Олтин воҳа
6.89K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот #ИшончлиВакил #ИнсонҚадри

ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Бекобод туманида бўлди.

Тарғибот тадбири қандай ўтгани ҳақида видеода кўринг.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИнсонҚадри #Шавкат_Мирзиёевга_овоз_беринг

Ўзбекистон республикаси Президентлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Бўка туманида сайловчилар билан мулоқот қилди.

Ўтказилган сайловолди тарғибот тадбирларида Раъно Турдибоева Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди ҳамда барчани сайловда фаол қатнашишга чақирди.

@oltin_voha
​​#ИнсонҚадри #Шавкат_Мирзиёевга_овоз_беринг

ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева вилоят Ички Ишлар бошқармасида сайловолди ташвиқот учрашувини ўтказди.

🗳Сайловолди ташвиқот тадбирида вилоят ички ишлар тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирок этишди.

📌Раъно Турдибоева номзоднинг биографияси, меҳнат фаолияти ва эришган ютуқлари борасида сўзларкан, унга халқчил Президент, дея таъриф берди.
Партия номзодининг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритди.

Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя асосида давлат бошқарувининг самарали ва барқарор тизими яратилганини эътироф этди.

🔖Номзод сайловолди дастури “Адолат ва қонун устуворлиги – халқпарвар давлат пойдевори” номли бандида ички ишлар органларини халққа ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил тузилмага айлантириш борасида бошланган ислоҳотлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилиши режалаштирилгани тўғрисида маълумот берди.

🔺Шунингдек, дастурда ички ишлар органлари фаолиятини баҳолашда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги асосий мезон этиб белгилангани, ички ишлар вазирлиги тизимининг барча бўғинларида Жамоатчилик кенгашлари тузилиши кўзда тутилгани ҳақида атрофлича фикр юритди.

▫️Тизимда ходимларнинг ўз хизмат бурчига нисбатан масъулият ҳиссини ошириш мақсадида “Касбий маданият кодекси” қабул қилиниб, соҳани маънавий пок, ўз бурчига содиқ, халқпарвар ва масъулиятли ходимлар билан тўлдириб боришга алоҳида эътибор қаратилиши борасида гапирди.

Ташвиқот учрашуви сўнггида ишончли вакил Раъно Турдибоева давлат органларини халқчил тузилмага айлантириш, инсон қадрини юксалтиришга қодир бўлган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

#uzlidep #Mirziyoyevga_ovoz_bering
https://t.iss.one/tv_ishonchlivakil
https://t.iss.one/UzlidepToshvil
​​#Оқққўрғон #Шавкат_Мирзиёевга_овоз_беринг #ИнсонҚадри

ОҚҚЎРҒОНЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Оққўрғон туманида бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилди.

📌Дастлаб “Ишга марҳамат” мономарказида касбга ўрганаётган хотин-қизлар ва ёшлар билан мулоқот ўтказилди. Мулоқотда Раъно Турдибоева номзоднинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадлар ўрин олган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.

Хусусан, Дастурнинг “Тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили” номли бандини айнан мана шу даргоҳ мисолида чуқур изоҳлаб берди.

– Дастурга эътибор қаратсак, деди Раъно Турдибоева. – Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан муайян касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади. Натижада, қамров кўлами 2 баробар оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунар ўрганади. Энг асосийси, бунда нодавлат таълим муассасаларининг иштироки 30 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда.

Ишончли вакил, шунингдек, йиғилганларга, Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурига мувофиқ, келгусида касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалалари тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказилиши назарда тутилаётганини маълум қилди.

❗️Натижада, норасмий секторда ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқарога ўз фаолиятини легаллаштиришга ёрдам берилади, пировардида, ишчилар ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

🔺Тарғибот тадбирида, бундай ташқари, яқин келажакда хотин-қизларни ўқитиш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг ишлаши учун шароит яратиш орқали аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 баробарга камайтирилиши номзоднинг Дастуридаги энг устивор вазифалардан бири эканлигига урғу қаратди.

🎙Тадбирда сўз олганлар – мономарказ раҳбари Гулираъно Умарова, туркман миллатига мансуб ватандошимиз Нури Айдиева, Нуржамол Тожиева Шавкат Мирзиёевнинг сайловди дастури билан чуқур танишиб чиққанликларини, унда қайд этилган режа ва мақсадлар ўз ҳаётий орзулари билан ҳамоҳанг эканлигини билдиришди.

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши матбуот хизмати

https://t.iss.one/tv_ishonchlivakil
Forwarded from 🔎 ANGRENLIKLAR
#ИнсонҚадри

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ БЛОГЕРЛАРГА

Кейинги беш йилликда кўп нарса ўзгарди. Айниқса, сўз эркинлиги ҳавосидан нафас олишни бошладик, Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилган кўплаб ислоҳотлар мамлакатимизга янги руҳ, янги нафас олиб кирди.

Биз бир гуруҳ блогерлар билан маслаҳатлашган ҳолда, сайловлар олдидан мана шу буюк ислоҳотлар учун миннатдорлик рамзи ҳамда ўзига хос тарғибот мақсадида, автомобиллар шоуси тарзида челлленж бошлаяпмиз.

@ANGRENDAGILAR телеграм канали жамоаси барча блогерларни ушбу акцияда фаол қатнашишга чорлайди. Акция номини #Менинг_президентим деб номладик.

Акцияда қатнашиш истагидада бўлган бугун соат 15:30 да кўрсатилган вокзал олдига ўз автомобиллари билан келишларини сўраймиз.

Челленж А-373 йўли бўйлаб Ангрен шаҳрида бошланади ва навбатни Оҳангарон тумани ҳамда шаҳрига берамиз. Сўнгра
@oltin_voha жамоаси челленжни давом эттиради.

ЛОКАЦИЯ