Olmazor tumani hokimligi
5.55K subscribers
32.9K photos
5.93K videos
13 files
15.3K links
Хокимият Олмазорского района
Download Telegram
🌐 J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

📌 Май ойида #J_PAL_Europe ўз эътиборини Ўзбекистон Республикасига қаратди, бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан биргаликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланди.

🟥 "Май ойида бизнинг эътиборимиз Ўзбекистонга қаратилди, бу ерда J- PAL Europe фактик маълумотларни мамлакатда камбағалликни камайтириш сиёсатига жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда", - дейилади J-PAL Европа бюроси баёнотида.

🔺Ушбу босқичда J-PAL ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳтлар маркази камбағалликка қарши курашга қаратилган биринчи давлат дастурларининг самарадорлигини ва уларнинг реал даромадлар ўсиши ва камбағалликни камайтиришга потенциал таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотни бошламоқда.

🔺Мутахассислар томонидан “Маҳаллабай” тизими орқали тадбиқ этиладиган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ва "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолияти, шу жумладан ташқи миграция йўналиши самарадорлигини замонавий илғор воситалар (методология) билан баҳолаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

🔺Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг бундай маданияти Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда, бу эса бир вақтнинг ўзида камбағалликнинг кўплаб жиҳатларини ҳал этишга қаратилган истиқболдаги дастур ва стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/sdo
рус
review.uz/sdo
инг
review.uz/en/sdo

Обуна бўлиш:
👇👇👇
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM