Олтин воҳа
6.21K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#иқтибос
#Рустам_Холматов

📌 “Миллат байроғини шунчаки қўлда кўтариб юриш учун ҳам ор-номус, андишали одам бўлиши керак. Уни дунё миқёсида баландга кўтариш учун эса фақат ва фақат илм керак, билим керак”.

📌 “Мақсад сари интилишдан қайтмаслик керак. Университетга ўқишга тенгдошларимдан олти йил кечикиб кирганман. Орада икки йил армияга бориб келдим. Еттинчи йили кирдим ўқишга. Лекин кирдим. Ўша жойга, ўша факультетга. Қайтмадим. Сизлар ҳам мақсад сари дадил боринглар, қайтманглар. Гоҳида аламли мағлубиятлар кишини тоблайди. Менинг ҳаётимда бунақаси жуда кўп бўлган...”

📌 “Билимсиз одам курашга мутлақо нолойиқ. У биринчи суҳбат, биринчи олишувдаёқ панд ейди, четга чиқиб қолади”.

@oltin_voha
Энди синф раҳбарлари ўқувчиларнинг дарсдан кейинги пайтдаги хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайдилар.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланган «Синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги муваққат низомда кўрсатилди.

Унга кўра, таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги пайтдаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар ҳисобланади. Бундай ҳолатларда синф раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

@oltin_voha изоҳи:
Халқ таълими вазирлигининг уйғонгани рост бўлсин! Негаки шу пайтгача бечора педагоглар ўқувчининг дарс пайтидагими, кейингими фарқи йўқ, ҳар бир ҳаракатига жавобгар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юз берсаку бир оёғи ИИБ, прокуратурада бўларди. Ўқитувчи нима қилсин ахир? Дарс ўтсинми? Дарсдан кейин 35 нафар ўқувчисининг изидан юрсинми? Ё тунда носоғлом оиланинг девори тагида ўқувчисини пойласинми? Дафтар кўтариб, аҳолини рўйхатга олишсинми?.. Эҳҳей, бу рўйхатни ҳали узооооқ давом эттириш мумкин. Унда оила, бола-чақа, муаммо йўқми?

Нима бўлгандаям, ана энди ҳақиқат қарор топибди, аввалроқ қўшиш керак эди шу бандни. Нима дедингиз?😊😉

@oltin_voha
#Ностальгия

Нуриддин Ҳамроқулов
«Ажаб сирлар»

Ошиқлар орзуси ўхшаш бўлармиш,
Тақдир бир-бирига туташ бўлармиш.
Кўнгилларда ўчмас оташ бўлармиш,
Аъло бўлар эмиш аҳду вафода,
Бизни ҳам севгувчи бордир дунёда...


Ажаб сирлар...

@oltin_voha
Хайрли тонг! Ҳаво анча салқинлаб қолди-а? "Ўзгидромет" бугун ҳам кечагидай об-ҳавони ваъда қилмоқда.

Ўзингизни асранг!

@oltin_voha
#янгилик

2022 йилгача Тошкент вилоятида "Қизилсой" сув омбори барпо этилади

Тошкент вилоятида "Қизилсой" сув омбори қурилиши режалаштирилмоқда.

Унинг ҳажми 15 миллион куб метр бўлиб, лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 март этиб белгиланди.


@oltin_voha
#шеърият

Ёзаман - йиртаман,
Тугайди вароқ.
Дилимдаги сўзни -
Этолмам баён.
Энг катта йўқотиш -
Энг катта жумбоқ,
Ўзимга бўйсунмас -
Лаънати исён.

Кимгадир хуш ёқар,
Хушомадгўйлик.
Кимгадир суркалиш,
Ёқармиш - аттанг.
Манқуртларга ёқмас,
Нетай ростгўйлик -
Маддоҳ ялтоқланар,
Валдирар - сатанг.

Олишиб яшайсан,
Қусурлар билан.
Раҳмим келар аммо,
Қалби карларга:
Мардларни олқишлаб,
Шоқолни - сўкиб.
Ёқмай бораяпман -
Муттаҳамларга.

Лекин мен қайтмайман,
Халқчил йўлимдан.
Токи томиримда,
Жўш урар қоним.
Кечирим сўрайман,
Бевақт - ўлимдан.
Мардона яшашга,
Берилган жоним!

