Олтин воҳа
7.12K subscribers
10.2K photos
4.16K videos
72 files
6.69K links
Биз билан боғланиш учун: @Oltin_voha_bot
Download Telegram
Бўкада аншлаг - туман ҳокими телеграмда канал очди

Бу тунда кўп ғалати-ғалати ишлар бўлаяпти. Юмористикада давом этамиз. Навбатдаги қовун Бўка туманида туширилди.

Бўкага яқинда тайинланган ҳоким хей деди, қараларинг деди, фейсбукинггаям деди, шартта телеграм канал очворди.

Қизиқарли ва ўзига хос услубда юритилаётган ҳоким бованинг шахсий каналида ҳозирча 100 дан ортиқ кузатувчи-мухлислар бор.

Яқин истиқболда жамики бўкаликлар шиддат билан бу ресурсга кўчиб ўтиши кутилаяпти. Каналга туман ҳокимининг бундан икки-уч йил бурун тушган сурати жойланган.

Энг сирли ва ноёб жиҳати шундаки, каналга ҳозирги пайтда 0 та материал жойланган. Ҳоким бор, унинг шахсий канали бор, кузатувчи-ўқувчиси бор, лекин, у каналда ҳеч гап йўқ. Ақалли бир жумла ёзилмаган.

Қизиқарли ва ажабтовур ишлар, хуллас. Айтганча, бугун Бўка тумани ҳокимининг телеграм каналини кузатинг, балки нимадир ёзилар... 😂

@oltin_voha
Бўка тумани ҳокимининг телеграмдаги канали 😂


Скрееншот, заряд, 20 фоиз 🙈 За то 4G интернетим бор. 😎

@oltin_voha
Байрамингиз муборак бўлсин!

@oltin_voha
8 МАРТ ҲАҚИДА ФАКТЛАР

1. Собиқ советларнинг 8 мартдаги тимсоли сифатида мимоза гули тилга олинади. Уни ўз вақтида кумушранг акация деб аташган.

2. Аёллар байрамини қадимий Римда ҳам кенг нишонлашган. Римлик эркаклар ўз аёлларини, опа-сингил, она ва жуфтини қимматбаҳо совғалар билан сийлаган. Шу кун дам олиш куни деб эълон қилинган.

3. 1950 йили 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни СССР ихтиёрида атом бомбаси мавжудлигини бутун дунёга маълум қилди.

4. 1910 йил 8 март куни франциялик учувчи аёл Элиз де Ларош дунёнинг биринчи аёл учувчиси унвонига эга бўлди.

5. Мадагаскарда 8 март фақат аёллар учун дам олиш куни ҳисобланади. Хитойда 8 март иш куни сифатида қабул қилинган. СССР да эса 1966 йилигина 8 март дам олиш куни деб эълон қилинган.

6. Анъанага кўра Португалияда аёллар 8 мартни ҳеч қачон эркаклар даврасида нишонламайди.

7. 8 март Сурияда инқилоб куни, Замбияда ёшлар куни, Малайзияда султон куни, Либерияда урушларда ҳалок бўлганлар куни сифатида эътироф этилади.

8. Бир нарсани кўпчилик билмайди. Дунёда Халқаро эркаклар куни ҳам мавжуд. У 19 ноябрда нишонланади. Илк бор бу кунни байрам сифатида Лотин Америкасидаги Тринидад ва Тобагода нишонлашган. Фақат бу кун ҳам оддий иш куни саналади. Ҳеч ким дам олмайди.

9. Ҳиндистонда 8 март куни Халқаро хотин-қизлар байрами эмас, Холи ёки бўёқлар байрами нишонланади.

