Олтин воҳа
6.89K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳрида профилактика инспектори учун уй қурилаяпти. Тўғри, бу уй қурилиши керак эди. Аллақачон ҳал қилиниши лозим эди бу масала.

Лекин, шу мақсадда болалар майдончаси деярли йўқ қилинди. Воқеа жойи: "Янгилик" МФЙ. Айтганча, икки ой олдин қуриб битказилган маҳалла биноси ҳам тўкилиб тушаяпти бугун. Қурилиш даҳшатли даражада сифатсиз.

Янги иморатга қайтамиз. Хуллас, қурувчи тендерда ютганман дейди, ҳоким ёрдамчиси бу жой ноқонуний қурилиш дейди, яна кимдир эса бу қонуний экан, деди.

Тушунишимча, ҳаммасини ўзлари ҳал қилиб бўлишган. Қарорлар чиқаришган, топономик тасвирлар, хулосалар, сметалар шаклланган.

Болаларми? Билмадим. Улар ҳозирча ўз ҳақини сўролмайди. Ҳали ёш. Катталар эса бир муаммони бошқа бир муаммо яратиб ҳал қилишаяпти, барака топишсин...

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИЙЎЛЛИК ЁШ МИЛЛИОНЕР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САРМОЯ ТЎПЛАДИ – ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ

😳У 27 ёшида 5 та ўқув маркази очган. Бугун унга қарашли ўқув даргоҳларида 3800 нафар ўқувчига таълим олаяпти.

💸Унинг ойлик даромади 15 минг АҚШ долларидан юқори. Қалай? Воқеа чет элда эмас, Ўзбекистонда, ўзимизнинг Янгийўлда бўлаяпти.

☝️"Ал Азиз" бренди асосчиси Азиз Йўлдошев ҳаёт йўли ҳақида дангал гапирди. Йўқчиликдан тўқчиликкача босиб ўтилган йўл билан танишинг.

🔸Ва яна тўқчиликда айниб кетмаслик, нималарга инвестиция киритиш ҳақида ҳаётий ҳикояни тингланг. Ёқимли томоша.
#Оҳангарон_тумани

🏔Қурама тоғлари этакларида яшовчи қишлоқларда кузакдан баҳоргача дам олиш. Қиш эрта келади, баҳор эса кечроқ бошланади. Тоғолди ҳудуд дедингиз-қўйдингиз.

📌Туман иккинчи сектор раҳбари Иқболжон Қамбаровнинг ташаббуси билан ҳудуд аҳолиси ўртасида футзал бўйича чемпионат ўтказилди.

🛖Қишлоқлар, маҳаллалар ўртасидаги мусобақа қизигандан қизиди, қорли чўққилар томондан ҳам мухлислар келиб, ҳамқишлоқларига "болельщик" бўлди.

🏆Якунда "Санам" МФЙ йигитлари ғолиб бўлди. Аммо, ҳозирча шундай. Айтишларича, Овжазсой ва Телов қишлоғининг гапга етар оқсоқоллари жам бўлиб, келгуси чемпионатда қандай қилиб чемпион бўлиш ҳақида "Барбаросса" режасини тузишмоқда.

😉Кўрамиз-да энди. Ҳозирча эса "Санам" маҳалласи жамоаси Қурама тоғлари қишлоқларининг амалдаги ва мутлоқ чемпиони, вассалом.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ХТБ раҳбари иши бўйича шахсий фикр

Кимнинг ҳудудга душман ёки душман эмаслигини амалидан фойдаланиб ҳал қилиш эскирган усул. Ҳархолда янги Ўзбекистон даврида айнан шундай стереотиплар бўлмаслиги керак.

Ўзи ХТБ мудири қандай бўлиши керак? Мен бугун айнан шу лавозимда ишлаган Бахтиёр Қаршибоевни эсладим нимагадир. Аканинг сиёсати кучли эди, энг муҳими, сиёсат юрғазишига туман ҳокимлиги ҳам қўйиб берарди, ҳадеганда аралашавермасди.

Бахтиёр ака туман ҳокими билан кўп зиддиятларга борарди. Ўша вақтдаги туман ҳокими Ўктам Турсунов мажлисларда бу инсонга қаттиқ танбеҳ берарди. Лекин, кейинроқ хос даврада ёки ишчи учрашувларда Бахтиёр кучли кадр, ўзига эмас, таълимга тармашаяпти, барибир унга ёрдам беришимиз керак, чақиринглар тез, дерди. "Диёр аканинг иши", деб мамнун кулиб қўярди ҳокимнинг ягона ёрдамчиси Маъруф Тошбоев.

Ўша вақтда ҳоким ўринбосари вазифасида ишлаган Диёр ака Алимов ҳоким кимнидир йиғилишда чандиб олса, изидан у ҳам юзига туфлаб кетмасди. Босиқлик билан алоҳида гаплашиб, масаланинг ҳали ХТБ бўлими мудири ҳокимга тўлиқ айтишга улгуролмай қолган жиҳатларини тушунтирарди, қўйингчи, ижтимоий соҳага ҳоким эътибори меъёрида бўлишини таъминларди.

Умуман, раҳбарни ўз жамоаси олдида обрўсизлантириш – камида мардлик ҳисобланмайди. Шу маънода, ўзим гувоҳ бўлганим Бахтиёр Қаршибоев ва Ўктам Турсунов муносабатлари билан солиштириб кўрганда, муҳитда катта фарқ борлигини тушундим. Менимча, ишга кўпни кўрган, туманга жон койитадиган депутатлар ҳам аралишиши, муросага келиниши лозим.

Давлат раҳбарининг қарори билан Оҳангаронга катта эътибор берилиб, жуда кўп ижтимоий соҳа объектлари учун маблағ ажратилгани – масъулият ва ишонч, айни пайтда, ҳокимнинг командаси учун синов. Биттаси ўта шахсий сабабларга кўра, маҳаллий кўнгилочар каналида ҳали ишлаб турган ХТБ мудирини савалаб, обрўсизлантириб турса, биттаси асабий танбеҳ бериб турса, иш юрадими?

Хуллас, аслида ХТБ мудирини доимий стрессда юришга мажбур қилаётган воқеликларнинг туб сабабларини ўйлаш керак. Чунки, Ботир кетиб, Шотир келган тақдирда ҳам, тизим, таълимга ёндашув ўзгармаса, муаммолар давом этаверади.

Балки, Ботир Турғунов ўта мукаммал кадр эмасдир, лекин унга танбеҳ бериб, ақл ўргатаётганлар ҳам фаришта эмас-ку! Мавзунинг ичига кирсангиз, излар чувалашаверади: қурилишлар, фирмалар, объектлар, оғзаки топшириқлар ва ҳоказо. Аммо, янаям чуқурроқ ўргансанг, қуйидаги асабий муҳитни келтириб чиқарган омилларнинг илдизлари тепароқда экани англашилади. Униси – оддий ижрочи, буниси – пишиқлик қилиб ҳужжат сўраяпти, устав бўйича ишлаш талаб қилаяпти. Аслида икки томонни ҳам тушунгинг, оқлагинг келади. Улар бу ўринда вазият бандаси, холос. Хуллас, жигарларим, бировни бадном қилиш осон, лекин, ичкарироқдан назар ташласангиз, бари бошқача эканлигини кўрасиз.

Туман жамоатчилигини яхши таниганим учун ҳам Оҳангарон ҳақида нимадир ёзиш менга осон эмас. Чунки, ҳар бир тизим ортида турган инсонларни ўйлайман. Ботир Турғунов ва ҳокимлик мавзусига қайтмайман бошқа. Постни ўчирдим. Излар чувалашиб кетди. Туман ҳокимининг ўринбосари билан гаплашдик. Ўзаро келишиб олишгани дуруст бўлади, деб ҳисобладим. Мен билган Мирзабек Тошбоев ҳам юраги тоза йигит, фақат ўртадаги одамлар, кўнгли моғор босган зотлар гапни кўпайтиради. Шу – ёмон.

Охирги гап. Ботир Турғунов билимсиз кадрми? Йўқ ва асло йўқ. ЗООМ орқали суҳбатдаги саволлар, кечирасиз-у, кулгим келди бу саволларни эшитиб. Амалиётда қонунларни моддама-модда ёдлаб юриш наф келтирадими? Таълим методикаси, бошқарув шакли умуман бошқа дунё. Ва яна бошқа чуқур асосланган ҳарфхўрлик орқали кадрга баҳо бериш ва буни тарқатиш кулгили. "Назария қуруқ ёғочдир, аммо гуллар ҳаёт дарахти" деган эди Гёте. Вазирликдаги савол берар акалар ҳам ҳаётга яқин, дейлик, ХТБ мудири шу кунларда дуч келаётган муаммоларга алоқадор мавзулардан савол берсалар ярашарди.

Ҳай. Ҳаммамизга инсоф берсин. Ботиржоннинг ҳам ишларига омад!

@oltin_voha
​​#расмий_муносабат

“Олтин воҳа” телеграм каналида эълон қилинган Оҳангарон шаҳар “Янгилик” МФЙ ҳудудида қурилаётган профилактика инспектори хизмат уйи билан боғлиқ материал юзасидан расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2906-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 317-сонли қарорларига асосан 2021 йилда Оҳангарон шаҳрининг "Янгилик”, “Нўғойқўрғон”, “Бирлик” ва “Қўрғон” МФЙларида профилактика (катта) инспекторлари учун хизмат уйларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Юқоридаги қарорлар ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги 65-10-0-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб, ҳозирда “Янгилик” МФЙ ҳудудидаги 0,02 Га ер майдонида профилактика инспектори хизмат уйи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинганидек, мазкур объект бўйича барча асослар мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда.

