Олтин воҳа
7.05K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#мутолаа

КУЗНИНГ СЎНГГИ КУНИ

Кузнинг сўнгги куни...
Охирги куни.
Охирги учрашув мисоли маюс,
Сендек орқасига бир бор ўгрилмай,
Кўз ёшин беркитиб кетаяпти Куз.

Сенинг ғурурингдек дарахтлари тик.
Сўнгги сўзларингдек титраган, масъум.
Кузнинг иситолмас Қуёши янглиғ,
Ҳазин юзларингда сохта табассум.

Кузнинг сўнгги куни...
Охирги висол.
Эртадан соғинчлар фасли бошланар.
Бизку йиғламаймиз, фақат совуқдан
Яноқлар қизариб, кўзлар ёшланар.

Кузга ўхшадию кетди муҳаббат,
Энди кунларимиз қолади Қишга.
Оооозгина вақт берсанг, озгина фурсат,
Тўйиб юзларингга қараб олишга!
..

Малика Салимова

@oltin_voha
#мутолаа

Раҳмат, қўлларимдан тутганинг учун,
Ташаккур! Қорларда кутганинг учун.
Минг раҳмат кўксимни нурларга кўмиб,
Тақдирим йўлидан ўтганинг учун.

Ва минг бор тақдирга таъзим, азизим,
Яхши-ёмонимда ёрлигинг учун.
Пешонамда исминг ёзилгани ва
Кафтим чизиғида борлигинг учун…


Гулжамол Асқарова.

https://t.iss.one/oltin_voha
#мутолаа

Сен, бу кунлар ўтмайди, дема,
Умр – мангу: кетмайди, дема,
Паризодим, бу дунё – сайёд.
Қисмат бизга етмайди, дема,
Ҳижрон вайрон этмайди, дема -
Сен кетган кун тугайди ҳаёт.

Лабларингда сассиз айтар дод
Эс-ҳушидан айри табассум...
Қара, қандай чиройли бу кун -
Туманлару булутдан озод!
Худди сўнгги нафасдай айтгум:
- Кетма! Кетсанг, тугайди ҳаёт!


Усмон Азим

@oltin_voha
#мутолаа

Сен гўзал ўғрисан...

Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри,
Менинг хаёлларим ўғирлаб кетган.
Яна тортиб олиб ихтиёримни,
Изига изларим тўғрилаб кетган.

Сен гўзал ўғрисан, энг олғир ўғри,
Шўрини қуритиб неча-нечани.
Бир қараб оромсиз этиб кишини,
Тонгларга улатган узун кечани.

Сен гўзал ўғрисан, нетай, энди ҳеч
Кўнгилни ўғридан тозалаб бўлмас.
Энг алам қилгани сендай ўғрини,
Ҳеч бир қонун билан жазолаб бўлмас!

Сен гўзал ўғрисан, энг гўзал ўғри!..


Дилмурод Дўст

@oltin_voha
#мутолаа

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир...


Эркин Воҳидов.

@oltin_voha
#мутолаа

Титроқ новдаларда уйғонар ҳаёт,
Сарғайган қор каби эриб битар дард.
Яшил туйғулардан чайқаласан шод,
Феврал ўтиб борар, яқинлашар март.

Мусаффо руҳингни алқайди қушлар,
Майсалар — ҳаётнинг ширин тиллари,
Уйқунгни тўлдирар энг гўзал тушлар,
Ойнинг нурларини силар қўлларинг.

Кунларнинг чиройи очилиб борар,
Очилиб борасан кунлардай гўзал.
Икки фасл сенинг кўнглингга қарар,
Кўнглингни авайлаб қисқарар феврал.

Унинг ҳиммати кенг, токи сен борсан,
Йигирма саккиз кун танти сайёрга.
Кундан-кун гўзалсан ва бахтиёрсан,
Феврал бир жуфт кунин сочар баҳорга.

Ҳавасим сенгадир. Шодлик ортмоқда,
Сарғайган қор каби эриб кетар дард.
Менинг юрагимдан феврал ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март...


Эшқобил Шукур

@oltin_voha
​​#мутолаа

БУГУН ТУНДА КЕЛАРМИШ БАҲОР...

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни –
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё –
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...


@oltin_voha
#мутолаа

Мен билансан!

Мен билансан,
Кунларимда оҳор бордир,
Оҳанг бордир,
Кузларимда баҳор бордир.
Кўзларимда мурувват бор ва зор бордир,
Мен билансан!

Муҳаббат бор, музларимга олов бергай,
Олам бергай,
Сўзларимга оро бергай.
Бир йиғласам, юпатгувчи биров бергай,
Мен билансан!

Осмонларда фақатгина қушлар қолмиш,
Гоҳ заминий, гоҳ самовий кучлар қолмиш.
Юлдуз санаб... тушларимда тушлар қолмиш...
Мен билансан!

Юрагимга юрагини тўкди шомлар,
Тўлди шомлар.
Дарёларга чўкди шомлар.
Мени олиб кетгунича намозшомлар,
Мен билансан,
Мен билансан,
Мен билансан!


Бахтинисо Маҳмудова.

@oltin_voha
#мутолаа

Сизга кўнгил бердим
Ҳеч ким сезмади,
(Мени маъзур тутинг, Худодан бошқа)
Кўнглимда барқ урган нафис ҳисларни
Овоза қилмадим ошиққа ўхшаб.

Кўксимни бир-икки муштлаб қўяман,
Мендан сўрасалар ҳижрон рангини.
Бандаси билмади,
Сиз ҳам бехабар,
Фақат Худо билди соғинганимни.

Ўртада бир илинж -
Нозик шу қадар,
Бир майин ел эсса узилмоққа шай.
Ишқимни яшириб яшадимми бас -
Дунёдан ўтаман
Сизга билдирмай!


©Абдуқодир Маҳмуд.

@oltin_voha
#мутолаа

СЕН БОРСАН...

Сен борсан, мен учун бу ҳаёт гўзал,
Сен борсан, мен учун дилбар коинот.
Сенсиз қолар эдим зулматда тугал,
Сенсиз қолар эдим буткул бемурод.

Сенинг висолингда умрим яширин,
Чечаксан, мен учун асло сўлмассан.
Шу қадар дилбарсан, шу қадар ширин,
Афсус, шундайлигинг ўзинг билмассан.


Абдулла ОРИПОВ.

@oltin_voha