@oltin_voha
#табрик

Она, аёл, баҳор, бу уч сўз бир-бирига уйғунлашиб кетган. Аёлга ҳам баҳорга ҳам нафисликни, гўзалликни Тангрим инъом этган. Оналаримиз, аёлларимиз, қаерда бўлишмасин гул чеҳраси билан  баҳордайин яшнаб кўзга ташланади. Балки шундандир, фасли баҳор ҳам айнан аёллар байрамидан бошланади.  Дейишадики, аёлларимиз бор нафосатини баҳордан олган. Аслида-чи онажонларимиз, опа-сингилларимизнинг гўзаллиги, чиройи баҳорга мерос бўлиб қолган.

Оналарни улуғлаб, ҳурмат эҳтиром айлаб шеъру достон,  битмаган қалам аҳли бўлмаса керак. Энг нодир сўзлар билан аёлга таъриф берганида ҳам асаридан кўнгли тўлмаса керак.  Негаки, она меҳри бетимсол, дунёдаги бор тилакларни жамлагандаям таърифлашга тиллар лол.

“Аёлсиз ҳаёт тонги ва оқшоми заиф, кундузи эса ғамгин бўлиб қолади” дейишганида нақадар ҳақ эди доноларимиз. Ҳаётимизга маъною мазмун бағишлаб турган аёлларимиз бахтимизга омон бўлишсин. Дарҳақиқат, биз учун азиз ва мўътабар, меҳру-муҳаббат садоқат тимсоли бўлган, эзгулик нури билан ҳаётимизни мунаввар этгувчи  аёлларимизнинг байрами бугун. Қалбда зўр ҳаяжон, чеҳралар гулгун. Бу кун банд айласин сизни  ҳаётнинг шод хаёллари,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, ўзбегимнинг аёллари!


Алишер Азим.

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕН ДУНЁГА КЕРАКСАН, АЁЛ!

Бешик қучиб аллалар айтган,
Ҳар туққанда ўлимдан қайтган,
Гул ифорли, нозик гулбадан,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Сен бўлмасанг эркаклар хароб,
Орзу, умид, эртаклар сароб,
Майли баъзан берсанг ҳам азоб,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Қорасанми ёки оқ, сариқ,
Семизсанми ё ўрта, ориқ,
Бўлсин майли товонинг ёриқ,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Ҳар бир миллат яшнаши учун,
Қўрқмай қадам ташлаши учун,
Ҳар замонда, ҳар кеча, ҳар кун,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Сен қуёшсан меҳрга тўлган,
Сен бир гулсан қаровсиз сўлган,
Опа, сингил, она, қиз бўлган,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.

Саҳродаю чаман боғда ҳам,
Яхши кунда, юрак доғда ҳам
Сочингга оқ тушган чоғда ҳам
Сен дунёга кераксан АЁЛ!


Трнетдан ухлатилди🙈 Опа-сингилларга хурсандчилик улашиш учун бугун ҳар нарсага тайёрмиз!😉😄

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аҳай_аҳай

Йигитлар, бугун шу фокусни ўрганиб олишни роса хоҳлаяпсиз-а?.. 😂

@oltin_voha
Бугун 8 март - Хотин-қизлар байрами. Бугун аксарият оилаларда эркаклар хизматда, аёллар иззатда бўлишади! @oltin_voha жамоаси орасидаям қизлар бор! Шу боис админ йигитларимиз бугун ўқувчиларга ўзимиз хизматда бўламиз, сизларга отдых берамиз, дейишяпти (ёлғонни Худо кечирсин)😊🙈

Нима дедингиз? Бугун канални йигитларга берамизми? Овоз беринг!