Абдувоҳид Сувонов

@oltin_voha
#Мурожаатга_жавоб

(мурожаат таҳрирсиз берилмоқда)

Ассалому алейкум олтин воха! Саволим пенсия таьминотидагиларга. Бокувчимни йукотганлик учун фарзандимга пенсия оламан. Фарзандим 2020 йил январ ойида 18 ёшга тулади. Укиш муддати 2020 йил 25 июнгача. Пенсия качонгача туланади?


Бобомурод Рўзиев, Оҳангарон туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи:

–“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаси (г банди)га мувофиқ:
–Бува ва буви – агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса;
–Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар”.

Ушбу қонунда назарда тутилганидек, пенсия фарзандингизга 18 ёшга тўлган ойига қадар тўланади.

Агар сиз иш стажига эга бўлмасангиз, ушбу қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, пенсия ёшига тўлганингизда (55 ёш) марҳум турмуш ўртоғингизни иш стажи билан нафақага чиқишингиз мумкин.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#тафаккур

Аллоҳни таний олган кишининг бахтигина боқийдир.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#Мурожаатга_жавоб

(мурожаат таҳрирсиз берилмоқда)

Ассалому алейкум Олтин воха! Нуробод кургонига электр токини улчайдиган хисоблагич куйилган вактда Ангрен шахар электр таьминоти корхонаси ходимлари томонидан нотугри курсаткич куйилганлиги учун нотугри карздорлик куйилган эди. Инвентаризация утказилиб хакикатдан нотугри карздорлик куйилгани учун Ангрен шахар МИБ га хат билан мурожаат килганимга 23 кун булди. Хеч кандай жавоб хам натижа хам булмади. Лекин хар сафар текширув утказилганда бизни хонодонимизни электр токини учириб куйишябди. Ёлгиз онаман учта фарзандим билан мана бугун хам электр токисиз утирибмиз. Кимга мурожаат килишни хам билмаябман.

Абдухалил Йўлдашев, Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари

2018 йил 11 декабрь куни “Нуробод” қўрғони 67-уй 1-хонадонига АСКУЕ тизимига мос ТЕ71 русумли электр ҳисоблагич Ангрен шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ўрнатилган. Янги ўрнатилган электр ҳисоблагич "Электр ҳисоб" дастурига ШЭТК ходимлари томонидан киритилаётган вақтида эски ҳисоблагичнинг кўрсатгичи 25319 кВт ўрнига 29318 кВт тарзида киритилган. Натижада истеъмолчининг ҳисоб рақамига нореал 4000 кВт ортиқча ШЭТК ходимлари томонидан киритилган. Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими томонидан 2019 йил 14 августь куни ўтказилган хатлов натижасида истеъмолчининг истеъмол қилган электр энергиясидан 1337 кВт.га ҳақиқий ишлатилган электр энергияси учун 145 875 сўм реал қарздорлик юзага келган. ШТЭК томонидан йўл қўйилган хатолик 14.08.2019 йил куни МИБ Ангрен шаҳар бўлими ходимлари томонидан тўлиқ бартараф қилинган. “Нуробод” қўрғонида ҳозирги кунда АСКУЭ тизими ишлаётганлиги сабабли қарздорлиги мавжуд хонадонлар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади. “Нуробод” қўрғони 67-уй 1-хонадоннинг ҳозирги кунда 145 875 сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли автоматик тарзи АСКУЭ тизими томонидан электр тармоғидан ажратилган.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Ёзолмаган ёзувчи

Детектив романлари билан жаҳонга танилган Агата Кристи дастлаб ҳарбий касалхонада, сўнг дорихонада ишлаган. Заҳарлар ва уларнинг таъсирини жуда яхши билган. Шу сабабли асарларида қотилликлар кўпинча заҳар ёрдамида амалга оширилади.

Китоблари тўрт миллиарддан ортиқ нусхада чоп этилган ва дунёнинг юздан ортиқ тилига таржима қилинган Кристи хоним дисграфия дардидан азият чеккан – қўлда ёза олмаган. У барча машҳур романларини айтиб туриб ёздирган.


@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#архив

Тарихий ҳужжат: Тошкент шаҳрининг пойтахт қилиб белгиланиши ҳақидаги қарор.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Азиз меҳмонимиз бўлинг!

ТАКЛИФНОМА

Ассалому алайкум!
Ҳурматли
СУВОҚОВА! Сизни ва жамоангизни яқин соатларда сув қувури ёрилиб, коттежлар пойдеворига зарар етказаётгани муносабати билан қишлоғимизга лутфан таклиф этамиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан қишлоқ аҳли.

