#Мавзуни_давом_эттириб_айтганда
Вилоят раҳбарлари интернетда нақадар фаол?
Кейинги кунларда ҳудудларнинг ҳокимлари интернет оламида фаоллаша бошлади. Бир бошдан санаймиз.
Вилоят ҳокимининг пиар гуруҳи секин-аста фаоллашаяпти. Тушунишимизча, улар аста-секинлик билан, профессионалларга хос тарзда пиар тарғибот кампаниясини фаоллаштираяпти. Ҳайп уюштириш, емаган, сохта пиар йўқ.
Вилоят ҳокимининг яқинда тайинланган биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов ҳар бир қадамини ҳокимлик матбуот хизмати орқали кенг ёритиб бораяпти. Ҳоким ўринбосари ҳозирча амалий ишлар эмас, танишувлар ва халқ билан мулоқотлар ўтказаяпти.
Келгусида унинг амалий ишларини ҳам ўқиб боришни, қўлидан нима ишлар келишини билишни истардик. Халқ танишувлар ва мулоқотлардан чарчаган. Аниқ ишлар керак, ўртоқ Муллахонов!..
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва ниҳоят ўзнетда фаоллаша бошлади. У ўзи етакчилик қилаётган мажмуа фаолиятини ёритадиган фейсбук саҳифаси ва телеграм каналини ишга туширди.
Охирги икки ҳафтада Жамшид Абдусаломов қатнашган тўртта йиғилиш ва тадбир тафсилоти ёритилди. Шу чоққача ижро ҳокимиятининг икир-чикирларига ўралашиб қолгандек таассурот уйғотаётган функционер, эндиликда жамоатчиликнинг диққат марказидаги сиймо, public person эканини, шу тарзда ишлаш энг тўғри йўллигини тушунган кўринади.
Қўшимча қилиб айтганда, вилоятнинг тақдири, ривожланиши Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги мажмуа қандай ишлашига боғлиқ. Кўраяпмизки, бу огородда ишлар жуда қизғин кетаётган экан.
Ҳали муаммоли инвесторлар билан учрашув, ҳали янги инвесторлар билан лойиҳа муҳокамаси, хуллас, мистер Абдусаломов ишлаяпти. Ишини кўрсата олаяпти. Вилоят ҳокимининг бошқа ўринбосарлари ҳозирча жим, фаоллик сезилмаяпти, таассуф...
Бекобод, Тошкент, Янгийўл, Бўка туманларининг ҳокимлари - улар яқинда мазкур лавозимга тайинланган - ахборот маконига шиддат билан кириб келишаяпти. Улар, том маънода, янги давр раҳбарлари экани ҳар қадамда сезилаяпти.
Фурқат Худойбердиев, Одилхон Рустамов, Улуғбек Ялгашев, Низомиддин Аббосовнинг интернетдаги фаоллиги вилоят медиа маконига ўзига хослик бағишлаяпти. Одамлар ижро ҳокимиятининг ич-ичларида, ҳокимият биноси коридорларида бўлаётган гап-сўзларни бирламчи манбадан ўқиётгани, виртуал диалоглар ташкил этилаётган қувонарли ҳолатдир.
Алоҳида қайд этиш жоизки, Олмалиқ шаҳри ҳокими ҳам интернетда ниҳоятда фаол. Интернет орқали келиб тушган деярли ҳар бир мурожаатни ўрганади, жойига боради. Шунингдек, Олмалиқда масс медиа ривожланганини айтиш ўринли.
Ҳудудда битта телевидение, 4 та газета, ўнлаб ҳаваскор ва тажрибали блогерлар бор. Уларнинг барчаси ҳоким атрофида мустаҳкам жипслашиб ишлаётганини олқишлаш мумкин.
Бундан ташқари, Оҳангарон ва Ангрен шаҳри, Пискент тумани ҳокимлари интернет ресурслари билан ишлашни йўлга қўйиб бораяпти. Шунингдек, кейинги пайтда Чиноз тумани ҳокими фейсбукда фаоллашди.
Эндиликда маррани баландроқ олиб, таниқли ва машҳур интернет ресурслари учун материал тайёрлаш, уларни забт этиш, эътиборни тортадиган форматда ахборот узатиш эҳтиёжи бор. Пиар материаллар маҳаллий доирада қолиб кетмаслиги керак.
Шунақа гаплар. Нима бўлганда ҳам, ахборот хизматига эътибор қаратиш, пресса билан ишлаш замонавий раҳбарнинг асосий мезонларидан бири...
@oltin_voha