Шу баҳона зиммаларига юклаб қўяйлик! Ажаб бўпти!😂😂😉))

@oltin_voha нинг шўх ва "бузғунчи" қизлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўп, хўп (дангасалар🤦‍♂😕)
Оқ байроқ кўтаришди!👏👏👏

Уррееее, қизлар, озодлик! Эришиш қийин бўлди ома!😂😉))

Баттар бўлинглар, йўғей, адашиб кетдик, бор бўлинглар, йигитлар!🙈😉😄
#ответга_ответь

Бўка тумани ҳокимининг телеграм канали очилгани, бироқ, канал бўм-бўшлиги ҳақида ёзгандик

Бўка томонларда яна битта канал бор экан. Бизнинг ёзганларимиз нимагадир унга тегиб кетибди, ҳассослик билан ответь ёзишибди. 🤦‍♂

Садағанг кетайлар, ҳеч ким ҳоким телеграмда канал очганини ёмон дегани йўқ. Бўкага тайинланган янги ҳокимни биз жуда яхши таниймиз, ажойиб инсон, креатив фикрлайди. 😎

Майли. Нима бўлганда ҳам, ўтган гап ўтди. Ўзидан ҳокимнинг адвокатини ясаб олган канал эгаларига сўзимиз:

"Бизга ниманидир ўргатмоқчи бўлганингиз учун ташаккур. Сизлардан ўрганамиз-да энди, акалар, хўпми? Ҳамма томонингиз детсад бўлиб ётибдию, ақл ўргатишизга ўлайми?"

😂😏

@oltin_voha
**ХАЙРИЯ**

Ҳамидуллаев Aбдулбосит, 2006 йилда туғилган.14 ёш.
Касаллиги: Юрак пороги. Операцияси учун 7000$ керак. Ҳозирда 1950$ йиғилди. Яна 5050$ га эҳтиёж бор.

+998912059830

Пластик карта онасининг номида:

8600 5304 6949 1495

SAHIBOVA NAMUNA

—————

ДИҚҚАТ ДЎСТЛАР!!!
ШУ БОЛАНИ ОПЕРАЦИЯСИ УЧУН ИМКОНИ БОРЛАРНИ КӮМАГИ КЕРАК.
БЕЧОРА ОНА БОЛАСИГА КУЙИБ ЁТИБДИ, ОТАСИ РОССИЯДА ШУ БОЛАНИ ОПЕРАЦИЯСИГА ПУЛ ИШЛАЙМАН ДЕБ КЕТГАН.
БОЛАНИ ТЕЗРОҚ ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИШ КЕРАК.
ИМКОНИЯТИ БОРЛАР ЁРДАМ ҚИЛАЙЛИК.

@oltin_voha
#Мавзуни_давом_эттириб_айтганда

Вилоят раҳбарлари интернетда нақадар фаол?

Кейинги кунларда ҳудудларнинг ҳокимлари интернет оламида фаоллаша бошлади. Бир бошдан санаймиз.

Вилоят ҳокимининг пиар гуруҳи секин-аста фаоллашаяпти. Тушунишимизча, улар аста-секинлик билан, профессионалларга хос тарзда пиар тарғибот кампаниясини фаоллаштираяпти. Ҳайп уюштириш, емаган, сохта пиар йўқ.

Вилоят ҳокимининг яқинда тайинланган биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов ҳар бир қадамини ҳокимлик матбуот хизмати орқали кенг ёритиб бораяпти. Ҳоким ўринбосари ҳозирча амалий ишлар эмас, танишувлар ва халқ билан мулоқотлар ўтказаяпти.

Келгусида унинг амалий ишларини ҳам ўқиб боришни, қўлидан нима ишлар келишини билишни истардик. Халқ танишувлар ва мулоқотлардан чарчаган. Аниқ ишлар керак, ўртоқ Муллахонов!..

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва ниҳоят ўзнетда фаоллаша бошлади. У ўзи етакчилик қилаётган мажмуа фаолиятини ёритадиган фейсбук саҳифаси ва телеграм каналини ишга туширди.

Охирги икки ҳафтада Жамшид Абдусаломов қатнашган тўртта йиғилиш ва тадбир тафсилоти ёритилди. Шу чоққача ижро ҳокимиятининг икир-чикирларига ўралашиб қолгандек таассурот уйғотаётган функционер, эндиликда жамоатчиликнинг диққат марказидаги сиймо, public person эканини, шу тарзда ишлаш энг тўғри йўллигини тушунган кўринади.