Манзил: “Қорахитой” қишлоғи 46-коттеж.👇👇

@oltin_voha
Қорахитой қишлоғи, янги коттежлар олди.

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
Смартфон сабабли одамлар гардани ўзгараётгани маълум қилинди

Австралиялик олимлар ёшларнинг бош мия чаноғида смартфонларни кўп қўллашлари натижасида суяксимон ўсимта шаклланаётганини аниқлашди.

Уларнинг таъкидлашича, шохсимон ўсимталар гарданда ривожланмоқда. Олдинга эгилиш натижасида бош мушакларга ҳамда бўғим ва пайларга тушаётган қўшимча юк сабабли суяк ўсиб, организм шароитга мослашмоқда.

@oltin_voha
#ажабо

Асқад Мухторнинг вафот этган йилини аниқланг.
А) 1997
В) 1996
C) 2004
D) Ҳамма жавоблар тўғри.😂

@oltin_voha
“Maxam-Chirchiq” корхонаси икки цехи фаолияти тўхтатилди, “Ammafos-maksam” жаримага тортилди

Давлат экология қўмитасига аҳоли ва жамоатчилик ташкилотларидан Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарларидаги “Maxam-Chirchiq”, “Ammafos-maksam” акциядорлик жамиятлари фаолияти натижасида атмосферага, очиқ сув ҳавзаларига зарарли моддалар ташланаётгани, бу эса атроф-муҳитга, фуқаролар саломатлигига хавф солаётганлиги тўғрисида мурожаат тушди.

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мурожаатлар Давлат экология қўмитаси томонидан ўрганилганда, атмосфера ҳавоси таркибида аммиак миқдори рухсат этилган меъёрдан – 1,1 – 2,8 маротаба, водород сульфид миқдори – 4,5 - 7,4 маротаба, углерод оксиди – 1,2 маротаба юқорилиги аниқланди.

“Ammafos-maksam” АЖда олинган ҳаво намуналари таҳлил қилинганда, ҳаво таркибида олтингугурт моддаси миқдори рухсат этилган меъёрдан – 2,6 мартага, азот икки оксиди 8 мартага ортганлиги аниқланди.

Жорий йил 5 августдан 26 август кунига қадар корхоналарда давлат экологик назорати олиб борилди. Хусусан, “Maxam-Chirchiq” АЖда олиб борилган текшириш давомида 71 та физик-кимёвий таҳлил ишлари ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг 2 та ишлаб чиқариш цехида атмосферани ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёридан 1,2 – 8,0 марта юқорилиги аниқланди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу цехлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шу билан бирга “Ammafos-maksam” АЖдаги таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг 1 та ишлаб чиқариш цехида атмосферани ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёрдан 1,15 - 1,22 марта юқорилиги ҳамда ишлаб чиқариш технологик жараёнида қувурлар герметиклигининг бузилиши натижасида ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига ташланаётганлиги аниқланиб, мазкур цехдаги ускуналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Чиқинди тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун “Maxam-Chirchiq” АЖ, “Ammafos-maksam” АЖнинг 33 нафар мансабдор ва масъул шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштирилганлиги учун қўшимча равишда 414,4 млн. сўм компенсация тўловлари ҳисобланди. Бундан ташқари 39 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Мурожаатга_жавоб

Йигитали Норалиев, Ангрен шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.в.б

1-savol. O'z-o'zini band qilganlik to'g'risidagi guvohnomani olish uchun qayerga murojaat qilish kerak?

☑️Доимий яшаш жойидан катий назар ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилиналади.

2-savol. Bunga qaysi faoilyat turlari kiritilgan?

☑️Ўз-ўзини банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизмат, ишлари) турлари 24 та йўналишдан иборат. Қуйида бир нечта йўналишларни мисол сифатида келтирамиз:
1. Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
2. Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
3. Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари;
4. Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари);
5. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш;
6. Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш;
7. Автомобилларни майда таъмирлаш...

3-savol. Oylik to'lov miqdori qancha?

☑️Тўлов миқдори(базавий ҳисоблаш миқдори бараварлари) да ҳисобланади:
1 ой – 0,5;
3 ой – 1,4;
6 ой– 2,6;
9 ой – 3,7;
12 ой – 4,5

@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg
#расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 38-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Камолиддин Мамурович Шерматов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жараёнда Тошкент вилояти ҳокими в.б. Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Шуҳрат Мирходиев иштирок этишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ёлғиз аёлман, фарзанд асраб олишим мумкинми? Қаерга мурожаат қилай?

@oltin_voha