Олтин воҳа
6.94K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
#Жараён

АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОШКЕНТГА КЕЛАЯПТИ

Ашраф Ғани Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда қатнашиш учун Тошкентга келади. Покистон бош вазири Имрон хон ҳам келиши кутилаяпти.

Умуман, 15-16 июль кунлари Тошкентга жаҳон нигоҳи қадалади. 600 дан ортиқ сиёсатчилар, 20 га яқин давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари анжуманда иштирок этади.

Томонлар Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ашраф Ғанининг ғами бошидан ошиб ётибди, толибон мамлакатнинг катта қисмини ишғол этиб бўлди, улар энди ҳукумат билан иттифоқ тузишни ўйламаяпти, тўла таслим қилиш ниятида. Мамлкатнинг иккинчи энг катта вилояти – Кандаҳор деярли толиблар назоратига ўтгани айтилаяпти. Хуллас, ҳозир бутун мамлакатни Ашраф Ғани бошқармаяпти, жойларда вазият издан чиққан, назорат йўқотилган.

Афғонистонни ҳозир ким бошқараяпти, ким билан диалог қилиш керак, деган савол кун тартибида турганда, Ўзбекистон томони ички урушда енгилаётган раҳбар билан диалог ташкил этаётгани хавотирли эмасмикан? Толиблар, дейлик, эрта-индин иқтидорга келса, давлатни тўлиқ қўлга олса, халқаро анжуманга Афғонистон расмийси сифатида чақирилмагани учун бизга нодўстона муносабатда бўлмасмикан?

Эҳтимол "Тошкент формати"да толибондан ҳам вакил қатнашар? Ҳозирча бу бўйича расмий баёнот берилмади.

P.S. Охирги янгиликларга қараганда, Афғонистонга чегарадош давлатлар ўз эҳтиётини кўришни бошлаган. Эрон, Туркманистон чегарага оғир зарҳли техника ва қўшимча бўлинмаларни жойлаштирди. Тожикистонда ЕОИҲ дан, де факто Путиндан ёрдам сўради. Бадахшонда эҳтимолий қочқинлар учун чодирлар тикилди, лагер қурилди. Ҳозирнинг ўзида у ерда 400 дан ортиқ афғон қочқинлари бор.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Куба. Минглаб одамлар якшанба куни норозилик намойишларига чиқишди.

Ҳукумат интернетни ўчириб қўйди. Намойишларни тинчитишга армия жалб этилди. Вазият ҳамон нотинч, норозилик тўлқини давом этмоқда.

Одамлар электр энергияси ҳар куни ўчириб қўйилиши, пандемияга қарши курашдаги сусткашликлардан норози бўлишгани айтилмоқда. Ҳукумат эса одатдагидек, бу воқеаларда АҚШни айбдор қилиб чиқди.

Товба, свет ўчишлар ўша томонлардаям бор экан-да?

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Биз ҳақимизда қисқача: Исроил ўз фуқароларига Ўзбекистонга боришни таъқиқлади. Сабаб – коронавирус бўйича вазият ёмон, деб баҳоланган.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ирода

ҚАҲРАМОННИ ОЛҚИШЛАНГ

Шундай лоҳзалар бўладики, яшаётганингни ҳис қиласан, вақтни тўхтатиб қўйгинг келади, тарихни ёзаётганингни тушунасан. Бу туйғуни ғалаба шукуҳи, ғолиблик нашидаси, қанотсиз парвоз дейиш мумкин...

Жорий йилги ёз – спортга аталса керак. Олдимизда олимпиада баҳслари турибди. Куни кеча футбол бўйича Европа чемпионати якунланди. Финаллар, эҳтирослар, ғалаба онларини ҳали кўп гувоҳ бўламиз.

Видеода: Новак Жокович кеча "Уимблдон" турнирида ғолиб бўлди. У мазкур мусобақада жами 6 марта ғолиб бўлди, Эътиборлиси, у турнирда 3 марта кетма-кет чемпионликка эришган спортчига айланди.

Финалдан кейин у ўзини майсага отди, кўзларида ёш, томошабинлар қаҳрамонни олқишлаяпти. Йиллаб қилинган меҳнатлар, ирода ва матонатнинг натижасини ҳис қилиш шунақа бўлади.

Интилишдан тўхталмаслик керак! Буюк ғалабалар меҳнаткаш, иродали инсонларга ёр бўлади!

P.S.
"Мен билган Олмалиқ" танлови ғолиби ҳам яқин соатларда маълум бўлади. Айни пайтда ижодий ишлар баҳоланмоқда.

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Афғонистоннинг Ҳайратон маъмурий ҳудудида фаолият олиб бораётган рус дипломатлари хавфсизлигини ўйлаб, уларни Ўзбекистонга олиб ўтилди.

Россия Президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус ёрдамчиси.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Кенгуру ҳайрон. Австралия.

😂😳🤭


P.S. Тушликдан кейинги уйқуни қочирадиган видео. 🙈😊

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Европа чемпионати финали бошланишида митти машина тўпни майдонга олиб чиқаяпти.

Машина ЛГБТ байроғи рангида эканлигига эътибор бердингизми?

Нима бўлаяпти ўзи дунёда?


😡😳👊🤭🤔

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Куба. Норозилик намойишлари кенг қўлам олди. Одамлар магазинларни талаяпти. Озодлик оролида аҳвол шундай.

Команданте Че Гевара, инқилоб отаси Фидель Кастродан шу очофат авлод қолганини кўриш ачинарли. Олийжаноб ғоялар билан суғорилган бўйсунмас Куба эпохаси якунига етаяпти.

Руслар фаоллашди. Аллақаёқлардан Фиделнинг укаси Рауль пайдо бўлди. Тез орада у халққа мурожаат қилиши айтилаяпти.

Куба қўшма штатлар ва СССР ўртасидаги катта ўйинда бой берилган давлат, айни пайтга қадар Россиянинг таъсир доирасида эди.

Энди вазият ўзгаради, шекилли. Социалистик режимдан аҳоли тўйган, янгилик истайди. Аммо, Куба ғоялар устига қурилган давлат, улар учун аслида социализмни рад қилиш ўз тарихи ва мавжудлигини рад қилишдек гап.

Жин урсин, Бисмарк тўғри айтган экан: "Инқилобни даҳолар ўйлаб топади, фанатиклар амалга оширади, ўғрилар фойда кўради".

@oltin_voha
BRIGHT O'QUV MARKAZI HAR BIR MIJOZ UCHUN QAYG'URGAN HOLDA NAVBATDAGI GRUPPALARIGA QA'BUL BOSHLAYDI.

✔️ Davlat tashkilotida ishlaydiganlar uchun Ingliz tili
✔️ Ingliz tili o'qituvchilari uchun Malaka oshirishlari uchun alohida, PRE IELTS alohida, IELTS gruppalari alohida.
✔️ Arab tili haftada 3 Martalik guruh
✔️ Arab tili faqat yakshanba kuni bo'ladigan guruh
✔️ Tarix
✔️ Rus tili
✔️ Ingliz tili noldan
✔️ Mental arifmetika

Darslarning har biri tajribali ustozlar tomonidan olib boriladi.

💪Bu borada tajribamiz katta, Yutuqlarimiz bisyor. Tanlovda aslo adashmaysiz.

😉 Istalgan darsga kelib 3 tagacha dars kuzatib ko'rib qaror qa'bul qilish tekin. Dars sifatiga o'zingiz ko'rib baho berasiz😊. Zero, ming Marta eshitgandan bir Marta ko'rgan afzal🤗

📲Aloqa uchun: +998909665451
📌Telegramm uchun: 👉 @LBright_Ohangaron
@bright_centreN1
🏢Manzil: Ohangaron shahar 2-mkr.
Mo'ljal: Malikalar saroyi orqa tarafida, shtrafnoy yonida, 3-maktab yaqinida, 15- bog'cha yonida.
"BRIGHT" o'quv markazi
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Пандемия билан боғлиқ оғир вазият туфайли бу йил Москвада қурбон ҳайити намози ўқилмайди.