Қўшимча қилиб айтганда, вилоятнинг тақдири, ривожланиши Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги мажмуа қандай ишлашига боғлиқ. Кўраяпмизки, бу огородда ишлар жуда қизғин кетаётган экан.

Ҳали муаммоли инвесторлар билан учрашув, ҳали янги инвесторлар билан лойиҳа муҳокамаси, хуллас, мистер Абдусаломов ишлаяпти. Ишини кўрсата олаяпти. Вилоят ҳокимининг бошқа ўринбосарлари ҳозирча жим, фаоллик сезилмаяпти, таассуф...

Бекобод, Тошкент, Янгийўл, Бўка туманларининг ҳокимлари - улар яқинда мазкур лавозимга тайинланган - ахборот маконига шиддат билан кириб келишаяпти. Улар, том маънода, янги давр раҳбарлари экани ҳар қадамда сезилаяпти.

Фурқат Худойбердиев, Одилхон Рустамов, Улуғбек Ялгашев, Низомиддин Аббосовнинг интернетдаги фаоллиги вилоят медиа маконига ўзига хослик бағишлаяпти. Одамлар ижро ҳокимиятининг ич-ичларида, ҳокимият биноси коридорларида бўлаётган гап-сўзларни бирламчи манбадан ўқиётгани, виртуал диалоглар ташкил этилаётган қувонарли ҳолатдир.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Олмалиқ шаҳри ҳокими ҳам интернетда ниҳоятда фаол. Интернет орқали келиб тушган деярли ҳар бир мурожаатни ўрганади, жойига боради. Шунингдек, Олмалиқда масс медиа ривожланганини айтиш ўринли.

Ҳудудда битта телевидение, 4 та газета, ўнлаб ҳаваскор ва тажрибали блогерлар бор. Уларнинг барчаси ҳоким атрофида мустаҳкам жипслашиб ишлаётганини олқишлаш мумкин.

Бундан ташқари, Оҳангарон ва Ангрен шаҳри, Пискент тумани ҳокимлари интернет ресурслари билан ишлашни йўлга қўйиб бораяпти. Шунингдек, кейинги пайтда Чиноз тумани ҳокими фейсбукда фаоллашди.

Эндиликда маррани баландроқ олиб, таниқли ва машҳур интернет ресурслари учун материал тайёрлаш, уларни забт этиш, эътиборни тортадиган форматда ахборот узатиш эҳтиёжи бор. Пиар материаллар маҳаллий доирада қолиб кетмаслиги керак.

Шунақа гаплар. Нима бўлганда ҳам, ахборот хизматига эътибор қаратиш, пресса билан ишлаш замонавий раҳбарнинг асосий мезонларидан бири...

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтин воҳа
Video message
Кабель телевидение, эшитаяпсанми халқ сендан норози! Истаган ишингни қилармушсан... Ҳали шошмай тургин...

@oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Вилоятимизда «Энг ибратли хотин-қизлар қўмитаси-2019» номинацияси ғолиби Насиба Ғофурова ҳақида лавҳа тайёрлаган эдик

Бугун улуғ айём, мунис аёлларни, элга хизмати сингган кайвони аёлларимизни боз эътироф этадиган кундир.

Насиба Акмаловна, айни пайтда, Оҳангарон тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаяпти.

Жамоамизнинг яқин дўсти, ишбилармон аёл, талабчан раҳбар Насиба Акмаловна! Сизни ва сиз орқали барча хотин-қизларни бугунги байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

@oltin_voha
Биз қайтдик! Қизлар бўлмаса шуда бу йигитларники, ответга ответ, разбор!🤟👊 😂😂

Майли, ишқилиб бахтимизга омон бўлишсин! Канални қиздирамизми? Ахир бугун байрам. Нима дедингиз?😉
Байраминг муборак, эй азиз Аёл!

@oltin_voha