўбарў келиб қолишди – иккисининг ҳам қўлида сув тўлдирилган идиш бор эди...


@oltin_voha
#факт

Дунёда яратилган илк компьютернинг соф вазни 30 тоннага тенг бўлиб, уни 1941 йилда Хорвард университети математиги Говард Эйксон Чарлз Беббиж ғояси асосида 4 нафар ёрдамчиси билан бирга яратган.

Компьютернинг ўша вақтдаги баҳоси 500 минг долларга тенг бўлган. У пўлат ҳамда шишадан ясалган корпусга жойланган. Корпуснинг узунлиги 17 метр, бўйи 2,5 метрни ташкил этган.

@oltin_voha
Статистик маълумотларга кўра, инсон бир ишни қилишни ўйласаю, уни 72 соат (3 кун) ичида амалга оширмаса, 85 фоиз эҳтимол билан бу ишни ҳеч қачон бажармас экан...

@oltin_voha
Оҳангарон "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" диққатига!

Кадастр ҳужжатини янгилаш учун топширгандик. Лекин 1 ой эмас, 2 ой эмас, нақ 7 ойдан бери кутамиз, натижа йўқ. Ҳужжатни ололмаяпмиз...

@oltin_voha
Алло, алло, бу милициями? Биласизми, Оҳангарон кадастрида ғалати ишлар бўляпти. Битта ҳужжатни олиш учун 7 ой камлик қиляпти. Нима, йўғе, алдасам ўлай агар. Қачон келасизлар? Шахсимни сир сақласангиз илтимос...

@oltin_voha
#Ностальгия

Тоҳир Маҳкамов
«Одамлар»

Унутдим мен йиғлашни,
Кулганим йўқ, одамлар,
Ким дўст, ким душман - ҳануз,
Билганим йўқ, одамлар...
Ҳаёт тегирмон тоши,
Эзиб турар елкамдан,
Душманим кулмасин деб,
Ўлганим йўқ, одамлар...


@oltin_voha
#тонгги_мутолаа

Кўп нарса керакми аёл зотига?!
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу хаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас.

Тиллога тўлдирманг бармоқларини,
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул.

Севги изҳорлари хуш ёқар, бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари осмон!
"Иссиқ кийиндингми, кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан, ишон!"

Майли, қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.

Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса, мана мен кафил.

Кимгадир керакман, дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан!
Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун,
Сизни дуо қилган дудоқларидан!


Малика Салимова.

@oltin_voha