Олтин воҳа
6.93K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#янгилик

Бизда карантин вақтида 300 кишилик концертлар бўлаётган бир вақтда жаҳонда техника ривожланиб, ҳамма ёқда ихтиролар-у янгиликлар. Мана улардан яна бири.

Телеграмда энди битта эмас, балки бир нечта муҳим постларни юқорига қадаб (закрепить) қўйишингиз мумкин бўларкан.

Ана шунақа, ишонмасангиз, юқорига қаранг!👆Ўнг бурчакдаги 📌 белгисини боссангиз, қадалган (закрепить қилинган) хабарларни ўқишингиз мумкин бўлади. Пақа-пақ, пақа-пақ, ассаа...
Қойилмисиз?

@oltin_voha
#Янгилик

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Фахриддинович Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокими этиб тайинланди.

P/S. Сайфиддин ака Тошкентдаги бир неча йиллик фаолиятидан кейин, ўз юртига ёруғ юз билан қайтаяпти. Камтар инсон ва меҳнаткаш раҳбар бўлган Сайфиддин Фахридиновичнинг келгуси фаолиятига омад тилайман.

@oltin_voha
#Янгилик

АГМК раҳбариятида ўзгариш

АГМК бош директорининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаёзов ишдан бўшагани айтилмоқда.

Улуғбек Фаёзов АГМК нинг ижтимоий, маданий йўналишдаги соҳаларига раҳбар эди. Мактаб, боғча, театр, бадиий дасталар, футбол клуби, матбуот хизмати ва бошқалар...

Сочлари силлиқ таралган, юзи иссиқ, доим жиддий қиёфада ўтирадиган бу инсон фаолияти давомида АГМК ижтимоий соҳалари ривожланди, ютуқларни қўлга киритди, рақамли телевидение ташкил этилди, маданият саройлари қайта таъмирланди.

Хуллас, ҳаммада яхши таассурот қолдира олди. Улуғбек Фаёзовнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз.

P.S. Пост таҳрир қилинди. Иккинчи масала ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинди.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Россиянинг Спутник-V вакцинаси Паркентда ишлаб чиқарилиши эҳтимоли катта экан.

Ҳозир жадаллик билан қурилаётган фармзавод вакцина ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ангрен шаҳри "Ёшлик" маҳалласида янги масжид қурилиши бугун бошланди.

Иморатга биринчи ғиштни вилоят имоми Жасур Раупов, таниқли воиз Аброр Мухтор Алий қўйиб беришди. Жонлиқ сўйилди, оқ фотиҳа берилди, қурилиш бошланди.

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бугундан бошлаб ҳудудий янгиликларни уч тилда – ўзбек, рус ва инглизчада узата бошлади.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон вилоятларида бундай тартибда ишлаш аввал бўлмаган – ҳеч қайси вилоят ҳокимлиги уч тилда хабар тарқатмайди.

👏👍

@oltin_voha
#янгилик

Зангиотада университет очилади

📌Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

💊Олийгоҳда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, фармацевтика, биотехнология, тиббиёт, косметология, менежмент, бизнес бошқариш ва бошқа тармоқларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

📅Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

Маълумот учун: муҳокама 2021 йилнинг 30 июлигача давом этади.

@oltin_voha
#янгилик
#Жиноят_иши_қўзғатилди

⚪️🔴 ОНАГА ҲУРМАТ РАМЗИ СИФАТИДА ҚУРИЛГАН МАДРАСА НЕГА ҚУЛАБ ТУШДИ?

Маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳодиса кўп йиллик «техноген жараёнлар» — иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлганлиги айтилмоқда. Республика Маданий мерос агентлигидан вакиллари жалб қилиниб, мадраса деворини қайта тиклаш ва зарурий реставрация ишларини ташкил этиш ишлари бошланди.

‼️Маълумот учун: Абдуллахон мадрасаси хонликдаги энг йирик маърифат маскани сифатида бунёд этилган. Унинг қурилиши ўрта асрларнинг сўнгги даврида, яъни 1588-1590-йилларга тўғри келади. Бу бино қурилиши жиҳатидан одатдаги мадрасалардан анча фарқ қилади. Мадраса ўз рўпарасидаги Модарихон мадрасасига қараб бироз эгилган ҳолатда қурилган. Модарихон мадрасаси Абдуллахоннинг онасига атаб қурилганлигини ҳисобга олсак, ўзига хос онага ҳурмат рамзидир.

@tarix_chorrahasida
#Янгилик

Ов мавсуми бошланди.

😎🐇🐟🦆🏹

@oltin_voha
#адабий_ҳаёт
#янгилик

‼️ИЖОДКОРЛАРГА ТУҲФА

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан қурилган “Паркент ижод уйи”нинг очилиш маросими
бўлиб ўтди. 🔥

Бино замонавий андозалар асосида қурилган бўлиб, 152 ўринга мўлжалланган, 32 хонадан иборатдир. 2 гектар ер майдонида жойлашган иншоот очиқ ва ёпиқ сув ҳавзасига, кутубхона, ошхона, чойхона ҳамда 150 ўринли амфитеатрига эга.

🔻🔻🔻Тадбирда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожидин Саййид, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирлар меҳмон бўлишди.

💁 ҚУЙИДА ФОТОЛАВҲАНИ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН:

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик

"Миллион" жамоасининг янги концерти эълон қилинди.

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ҳар ҳафта чоршанба куни Оҳангарон шаҳрида Тошкент шаҳридаги SamPI клиникасидан келган малакали мутахассис шифокорлар - ортопед-травматолог Бобобеков Шерзод Мансурович (18 ёшгача бўлган ёшларни) ҳамда невропотолог-неврофизиолог Сатторов Адҳам Садриддинович (барча ёшдаги) беморларни қабул қилишади.

📞Қабулга ёзилиш учун: +998909300806

🏥Манзил:
Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙ Шарқ кўчаси 1Б "OZODXON MEDICAL" хусусий клиникаси.

📌Мўлжал: Оҳангарон шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникаси ёки Меҳнат биржаси.

📍Локация

⌛️Қабул вақти: соат 15:00 дан 19:00 гача

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ҳар ҳафта чоршанба куни Оҳангарон шаҳрида Тошкент шаҳридаги SamPI клиникасидан келган малакали мутахассис шифокорлар - ортопед-травматолог Бобобеков Шерзод Мансурович (18 ёшгача бўлган ёшларни) ҳамда невропотолог-неврофизиолог Сатторов Адҳам Садриддинович (барча ёшдаги) беморларни қабул қилишади.

📞Қабулга ёзилиш учун: +998909300806

🏥Манзил:
Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙ Шарқ кўчаси 1Б "OZODXON MEDICAL" хусусий клиникаси.

📌Мўлжал: Оҳангарон шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникаси ёки Меҳнат биржаси.

📍Локация

⌛️Қабул вақти: 15:00-19:00 гача

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

‼️Тажрибали шифокорларга эҳтиёжингиз борми? Унда бу эълон айнан сиз учун!

📌Ҳафтанинг сешанба куни Оҳангарон шаҳрида Тошкент шаҳридаги SamPI клиникасидан келган малакали мутахассис шифокорлар - ортопед-травматолог Бобобеков Шерзод Мансурович (18 ёшгача бўлган ёшларни) ҳамда невропотолог-неврофизиолог Сатторов Адҳам Садриддинович (барча ёшдаги) беморларни қабул қилишади.

📞Қабулга ёзилиш учун: +998909300806

🏥Манзил:
Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙ Шарқ кўчаси 1Б "OZODXON MEDICAL" хусусий клиникаси.

📌Мўлжал: Оҳангарон шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникаси ёки Меҳнат биржаси.

📍Локация

⌛️Қабул вақти: соат 15:00 дан 19:00 гача

@oltin_voha