Олтин воҳа
6.94K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#таъзия

Бахтинисо, хайр...

Кейинги икки-уч ойда барча-барчамиз (@oltin_voha жамоаси назарда тутилмоқда) ижодкор синглимиз Бахтинисонинг соғайишини кутдик.

Ҳиммат камарини боғлаган халқимиз унинг даволаниши учун хайрия йўли билан маблағ тўплади...

Афсус, минг афсус... Операциядан мувафаққиятли чиққан Бахтинисо...

Жойинг жаннатларда бўлсин, ҳургина синглим. Қалби беморларга аталмиш шеърларинг, покиза овозинг бизга эҳсон бўлиб қолди.

Шу эҳсонларингга рози бўл, эй, шоира синглим...

@oltin_voha
#Таъзия

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоевага волидаи муҳтарамаси Хадича ая Зуннунованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таъзия

Бугун Қозоғистон Республикасида юз берган фожиада ҳалок бўлган оҳангаронлик юртдошларимиз жамоатчилик иштирокида сўнгги манзилга кузатилди.

Вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов, вилоят имом-хатиби Хайрулло Турматов, уларнинг оила аъзоларига таъзия билдирдилар.

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳатланганларнинг оиласидан ҳам хабар олинди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
#Таъзия

Бизга маълум қилишларича, АГМК раҳбари Абдулла Хурсановнинг онаси оламдан ўтибди. Марҳумнинг яқинларига таъзия билдирамиз.

Абдулла Хурсанов камтар, олижаноб инсон. Шундай ўғли бор оналар бахтиёрдир. Миллатнинг корига ярайдиган, давраларда ўзини йўқотмай, муҳим масала ва мавзуларни дадил кўтарадиган бундай инсонлар, ишонинг, кам, жуда кам...

@oltin_voha АГМК ни энг кўп танқид қилади. Аммо, бу инсон бирор марта ғайриинсоний шаклда муносабат билдирмади. Ўта юқори маданият намоён қилади. Доим қалбимизда бу инсонга нисбатан чуқур ҳурмат бўлган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таъзия

Бугун Наманганда Марказий Осиёга машҳур уламо, тасаввуф сулукининг давомчиларидан, устози кулл Довудхонтўра домла Намонгоний ҳазратлари вафот этибдилар.

Довудхонтўра ҳазратлари нафақат Наманган балки бутун водийнинг маънавий устунларидан бири эдилар.

Иннаа лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

@oltin_voha
#Таъзия

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов бугун вафот этди.

Ажойиб инсон, камтар ва билимли раҳбар Баҳодирбек Муллахонов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилган. Хусусан, юртимизда банк-молия соҳасининг ривожланишида унинг муносиб хизматлари борлигини соҳа ходимлари яхши билар ва чуқур қадрлар эди.

У Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлаган нисбатан қисқа муддатда кўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга бошчилик қилган, ҳамкасблари ўртасида ардоқли устоз ва дўст сифатида катта ҳурмат қозонган эди.

Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирамиз. Ҳамкасбимиз ва дўстимиз ажойиб инсон Баҳодирбек Муллахоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Таъзия

Машҳур шоира Гулчеҳра Нур бугун 83 ёшида вафот этибди

Эҳ... Ишонинг буюк шоиралар ҳар куни туғилавермайди. У, ишонинг, Зулфиядан ўн карра улуғ, умуман, юзйилликда тенгсиз шоира. Истеъдодини қуруқ шиорларга алмашмаган Шахс эди!

Ислом Каримов даврининг жабрдийдаларидан бири эди, раҳматли. Биринчи президент қаҳри қаттиқ одам бўлган. Сал хато қилганни кечирмаган.

Замон ўзгаргач, Шавкат Мирзиёев даврида рўшнолик кўрди. Уюшмага аъзолиги қайта тикланди.

Гулчеҳра Нур ўзбек шеъриятининг виждони. Унинг шеърларида саройнинг иркит коридорларидан баландроқ кайфият, инсоний ҳислар бор.

