Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий_муносабат
❌ Ижтимоий тармоқларда “Чинни бозори маъмурияти тадбиркорлардан пахта учун ноқонуний пул талаб қилмоқда" номли мурожаат тарзида эълон қилинган мақола яна бир бор исботланмади.
📍 Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ходимлари мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрида “Чинни бозори”да бўлиб, мақолада келтирилган фактларни ўрганганлиги, айрим тадбиркорлар билан суҳбатлашганлиги, лекин мақола ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида аввал хабар берилганди.
✅Мазкур мақола республикамиздаги олий даражадаги комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда ҳам ўз исботини топмади. Шу йилнинг 2 октябрида масалага ойдинлик киритиш мақсадида пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича мутасадди вазирликлар раҳбарлари иштирокида тузилган республика Ишчи гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М. Кадирханова, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О. Парпибоева ва Зангиота туман ҳокимининг ўринбосарлари “Чинни бозори”да бўлиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишди.
🔎Мурожаат нуфузли комиссия томонидан ўрганилганда ҳам ўз исботини топмади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат
✍Ижтимоий тармоқларда "Ёшлар дафтари"да бўлган фуқароларга ажратилган техникалар ўз эгаларига етиб бормаганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
👉Аслида воқеа бошқачароқ бўлган экан.
©Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги.
@oltin_voha

Олтин воҳа
#мурожаат Хуш келибсан, гўдаккина, "Связ"и йўқ Оҳангаронга... Мурожаатдан: Тиббиёт бирлашмасида салкам бир ойдан бери алоқа йўқ. Шу сабаб фарзандимизга гувоҳнома ололмаяпмиз... Ажабланманг, гап Африканинг олис бир қабиласи ҳақида эмас, интернет тармоғи…
#расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида дунёга келган чақалоқларга маълумотнома берилмаётгани ҳақидаги мурожаат ўрганилди.
Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати шуни маълум қиладики, жорий йилда тиббиёт бирлашмаси туман ва шаҳар миқёсида бўлинганлиги, туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш электрон базаси "УзМедИнфо" туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобида бўлганлиги сабабли, шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30 июндан бошлаб платформа ишдан чиқди.
Ҳозирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш учун берилган платформа ишга тушди ва кечиктирилган маълумотномалар, (метрка) тез орада ўз эгаларига тақдим этилади.
Юзага келган ноқулайликлар учун беморлардан узр сўраймиз.
Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси.

Ижтимоий тармоқда “ОҲАНГАРОН ТУМАНИ ҲОКИМИ А-373 ТРАССАСИДА ЯЛПИ ҲАШАР ЎТКАЗМОҚДА” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси юзасидан вақтинчалик ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаган фуқароларга тегишли тартибда ойлик иш ҳақлари тўлаб берилади.
Тасвирлардаги фуқароларнинг аксарияти ободонлаштириш ходимлари бўлиб, улар меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, иш кунида ўз вазифаларини бажармоқда.
Шунингдек, иш ҳажми катталиги боис ҳашар йўли орқали вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан жамоат ишчилари ҳам вақтинчалик ишга ихтиёрий жалб қилинган. Уларнинг ҳам иш ҳақлари белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
#Расмий_муносабат
Олмалиқ шаҳар Туғруқ комплексида қиммат дори ёзилиши ортидан чиққан мурожаат бўйича
Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Туғруқ комплексига тааллуқли “Шифокорлар ҳомиладор аёлларга қиммат дори ёзмоқда. Қизиқ, уларга бунинг учун улуш бериладими?” сарлавҳа билан мурожаат чиққан.
Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва Олмалиқ шахар Туғруқ комплекси маъмурияти томонидан ушбу муаммо зудлик билан назоратга олиниб, ҳолат бўйича хизмат суриштируви ўтказилди.
Бугунги кунда ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши сабабли, ҳомиладор аёллар орасида юқори ва қуйи нафас йўллари инфекцияси- бронхопневмония, COVID-19 каби аломатлар ёки бошқа турдаги вирус инфекцияларнинг асоратли кечишлари кузатилмоқда.
Ҳозирда Олмалиқ шаҳрининг 90 ўринли Туғруқ комплексида 131 нафар бемор даволанмоқда. Пандемия вақтида бактериологик ва вирус инфекциялар жуда ҳам тезлик билан ривожланиб ҳомиладорларда ўткир нафас етишмовчиликлари ва полиорган етишмовчиликлар, ҳомила ички инфекцияси, туғма зотилжам ва чақалоқларнинг антенотал ўлим ҳолатлари кузатилмоқда.
Ушбу асоратларни ҳисобга олган ҳолда шифокорлар ҳар битта беморга алоҳида ёндашиб, даволаш тактикалари ишлаб чиқарилмоқда, тасдиқланган даволаш протоколлари ва стандартларига асосан, ефтриаксон сульбактам, цефаперазон сульбактам, ампициллин сульбактам, левофлоксацин препаратлари шифокорлар консилиуми асосида оналар ва болалар ўлимини олдини олиш учун айрим беморларга тавсия қилинмоқда.
Шифокорлар томонидан рецептларга дориларнинг халқаро номенкулатура бўйича таркиби ёзилади. Фирманинг номлари ёзилмайди. Суриштирув давомида қутиси йиртилган антибиотиклар аниқланмади. Қолаверса “Куацеф”, “Випон”, “Лофел” каби антибиотиклар Олмалик шаҳрининг деярли барча дорихоналарида мавжуд.
Юқорида қайд этилган мурожаат бўйича зудлик билан Олмалиқ шаҳар Туғруқ комплексида шифокорлар даволаш кенгаши ўтказилди. Шифокорларнинг тиббий муҳокамаларида оналар ва болаларнинг соғлиқлари энг юқори мақсад бўлиб, уларнинг шу мақсад йўлида малакали ва замонавий стандартлар асосида даволашлари таъкидлаб ўтилди. Барча шифокорлардан протоколларга ассосланмаган ҳолда фирма дориларини буюрмаслик тўғрисида кафолат хатлари олинди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/qXHqC2zFEYM3ZmMy

Forwarded from Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
#расмий_муносабат
"Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?" сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда блогер “Сирожиддин медиа” томонидан “Қабристонга тушган пуллар қаерга кетяпти?” сарлавҳаси остида видео жойлаштирилди. Видеода Пскент туманидаги “Бўғзиён ота” зиёратгоҳидаги эҳсон қутиларига тушаётган пуллар қаерга сарфланаётганига қизиқиш билдирилган.
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва бошқарма ходимлари томонидан ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди.
"Бўғзиён ота" зиёратгоҳи маданий мерос объекти бўлиб, диққатга сазовор жой ва археология ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарори билан миллий рўйхатга олинган.
2021 йилнинг 17 август санасида ушбу жой Тошкент вилояти Маданият бошқармаси балансидан Маданий мерос бошқармаси балансига олинган ва ўтган даврдан 2021 йилнинг охирига қадар 219 миллион сўм эҳсон пуллари кирим бўлган. 2020 йил давомида қанча тушум бўлгани ва қай мақсадда сарфлангани юзасидан бошқармада ҳеч қандай маълумот йўқ. Лекин маданий мерос рўйхатига олинган кундан бошлаб тушган эҳсон пуллари зиёратгоҳда аввалдан ишлаб келаётган аҳоли вакиллари, маҳалла ҳамда Маданий мерос бошқармаси ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан кирим қилиниб келинмоқда.
Эҳсон пуллари инкассация қилиниб,.банкка топширилади. Пулларнинг кирим-чиқими ишчи гуруҳ назоратида бўлиб, мақсадли сарфланиши бўйича аниқ ҳисоботлар мавжуд.
Эслатиб ўтиш жоизки, видео орқали мурожаат қилган шахсга нисбатан жорий йилда эҳсон пулини ўғирлагани учун маъмурий жарима қўлланилган.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар асосланган ҳужжатларга кўра тақдим қилинади.
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.
@tarix_chorrahasida

Forwarded from Оhangaron shahar hokimligi
#расмий_муносабат
“Олтин воҳа” телеграм каналида эълон қилинган Оҳангарон шаҳар “Янгилик” МФЙ ҳудудида қурилаётган профилактика инспектори хизмат уйи билан боғлиқ материал юзасидан расмий муносабат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2906-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 317-сонли қарорларига асосан 2021 йилда Оҳангарон шаҳрининг "Янгилик”, “Нўғойқўрғон”, “Бирлик” ва “Қўрғон” МФЙларида профилактика (катта) инспекторлари учун хизмат уйларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Юқоридаги қарорлар ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги 65-10-0-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб, ҳозирда “Янгилик” МФЙ ҳудудидаги 0,02 Га ер майдонида профилактика инспектори хизмат уйи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинганидек, мазкур объект бўйича барча асослар мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда.
Хизмат уйи қурилиши натижасида болалар майдончасига зарар етмайди аксинча ушбу ҳудуддаги аҳоли вакилларининг, хусусан болаларнинг хавфсизлиги таъминланади.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.
👉каналга уланиш