Хизмат уйи қурилиши натижасида болалар майдончасига зарар етмайди аксинча ушбу ҳудуддаги аҳоли вакилларининг, хусусан болаларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

👉каналга уланиш
Олтин воҳа
​​#расмий_муносабат “Олтин воҳа” телеграм каналида эълон қилинган Оҳангарон шаҳар “Янгилик” МФЙ ҳудудида қурилаётган профилактика инспектори хизмат уйи билан боғлиқ материал юзасидан расмий муносабат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20…
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ҚАРОРИНГИЗ ҚАЙСИ ҚОНУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Дарров Президент қарорининг орқасига яширинишни қара. Тавба. Президентимиз, вилоят ҳокими айнан болалар майдончасини бузиб, участкавойга уй қуриб бер, Акромжон болам, демагандир? Нега сизнинг нотўғри ишингизга Президент сабабчи бўлиши керак?

Нега бошқа ҳудудларда, дейлик, Олмалиқда ҳоким болалар майдончасини яксон этиб участкавойга уй қурмаяпти? Демак, Олмалиқ ҳокими Президент қарорини ўзича талқин қилмаган. Ишга тўғри ёндошган.

Нега бошқаларни аҳмоқ деб ўйлайсизлар? Ҳокимнинг қарори қонунчилик моҳиятига зидлигини айтдик-ку юқорида, яна нима кераги бор бунақа формал гапларни?

Ҳокимлик муносабатида айтилишича, шу орқали хавфсизлик таъминланармиш. Шедевр. Мантиқ шарманда бўлди бугун.

Диққат, барча кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончаси ўрнида инспекторга уй қурилсин, хўпми? Фақат шунда болаларнинг хавфсизлиги таъминланади, акс ҳолда гарантия йўқ.

Қисқаси, Оҳангарон шаҳри прокуратураси ҳам уйғониб, бу ишларни (ҳокимни) тўхтатмаса, тез орада шаҳарда бир қарич ҳам ер қолмайди. Ишонинг.

#ИнсонҚадриУчун
#ПрезидентБолаларМайдониниБузДеганми

@oltin_voha
Олтин воҳа pinned «⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ҚАРОРИНГИЗ ҚАЙСИ ҚОНУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ? Дарров Президент қарорининг орқасига яширинишни қара. Тавба. Президентимиз, вилоят ҳокими айнан болалар майдончасини бузиб, участкавойга уй қуриб бер, Акромжон болам, демагандир? Нега сизнинг нотўғри ишингизга…»
#муносабат

⚠️Култепа қишлоғига йўналтирилган канализация Олмалиқ шаҳридан келяпти деган мазмунда хабар берган эдик.

⚡️"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Олмалиқ шаҳар авария тиклаш бўлими ходимлари томонидан зудлик билан махсус транспорт орқали юзага келган носозлик бартараф этишга киришилган.

📌Айни дамда юзага келган носозлик тўла бартараф этилди.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#реклама

Сифатли, олий навли кўчатлар фақат бизда!

🌴Ҳар хил турдаги терак кўчатлар
🌴Мирзо терак №1
🌴Ўзбекистон калифорния кўк терак павлония
🌴1 метрдан 5 метргача

💸1 000 сўмдан 50 000 сўмгача

🍎🍐Ҳар хил турдаги мевали кўчатлар 10 000 сўмдан 50 000 сўмгача

🌿Ҳар хил турдаги декоратив кўчатлар 20 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача

▪️Экиб, оҳаклаб бериш хизмати бор.

‼️Экиб бериш хизмати фақат Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри учун.(1 000 донадан камига экиб берилмайди).

🚛Доставка бор

🔍Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри учун 1 000 дона кўчат олганларга доставка бепул.

📍Вилоятлар учун 5 000 дона кўчат олганларга доставка бепул.
🚛 Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз

Нақд пул тўлов қилиш 💵
UzCard clik орқали тўлов 💳
Bank xisob raqam учун
Тўлов қилганларга 15 % қўшилади

🌐Буюртма бериш @terak_kochatlar
🌐Батафсил маълумот учун @plantatsiya

📱+998946702252
📱+998936168404
📱+998995168778
📱+998983117118

📍Манзил: Тошкент вилояти Бўка тумани
Й/Хожметов жамоа хўжалиги "Ободлик" маҳалласи
⚡️⚡️⚡️

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва бинолар космик суратлар орқали фош этилади

🗓Бу 2022 йил якунигача синов тариқасида Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ҳам жорий этилади.