Бу ҳақда кейинроқ батафсил ёзаман...

@oltin_voha
#Таъзия #Ҳалокат

Халқ орасида "Қўчқор дўхтир" деб танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди

Воқеа Оҳангарон туманидаги "Ёнариқ" МФЙда бўлган.

Тўқнашув бўлгач, поезд машинани камида 600-700 метрга судраб борган.

Маълум қилишларича, темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлга шлагбаум ўрнатилмаган. Аниқроғи, шлагбаум ишламайди.

Шу туфайли ҳам бу ерда мана шундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийин.

Маълумот учун: бу йўлда "Поп-Тошкент" темир йўли орқали тез ҳаракатланувчи поездлар ўтади.

@oltin_voha
#Таъзия

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Зокиржонович Омонбоев бугун вафот этибди.

Наврўз Омонбоев эрталаб соат 04:30 атрофида Ўрта Чирчиқ тумани, Қорасув массивида автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.

Наврўз Омонбоев 1985 йил 21 март куни Зангиота туманида туғилган эди. У бир йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу вазифада ишлаб келаётганди.

Охирати обод бўлсин. Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун.

@oltin_voha
#Таъзия

Таниқли публицист-адиб Дадахон Нурий вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Дадахон Нурий бугун вафот этди.

Унинг "Шаҳар ўртасида бир туп оқ ўрик" номли танқидий мақоласи ўз даврида жамиятда чуқур акс-садо берган, Тошкентни яшил шаҳарга айлантириш ғоясига шу материал зувала бўлгани ҳақида айтилади.

Бугун Тошкент ортиқ яшил шаҳар эмас, боғ-роғлар йўқотилди, яшиллик сунъий равишда озайтирилди. Адиб мана шу тушунарсиз воқеликлар даврида вафот этди.

Ким билсин, балки кўчаларида ўриклари йўқ Тошкентни кўравериш юракка оғриқ бергандир?

Адибнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

@oltin_voha
#Таъзия

АОКА масъул ходими, таниқли журналист, камтар инсон Жавоҳир Қудратов бугун оламдан ўтибди.

У коронавирусдан даволанаётган эди. Афсуски, касаллик уни орамиздан олиб кетди.

Биз у билан магистратурада бирга ўқиган эдик. "Ҳазрат" деб чақирардик. Ўта хушмуомала, нозик таъбли йигит эди. Таъби назми бор эди, дўстимиз Носиржон Жўраевнинг шеърларини ёд олиб ўқиб юрарди.

У университетни битириб, маълум пайт Тошкентда ишлади. Кейин Қашқадарёга кетди. Бир дўстимизнинг тўйига Шаҳрисабзга борганимда Жавоҳир билан кўришдим. Кейин уни "Ҳуррият"га шарҳлар ёзиб туришга кўндирдим.

Ишонасизми, битта шарҳ ёзди ва уни Тошкентга – катта бир идорага муҳим ишга чақириб олишди. Талант эди, халқаро жараённи ўзимизга боғлаб таҳлил қилишга уста эди, раҳматли.

Ишонгим келмаяпти. Авжи ишлайдиган пайтда, қирчиллама ёшида, ўз соҳаси бўйича катта тажриба тўплаган бир пайтда вафот этди. Тилла йигит эди, Жавоҳир!

Алвидо, дўстим! Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиун.

💔😢

@oltin_voha
#Таъзия

Бекобод шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Илҳом Жўраев автоҳалокат натижасида вафот этибди.

Ёш ва истиқболли мутахассис эди. У билан яқин дўст бўлганмиз. Сенлашиб гаплашардик. Аммо, ҳеч қачон тортишмаганмиз. Ҳазилкаш, афанди табиат, хушфеъл, ушлаган жойини узадиган, сермулоҳаза инсон эди.

Асосийси, унда фикр бор эди. Бирон топшириқ берсанг, натижасидан кўнгил тўқ бўларди. Яхши ижрочи эди. Ўзига талабчан, масъулиятли кадр эди.

Аллоҳ раҳматига олсин.
😢🤲

@oltin_voha
#Таъзия

Бугун истеъдодли адиб ва таржимон Олим Отахон вафот этибди.

Албатта, кўпчилик Олим Отахонни танимайди ва хато қилади. Бу адиб ўзбек бадиий тафаккурини янгилашга катта ҳисса қўшган, ҳеч шубҳасиз, буюк ёзувчи.

Мен унинг "Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза" номли ҳикоясини жуда яхши кўраман. Ҳозир ҳам тез-тез қайта ўқиб тураман, бошқача асар.

Охират сафарингиз хайрларга тўлиқ бўлсин, эй, ўзбекнинг улуғ адиби! Биз ношуд ўқувчиларингиздан рози бўлинг, ай, сўз заҳматкаши...

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️

#Таъзия

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Шомиров вафот этгани айтилмоқда.

Марҳумнинг яқинларига таъзия билдирамиз.

@oltin_voha
#Таъзия

Барчамизнинг севимли санъаткоримиз, Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...

@oltin_voha
#Таъзия

Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов бугун эрталаб вафот этди. Ўлим сабаби инфаркт экани айтилмоқда.

Яқинда иш бошлаган эди, яхши раҳбар деб эшитгандик. Афсус, умри қисқа экан.

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таъзия

Бугун таниқли ёзувчи Ӯткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ӯлмасхон ая вафот этди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

P.S. Бундан 25 йил муқаддам тайёрлаган кўрсатувимда Ўлмасхон Ҳошимова шундай деган эди: “Икки эшик орасида”ги Минаварнинг ўлими эпизоди ёзилаётганда Ўткир аканинг кўзларига қарай олмаганман”.

📹 Видеони тўлиқ кўринг ва фикрларингиз билан ўртоқлашинг

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Таъзия #АччиқҲақиқат

Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан, ҳурматли Ички ишлари вазирлиги ва бошқа идораларга қатор саволлар пайдо бўлаяпти менда. Воқеа жамиятимизнинг барча қатламини чуқур тўлқинлантирди, оталар, оналар, боболар, бувилар қайғуга чўмди, юракнинг чуқур қаватларида оғриқли хавотирлар пайдо бўлди. Ўзим ҳам ҳозир шу кайфиятдаман.

Миллатимизга иснод, бир ота-онага бир умрлик ўчмас доғ, аламли изтироб бўлиб қоладиган воқеанинг айбдори кимлар? Қонунчиликда айбдорни жазолаш чораларини янаям кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар керакми? Биз бунга киришамиз, қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо турини белгилаш бўйича ишлаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкинмас.

Мен фақатгина битта мана шу нормага эътибор қаратиш билан чекланмай, бошқа қонунларимиз, хусусан, таълим-тарбияга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни комплекс қайта кўриб чиқиш тарафдориман. Биз болаларимизни бегона, ёвуз ниятли кишилардан эҳтиёт бўлишга ўргатишимиз шарт.

Воқеанинг хронологиясига қаралса, вазият таълим ва тарбияга масъуллар, яъни, ота-она ҳамда таълим ташкилоти вакилларига жиддий эътирозлар уйғонади. Биз болага бегона кишилар билан қандай муомала қилишни ўргатишимиз керак. Бу ҳақда уйда, мактабда айтилиши, уқтирилиши керак. Акс ҳолда педофиллар қўлга тушмаслик учун ўз нишонини ўлдиришда, хўрлашда, қийнашда давом этади.

Минг афсус. Марҳума синглимизнинг ота-онасига чин қалбимдан таъзия билдираман.

👉 @odiljon_tojiyev
#таъзия

Телевизион миниатюралар театри устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 74 ёшида вафот этди.

У Муқимий номидаги Ўзбек давлат драма ва мусиқа театри ҳамда телевизион миниатюралар театрида ижро этган ранг-баранг роллари билан халқ меҳрини қозонган эди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожъийун.

@oltin_voha
#таъзия

Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

@oltin_voha