@oltin_voha
ҲУДУДЛАРДА НИМА ГАПЛАР?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов шу йилнинг ўзида иккинчи марта Бўкада бўлди. У ерда вазирлик давлат мактабгача таълим ташкилоти қураяпти. Вазирлик шунга масъул.

📌Айнан шу даргоҳга Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ҳам аввалроқ келган, қурилиш ишлари билан танишган эди. Қурилиш ишлари 2019 йил охирларида бошланган, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги объектга 18 миллиард маблағ ажратган эди.

Эсимда, қурилиш ишлари бир муддат тўхтаб қолди, сустлашди. Кейинроқ туманда ҳоким ўзгарди. Низомиддин Аббосов раҳбар бўлиб келди ва ғайрат билан ишга киришди. Ўтган йили туман АБКМ учун янги бино фойдаланишга топширилган эди. Туман марказидаги янги марказий поликлиника ҳам бугун ҳавас қиларлик аҳволда.

🏗Умуман, янги ҳоким қурилиш ишларини жадаллаштирди, қаттиқ назорат ўрнатди.

Раҳбарлар ё иш бор жойга, ё энг оғир ҳудудларга боради – тажрибадан маълум. Бугун Бўкага вазирлар тез-тез келаётгани у ерда ишлар жадал кетаётганини англатади.

@oltin_voha
#Янгилик

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Ангрен шаҳри "Ёшлик" маҳалласида янги масжид қурилиши бугун бошланди.

Иморатга биринчи ғиштни вилоят имоми Жасур Раупов, таниқли воиз Аброр Мухтор Алий қўйиб беришди. Жонлиқ сўйилди, оқ фотиҳа берилди, қурилиш бошланди.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор

Ҳеч кимга ишонмаслик ёхуд бошни авайлаш нима учун кераклиги ҳақида аччиқ ҳақиқат.

🤷‍♂️🤦🏻‍♂️😂🤕

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Олмалиқ шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Мен билган Олмалиқ" танлови ғолибларини аниқлаш бўйича ҳакамлар ҳайъати иш олиб борди. Ғолиблар аниқланди.

Бугун 18:00 да тақдирлаш бошланади.

@oltin_voha
#Таъзия

Таниқли публицист-адиб Дадахон Нурий вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Дадахон Нурий бугун вафот этди.

Унинг "Шаҳар ўртасида бир туп оқ ўрик" номли танқидий мақоласи ўз даврида жамиятда чуқур акс-садо берган, Тошкентни яшил шаҳарга айлантириш ғоясига шу материал зувала бўлгани ҳақида айтилади.

Бугун Тошкент ортиқ яшил шаҳар эмас, боғ-роғлар йўқотилди, яшиллик сунъий равишда озайтирилди. Адиб мана шу тушунарсиз воқеликлар даврида вафот этди.

Ким билсин, балки кўчаларида ўриклари йўқ Тошкентни кўравериш юракка оғриқ бергандир?

Адибнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

@oltin_voha
#Ҳуқуқ

Тошкент вилоят прокуратурасида 2021 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди – рақамлар, фактлар

📆Жорий йилнинг 6 ой давомида секторлардаги мавжуд 12.931 та эҳтиёжманд оилаларга 4,2 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди;

📊Жойларда 12 мингга яқин фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари қабули ташкил этилди;

📌Жисмоний ва юридик шахсларнинг қарийб 20 мингга яқин мурожаатлари кўриб чиқилиб, 14.265 таси ҳал этилди, 1,5 мингга яқини қаноатлантирилди;

4 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5 минг 55 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;

♻️Ўтган 6 ой давомида аниқланган 54,4 млрд. сўмлик зарар ундирилди.

@oltin_voha
#Қабул2021 #имтиёзлар

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига Республика бўйича белгиланган қабул квотасининг умумий сонига нисбатан қўшимча имтиёзлар асосида давлат гранти (тўлов-контракт) қабул кўрсаткичлари

Ногиронлиги бўлган шахслар учун

Жами — 71 та
Кундузги — 37 та
Сиртқи — 27 та
Кечки — 7 та

“Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун

Жами — 34 та
Кундузги — 18 та
Сиртқи — 13 та
Кечки — 3 та

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун

Жами — 13 та

Миллий гвардия ҳодимлари фарзандлари учун

Жами — 583 та
Кундузги — 583 та

Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун (Республика бўйича)

Жами — 1457 та
Кундузги — 1457 та

Шу жумландан
Мудофаа вазирлиги — 656 та
Ички ишлар вазирлиги — 146 та
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — 189 та
Давлат хавфсизлик хизмати — 408 та
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хавфсизлик хизмати — 29 та
Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази — 29 та

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичи

Жами —93 та та
Кундузги — 93 та
Гранд — 22 та
Контракт — 71 та

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосидаги алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичи

Жами — 67 та
Сиртқи — 67 та

Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кечки таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосидаги алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичи

Жами — 17 та
Кечки — 17 та

Хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида (Тошкент вилояти бўйича)

Жами — 177 та
Кундузги — 177 та

@oltin_voha
#Риторика

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Дунёдаги энг субутсиз, ёлғончи, ўзи чиқарган қоидага ўзи амал қилмайдиган махсус комиссия қайси, деб сўрасам, иккинчи ўринда қайси ташкилотни кўрсатасиз?

(Биринчи ўрин автоматик равишда номаълум муддатга коронавирусга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси томонидан банд қилинган).

🤦‍♂😂🤫😡

@oltin_voha
#Қабул2021 #янги_йўналишлар

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 2021 — 2022 ўқув йили учун очилган янги йўналишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 аперльдаги “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 213-сонли қарорининг 9 бандига мувофиқ вилоятнинг туризм салоҳиятини кучайтириш мақсадида институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб институтда кундузги ва сиртқи таълим шаклида “Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)”, “Туризм соҳасида хизматлар технологияси ва уларни ташкил этиш”, “Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)”, “Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади. Қабул параметрлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Туризм (туризм соҳасида хизматлар технологияси ва уларни ташкил этиш)
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)
Жами — 25 та
Кундузги — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)
Жами — 50 та
Сиртқи — 25 та
Грант — 5 та
Контракт — 20 та

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Расман

Карантин чекловлари бекор қилинмаган, давом этади. Умумий овқатланиш шахобчалари 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилади.

Раҳмат. Яхшиям сиз борсиз бахтимизга.

☺️🙈🤦‍♂

@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️

Хабарингиз бор, @oltin_voha телеграм каналимизда «Мен билган Олмалиқ» номли танлов ўтказилганди. Бугун ғолиблар шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов қўлидан совғани қабул қилиб олишди.

Ғолибга ваъда қилинган битта телефон иштирокчилар ва келиб тушган материаллар сонидан келиб чиқиб 5 тага айланди. Совриндорлар рўйхатини қуйида келтирамиз: 🥳🥳🥳

Эссе йўналишида – Иброҳим Тошев, "Файзли маскан" сарлавҳали мақоласи учун.

Публицистик мақола йўналишида – Озод Хушназарзода, "Тенгдошим, қадрдоним" мақоласи учун.

Энг яхши қўшиқ – Жаҳонгир Маматов

Энг яхши видеолавҳа – Суҳроб Боймирзаев

Энг яхши шеър – Луқмон Мусулмон.

Ғолибларни табриклаймиз. Ҳамкорликка рози бўлгани ва қўллаб-қувватлагани учун шаҳар ҳокимига миннатдорлик билдирамиз.

🤝😊🔥👏

@oltin_voha