📌Синов натижаларидан келиб чиқиб, буни республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш кўзда тутилмоқда.

😁 Буёғи қизиқ бўладиганга ўхшаяпти)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Ёқимли манзара-я?! Дадалар фарзандларини оналардан ҳам кўпроқ яхши кўради, дейишса ишонаверинг😍

Отажонларимиз омон бўлишсин!

@oltin_voha
Ҳаваскор фотомухбир Беҳзод Қобуловнинг Телов қишлоғида ҳозиргина телефонда олган сурати.

Суратни "Баҳорга беш кун қолганда" деб номладим.

@oltin_voha
#тезкор

2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди ССВ

Шунингдек, эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ижтимоий масофасини таъминлаш қийин бўлган жойларда:

📌жамоат транспортида,
📌йирик савдо дўконларида,
📌таълим муассасаларида,
📌давлат ва нодавлат идораларида,
📌масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда
ниқоб тақиш тавсия этилди.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ОЛМАЛИҚДА 3 ЙИЛЛИК ДАРАХТЛАР ТАГИГА ҚАЙНОҚ СУВ ҚУЙИБ, ҚАСДДАН ҚУРИТИЛДИ

Воқеа Олмалиқ шаҳри М.Улуғбек номидаги маҳалла, Тинчлик кўча 15-уй ёнида содир бўлган. Кимдир ўтган куни туни билан қайноқ сув жўмрагини терак томонга йўналтирган.

Бу ҳақда бу теракларни экиб, ўстириб келаётган Зебо Нишонова @oltin_voha га маълум қилди.

Дарахт жонсиздир, лекин, тилсиз эмас. Кўчат қотиллари буни тушунишлари керак. Чанг, ҳавонинг ифлосланиши кесилган, қуритиб юборилган дарахтларнинг аламли нидоси бўлади аслида!

"Яшил макон" лойиҳасига халқ умид билан қараб турган пайтда Олмалиқда кимлардир дарахт тагига қайноқ сув қуяпти.

Шаҳар бедарвозами? Нега одамлар қўрқмасдан давлат сиёсатига қарши иш қилаяпти? Ҳамма тушуниб олиши керак: экология энди ҳаёт-мамот масаласи. Бу ишга жиддий қарамаслик гуноҳ, жиноят.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина пойтахтида ваҳима бошланди. Одамлар шаҳарни ташлаб қочишмоқда. Зеленский эса биз кучлимиз, деб баёнот берди.

Уруш бугун тонгда бошланди.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

⚡️Педагогика йўналишида ўқиётган талабалар учун ажойиб янгилик

📌 Эндиликда улар 2-курсдан бошлаб мактабларда ойлик олиб ишлаши мумкин

Вазир Абдуқодир Тошқуловнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар билан бўлган учрашувидан

@qurama24
#Кун_мавзуси #Украина

Россия vs Украина — вазият қисқа сатрларда

Владимир Путин Россия армиясининг Украина ҳудудида "мамлакатни қуролсизлантириш ва денацификация қилиш" мақсадида ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди;

— Украинанинг ҳарбий иншоотлари ва аэропортлари ўққа тутилди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг баёнотларига кўра, ракета зарбалари фақат ҳарбий мақсадлар бўйича амалга оширилган. Бироқ Украинанинг бир қанча шаҳарлари, хусусан, Киев, Харков, Днепр, Мариуполь, Одесса ҳудудларининг аҳолиси портлашлар ҳақида хабар бермоқдалар;

— Украина чегарачиларининг сўзларига кўра, Киевда Россия Федерацияси ва Белорусия чегараси томондан Луганск, Житомирск, Харков ва Чернигов ҳудудларида Украинанинг чегара қисмларига ҳужумлар бўлган;

— Украинанинг бутун ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий қилинган, мамлакат бўйлаб осмон ёпиқ;

— Росавиация мамлакат жанубидаги 12 та аэропортнинг фаолиятини тўхтатди;

— Киевда автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида кенг кўламли тирбандлик ва навбатлар пайдо бўлди. Жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатмоқда;

— Украина полицияси мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр бўлган ички ишлар идоралари фахрийларига қурол беради;

— ҳудудий Мудофаа кучлари қўмондонлиги Украинанинг барча аҳоли пунктларида сафарбарлик эълон қилди;

— Украина ҳукумати 6 та самолёт ва 1 та Россия вертолётини уриб туширганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги эса буни инкор этмоқда;

— йўқотишлар тўғрисида иккала тарафда ҳам ишончли маълумотлар йўқ.

✍️Хорижий ОАВлардан олинган маълумот асосида Жаҳонгир Ҳамроқулов тайёрлади

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi