Олтин воҳа
6.95K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Кенгуру ҳайрон. Австралия.

😂😳🤭


P.S. Тушликдан кейинги уйқуни қочирадиган видео. 🙈😊

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Европа чемпионати финали бошланишида митти машина тўпни майдонга олиб чиқаяпти.

Машина ЛГБТ байроғи рангида эканлигига эътибор бердингизми?

Нима бўлаяпти ўзи дунёда?


😡😳👊🤭🤔

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Куба. Норозилик намойишлари кенг қўлам олди. Одамлар магазинларни талаяпти. Озодлик оролида аҳвол шундай.

Команданте Че Гевара, инқилоб отаси Фидель Кастродан шу очофат авлод қолганини кўриш ачинарли. Олийжаноб ғоялар билан суғорилган бўйсунмас Куба эпохаси якунига етаяпти.

Руслар фаоллашди. Аллақаёқлардан Фиделнинг укаси Рауль пайдо бўлди. Тез орада у халққа мурожаат қилиши айтилаяпти.

Куба қўшма штатлар ва СССР ўртасидаги катта ўйинда бой берилган давлат, айни пайтга қадар Россиянинг таъсир доирасида эди.

Энди вазият ўзгаради, шекилли. Социалистик режимдан аҳоли тўйган, янгилик истайди. Аммо, Куба ғоялар устига қурилган давлат, улар учун аслида социализмни рад қилиш ўз тарихи ва мавжудлигини рад қилишдек гап.

Жин урсин, Бисмарк тўғри айтган экан: "Инқилобни даҳолар ўйлаб топади, фанатиклар амалга оширади, ўғрилар фойда кўради".

@oltin_voha
BRIGHT O'QUV MARKAZI HAR BIR MIJOZ UCHUN QAYG'URGAN HOLDA NAVBATDAGI GRUPPALARIGA QA'BUL BOSHLAYDI.

✔️ Davlat tashkilotida ishlaydiganlar uchun Ingliz tili
✔️ Ingliz tili o'qituvchilari uchun Malaka oshirishlari uchun alohida, PRE IELTS alohida, IELTS gruppalari alohida.
✔️ Arab tili haftada 3 Martalik guruh
✔️ Arab tili faqat yakshanba kuni bo'ladigan guruh
✔️ Tarix
✔️ Rus tili
✔️ Ingliz tili noldan
✔️ Mental arifmetika

Darslarning har biri tajribali ustozlar tomonidan olib boriladi.

💪Bu borada tajribamiz katta, Yutuqlarimiz bisyor. Tanlovda aslo adashmaysiz.

😉 Istalgan darsga kelib 3 tagacha dars kuzatib ko'rib qaror qa'bul qilish tekin. Dars sifatiga o'zingiz ko'rib baho berasiz😊. Zero, ming Marta eshitgandan bir Marta ko'rgan afzal🤗

📲Aloqa uchun: +998909665451
📌Telegramm uchun: 👉 @LBright_Ohangaron
@bright_centreN1
🏢Manzil: Ohangaron shahar 2-mkr.
Mo'ljal: Malikalar saroyi orqa tarafida, shtrafnoy yonida, 3-maktab yaqinida, 15- bog'cha yonida.
"BRIGHT" o'quv markazi
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Пандемия билан боғлиқ оғир вазият туфайли бу йил Москвада қурбон ҳайити намози ўқилмайди.

@oltin_voha
ҲУДУДЛАРДА НИМА ГАПЛАР?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов шу йилнинг ўзида иккинчи марта Бўкада бўлди. У ерда вазирлик давлат мактабгача таълим ташкилоти қураяпти. Вазирлик шунга масъул.

📌Айнан шу даргоҳга Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ҳам аввалроқ келган, қурилиш ишлари билан танишган эди. Қурилиш ишлари 2019 йил охирларида бошланган, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги объектга 18 миллиард маблағ ажратган эди.

Эсимда, қурилиш ишлари бир муддат тўхтаб қолди, сустлашди. Кейинроқ туманда ҳоким ўзгарди. Низомиддин Аббосов раҳбар бўлиб келди ва ғайрат билан ишга киришди. Ўтган йили туман АБКМ учун янги бино фойдаланишга топширилган эди. Туман марказидаги янги марказий поликлиника ҳам бугун ҳавас қиларлик аҳволда.

🏗Умуман, янги ҳоким қурилиш ишларини жадаллаштирди, қаттиқ назорат ўрнатди.

Раҳбарлар ё иш бор жойга, ё энг оғир ҳудудларга боради – тажрибадан маълум. Бугун Бўкага вазирлар тез-тез келаётгани у ерда ишлар жадал кетаётганини англатади.

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ангрен шаҳри "Ёшлик" маҳалласида янги масжид қурилиши бугун бошланди.

Иморатга биринчи ғиштни вилоят имоми Жасур Раупов, таниқли воиз Аброр Мухтор Алий қўйиб беришди. Жонлиқ сўйилди, оқ фотиҳа берилди, қурилиш бошланди.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Ҳеч кимга ишонмаслик ёхуд бошни авайлаш нима учун кераклиги ҳақида аччиқ ҳақиқат.

🤷‍♂️🤦🏻‍♂️😂🤕

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Олмалиқ шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Мен билган Олмалиқ" танлови ғолибларини аниқлаш бўйича ҳакамлар ҳайъати иш олиб борди. Ғолиблар аниқланди.

Бугун 18:00 да тақдирлаш бошланади.

@oltin_voha
#Таъзия

Таниқли публицист-адиб Дадахон Нурий вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Дадахон Нурий бугун вафот этди.

Унинг "Шаҳар ўртасида бир туп оқ ўрик" номли танқидий мақоласи ўз даврида жамиятда чуқур акс-садо берган, Тошкентни яшил шаҳарга айлантириш ғоясига шу материал зувала бўлгани ҳақида айтилади.

Бугун Тошкент ортиқ яшил шаҳар эмас, боғ-роғлар йўқотилди, яшиллик сунъий равишда озайтирилди. Адиб мана шу тушунарсиз воқеликлар даврида вафот этди.

Ким билсин, балки кўчаларида ўриклари йўқ Тошкентни кўравериш юракка оғриқ бергандир?

Адибнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

@oltin_voha
#Ҳуқуқ

Тошкент вилоят прокуратурасида 2021 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди – рақамлар, фактлар

📆Жорий йилнинг 6 ой давомида секторлардаги мавжуд 12.931 та эҳтиёжманд оилаларга 4,2 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди;

📊Жойларда 12 мингга яқин фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари қабули ташкил этилди;

📌Жисмоний ва юридик шахсларнинг қарийб 20 мингга яқин мурожаатлари кўриб чиқилиб, 14.265 таси ҳал этилди, 1,5 мингга яқини қаноатлантирилди;

4 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5 минг 55 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;

♻️Ўтган 6 ой давомида аниқланган 54,4 млрд. сўмлик зарар ундирилди.

@oltin_voha
#Қабул2021 #имтиёзлар

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига Республика бўйича белгиланган қабул квотасининг умумий сонига нисбатан қўшимча имтиёзлар асосида давлат гранти (тўлов-контракт) қабул кўрсаткичлари

Ногиронлиги бўлган шахслар учун

Жами — 71 та
Кундузги — 37 та
Сиртқи — 27 та
Кечки — 7 та

“Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун

Жами — 34 та
Кундузги — 18 та
Сиртқи — 13 та
Кечки — 3 та

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун

Жами — 13 та

Миллий гвардия ҳодимлари фарзандлари учун

Жами — 583 та
Кундузги — 583 та

Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун (Республика бўйича)

Жами — 1457 та
Кундузги — 1457 та

Шу жумландан
Мудофаа вазирлиги — 656 та
Ички ишлар вазирлиги — 146 та
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — 189 та
Давлат хавфсизлик хизмати — 408 та
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хавфсизлик хизмати — 29 та
Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази — 29 та

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичи

Жами —93 та та
Кундузги — 93 та
Гранд — 22 та
Контракт — 71 та

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосидаги алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичи

Жами — 67 та
Сиртқи — 67 та

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кечки таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосидаги алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичи

Жами — 17 та
Кечки — 17 та

Хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида (Тошкент вилояти бўйича)

Жами — 177 та
Кундузги — 177 та

@oltin_voha
#Риторика

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Дунёдаги энг субутсиз, ёлғончи, ўзи чиқарган қоидага ўзи амал қилмайдиган махсус комиссия қайси, деб сўрасам, иккинчи ўринда қайси ташкилотни кўрсатасиз?

(Биринчи ўрин автоматик равишда номаълум муддатга коронавирусга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси томонидан банд қилинган).

🤦‍♂😂🤫😡

@oltin_voha
#Қабул2021 #янги_йўналишлар

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 2021 — 2022 ўқув йили учун очилган янги йўналишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 аперльдаги “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 213-сонли қарорининг 9 бандига мувофиқ вилоятнинг туризм салоҳиятини кучайтириш мақсадида институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб институтда кундузги ва сиртқи таълим шаклида “Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)”, “Туризм соҳасида хизматлар технологияси ва уларни ташкил этиш”, “Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)”, “Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади. Қабул параметрлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Туризм (туризм соҳасида хизматлар технологияси ва уларни ташкил этиш)
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)
Жами — 50 та
Сиртқи — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Расман

Карантин чекловлари бекор қилинмаган, давом этади. Умумий овқатланиш шахобчалари 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилади.

Раҳмат. Яхшиям сиз борсиз бахтимизга.

☺️🙈🤦‍♂

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️

Хабарингиз бор, @oltin_voha телеграм каналимизда «Мен билган Олмалиқ» номли танлов ўтказилганди. Бугун ғолиблар шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов қўлидан совғани қабул қилиб олишди.

Ғолибга ваъда қилинган битта телефон иштирокчилар ва келиб тушган материаллар сонидан келиб чиқиб 5 тага айланди. Совриндорлар рўйхатини қуйида келтирамиз: 🥳🥳🥳

Эссе йўналишида – Иброҳим Тошев, "Файзли маскан" сарлавҳали мақоласи учун.

Публицистик мақола йўналишида – Озод Хушназарзода, "Тенгдошим, қадрдоним" мақоласи учун.

Энг яхши қўшиқ – Жаҳонгир Маматов

Энг яхши видеолавҳа – Суҳроб Боймирзаев

Энг яхши шеър – Луқмон Мусулмон.

Ғолибларни табриклаймиз. Ҳамкорликка рози бўлгани ва қўллаб-қувватлагани учун шаҳар ҳокимига миннатдорлик билдирамиз.

🤝😊🔥👏

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🇹🇲Туркманистон президенти Бердимуҳамедов толибларнинг ҳужумларини қайтариш учун ходимларни шахсан ўзи ўқитмоқда.

Рембо. Терминатор. Супермен. Мукаммал мавжудот.

😊🙃😎😇

@oltin_voha
🌙🌎☀️⚡️

Ҳозир ишхонадан чиқиб, осмонга қараб, янги ой чиққанини кўрдим. Жуда чиройли. Ойдин Ҳожиеванинг сатрини эсладим:

"Кўнглим каби ой ҳам яримта... "

Ҳа, умр ўтаяпти. Бугун Зулҳижжа ойининг биринчи куни. Фазилатли ой. Зотан, парвардигорнинг фазилатсиз ой, куни йўқ аслида.

Умрингиз барокотли кунларга тўлиқ бўлсин, азиз юртдошим.

💔😊🙋‍♂

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маҳаллада_нима_гап

Янгилик ҳамиша қизиқарли ва ўзига хос бўлади. Гавҳар билан @oltin_voha учун қизиқарли контент тайёрлаш ҳақида гаплашганимда, ичимда ўйлагандим: "Иш юриб кетса, зўр лойиҳа бўлади".

Мана, "Маҳаллада нима гап" қисқа видеохабарнинг учинчи сонини ҳавола этаяпмиз. Ҳа, видео профессионал эмас, ҳа, хона ёруғлиги ҳисобга олинмаган, ҳа, камчилиги бор.

Аммо, бир жиҳатга эътибор беринг. Гавҳар изланаяпти, янгича подача топаяпти, статистикани қизиқарли тарзда етказишга интилаяпти.

Машқларда тобланган жангчи ҳақиқий жангларда қийналмайди. Матбуот котиби ҳам бугун инфодемиянинг тўрида – кураш, кураш, кураш.

Гавҳар сингари матбуот котиблари кўпайсин. Биз улар билан ҳамкорликка тайёрмиз. Яқин кунларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси билан лойиҳа бошлаш арафасидамиз.

Чалғиб кетдим. 🤦‍♂ Хўш, ўзи маҳаллада нима гап? Бу ҳақда Гавҳар Мўминова гапириб беради, томоша қилинг.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон кеч эмас!

Ҳаётингни тор қафас каби ясаб олган дунёинг ичида яшаб ўтказма. Чиқ! Бу қафаснинг калити иродангдир. Ироданг етмаса қафасни мақсадинг зарби билан буз.

Борлиқни ҳис қил! Яшашни қайтадан бошла!

Ассалому алайкум, қадрдоним!🙋‍♂🙋‍♀

@oltin_voha
#Мулоҳаза #Факт

Мирзабек Тошбоев бугун тақдир тақозоси билан Оҳангарон тумани ҳокимлигида ишлаяпти. Уни дастлаб деярли ҳар куни баённома тузадиган, ижро ҳужжатларини устаси бўлган ёш мутахассис сифатида таниганман. Ўзимча айтардимки, бу одам баёнлаштирмаган йиғилиш бу оламда бўлмаса керак...

Бугун гаплашиб қолдим. анча иш қилибди. Тўғри, бу ишда унга ҳоким, ўринбосарлар, сектор раҳбари ёрдам берган, бу йил ёшлар масаласига ҳамма масъул бўлди. Аммо, шу ишларни кўнгилдагидек бажариш, топшириқларни ижро қилиш, жамоани ишлатишда ўринбосарларнинг кўзга кўринмайдиган заҳматли меҳнатлари ётганини яхши тушунаман.

Асосий ишлар ҳали олдинда. Чунки, Оҳангарон тумани жуда кўп кўрсаткичлар бўйича анча орқада. Айниқса, тоғолди ва тоғли қишлоқларда ишни ташкил қилиш осонмас – муҳит ранг-баранг, ҳудуд катта.

Аммо, натижа бор – муҳими шу.

@oltin_voha